Telegram Web Link
🔥 Икки қиз 7 қаватдан ташлаб жонига қасд қилди. Иккови шунчаки ўзини ўлдирмади – ота-онаси ва жигарларини ёндириб кетди

👁 Эй бола! Бу жон омонат, ҳаёт неъматини атайлаб йўқотиш ҳеч нарсага арзимайди. Ҳеч нарсага!

Энди ёру-дўстларинг, яқинларинг бутун умр мана шу дақиқа ҳақида ўйлаб ўтади.

Ёшлар ўз жонига қасд қилиш тугул ўзини хатарга қўйишга ҳам ҳаққи йўқ. Ота-она болани яхши ният билан катта қилади, ҳар куни кўзларига қараб умид билан яшайди.

Ҳой инсон! Ҳеч бўлмаса ҳаётга қараб ақлингни йиғ: оққон ёки саратонга чалинган болажонларнинг нигоҳларига бир қара. Улар бир лаҳзалик умр учун илҳақ бўлиб ўтиришади-ку!

⭕️ Урганчлик 15-16 ёшли қизлар. Эҳҳҳ...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😢48😱8💯61
Давр саволи: вақт тезлашмоқдами?

Охирги пайтлар ҳаммамиз вақт тезлашгани ҳақидаги фикрларни тез-тез тилга оладиган бўлиб қолдик.

Бир қарашда бу фикрда мантиқ йўқдек, ҳеч қачон 25 кунда бир ой ўтмаганидек, 50 дақиқада бир соат вақт ўтиб қолмайди. Лекин нега унда ҳаммамиз бирваракайига бу жараённи ҳис қилмоқдамиз? Бунинг аниқ жавоби йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо айрим фикрларга эътибор қаратсак.

Масалан, ҳозир вақтнинг тез ўтаётгандек туюлишига ҳар қадамда кўзимиз тушаётган соатлар сабабчи бўлмаяптимикан (соат деганда вақтни ўлчовчи асбоб — хронометр назарда тутилмоқда)? Ахир нима узлуксиз ўлчанаверса, қадрли, нима қадрли бўлса, тез сарфланаётгандек туюлмайдими?

Яқин-яқинда ҳам соат тақиш бойлик белгиси бўлиб, кишининг анча илғорлаб кетганини англатарди. Ота-боболаримизнинг суратхоналардаги соатларни вақтинча тақиб, қўлларини иякларига тираб тушган суратларини ҳаммамиз кўрганмиз.

Ҳозир телевизор ҳам аниқ вақтни кўрсатиб пўписа қилади, ҳамиша ёнимизда юрувчи уяли телефонлар экранининг ярмини ўтаётган ва ортга қайтмайдиган фурсатларни англатаётган рақамлар эгаллаб олган, тикилаётган компьютерларимизнинг бир четида ўтаётган вақтимиз ўлчанмоқда. Камига бир вақтлар ҳавас билан деворларга илинган ва ҳануз тушиш нияти бўлмаган йирик соатларимиз ҳар дақиқада бонг уриб туришибди.

Хуллас, пойабзалимизгача ҳамма жойда соат бор. Агар шулар бўлмаса, табиат ҳодисаларига қараймиз ва тонг отиши, кун ботиши сингари жараёнларга руҳан тайёрланамиз, аниқ муддатларга кўпам боғланавермаймиз ва, табиийки, ўтган фурсатларга бунчалар ачинмаймиз, шошмаймиз...

Балки биз шошаверганимиз, умрни узлуксиз ўлчайверганимиздан вақт тезлашаётганини ҳис қилаётгандирмиз. Яна бир фикр шуки, балки беҳад кўпайган соат(хронометр)ларнинг ҳар бири ўз ишини "ўта аъло даражада уддалаб", бизга аталган вақтни бўлакларга бўлиб юлиб олиб кетаётгандир... Балки, балки...

Ҳарнечук шуниси аниқки, икки нарса чексиз, бири само, бири вақт!

(12 йил аввал ёзганман)

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍39💯1110🤝4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♂️ Болалигимда тарвузни шунақа қилиб ердим. Вообщето ҳозир ҳам шунақа қилиб ейман 😄
🤣397
✍️ Ҳавасда яшаш билан бирга астойдил ишлаш керак. Аллоҳ зиёда қилсин!

Илҳомжон укамиз бўлади. Олис-олисда – Австралияда яшайди.

"Ўзбекларимиз бу давлатларга ҳам боришсин, ишлашсин, катта даромадлар ва барака топишсин" дейди.

Мени кузатиб юраркан. Бир куни мен билан уйлар масаласида боғланди (танишганимизга ҳам бир йилча бўлиб қолди). Ўзимча ақллилик қилиб, қанақа уйлар олиш кераклигини роса тушунтирибман. Билсам, ўша пайтдаёқ ўнта квартира олган экан. Бугун яна суҳбатлашдик, яна кўпайтирибди. Ҳалоли бўлсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍626🎉6💯2🔥1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалсафа мана энди тушунарли бўлдииииии!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😁10😱32🤣1
Самолётда учганмисиз?
Anonymous Poll
53%
Ҳа;
47%
Йўқ.
Биласизми, ким бой?

🤷🏻‍♂️ Пули кўплар қирилиб ётибди, бадавлат одамлар ҳисобини билмайди. Лекин зиқна, қайишмайди. Ҳақиқий бой – қалби кенг одам бой.

Менинг ҳам дўстларим орасида ҳақиқий бойлар бор. Улар доим ёрдамга тайёр!

Нодирбек Йўлдошев 40 йиллик дўстим. Уйида кўп меҳмон бўлганман. Яна бир бор кенгфеъллик намоён қилди – оққонга чалинган бола учун тоғдаги оддий уйидан жой берди. Азизбек дам олди, маза қилиб ўйнади, айланди.

✍️ Нодирбек шундай деб ёзмоқда:

“Сен кучлисан” лойиҳасининг иқтидорли болаларидан бири оҳангаронлик Азизбек Раҳимов 7-14 июль кунлари Зомин тоғларида ҳаво алмаштирди. Жудаям самимий, очиқкўнгил йигит экан, тезда тил топишиб кетдик. Бугун эрталаб уйларига кузатиб қўйдим.
Агар яна Зомин тоғларида ҳаво алмаштириш ниятида бўлган болалар бўлса хабарини беринглар. Яшаши ва овқатлари бепул”.

Инсон!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
61👍38👏13🕊3💯2🤝2🔥1
🔥 Ўзбегим менинг!

Отам "Тўйни ихчам қилиш керак. Нима кераги бор бунча харажатнинг?" деган ва катта тўй қилиб, мени уйлантирганди. Мен "Тўйни кичкина қиламиз" деб ўғлимга зўр зўр базм қиламан канешна. Худо хоҳласа неварам "Ўзи тўй нимага керак?” деб ақл ўргатади ва камида минг кишини тўплаб тантана қилади...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤣54💯11😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Хўрланишдан тўйган Ғазо қизалоғи

– Сенга биринчи навбатда нима зарур?
– Менга егулик керак...
😢43🙏42🕊1
🔥 Супер ҳангома: Лимон!

✍️ Ҳар доим лимонни кўрсам тишим қамашиб, студентлик пайти эсимга тушади ва маза қилиб куламан.

Бир дўстимиз шундай деганди:
– Уйимизда кўпгина лимон дарахтлари бор, истаганча еймиз!
Яна бир дўстим жавоб берганди:
– Нечта ейсан? Ўзи умуман лимонни нечта ейиш мумкин?! 😂😂😂

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤣421
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️“Қўмсаш” рукнидан: Лайло

“Лайло” қўшиғини кўпчилик Илҳом Фармонов куйлаган деб ўйлайди. Бизнинг авлод шу қўшиқни эшитганмиз. Аслида бу қўшиқни илк бор Дадахон Ҳасанов айтган. Сўзлари Рауф Парфи қаламига мансуб. Шеър қўшиқ давомида ўзгарган, силлиқлашган, енгиллаштирилган.

Афсус, Дадахон Ҳасанов ҳам, Рауф Парфи ҳам муносиб баҳоланмади...

Эшитинг ва ўқинг: Лайло

Балки ўчган эдим ёдингдан,
Ширин хаёлингни буздимми?
Лайло-Лайло, сенинг ёнингда
Япроқ каби кўрдим ўзимни,
Ширин хаёлингни буздимми?

Сени ўйлаб келмайдир уйқу –
Қора туннинг ўзга сеҳри бор.
Тушларимда топай деб гулрў
Ман ухларман мангу эҳтимол.
Гўзал тушлар тилайман, Лайло...

Яна пайдо бўлдинг йўлимда,
Яна йўлларингда бўзладим.
Бечора қалб сенинг қўлингда,
Кўзларингда менинг кўзларим.
Нечун пайдо бўлдинг йўлимда?..

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍4210🥰4🎉1🫡1
✍️“Самарқанддаги қўзиқорин” деб аталган бино бўйича фикр:

1. Бу бинога 3 млн доллар сарфлаган, деган гап – лоф. Айниқса 15-20 йил олдинги харажат анча арзон эди, қуруқ устун билан томга бунча пул ишлатиб бўлмайди. Гарантия!;
2. Японлар проект чизган, қурган деган гап ҳам – муболаға. Японлар жинни эмаски тагини кичкина қилиб, тепасини каааатта қурадиган. Чизган ва тасдиқлаб берган проектини кўрсатсин, танишайлик;
3. Қўшниларнинг норозилиги бор гап. Бу “деловой центр” эмаски қанча баланд бино қуриб, шунча қойил қиладиган. Маҳалла бу! Бинони кўрган одам борки “бу қулаб кетмайдими?” деган саволни беради. Қизиғи, бино тарафдорларининг ўзи шу уйда яшаган бўлишармиди?;
4. Ўзи ёнига бориб кўрмаганлар “Тепадан томоша қилса ҳеч нарса қилмайди” дея фикр билдиришяпти. Ўзингиз ўйлангчи: ҳовлингизда қизингиз, хотинингиз ва ёки келинингиз бемалол юра оладими?;
5. Уйни камида 15 йил қурди. Наҳот ҳужжатлаштирмаган, лойиҳани тасдиқлатиб олмаган?

Тўғри, қайсидир мавҳум амалдорларни айбдор қилар. Лекин бинони қуришдан фақат у манфаатдор-ку. Қандай қилиб ҳужжатсиз шунча пул тикиб, таваккал қилиши мумкин?

Яна бир гап: йиғи-сиғи сағал ошиб кетибди. Мен ҳам ачиняпман. Шунча ҳаракат, меҳнат, маблағ... Аммо шунча пулнинг ўрнига элликта квартира сотиб олганида маза қилиб ва тинч яшаб юрган бўларди...

P.S.: У одамни танимайман, у ҳам мени танимайди. Шахсий фикримни билдирдим, ҳаққим бор. Унга қўшилиш ёки қўшилмаслик Сизнинг ихтиёрингизда.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍33😱95😁4🤝2
2025/10/22 10:53:44
Back to Top
HTML Embed Code: