👁 Менинг тўйим бўлмаган, дори сотиб олганмиз...
✅ Муштдай боланинг дардини эшитинг, йиғланг! Лекин мақсад эзгу – Худо хоҳласа болажонларни хурсанд қиламиз. Тўй бўлади жаранг-журунг!
Аҳмаджон билан суҳбат:
– Ўртоқларимнинг тўйини кўрганман. Менинг ҳам тўйим бўлишини хоҳлайман.
– Ҳали зўр тўйларинг бўлади. Ҳаммаси яхши бўлиб кетади!
– Ота-онам тўй қила олмайди. Чунки пулимизни менга дори олишга ишлатамиз...
Жамоамиз билан йиғладик. Қўлимиздан келганича ёрдам бердик, беряпмиз, яна берамиз албатта.
Шу онда ғоя туғилди: оққон ва саратонга чалинган болажонлар йиллаб даволанишади. Ота-онаси ўзидан ортмайди, нафақат тўй, дори-дармон, егуликка етказа олмай қолади. Наҳот биз шу ишни қила олмасак?
10 нафар болажоннинг суннат тўйини ихчам қилиб ўтказсак, нима дейсизлар? Ёнимизда турасизларми?
Санъаткорларни таклиф қиламиз, қўлимиздан келганича дастурхон тузамиз, тўғри келганларнинг суннат тўйи ва 12 ёш мучал тўйларини ҳам қўшамиз. Болажонларни чиройли кийинтириб, бир хурсандчилик қиламиз. Балки тўйда кўргазма ҳам ўтказамиз...
Ҳозирча бу ғоя шаклида. Қўллаб-қувватласангиз бир савоб ишни амалга оширардик.
P.S.: Суратларда Аҳмаджон. Сочларига эътибор берманг, ҳали соғайиб кетганда бир йигит бўлсин!
✍️ "Сен кучлисан" жамоаси

👏72❤17😢15🤝14💯6🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷🏻♂️ Бу олдин ҳам .ичворганди, яна шундай қилди
❓Мошинага шунчалар сиғинадими одам? Ўзининг боласи йўқмикин?!
Аброр Зоҳидов
@az_sss

👍26🔥6😱5👏2❤1🤝1
* Биламан, тўйхоналар кўп. "Постнинг нима кераги? Бориб суриштириш мумкинку" дейишингиз мумкин. Лекин ижтимоий тармоқларнинг кучи катта: албатта муносиби топилишига ва алоқага чиқишига ишонаман.
Қайта айтаман – тўйхонага ёрдам сўралмаяпти. Пули тўлиқ тўланади!
Тахминан 100-120 кишилик тўй қиламиз. Бизга энг муаммо вақтлар, яъни наҳор ош ёки вечер керак эмас. Ҳар қандай бўш вақтда ўтказаверамиз.
✅ Сизларга борсизлар!

👍80❤13🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷🏻♂️Ҳозирги ёшлар жудааа бетарбия бўлиб кетди...
⚡️Биз – 90-йиллар авлоди давра чиқсак сипо ва чиройли кийиниб, жилпангламай ўйнардик ☺️ ☺️ ☺️ .
✅ Энди жиддийси: эслаб кўрсак, қизиқ жиҳат – ўша пайт ҳаммамиз озғин-озғин бўлган эканмиз.

🤣32😁11💯6❤3
🔥 Жами 30 нафар муҳтожга пул ва/ёки озиқ-овқат тўплами тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар. Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!
⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://www.tg-me.com/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Менга боғланманг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Пуллар асосан дорихонага тўлаб берилади, фақат жуда иложсиз пайтдагина картага туширилади;
* Озиқ-овқат эҳсонлар 04.08.25 й,17.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Чақирилмаганлар келиб сўраб хижолат қилмасин. Чақирилганлар кимнидир еталаб келмасин;
* Тўплам қийматича пул берилмайди. Пул бошқа, озиқ-овқат эҳсон. Қайсини танлашингизни аниқ ёзинг! ;
* Мурожаатлар 03.08.25 й. соат 16.00 гача қабул қилинади, кечикманг!
* Эҳсон 5 кишига 2 млн сўмдан ёки 20 кишига 500 минг сўмдан бўлиши мумкин. Вазиятга қараб тарқатилади;
⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 50 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.
✨Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, карта (эгаси ФИО билан, санаси керак эмас!);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Яқин 3 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг (биринчи навбатда олмаганларга, ортса олганларга берилади).
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг;
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.
🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!
✨Ҳаммага раҳмат!
Аброр Зоҳидов, Камолиддин Эгамов

❤31👍23🕊2🤝1
✅ Хурсандчилик бўляпти, тўй бўляпти!
👁 10 нафар болажонга суннат тўй* қилаётганимизни айтгандим. Ўша кун келди!
14 август, “Аъло” тўйхонасида оққон ва саратонга чалинган, имкониятлари чекланган оилалар вакилларига хурсандчилик тадбири уюштиряпмиз. Бу шунчаки тўй бўлмайди – унда дардни енгиб ўтаётган иқтидорли болажонлар суратларини тақдим этамиз, кўргазма қиламиз, аукцион ўтказамиз.
Зиёлиларни, санъаткорларни, машҳурларни таклиф қиламиз – болажонлар билан ўзига хос учрашув ҳам бўлади!
Тадбирнинг барча харажатлари ИНСОНлар томонидан қопланди, яъни тўйга пулимиз бор. Бу кечага таклиф қилар эканмиз, ташриф буюришда, дейлик тўёна беришда ҳеч қанақа мажбурият ҳисси бўлмаслиги кераклигини айтмоқчиман.
Демак: 14 август соат 14.00 да “Аъло” тўйхонаси, Олмазор тумани,Қорақамиш, квартал 2/5, 16.
Фақат илтимос. Келиб қатнашиш истаги бўлганлар изоҳда албатта + белгисини қўйиб қўйинглар. 10 август кунларида шахсийингизга расмий таклифнома берилади. Жойларимиз чекланган!
Астойдил атаган бўлсангиз, барибир тўёна беришни ният қилсангиз ҳозирдан ўтказаверсангиз бўлади: 9860120113552208 А.Зоҳидов
* Дин бўйича илмингиз янаям зиёда бўлсин. Суннат тўйи йўқлигини биз ҳам биламиз. Анъанага кўра оддий тўй дея атаяпмиз. Бу тадбирни болажонларга хурсандчилик тадбири деб қабул қилинг. Илтимос, танқид қилманг, ундан кўра ёнимизда бўлинг. Раҳмат!

👍73❤19🕊7🎉6👏5🤔1
Охирги бир ойда 100 минг сўм ва ундан кўпроқ эҳсон берганмисиз?
Anonymous Poll
18%
Ҳа, 100 мингдан 200 минг сўмгача бердим;
5%
200 мингдан 500 минг сўмгача бердим;
3%
500 мингдан 1 млн сўмгача бердим;
6%
1 млн сўмдан ортиқ эҳсон бердим;
40%
Бермадим, лекин бериш ниятидаман;
4%
Бермадим, эҳсон бериш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ;
24%
Ўзим муҳтожман.
🕊3🤝2
✍️ Андижонда бўлдим: таассуротларим...
• Одамохунликлар ўша-ўша, судраб меҳмон қилишади. Шукр;
• Менинг болалигим ўтган ариқлар секинлашиб қолибди. Бу яққол билинди. Сувларда шитоб йўқ, сойлар-ариқлар саёзлашган, кўпчилиги йўқолиб ҳам кетибди;
• Катта дарахтлар камайибди, лекин кичкиналари кўпайибди. Водий ҳамон сердарахт, кўз тегмасин, кўз тегмасин...;
• Водийликлар (балки бутун Ўзбекистон аҳли) аста-секин бойиб боряпти. Янги уйлар, мошиналар...;
• Мол-ҳол деярли йўқолибди. Бирорта жонлиқ кўрмадим;
• Нон ўта арзон. Тўртта нонни ўн минг сўмга олдим, бир пакет бўлди, битта уйга кириб чиқдим. Ўн минг сўмаа?!;
• Союз пайтидаги “Газ-вода”ни топиб олдим. Маззззза қилдим! Кейин қарасам, ҳар муюлишда бор экан. Қизиқ, нега бошқа жойларда йўқ?;
• Шаҳрихонда мен билмаган факт: майит юзага қўйиларкан. Бир онахоннинг жанозасида қатнашдим, дафн қилиб, онасининг ўрнига қўйишди. Хоразмда ҳам юзага қўйишганини кўргандим. Шаҳрихонда ҳам сув тез чиқаркан;
• Катта шаҳарларнику қўйинг, туманлар ва ҳатто қишлоқларда ҳам тирбандлик;
• Ҳалигача гўштни газетага ўраб беришаркан. Бир вақтлар битта қассоб катта-катта рулон қоғоз ўрнига битта буқани ўтказиб юборади, деган гап бўларди. Ҳозир граммигача электрон тарози бор, елим пакет бор, барибир газетага солиб беради. Анъана хуллас;
• Довон биқинидаги патирлар тўлақонли бозорга айланибди. Олдин Самарқанддан битта нон олиб кетмаслик айб бўларди. Ҳозир унчалик эмас, Самарқанддан зарур бўлсагина оляпти. Водийда эса патир олмаслик салкам гуноҳга айланибди (ҳазил албатта). Самарқанд нони шунчаки нон холос. Водий патирларида бутун ўзбек исмлари бор экан: Акмал, Аброр, Илдам, Санжар, Жанжал... Санжар брендга айланган, гап йўқ. 102 минг сўмлик патир олдим, “100 сўм берсам бўладими?” десам кўзлари олайиб кетди. Хижолат бўлиб кетдим. Дарвоқе, Санжар патир аааанча кичкиналашибди, мазаси ҳам олдингидек эмас;
• Ўйлагандирсизлар, қандай қилиб асакалик бўлса ҳам шунча нарсани кўрмаганми, дея? Ота-онамни кўчириб кетганимга беш йил бўлди. Қолаверса, ўша беш йилда нимагадир фақат расмий тадбирларда бордим. Ота-онам яшайдиган жой ватан экан. Бу сафар бошқача кўз билан қараб чиқдим. Узоқлашибман...

👍50😢24❤7🙏4🤝3👏2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Показательний видео бўлибди: мақсад директорни йўқотиш экан
✅ Видеони қаранг – битта хонага 20 киши тўпланиб олишган, қилган ишининг тайини йўқ.
Нари борса иккита уста икки кунда битириб қўярди. Лекин мақсад томоша қилиб бериш бўлган.
Ўзи жамоада албатта қандайдир гадюга бўлади: видеога олади, шантаж қилади, ёзади. Директор мажбурлаган бўлса, чиқма!
Мактаб ремонти доим тиш оғриғи. Ҳамма давлат қилиши керак деб кариллайди, ҳокимият ўзи бир тийин бермай “чиройли қилиб қўясан” деб директорни зириллатади. Кетди мана...
P.S.: Мактаб директорини мутлақо танимайман.

👍34🤔8😱7
✅ Кафил бўлманглар. Кафил бўлманглааарр!!!
- Аёл кишиман. Бир қариндошим мошина оламан деб мени кредитга кафил қилди. Катта ваъдалар берди. Олти ойдан бери тўламай қўйди. Кам таъминланганман. Мошина олдинг деб, темир дафтардан ҳам чиқариб юборишди. Банк тинмай телефон қиляпти, картам блокланиб қолди, ойлигимни ололмаяпман, яна қарз бўлиб қоляпман. Ўзим касалман, эрим билан ҳар куни жанжал бўляпти. Қариндошимнинг ўзи ҳам, мошина ҳам йўқ. Ёрдам беринг, илтимос.
– Қандай ёрдам беришим мумкин?
– Билмадим, қийналяпман.
– Кредитингизни сўндириб берайми?
– Иложи бўлса. Қариндошим топилса, пулингизни қайтарамиз.
– Бермайман.
– Сизни бошқа одам деб ўйлагандим, сизни танийдиганлар ёрдам беради дейишганди. Нимага алдайсиз халқни?! 🤷🏻♂️

😁27🤣13😱7❤4🤔2🔥1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Бу нима, издева́ться қилишми?
3 яшар болани босиб кетган ҳайдовчи аёл “Билганимда дарров тўхтардим. Итни эзиб кетсангиз ҳам тўхтайсиз-ку” дебди.
"Одил суд" 2 йилга мошина минишни, озодликдан чеклашни ҳукм қилибди.
🔥 Э судинггаям....

😱35😢21❤3
"Мактаб бозори" қилдингизми?
Anonymous Poll
52%
Йўқ, ҳали эртаку;
15%
Бир қисмини қилдим, ҳали чаласи бор;
5%
Қилиб бўлдим, қутилдим;
28%
Болаларимиз мактаб ёшида эмас.
😢7❤1🤝1
🤷🏻♂️ Ижарага уй бермайманеййй 😒
✍️ Энди ўзим ижара тўлаяпман, лекин ёмммон оғир келяпти.
Ижаралар билан шуғулланганимга ҳам 20 йилча бўлибди. Доим мижоз бўлган, уйларимни берганман, пулини олганман. Охирги уйни ўзим ижарага олдим ва навбатдаги мусофирхонага айлантирдим (учинчисини франшиза қилиб ташкиллаштирдим*).
Бунисини ишбилармон укам икковимиз ўртага олиб тўлайдиган бўлдик. Тўлаяпмиз. Ой худди бир ҳафтада ўтаётгандек бўларкан. Ижарада яшаш шувиллаб ўтаркан. Ойма-ой тўлаб юрганлар, йиллаб яшаганларнинг жонига тўзим берсин.
Тўғри, ҳалол даромад. Лекин ўйлааааб қарасам, одамлар менга пул бераётган пайти роса сўкишгандир, сўкишаётгандир...
* Ҳар хил фикрга борманг, ўзимиз тўлаймиз. Ёрдам сўраганим йўқ. Шунчаки ижарада ойлаб-йиллаб тўлаб турганлар қаҳрамонлар экан. Ўзимдан ўтказиб ҳис қилдим.
** Дарвоқе, франшиза – филиал ўрнида.

🔥48👍14❤11💯6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акамиз, дўстимиз Баҳриддин Асрор мен ўйлаган ҳамма муаммони битта шеърда ифода қилиб қўйибди. Респект!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Аброр Зоҳидов
@az_sss
🔥34😢19🤝2🤗2
👁 "Менинг тўйим бўлмаган, дори сотиб олганмиз..." дея мўлтираган болажон эсингиздами?
✅ Ваъдамизни бажардик – зўр тўй бўлди!
Фақат Аҳмаджоннинг суннат тўйи эмас, жами 20 нафар болажон учун мотивацион тадбир ўтказдик. Аукционда 15 млн атрофида пул йиғилди. Ҳомийларнинг тўёналари билан бирга 20 нафар болажонга 50 млн сўм тарқатиб берилди. Энг йирик кўмак – ҳомийларимиз "Ишонч" газетаси бошчилигида бош муҳаррир, сенатор Ҳусан Эрматов томонидан 30 млн сўм, "BMB" холдинги жамоаси ва раҳбари Бекзод Маматқулов томонидан 10 млн сўм ажратилди. Қолган тўёналар ўзларини танитишни исташмади.
🤝 Азизларим, Сизга доим ишонганман.
Юзимиз ёруғ бўлди, энди янги марра сари олға!
P.S.: "Титаник" номли катта сурат ишбилармон укамиз Бобуржон Мамадалиев томонидан 7 млн сўмга сотиб олинди ва қайта ҳадя қилинди. Респект!!!

❤56👏31👍11🙏3😢2💯2🕊1😍1