БЕРГМАННИНГ МАГИЯ НУҚТАСИ
“Еттинчи парда” фильми Ингмар Бергманнинг магия нуқтаси.
Бергман эҳтимол бу нуқтанинг элементларини 30 йиллардаги француз сюрреалистик киносидан ўзлаштиргандир. Ҳархолда, Антонен Арто “Авлиё ва чиғаноқ” фильми сценарийсини ёзганда, бошқа дунёга кирадиган йўлларни қидирарди.
Ўлим қўрқуви магия нуқтаси. Антоний Блок магия нуқтасида ўлим фариштаси Азроил билан шахмат ўйнай бошлайди. Нияти ўлимини кечиктириш. Яъни ўлими олдидан Худо борлигини билиш. “Мени бўшлиқ тўлдирган. Ва бўшлиқда юзимни кўряпман” дейди у.
Фильм сюжетида А.Блок ўзи билан ва унинг атрофида кечган воқеаларда кўринмас кучнинг аралашувини сезса-да, шахмат ўйини орқали ўлимни кечиктирмоқчи бўлади. Ўлим фариштаси охирги шахмат ўйинидан сўнг, Антоний Блокка ўзи ҳам ҳеч нарсани билмаслигини тонади.
Қаҳрамон ва ўлим фариштаси ўртасидаги шахмат ўйини ва бу орқали А.Блок ўлимини кечиктириши у ўзи истаган саволга жавоб ололмаслигига тўғаноқ бўлади аслида. Ва бу магия нуқтасининг еттинчи пардаси.
Фильм ғояси Ислом дунёсидаги энг машҳур ҳадислардан бири: “Ўлмасдан бурун ўлинглар”ни эслатади.
Фильмдаги воқеалар 14 асрда кечади. Худди шу асрларда Ислом дунёсида ушбу ҳадисга амал қилганлар кўп эди. Магия нуқтасини топиб, ўлмасдан бурун ўлиб, еттинчи парда ортини кўришади.
Фильм қаҳрамони эса доим ўлимдан қочади, яъни унинг ўлимдан қочиши сабабининг ўзида саволига тириклигидаёқ жавоб ололмаслиги таъминланган. Фильм охирида, қаҳрамон ҳаётини яшаб ўлим келганда, еттинчи парда орадан кўтарилади фақат.
Бергман символизмни ўринли қўллаш устаси. Режиссёр ғояларини давомчиси Рой Андерссон ҳам шу каби.
"Еттинчи парда" фильмида Бергман саҳналарни асосан рамзлар билан бойитади.
Фильм ҳақда шарҳлар ёзиб қолдиринг. Фильм номи шарқ дунёқарашидан чиқиб таржима қилинди.

❤3👍1
Инсоннинг «сири» очилса, Аллоҳ билан муносабати узилади. Мен фалон нарсани англадим, билдим деса, шу ерда у Аллоҳдан айрилади.
* * *
Руҳсиз одамқул бўлади. Ичида Аллоҳ қўрқуви бор одам эркиндир.
У ҳамма нарсадан эркин. Худосиз одам қафасдаги одамдир. Улар ўзларини ўзлари қафасга солишган. Токи Аллоҳни топмагунларича бу қафасдан чиқолмайдилар.
* * *
Фикрлайдиган, кўнгли нозик маъно, ишораларни англайдиган инсонлар ҳар доим ва ҳар жойда хор этилган.
Инсонларнинг юрагини оғритадиган нарсалар бор экан, билингки, шоирга тинчлик йўқ, омонлик йўқ. Ёлғизлик – тинимсиз ўлим хақида ўйлашдир.
* * *
Жуда кўп нарсани ҳис этиб, англаб турган зотнинг ҳаёти қийин кечади. Ҳаётни жуда қисқа қилиб бўлиб олиб, буёғи меники, нариги ёғи билан ярим тийинлик ишим йўк, дейдиган одам бахтлидир...
Рауф Парфи

👍6🔥3
Муҳаммад Солиҳ:
СЕВГИНИНГ БИР СОНИЯСИ
Сен - Қушсан,
Хабаринг йўқ сенинг бу сирдан ҳали.
Титраб қарайдирман қанотларингга,
Ахир сен вақтнинг ҳар бир мaҳали
Мумкин тушунмоғинг машъум сирингга!
Хайрият, сен бундан куляпсан,
Сўрадинг: «Бу сенга кўринган тушми?»
Хайрият, кўзгуга тикиляпсан,
Фаришта чеҳрадан тополмай қушни.
Мен сени тутмадим. Ўрадим фақат,
Ожиз хаёлларим тўрини ёзиб.
Йўталиш - бу бахтни ҳуркитмоқ абад,
Қўлни теккизмоқлик сенга - бу орзу…
Сенинг қанотларинг қўрқитар мени,
Осмоннинг кенглиги - ундан ҳам баттар.
СЕВГИНИНГ БИР СОНИЯСИ
Сен - Қушсан,
Хабаринг йўқ сенинг бу сирдан ҳали.
Титраб қарайдирман қанотларингга,
Ахир сен вақтнинг ҳар бир мaҳали
Мумкин тушунмоғинг машъум сирингга!
Хайрият, сен бундан куляпсан,
Сўрадинг: «Бу сенга кўринган тушми?»
Хайрият, кўзгуга тикиляпсан,
Фаришта чеҳрадан тополмай қушни.
Мен сени тутмадим. Ўрадим фақат,
Ожиз хаёлларим тўрини ёзиб.
Йўталиш - бу бахтни ҳуркитмоқ абад,
Қўлни теккизмоқлик сенга - бу орзу…
Сенинг қанотларинг қўрқитар мени,
Осмоннинг кенглиги - ундан ҳам баттар.
👍7🔥4
ЯССАВИЙ ВА ХУРМО
Туркистонлик тарихий шахсларнинг автобиографияси негадир тўлиғ ёзилмайди. Навоий ҳаёти Самарқандий китобида кўриниш берса-да, барибир нимадир етишмайди. Навоийнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётини очиб беролмайди. Яқин атрофда яшаган Аҳмад Дониш ёки Машраб ҳақида тарихий фактлардан кўра, афсоналар, ривоятлар кўп. Шахснинг шахсий ҳаёти ва ижтимоий, сиёсий қарашларини ёритишда хасис бўлишган.
Ҳазрат Аҳмад Яссавий мисолида ҳам шу. Қадимда шахсий ва ижтимоий ҳаёт лавҳаларидан кўра, руҳий ҳаёт муҳим бўлганининг исботими бу.
Аҳмад Яссавий ҳикматлар тўплами, 1990 йил нашри, муқоваси қаттиқ, оқ тусли.
Шу китобда Аҳмад Яссавий 20 ёшида ёки 28 ёшида ёки 35 ёшида ёки 40 ёшида, ёки 36 ёшида ва хоказо, руҳий ҳаёти манзараларини чизади. Китоб ҳали ҳаёт олдинда деб юрган ва ҳаётда ҳеч қандай консепсияси ёки ғояси бўлмаган, лекин ғоя нималигини ҳам билмаган ёш учун қизиқ эди. Ҳикматлардаги матнлар қизиқ ва ғаройиб эди-ю, лекин у матнлар нима ўзи, билмасди. (Ҳозир ҳам билмайди.)
Ҳозир ер одами Кўниккан одамга ўхшайди. Олдин у кўникмаган эди. Ва бу хислат уни тинмай сафарга ундаган. Яссавий ҳикматлари ана шу сафарнинг картинаси. Автобиографияси. Ҳозирги одамнинг ердаги ҳаёти Иқтисодийлашиб кетгани билан изоҳланар.
Яссавий отнинг ҳар қадами беш юз йилга тенг деб ёзади. Ҳозирги одамнинг ақли буни қабул қилмайди.
Яссавий ҳикматларини ўқиб, одамнинг ердаги вазифаси Аллоҳнинг сифатларини рациолаштириш, юзага чиқариш деб ўйлаб қолади киши. Ва бу қандай юзага чиқади. Яссавий ҳикматлари бу йўлни тушунтириш учундай.
“Яссавий ҳикматлари луғати” китоби “Академнашр” нашриётида яқинда чоп этилибди. Қаттиқ муқовали, муқова рангги оқ тусда. Бахтиёр Исабек тилшунос олим, профессор Ҳикматлардаги қадим турксуғуд сўзлари учун изоҳ тайёрлаган. Бу китоб олимнинг кўп йиллик меҳнати.
Китоб аввалида Бахтиёр Исабекнинг 67 бетли илмий мақоласи жойлашган. Профессор илмий мақолада Яссавий дунёси ҳақда Яссавий ўқувчисига яхши тушунтириш беради.
Яссавий ўқувчиси бўлиш гўзал ҳаракат деб ўйлайман. Аҳмад Яссавий китобида туну кун зикр айт, Ҳақ жамолини кўрсатмаса расво бўлай деган маънода қасам ичади. Яссавийнинг ҳақиқий ўқувчилари Яссавийнинг мессажларини ўқишганини ва унинг қасамхўр эмаслигини тарих қайд этади.
Аҳмад Яссавий- Ҳазрати Султон ҳикматлари нурни нур билан мушоҳада қилишдан туғилган.

👍6
CREDO QUIA ABSURDUM
Рой Андерссон швециялик режиссёр. Тарихни кино орқали мушоҳада қилади. 2019 йили “Чексизлик ҳақида” фильми тарих мушоҳадасига бағишланган албатта.
Текис сюжет йўқ, воқеалар ипсиз боғланган. Якунига етмайди. Р.Андерссоннинг аввалги фильмларини кўрган томошабин, режиссёрнинг услуби шунақа экан дейиши тайин.
Режиссёр фильмларида онг оқимидан фойдаланади, айнан бир сюжетнинг йўқлиги буни тасдиқлайди.
Режиссёр онг оқимига дунё тарихидаги сюжетлардан кийдиради. Аслида тарихнинг ўзи ботин оқими эди.
Р.Андерссон Швеция Кино мактабида ўқиб юрганда, 1970 йили “Шведларнинг севги тарихи” фильмини суратга олади. Табиийлик ва оддийлик фильмга муваффақият олиб келди. Режиссёр бу фильмда кейинги фильмлари учун ижодий консепсиясини сингдирганди. Ҳамда 60 йиллардаги “китобий - кинолашган” европа киносига қарама-қарши ўлароқ кинони ҳаётийлаштиради. Харҳолда, Андерссоннинг консепсияси шундан иборат эди.
70 йиллар ўрталарида режиссёр иккита фильм суратга олади. Киношунослар муваффақиятсиз чиққан деб айтишади.
Режиссёр узоқ ички эмиграциядан 1991 йилда “Дунёга шарафлар” қисқа метражли фильмини суратга олиб қайтади.
Фильмнинг сюжети тушунарсиз эди. Аммо энди режиссёр онг оқимига мурожаат қилишни бошлайди. Ва қадим насроний мистикларининг мисраси режиссёр фильмлари эпиграфига айлангандек тус олади.
60 йиллардаги Абсурд театри муаммоларини Р.Андерссон кинога кўчиради. 2000 йилда “Иккинчи қаватдан қўшиқлар”, 2007 йилда “Сен, ҳаётсан” ва 2014 йилда “ Кабутар шохда қўниб, ҳаёт ҳақида мушоҳада қиларди” учлигини суратга олди. Бу фильмлар бир асрда иккита жаҳон урушини кўрган европаликнинг ҳаёт ҳақида мулоҳазалари. Ҳамда Абсурд театрининг кинога кўчиши.
Абсурд иборасини кўплар ўз маъносида қўлламайди. Аммо Абсурд тушунчасига маъно ҳам бериб бўлмайди.
Навоийнинг “Йўл кўринар эдию поёни йўқ эди” мисраси бор. “Поёни йўқ эди” мисраси адабиёт ёки театрдаги Абсурд муаммосига тегишли. Ҳамда лотинчадаги ибора билан уйғун: CREDO QUIA ABSURDUM
Р.Андерссон учфильмда Абсурдга ҳаётий лавҳалар ёки тушлар орқали рационаллаштирмоқчи бўлади. Онг оқими режиссёрни қаёқларга етаклайди.
Ниҳоят 2019 йилда “Чексизлик ҳақида” фильми суратга олинди. Назаримда, энг умидбаш фильмлардан бири. Режиссёр ўлимни енгиб ўтади. Яъни тарих киноталқинини яратади.
Бу фильм ички хотиржамлик истаганлар учун кўпроқ. Постсовет кинотомошабинлари эса ички хотиржамликка жуда муҳтож аслида.

❤3👍2
ЖАФАР ПАНАХИЙ: УЧ ЮЗ
Эронлик режиссёр Жафар Панахийнинг “Уч юз” фильми Канн фестивалида энг яхши сценарий номинацияси бўйича ғолиб бўлади.
“Уч юз” фильми Эронликлар жумладан Ўзбекистонликлар учун ҳам зерикарли фильм бўлиб туюлади. Азарбойжонликлар учун ҳам. Тожикистонликлар учун ҳам. Шунингдек, Россияликлар учун ҳам. Табиий. Сабаби, россиялик кинотомошабин Эрон ёки Ўзбекистоннинг маънавий ҳаётининг босқичларини англамайди ва ҳис ҳам қилаолмайди. Эрон ёки Ўзбекистонлик кинотомошабин эса фильмда акс эттирилган ҳаётда яшайди. Унга ўзининг ҳаёти маъқул эмас, ҳаётидан норози.
Фильмда баён этилган воқеа фильм қаҳрамонларининг доим ўзларидан норози эканини юзага чиқаради.
Фильм сценарийси умуман бошқа кайфиятни кўзда тутиб ёзилиши мумкин. Аммо фильм ишланиши жараёнида персонажларнинг ўзаро муносабати химияси кадрда бошқа нарсани юзага чиқаради. Кайфиятларни билдирувчи диалоглар фильмни бошқа ўзанга буриб юборишидан қутқаролмаслиги ҳам мумкин.
Фильм яшашдан қўрқиб қолган ёки ҳаётдан чарчаган халқнинг иддаоли кўринишидай туюлади. Ўзбекистонда ҳам “Сиёсатга аралашма” деган ўгит айни ҳаётдан чарчаган халқнинг консепсиясига ўхшайди. Фильмда ҳам бу нафас яққол сезилади.
Йўқ, кўп нарсалар, ҳаёт символлари оддий ҳаётий урф-одатлар орқасида яширинади. Фильм гарчи ёшлар ва катталар ўртасида чегараланиш мавзусида бўлса-да, аслида катталар ёшларни замонавий ҳаётга тақъиқлаш орқали қадимий архетипларни айтмоқчи бўлади. Лекин у архетиплар эсдан чиққан, энди бу ҳаракатлар ёввойилик бўлиб туюлади.

👍4
O'zbekistonda Altruizm (beg'araz yordam, shunchaki yordam) nechog'li bor. Yoki "Odamlar bir-biriga bo'ri" tamoyili ustunmi?
Anonymous Poll
31%
Beg'araz yordam bo'lishi mumkin. Lekin Uchratmaganman.
13%
Bizda odamlar o'zining foydasi uchun boshqaga yordam beradi faqat. Bu bo'rilik tamoyili
40%
Beg'araz yordam misollarini o'z ko'zim bilan ko'raman. Bizda odam-odamga bo'ri tamoyili uncha emas.
15%
Uzr, O'zbekistonda bo'rilik psixologiyasi ustun. Hamma boshqalarni manfaati uchun foydalanadi.
👍4
КИТОБНИ ЎҚИСАМ, МАҚОЛА ЁЗАМАН
Шарқшунос Александр Книш Ибн Арабийнинг “Макка кашфиётлари” китобини рус тилига таржима қилган. Китоб Петербургда нашр этилган. Бундан 600 йиллар муқаддам Ибн Арабийнинг китоблари Туркистонда катта қизиқиш билан ўқилган. Абдураҳмон Жомий Ибн Арабий китобига шарҳ ёзган. Бу ҳақда Навоий билдириб ўтади.
Ибн Арабийнинг китоблари ўзбек тилига ўгирилмаган бўлса-да, яқинда унинг рус тили таржимони Александр Книшнинг “Мусулмон тасаввуфи” номли китоби ўзбек тилида нашр қилинди. Китоб енгил ўқилади, таржима зўр чиққан.
Александр Книш европа сўфийшунос тадқиқотчиларининг ишини давом эттиради. Тасаввуф тарихига ўзининг илмий қарашини баён этади.
Китобда “Насоим ул-муҳаббат" китобида зикр этилмаган мутаффаккирлар ҳақда ҳам маълумот учрайди.
Оддий Ўзбекистонлик ўқувчилар учун номаълум маълумотлар ҳам.
А.Книш тасаввуф тарихини ташқаридан ва жиддий, меҳр билан кузатади. Фикрларни ташқаридан туриб, илмий метод билан таҳлил қилади.
Бу пайтда мусулмонлар китобда зикр этилган мутафаккирлар фикрларини, китобларини писанд қилмай, ихтилоф қилиш билан банд эди..
Китобни ўқисам, мақола ёзаман. Ҳозирча услуби профессорҳо узбаки wikipediya.

Telegram
Boysunqur
КИТОБНИ ЎҚИСАМ, МАҚОЛА ЁЗАМАН
Шарқшунос Александр Книш Ибн Арабийнинг “Макка кашфиётлари” китобини рус тилига таржима қилган. Китоб Петербургда нашр этилган. Бундан 600 йиллар муқаддам Ибн Арабийнинг китоблари Туркистонда катта қизиқиш билан ўқилган. Абдураҳмон…

Пьер Реверди: “КУБИЗМ ЁКИ МАТОДАГИ ПОЭЗИЯ”
Эрталабки газеталарни варақласа, ҳеч ким газетчи бўлиб қолмайди. Аммо кубистлар ҳақида қарғишларсиз бирон-бир нарса ёзсанг, дарров кубистга айланасан-қоласан...
Рассомлар ўрин алмашиб туради, худди шоирлар каби. Рембо ёки Малларме сўз эстетикасини қачон ўзгартириб ташлагани эсимиздан ҳам чиқиб кетгандир. Лекин бу нарса узоқ замонда бўлиб ўтмаганди.
Пикассо мутлоқ янгилик ҳисобланган асарларини намойиш қилганда, Рембо ва Малларме фикрлари ҳамманинг хаёлини банд қилиб турганди.
У шоирларнинг ҳақиқий ўрнини энди билишяпти. Уларнинг таъсирига тушмасдан, тарихдан сабоқ чиқариш вақти ҳозир. Бу кўпроқ Рембо билан боғлиқ.
Қўрқмас одам учун, яна олийжанобликни устун қўйиб, уни хорликдан қизғонадиган рассом фойдаси учун, Рембо йўлидан юриб тасвирий санъатни ким янгилади? Пикассо буни уддалади.
Бу вақтга келиб, фикрнинг ҳамма нарсадан устун эканига ҳеч ким шубҳаланмай қўйган эди. Шу пайтда тасвирий санъат ҳақ-ҳуқуқини таний бошлади.
Лекин поэзиянинг таъсирини бошқа таъсирлар билан таққослаб бўлмайди. У санъатнинг янги бўғинини кашф қилди яъни: тасвирий санъат тилидаги поэзия.
Ва унга кубизм деб ном беришди.
Ҳақиқатни булғаб кўрсатишдек, кундалик жирканчлик бўлмаса керак. Улар жирканч ғоя билан чиқишди: поэзия тасвирий санъат измидан юрганмиш. Бу ҳақда ҳатто ёзишганди. Аксинча, воқелик бундай тусда эмас. Шоирлар ўз йўлларидан кетмоқда.
Шоирлар биринчи бўлиб атроф-муҳит баёнидан тўхташди. Уларга кейин бу йўлда рассомлар тақлид қилишди.
Поэзия ҳамма вақт нарсаларнинг тугунини ечиб ва уларни қайтадан бир-бири билан тўқнаштириб, жой-жойига қўйиш бўлган.
Рассомлар буни предметлар мисолида тажриба қилишди ва уларни қуруқдан-қуруқ тасвирлаш ўрнига, улар ўртасидаги ўзаро боғликлик кашфига асосий ўрин беришди.
Натижада табиатга тақлид қилинмади: предметларни очиқлаш билан иш тўхтаб қолмади, аксинча предметлар янгича кўрина бошлади. Кўз ўнгимизда кашф санъати юзага чиқди.
Поэзия ҳар доим шу мақомда бўлган эди.
Матода предметни янги нарсага ўзгартириш, поэзияда аслиятдан таркиб топган ўхшаши йўқ ҳикмат кабидир.
***
Ақлга эгалик қилиш демак эстетика борлигини кўрсатади.
Эстетика деганда, мен доим ижод руҳини тушунганман.
Содир бўлган нарсани қайта жонлантириш учун тайёр нарсадан нусха кўчириш кифоя. Нусхакашга эстетика қизиқ эмас, натижа қизиқ. Усулнинг ўзлаштирилгани уни чуқур киришга ундамайди.
Шахсий ва жонли эстетикасиз ҳеч қандай янги бир нарса яратиб бўлмайди. Лекин ҳеч қайси нарса олдиндан тайёр эстетика мисолида кашф бўлмайди.
Эстетика иш жараёнида шаклланади ва ўзининг чўққисига чиқади. Рассомнинг ўсиши нарсаларнинг пластик имкониятларини кенгайтиришида билинади. Шоир эса ҳиснинг кучини энг охирги нуқталарга етказади.
Эстетика- жонли нарсага кириш учун восита.

👍3
“Академнашр”чи Аббос Серобов китоб бериб кетди. Китобнинг муқоваси қаймоқранг. Дизайнер муқовадаги образга қаймоқ чаплаб ишлагандай.
Қаймоққа яна бир нималар қўшгану нима қўшгани эсидан чиқиб қолган.
Кўчада, бу иссиқда “Анжан” музқаймоғи эримаслиги сабабини сўрасангиз, сотувчи :”Бу сир, ишлаб чиқарувчилар ҳеч кимга айтишмайди” дейди.
Эҳтимол, дизайнер, (китоб муқовасини дизайнер Евгения Печорина ишлаган) “Анжан” музқаймоғини сотиб олиб, муқова ғоясини топгандир. Ким билсин.
Китоб “Китоб бандаси” деб номланади. Китоб муаллифи ёзувчи Назар Эшонқул.
Муаллиф китобда 20 асрнинг классик ёзувчилари ҳақида қисқа ва лўнда шаклда ёрқин маълумот беради.
Ёзувчи 20 асрнинг мутафаккир ёзувчиларини тизимга солиб, уларнинг асарлари ҳақида фикрларини, қарашларини баён қилади.
Шу жиҳатдан ҳам, ўзбекистонлик адабиёт ўқувчисига ўзбек ёзувчисининг классик адабиёт ҳақдаги фикрлари қизиқиш уйғотиши табиий.
Китоб ўқувчининг диди учун яхши йўналиш ҳам кўрсатади. Чунки китобда дунёнинг энг сара ёзувчилари ҳақда гап кетади. Ҳаваскор адабиёт ўқувчиси шу жиҳатдан бу китобни ўқиб, йўналишини танлаб олади: қайси муаллифни ўқиш кераклиги ҳақида тушунчаси бойийди.
Китоб сўнгида ёзувчининг адабиёт ҳақда фикрлари, қарашлари берилган.
Ёзувчи замонавий дунё адабиёти ҳақда ҳам қисқа лекин маъноли фикр айтади.
Жумладан, Харуки Муракамининг китобларини ўқий олмаслигини, унинг услуби ёқмаслигини ёзади.
Қизиқ, четдан кузатаман: Х.Мураками асарлари бошқа замонавий ўзбек ёзувчиларига ҳам ёқмайди. Бу психологик эмас, жараёндаги ҳодисадан бўлса керак.
Бу китоб ёзувчидан ўзбек китобхонларига яхши бир совға бўлган, айниқса ёшларга.

👍8
Санжай кечикди. Ёзувчи ва шоирларга Каримов бобо "Иуда тангалари"ни тўлаб қўйган эди.
Каримов олдида дилемма турганди: тарози авторитаризм тарафга оғадими ёки демократия тарафга. Тарози палласи авторитаризм палласи томонга оғишида унга "Иуда тангалари" ёрдам берганди.
"Иуда тангалари"ни Рауф Парфи олмай, хонавайрон ва шакар (мукофот) талашмай, мамлакатда сарсон юрганди. У охиригача бу тангаларга руҳини, миллат руҳини сотмади. Бошқалар озодлик руҳини сотиб, худбинликни олишди.
(Илмий ёндашганда, ўшаларда озодлик руҳи бўлмаган фақат озодлик руҳи ҳақдаги пафос -фараҳ бўлган. Ўйинчи бўлишган. Бор бўлганда, у сотилмасди. Лекин "Иуда тангалари"ни олишмаганда, озодлик руҳиga чин маънода эга чиқишарди.)
Тарих такрорланди. Худбинлик миллатга қайтадан "тортиқ" қилинди. Кечаги "Шакар воқеаси" ҳам худбинликнинг натижаси. Умуман, бу мамлакатда бўлаётган ҳар қандай воқеа орқасида худбинлик туради.
Бу мамлакатдаги ҳар қандай одам "мен тўғриман, ҳар қандай яхшилик, эъзозга фақат мен арзийман ва бизнинг оила арзийди. Мен истеъдодман, бошқалар эмас" деб ўйлайди. Лекин бу ерда "Мен фақат бошқаларга яхшилик қилишга ҳаққим бор. Ахир мен ҳақ эмасманку" деган руҳ йўқ. Постсовет мамлакатларидан бири бўлган бу ерда ҳам ичларидаги нурдан жирканишади.
"Одам шунчалик ҳам ўзини севадими-а?" деб ҳайронликда юрарди R.P.

👍7
Кундуз
Куз келади. Денгиз бўйидаги кафеда учрашамиз. Соҳилда Денгиз билан ўйнаётган болакайни кузатамиз.
Балки сен яхши кўрган қаҳва ичарман.
Бу ҳодисаларни,севгинг билан, вақт узунасида дастурлагандинг!
- Қаҳванинг маъзасида ёки ҳидида?
Шунда, қизиқ,сен унинг таъмини сезасанми?
Сен эса ҳатто стулни банд қилмайсан. Қандай яхши. Сен сўзлайсан- сўзлаб ҳеч тўймайсан. Худди қаҳвага тўймаганимдек - Болакай денгиз билан ўйнаб тўймайди.
Ўйнаб тўймайди…
Одамлар дунёни еб ҳеч тўймайди.
Болакай денгиз билан ўйнаб…
Сен сўзлаб…
Қаҳвадаги аксингни тинглаб ҳеч тўймасдим, ўша кун.
М.Ч

❤8