Telegram Web Link
📷 "BMB HOLDING KUBOGI 2025" турнири давомида тасвирга олинган эътиборли фотолавҳаларни улашишда давом этамиз.
👍1525👏4🎉2🤩2
🏆Қизғин баҳслар, ғалаба учун шиддатли кураш ва ниҳоят совринлар эгаларига топширилди!

🎉 "BMB HOLDING KUBOGI 2025" мусобақаси давомида қуйидаги номинациялар бўйича совринлар футболчиларга тақдим этилди:
Энг яхши тўпурар - Бекзод Маматқулов
Энг яхши ўйинчи - Шохрух Салимов
Энг яхши ҳимоячи - Самандар Пулатов
Энг яхши дарвозабон - Шерзод Қодиров

📸 Фотолавҳамизда эса ғалаба қувончи ва тақдирлаш маросимининг ёрқин лаҳзаларини томоша қилинг!
👍1558👏8🤩3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 "BMB HOLDING KUBOGI 2025" ўзаро ҳамжихатлик ва ягона мақсад сари яна бир қадам! ⚽️

🔥 Пойтахтимиздаги "Ёшлик" спорт мажмуасида бўлиб ўтган мини-футбол турнири Ҳолдинг тизимига кирувчи корхоналар ўртасида аъло кайфият ва ҳақиқий спорт руҳида ўтди!

📹 Қуйидаги видеолавҳа орқали мусобақанинг энг ёрқин, қизиқарли ва завқли онларини томоша қилишингиз мумкин!
👍144🔥18👏65
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

"Kичик бўлса ҳам қадам ташламасанг, манзилга етолмайсан".


Ҳар қандай буюк мақсад ёки улкан марра узоқдан қараганда қўрқинчли ва эришиб бўлмайдигандек туюлиши мумкин. Аммо аслида, ҳар қандай узоқ масофа кичик қадамларнинг узлуксиз кетма-кетлигидан иборатдир. Агар инсон биринчи, ҳатто энг кичик қадамни қўйишга журъат қила олмаса, у ҳеч қачон ўз манзилига яқинлаша олмайди. Бу ўринда қадамнинг катта-кичиклиги эмас, балки унинг қўйилгани муҳимроқ. Ҳаракатсизлик, иккиланиш ва режаларни доимий равишда кечиктириш инсонни ўз орзуларидан фақат узоқлаштиради.

Катта бир ишни бошлаш олдидан пайдо бўладиган қўрқув ва ишончсизлик туйғуси кўпинча ҳаракатсизликка сабаб бўлади. Кичик бир қадам ташлаш эса бу инерцияни бузишга ёрдам беради. У инсонга ўз кучига бўлган ишончни қайтаради, илҳомлантиради ва кейинги қадамларни қўйиш учун туртки беради. Бир жойда туриб, мукаммал шароитни кутиш ўрнига, қўлдан келганича кичик ҳаракатни бошлаш орқали инсон аста-секинлик билан бўлса-да, ўз манзили сари илгарилайди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍130👏5🔥3
2025/10/21 18:47:50
Back to Top
HTML Embed Code: