Telegram Web Link
Аланья маркази, Жума бозори, Клеопатра пляжи.
10👍4🔥2
Бугун илк марта туғилган кунимни хорижда ўтказяпман. Бу ҳам яхши, ҳам қандайдир ноқулай экан. Яхшилиги шуки, худди янги ёшингни янги Азиза билан кутиб олаётганга ўхшайсан. Нишонлаш мажбурияти йўқ😅, салон-палонга бориш, бўяниш-кийиниш мажбурияти йўқ, совға кутиш васвасаси йўқ)) шунчаки истаган вақтимда уйғондим, эрталаб тўйиб апельсин едим, писта чақдим, кейин тушликкача ухладим, кейин денгизда суздим, чиройли тошлар тердим, ҳамма яқинларим исмини қирғоққа ёздим. Кейин майли, туғилган кунга ўхшасин деб хўжайин билан ресторанда кечки овқат едик. Бу кун қандайдир хотиржам ва ҳаловатли янги ёш бошланаётига ишора бўлгандек гўё. Ҳаётимнинг янги даврига 100 кунча қолди, иншаАллоҳ...

Ноқулайлиги шуки, туғилган кунингни узоқда ўтказсанг, ўзинг билган, севган, яхши кўрган, ҳурмат қилган барчани ёнингда кўришнинг иложи йўқ.

Аммо кун давомида мен билан юзлааааб одамлар бирга бўлишди. Табриклар, қўнғироқлар учун барчангизга самимий миннатдорлигимни айтмоқчиман. Кимларга жавоб қайтара олдим, кимларга эса йўқ-узримни қабул қилинг, ҳаммангизни ўқидим, ҳис қилдим.

Менимча, ҳа, менимча ҳам мен жуда бахтлиман. Ўзига шукр!
38🥰6👍4🔥4👏2
Анталия-Аланьяда дарахтларга ўрнатилган яшил тугмани босиб, такси чақирилади. Ўзим синаб кўрганим йўқ, курорт зоналарда такси анча қиммат. Арзимаган йўлга 10 евродан сўрашни бошлайди. Биз асосан 1.5 евроли жамоат транспортида юрибмиз. Яхши жиҳати, автобус тез-тез юради, кондиционери бор. Аммо баъзан шаллақироқ ҳайдовчилар учраб туради, кўпроқ одам чиқсин деб бақираверади.

@azitravel
👏9👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥32
Табиатни асранг!
👍231
2025/10/26 05:38:15
Back to Top
HTML Embed Code: