Мушуксеварлар партиясини очсаммикан. Президент сайловида аниқ ғалаба қозонамиз. Олий Мажлисда 70 фоиздан кўп овозга эга бўламиз. Ўзбекистон мушуклари бизни қўллайди- коммунистик зеҳниятнинг сеҳр-афсуни (зулм, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар ва хоказо) иш бермайди. ) Нима дейсизлар...
👍3
КОММУНИКАЦИЯ
"Академнашр" нашриёти тақризлар тўплами нашрини мўлжаллашибди. Каминадан ҳам тақриз сўрашди. Китоблар ҳақида тақризсифат мақолалар ёзганман.
Улар тақриз даражасида эмас. Лекин..
Ўзбек адабиётшунослигида адабиётшуноснинг китоб таассуротлари тақриз деб таассурот қолдириб бўлган.
Ўйлаб кўрсам, Навоийшуносликда ҳам Навоийшуноснинг шахсий таассуротлари Навоийшуносликни ташкил қилиб бўлган. Метод яратилмагани, метод орқали Навоий ёки бошқа ёзувчининг асарлари таҳлил қилинмагани сабабли ҳамдир, масалан, Навоий образи қандайдир бир идеал мақомга солиб қўйилган.
Аксинча, Навоий айтмоқчи бўлган нарсалар жамият ҳаётига сингиб кетмади. Метод буни уддалайди. Лекин у йўқ, демак англаш ҳам йўқ. Фақат идеал бор. Қуръонда айтилган: сароб бор.
Адабиёт нарсалари ҳақидаги таассуротлар ҳам кўп нарса белгилайди: масалан, у идеални оқламоқчи бўлади.
Ўзбек прозаси ва шеъриятининг қаҳрамони ана шу хаёлдаги идеал аслида. Ўзбек адабиётида бу "идеал"дан халос иккита адиб бор, шунинг учун ҳам ўзбек адабиёти давраларида уларнинг исми-шарифини айтиш хуш кўрилмайди. Идеалнинг мафкураси бунга йўл қўймайди.
Хаёлдаги идеаллаштирилган нарсалар мафкуравий асарга айлантирилса, улар билан одамларни манипуляция қилишдан осони йўқ.
Дин, одамни ҳар қандай идеал қуллигидан соқит қилиш бўлса, диний мафкура ана шу қулликдан чиқармасликдир, хаёлдаги идеалга қаттиқ боғлашдир. Худди шу каби адабиётда ҳам.
Ўзбек адабиётшунослигида зимдан, гоҳида очиқча Фитратни диндан бехабарликда, худосизликда айблашади. Социалистик метод конструкцияси орқали қараганда бу жуда тўғри.
Лекин нормал метод орқали қараганда, Фитрат пьесалари идеаллаштирилган нарсалардан воз кечиб, ерга тушиш таклифи эди. Бу пайтда европада модерн адабиёти ҳам шу ҳақда ёзарди.
Метод адабиёт ичидаги реал коммуникацияни юзага келтиради. Ундаги иборалар, тушунчалар коммуникация унсурлари. Асло, идеал яратишга хизмат қилмайди. Ўзбек адабиётшунослиги ушбу унсурлардан нотўғри фойдаланиши гувоҳи бўламиз кўпинча. .

👍4🔥3
Бугун 19-30 да жаноб Жеймс Уэб фотоаппаратида коинотнинг миттигина парчасини - яқин ўтмиши инфрақизил фотосини суратга олади.
Мистер Жеймс ҳозир ердан 1.5 млн км узоқликда турибди.
Ишқилиб мистер Уэбнинг линзаларини тошлар синдирмасин, коинот чанглари линза деворларини қопламасин..https://www.nasa.gov/image-feature/goddard/2022/nasa-s-webb-delivers-deepest-infrared-image-of-universe-yet

🔥2
Бўлажак мушуксеварлар партиясининг бўлажак вакили айтишича, ноёб ва топиб бўлмас китобларни Ральф Эмерсон ўргатганидек ўқиган экан.
-Бу қандай. Қизиқ.
Бу оддий дейди бўлажак партиянинг бўлажак вакили. Китобнинг номини мушоҳада қилсангиз бўлди. Тинимсиз. Ҳар кун. Балки икки ҳафта. Кетар бунга. Кантнинг китобларини Эмерсон ўргатганидек ўқигандим дейди мушуксеварлар вакили.

👍1👎1
Харуки МУРАКАМИ,
япон ёзувчиси
КОСТЮМЛАР
Эссе
Бир куни мен шкафда нарсаларимни саранжомлаётганимда камида бешта костюмнинг бахтли эгаси эканлигимни сезиб қолдим. Бунга қўшимча йигирматача галстук ҳам илова қилишим мумкин. Агар менинг хотирам панд бермаса, охирги уч йил ичида мен бир марта уларни кийиб кўриниш бергандирман. Хўш, шундай бўлса, мен бунча галстукларни неча марта тақиш учун имкон топаман? Яна менга бешта костюмни нима кераги бор?
Дарвоқе, савол кўринганидек оддий эмас.
Ҳа, мен умумий жамиятимизнинг соғлом фикрли ва онгли аъзоси сифатида йилда ҳеч бўлмаса битта захира костюмим бўлиши лозимлигини биламан. Қоловерса, костюм киймаслик ҳақида мен қанчалик шикоят қилмай, одамлар: "ҳаётда бундай бўлиши мумкин эмас", токи муайян қатламга мансуб бўлганда айниқса, деб ўйлайдилар.
Ёшим бир жойга етиб борган сари мен бу ҳақда ўйларканман (аслида бундай нарсаларни мутлақо унутиш жоиз), ўзимга-ўзим қатъий айтардим: "Сен энди бола эмассан, одамлар олдида собит ва вазмин кўринишинг керак, шу боис кийиниш масаласига ҳам яшаш каби жиддий қарашинг лозим." Мен янги қоидаларимга риоя қилиш учун бир неча жуфт чарм пойафзал буюртма қилиб, бир неча костюмлар тиктирдим. Ўша пайтда мен Римда яшардим, сўнги русумдаги кийим-кечакларни оқилона нархларда сотиб олиш учун етарли танловларга эга эдим. Италияда агар сиз башанг кийинмаган бўлсангизу, ресторанга кирсангиз, бу шайтон қаердан келганлигини дарҳол мулоҳаза қилишади. Эҳтимол бу кийинишга қараб инсон ҳақида ҳукм чиқарадиган мамлакатлардан бири бўлиб, у инсондаги феъл-атвор, касб-кор ва олийжаноблик каби хислатлари каби қоида тариқасида жуда муҳим аҳамиятга эга жиҳатларидан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, энг муҳими улар учун бу сизнинг умумий кўринишингиздир. Шунинг учун бу ерда ҳамма ўта эҳтиёткорлик билан етти ўлчаб бир кийинишга эътибор қилади. Албатта мен улар устидан танқидий ҳукм чиқаришдан ўзимни тияман – балки, уларда ҳам қандайдир ҳақиқат бордир...
Аммо мен Японияга қайтарканман, фақатгина жинси шим кийиш каби одми кийинишга ўтаман, костюмлар, галстуклар, чармдан тикилган пойафзалларни тез орада хаёлимдан чиқараман.
Мана энг асосий муаммо нимада кўринади.
Ўйлайманки одамзод моҳиятини ёш билан боғлиқ жиҳатлар ўзгартиролмайди, аксинча бизни ўзимиз яратиб олган қадриятлар ҳақидаги қарашларимиз ўзгартиради. Айтайлик биз тўсатдан атрофимиздаги бирон-бир янги нарсани сезиб қолдик, демак, биз шу кундан бошлаб ўзга инсонга айлана борамиз, ўзимизга ўзгартирамиз. Алоҳа бу "янги" барглар кўпчиликка таъсир эта бориш имконига эга экан, биз ҳам бу ўзгаришларга мувофиқ ўзгара боришни хоҳлаймиз, аммо улар муайян вақт шамолида совурилганда, биз ҳам ўша ўзгаришлар билан қолишни хоҳламай, асл ўзлигимизга қайтамиз. Шундай қилиб маълум бўлдики, бизнинг ўзгаришларга уринишларииз бу – охир-оқибат ҳаётий энергияни бўшатиб, уни бемақсад, беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмаслиги ойдинлашади...
Мен очиқ шкаф олдида турарканман, ҳеч қачон киймаган либосларимни, яп-янги галстукларни ички орзиқиш билан томоша қиламан ва бошимда ҳар хил фикрлар ғужғон айланади.
Мен баъзан шундай ўйлайман: "Нега ўзгариш керак?" Жавоб ўз-ўзидан келади: шу бизга яхши кўринади, кейин эса мода ўтади, вау!
Қизиғи образларнинг ўзгариши тушунарсиз, ақлга мувофиқ эмас.
Айтганча, мен йигирма йиллар олдин "Гундзо" мукофотини олганимда, эгнимда пахтали зафтун ранг оддий костюмим бўлганлигини эслайман. У пайтлар шкафимда бу каби костюмларим бўлмаган, мен Аояма кварталидаги савдо дўконидан мукофот маросими учун ўша костюмни сотиб олгандим. Мен уни бошқа оқиш кийимлар билан бирга кийиб ўзимни бошқача сездим. Шунда мен ўзим учун бутунлай янги ҳаёт бошланганлигини илғаганман.
“Хўш, бу қандай бошланди?” – деб сўрарсиз.
Хўш... Мен буни қандай бошланганлигини айта олмайман. Аммо бошланганлиги рост.
Сиз менга қараркансиз, у аввалгидек эмас, – дейсиз.
Шунда мен ҳам ўзимга қарайман ва ўйлайман: “Йўқ, ҳамма нарса аввалгидек бир хил”.
Ҳа, буларнинг барчасини сўз билан тушунтириш жуда қийин.
Инглиз тилидан Шерзод Комил ХАЛИЛ таржимаси

👍5🔥3
Муҳаббат. Сариқ ва зангори.
Мен ҳеч ҳам қўрқмайман ўлимдан.
Сассиз, капалаклар сингари,
Бургутлар учар ўнгу сўлимдан.
Нимадир бормоқда янгориб
Нима у, қийиндир англарим.
Муҳаббат. Сариқ ва зангори.
Оҳ, мен узоқ кутган рангларим.
Титраб уйғонмоқнинг шавкатин
Қайтадан берди-ку шафқатинг.
Йўл бошла, муҳаббат, йўл бошла!
Мен эса қўрқмайман ўлимдан.
Мушуклар мисоли йўлимдан
Йўлбарслар ўтмоқда, йўлбарслар.
Муҳаммад Солиҳ
Мен ҳеч ҳам қўрқмайман ўлимдан.
Сассиз, капалаклар сингари,
Бургутлар учар ўнгу сўлимдан.
Нимадир бормоқда янгориб
Нима у, қийиндир англарим.
Муҳаббат. Сариқ ва зангори.
Оҳ, мен узоқ кутган рангларим.
Титраб уйғонмоқнинг шавкатин
Қайтадан берди-ку шафқатинг.
Йўл бошла, муҳаббат, йўл бошла!
Мен эса қўрқмайман ўлимдан.
Мушуклар мисоли йўлимдан
Йўлбарслар ўтмоқда, йўлбарслар.
Муҳаммад Солиҳ
🔥4❤2
ТЎСМАНГЛАР
Тўғриси, тушунмайман. Ва тушунмаган, билмаган нарса ҳақида гапириш жамиятимизда, мана, 500 йилдан бери одатга айланган. Ҳамма фақат китоблардан ёдлаб олган нарса ҳақида гапиради, мен ҳам гапирай.
"Неожадидчилик" ва "қадимчилик" ибораси ўртасида сўзбозлик бошланганден бери. Китобдан ўқиган бу фраза хаёлда айланади:"Жадидлар руҳи билан амал қилдилар, эсда қолдилар. Уларнинг оппонетлари нафси билан амал қилдилар, эсда қолмадилар."
Ўзбекистон шароитида фикрлаётган ҳар қандай киши таҳсинга лойиқ. Бу нарса бизнинг шароитда танқис ҳисобланади. Лекин бошдан ўткан ҳар қандай ўй, хаёл ҳам фикрга тортмайди. Бу ўй, хаёлларни минг диний матн, иборалар билан безаган бўлсангиз-да.
Ҳақиқий фикрлаётган одам либерал яъни мурувватли бўлади. Ҳар қандай фикрни қабул қилади. Лекин тақлид қилмайди. Тақлид - нафс билан боғлиқ амаллардан биридир. Зеро дунёда ҳар бир одам уникал, ва ҳар бир одамнинг мушоҳада йўли, у дунёга борадиган йўли турличадир. Бу Аллоҳнинг ягоналиги ва ўхшаши йўқлигидан.
Фаросатим кам бўлса-да, неожадидчлар айтмоқчи бўлган нарсани фаҳмлагандайман: Маърифат ҳақида гапиришмоқда. Яъни , аввалгиларга фақат тақлид қилмасдан, тасаввуримизда мусулмон ролини ўйнамасдан. Софлашайлик. Шахсимизни топайлик дейишмоқда. Зеро, Ислом- индивиднинг шахсга айланиш йўли. 30.30 да айтилганидек, асллигини топиш йўли. Асло, тақлид эмас.
Тақлид ҳам нафсдан, руҳдан эмас. Тақлид қилаётган одамнинг фикрлаш тарзи яширин кўпхудолик эканини ҳакимлар ёзиб келишади. Шунинг учун ҳам охирги 500 йиллликдаги мамлакатдаги маърифий ишлар эсланиб қолмади. Жадидлар ҳаракати эса муҳрланиб қолди. Чунки айтилганидек, Ҳамма нарса ўткинчи фақат юзи қолади.
10 аср- қадим шароитда диний воизлар, қорилар актуал эди. Ҳозир босмахоналар, интернет, дижитал zamon.Hamma ҳарф таниган замон. Мусулмон мусулмонлик даражасига бориш учун муқаддас китоблар билан яккама-якка қолиб муомала қиладиган замон, шароит. Жадидлар шу нарсани хоҳлашган эди. Фаҳм-фаросатли одам, диний матнларни ишлатишга хасис бўлади. Аксинча, одамларни ўзларидаги Ислом табиатини кашф қилиши учун диний матн ва бўлажак кашшоф ўртасида девор вазифасини ўтамайди. Жадидлар шуни истагандилар. Беҳбудийнинг васияти ҳам"..tўсманглар" эди. Ислом табиати шундайки, инсоният тарихида эсланиб қолган ҳар қандай тилдаги китоблар унга олиб боради. Аллоҳ ҳикматли зот.
Ислом табиати у қандай деб мендан ёки бошқадан сўраманглар. Ўзингиздан сўранг.

👍2🔥2
Ўйлаб кўрсам, Каримов даври жамият учун идеал чиллахона( тотал назорат даври) бўлган. Чиллахонани деярли ҳамма соққа қилиш учун фойдаланган. Мирзиёев ошкоралиги буни юзага чиқариб қўйди. Чўлпон айтарди:"Демасларки, ўзимиз бузуқ."
👍5
"...Inson doim ham o'zining tirikchiligiga ,kundalik ikir-chikirlariga o'ralashib yashay olmaydi.U ahyon-ahyonda to'yib-to'yib yig'lash uchun,iltijo uchun ,munojot uchun bir mehrob ,bir tosh izlab qoladi.Bu Alloh nuridir.Bu narsa san'atdir."-Abdurahmon Vodiliy.
👍7❤1👏1
Ўзбекистонда ҳамма ўз-ўзини ўйнайди:
Иак даврида "келажаги- буюк давлат" номли ислоҳотлар ғояси мотиви ИАК даврининг узунлигини таъминлаш эди. Ва бутун мамлакат, халқ ва бозордаги аравакаш ҳам шу ниятга хизмат қилди.
Ҳозир "таълим" "суд" ва хоказо "ислоҳотлар..." ғояси мотивида Ш. М даврининг узоқ умр кўришини таъминлаш турибдими ёки...?
Таълим ва суд соҳасидаги ислоҳотда қандай конкрет маъно бор? Ёки маъно бўлиши шарт эмасми. Ёки шунчаки шу каби ва бошқа девизлар остида "давр"ни чўзиш керакми.
Булар бари сўзлар. Булар сўзларнинг соялар ўйини.
Конкрет нарса шу: фақат президентлик муддати ҳақиқатдан ҳам чекланган президент ҳақиқий ислоҳот қилади худди Саакашвили каби.

🔥4
Кеча бир даврада қатнашдим. Асосан адабиёт ҳақида гап кетди. Тўғрироғи гап эмас, баҳс қизиди. Кўпчилик иштирок этадиган гаштакларда баҳс бошланса жим эшитадиган одатим бор. Бу сафар ҳам шу йўлни тутдим.
Толстойчилар, Достоевскийчилар, Есенинчилару Булгаковчилар иккига, баъзан уч-тўртга бўлиниб олиб, ким буюкроғу, ким суюкроқлигини келишолмай, роса даҳанаки жанг қилишди.
Маданият билан бошланган баҳс, бора-бора бақир-чақир, айримлари шахсиятга ўтар даражага ҳам боришди. Толстойчилар Толстойнинг романларини шу қадар таҳлил қилишяптики, ҳатто Толстойнинг ўзи ҳам “Анна Каренина”ни ёзаётганда, булар айтаётган гапларни хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.
Достоевскийнинг ёзганларида ҳар бир гап, ҳар бир сўз, ҳар бир ҳарф алоҳида маъноси борга чиқди. Булгаковчилар классик услубни инкор қилса, Есенинчилар яна алланималар...
Жим ўтиравердим. Охири гап сўрашди.
- Ўртоқлар, адабиёт бу дин эмас. Ёзувчи эса пайғамбар эмас, дедим.
Бироз тинчлангандек бўлишди. Кейин эса баҳс яна қайта бошланиб кетди. Ҳозир битта чекиб олай, дедим-да, ташқарига чиқдим. Сигарет қидириб чўнтак кавладим, йўқ. Қаерда қолдирдим экан бу сигаретамни? Мен чекмайманку дедим ўзимга ўзим тиржайиб.
Қаерга борсам экан? Анавиларни олдига борсам сиёсатдан олиб ёқа бўғишади, буларни эса аҳволи бу.
Дардингни кимга очиб сочишингниям билмайсан:)
Машинага ўтириб, индамай уйга кетдим.
Rejissyor Jahongir Ahmedov

“Бизнинг кўчада трамвай югуради”-“Трамвай ғилдираги тақ-тақи”
Қалбини йўқотган, уни еб қўйган халқлар ҳам бўлади. Ўқувчи япон ёзувчиси Сюгоро Ямамота ҳикояларини ўқиса, буни сезади. Сезмаслиги ҳам мумкин, агар ўқувчининг қалби бўлмаса.
“Ким ўзини севса, қалбини йўқотади.” Бу аҳвол доим содир бўлади.
Сюгоро Ямамотанинг ҳикоялари қалбни кўрадиган дурбинга ўхшайди. Сюгоро Ямамота дурбин ясайди.Акутагава ҳикояларида темп кучли. Ямамотада ана шу темп секинлаштирилган холос.
Унинг ҳикоялари асосида режиссёр Акира Курасава ҳам кинодурбин ясайди. “Трамвай ғилдираги тақ-тақи” филмини “Бизнинг кўчада трамвай югуради” “Уйдаги бассейн” ва бошқа ҳикоялари сюжети чизиғида ишлайди.
Сюгора Ямамотанинг асарлари билан ўзбек ўқувчиси таниш эмас. Таржима қилинмаган. Ёзувчи ҳаётда назарга илмайдиган, кўзимиз тушмайдиган, тушса ҳам эътибор бермайдиган деталларни йиғиб ёзади. Бу унинг услубидай. Курасава ҳам шундай давом эттиради. Охирида бошқаларнинг қалбини кўрадиган дурбин ясашади.
Яна нималардир ёзиш мумкин, бефойда. Яхшиси, Сюгора Ямамотанинг "Бизнинг кўчада трамвай югуради", "Бассейнли уй" ва бошқа ҳикояларини ўқиган яхши. Сўнгра Курасаванинг "Трамвай ғилдираги тақ-тақи" фильмини кўриш керак. Вақт кетди.
Мурод Човуш

AВВAЛ СAНЪAТ ЎЗИДA СИНAБ КЎРAДИ, КЕЙИН ЎЗГAРИШ БЎЛAДИ
"Aватар" фильмини ўрта асрларда яшаган Шарқнинг санъаткорлари кўрганда нима ҳақда ўйлашарди?
Фильмни кўрганимда шу савол пайдо бўлганди.
Низомий Ганжавийнинг адабиётда фундаментал оламни матнда тасвирлагани инқилоб эди. "Маҳзан ул-асрор"дан кейин Хисрав Деҳлавий ҳам шу планда йўналди.
Хисрав Деҳлавий, Жомий, шоир Aшрафнинг "Хамса"ларини техник сабабдан ўқимаганман. Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр"и Низомий, Aшрафдан фарқли бошқа деталлар билан бойитилгани камина учун қизиқ эди.
Навоий уларни ўқиб, ўрганиб маънавий оламни тасвирлашда тиниқликка эришгани рост. Унинг мақсади ҳам шу эди.
Санъаткор фақат тажрибасини ёзади. Кўрганини ёзади. "Aватар" фильми сценарийси ёзилганда интуитив ёндашилганми ёки тажриба маҳсулими?
Классик адабиётда Сарв дарахти образи ҳақида кўп ёзилади. Низомий, Деҳлавий, Шабустарий, Навоий ёки бошқа санъаткорлар бу дарахт ҳақида ёзишади, матнда тасвирлашади. Улар бу мақомларни яшаб ўтишади.
"Aватар" Ҳазрати инсон ўзига қарши, ўзининг фундаментал тузилишига қарши уруш қилаётганини балки интуитив тарзда тасвирлагандир, ким билсин.
Одам психологизми ҳудудини кенгайтириб, фундаментал олам чегарасини босиб олмоқчи. Навоийнинг "Ҳайрат ул аброр"ини ўқиганда ва "Aватар" кўрилганда шундай фикр уйғонади.
Aмерика киноси фан билан уйғунлашиб кетмоқдами? Эртага Америка киноси фаннинг бир йўналишига айланиб кетса ҳайрон бўлмасдим.
Шу каби санъатда чуқур кетиш Америка паракиносини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Бунга ҳеч ким кафолат беролмайди. Санъатда чуқур кетаётган кино фан билан уйғунлашмаса паракинога айланиши табиий.
"Aлиф, Лайло ва Лайло"ни ўқиб 9-аср одами қандай ҳайратланган? Фақат китобдаги тасвирларни ҳаёт тажрибасида кўрган одамгина ҳайратланади.
Худди шу каби Навоий тасвирлаган Малакут оламини тажрибасида кўрган одамгина ҳайратланади.
"Aватар"да кўринмас, психологик девор орқасидаги нарсалар визуаллашгани бу охирги чегара эмас, табиий.
Мурод Човуш
👉

👍7
Муҳаммад Солиҳ: жадид адиб ва шоирлар теранликларини ҳамон бўйлай олганимиз йўқ.
Ҳақиқатдан ҳам ёшлигимда шеърларга нисбатан кўпроқ насрий асарлар ўқидим. Ўзимни шоир эмас, кўпроқ ёзувчига яқин ҳис қилардим.
Лекин шеър мен учун бир экспресса эди, шеър оний бир ҳолатни ифодалашнинг энг яхши шакли эди. Қисқа ва кучли зарба, назаримда, шеър эди. Роман ёза оладиган иродам бор эди, деб айта олмайман.
Лекин романни яхши тасаввур қиламан, романни яхши таҳрир қила олардим.
70-йилларда дастлаб Франс Кафканинг насрий асарлари менга кучли таъсир қилган. Унинг асарларини ўқиб, ҳақиқатдан чин маънода руҳиятимда кучли бир зилзила содир бўлди, яъни туш ва ўнг орасидаги бир ҳаёт ичида яшадим. Бу тушми ёки ўнгда юз бераётган воқеаларми, билиб бўлмас, ҳар иккиси қоришиб кетганди. Буни аниқ баён қилиб бера олмайман, қўрқинчли, айни пайтда жозибали, тасаввурга сиғмайдиган, англатиш мушкул руҳий ҳолатга тушганман.
Аслида Кафканинг барча ҳикоялари, барча романлари мана шундай ғаройиб бир психологик негизга асосланган ва бу мени ҳайратга солган.
1971-йил ўқиганман унинг китобини. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултети 2-курсида эдим, эсимда бор. Ўшанда кутубхонада Кафкани илк кашф қилдим. Эсимда, қора муқовага қизил рангда "Франс Кафка" деб ёзилган русча китоб эди. Ўша пайтга қадар шеър ҳам ёзганман, ҳикоялар ҳам ёзиб юрардим. Кафка асарлари ҳайратга солгани боис новеллаларни, кичик ривоятларни, яъни ўша рамзий мухтасар ҳикояларини таржима қилдим.
Кафканинг “Эврилиш” қиссасини ҳам ўша талабалик пайтда таржима қилганман. Бу зеҳниятимда катта ўзгариш ясади. Адабий зеҳниятимда эврилиш рўй бериб, фикрларимни ўзгача йўсинда ифода қила бошладим. Аслида, ўша давр шеъриятига хос классик ифодалар мени қаноатлантирмас эди.
Натижада 72-73-йилларда ижодий услубимда кескин бурилиш содир бўлди. Буни баъзилар Ғарбга тақлид, деб атайди. Ҳолбуки, ташбеҳ ўхшашликлари, оҳанг ўхшашликлари ёки шаклий ўхшашликларини истисно қилганда, ғарбона шеърият услубига тақлид қилмаганман.
Мана, ниҳоят. бугунги кунда "Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари жуда содда, ҳатто халқчил", деган фикрлар айтилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, эътибор берсангиз, жуда кўп кинояларим халқ ибораларига таянган. "Ёруғ бўлди ойнинг ўн беши, Қолган ўн беши ҳам ёруғ бўлди-ку", каби халқона тафаккурга асосланган сатрлар шеъримда кўп. Булар аслида киноявий шеърлар, аммо бошқа бир нуқтаи назарга асослангани билан ажралиб туради. зотан, бу борада нуқтаи назар ўзгарган, киночи ёки фотографчилар таъбири билан айтадиган бўлсак, ракурсларнинг ўзгариши бўлган.
Таъкидлаб айтай: ҳали ҳам ўзбек адабиётшунослиги адабиётимизга лойиқ савияда ишлаётгани ҳам йўқ. Жадидларнинг адабиётини ура-ура қилиб босдик. Табиий, жадидлар адабиётида илгари сурилган ғоялар - юзаки бўлса ҳам - таҳлил қилинди.
Лекин бизнинг адабиётшунослигимиз ва биз, яъни бугун ўзини шоир деб атаётган мутафаккир инсонлар жадид адиб ва шоирлар ижодига хос ҳаётий ва бадиий ҳақиқатлар теранликларини ҳамон бўйлай олганимиз йўқ.

👍4🔥1
НАВОИЙНИНГ ВАФОТИ ТАРИХИ
Зафар белгили ҳоқон ҳазратларининг яқин дўсти Амир Низомуддин Алишер сешанба куни пешин намози вақтида (1500 йил 28 декабрда) жами улуғ ҳамсуҳбатлари ва иззатли аҳбоблари билан биргаликда ҳоқоннинг истиқболига жўнадилар, чоршанба кечаси (1500 йил 28 дан 29 декабрга ўтар кечаси) Работи Париёнда тўхтадилар.
Эртаси куни (1500 йил 29 декабрда) у ердан Работи Поёбга келдилар. Ўша ерда ҳумоюн мавкабнинг яқинлашиб қолгани хабари келди. Комкор ҳоқон билан учрашиш тараддудида кечанинг кўп қисмини бедорлик билан ўтказдилар.
Тангрининг инояти билан
подшоҳнинг учар тўпичоқлар қўшилган миҳофасининг келаётгани хабари эшитилиши билан сиҳат-саломат отланиб, ҳоқони Мансур ўша кечаси тунайдиган Работи Муҳаммад Валибекка қараб жўнадилар. Андак масофани босиб ўтгандан кейин, чиқиб ул жанобнинг файзли қўлларини ўпиш шарафига ва сийлашларига муяссар бўлдилар.
Хожа Аббос номи билан машҳур бўлган мазеда яхши хислатли ҳоқоннинг миҳофаси узоқдан давлату иқбол билан келаётгани кўринди. Олижаноб, буюк кўшк эгаси (Султон Ҳусайн) хожа Шаҳобуддин Абдуллони олдиндан юборди ва Султон ҳазратларининг яқин дўсти ул камолот эгасини меҳрибонлик оғушига олди ва ҳол-аҳвол сўраш маросимидан кейин, ҳали гап-сўз тамом бўлмасдан, олий мақом амирнинг аҳволида ўзгариш пайдо бўлди, бениҳоят изтиробга тушиб: "Хожа Абдулла мендан бохабар бўлиб туринг", деди.
Шу пайтда ҳазрати ҳоқоннинг миҳофаси яқинлашди. Султон ҳазратларининг яқин дўсти олампаноҳ подшоҳ билан қучоқлашиб кўришмоқ учун отдан тушди, лекин юришга қуввати келмаганидан, бир тарафдан хожа Абдуллонинг, иккинчи томондан мавлоно Жалолуддин Қосимнинг елкасига суяниб, бир иложини қилиб миҳофага етиб олди ва унинг (султоннинг) файзли қўлларини ўпа бошлаганда, заифлик кучайиб ерга ўтириб қолди. Саодатманд ҳоқон соф кўнгилли амирни меҳрибонлик ва дилжўйлик билан қанчалик хитоб қилмасин, асло жавоб бермади. Бу ҳол ҳоқоннинг паришонхотир бўлишига сабаб бўлди ва уни ўзининг миҳофасига ётқиздириб ўша кечанинг ўзидаёқ шаҳарга етказишни буюрди.
Хожа Абдуллага ул осмон қуёши ва фазлу камол эгасининг аҳволидан бохабар бўлиб туришни тайин қилиб, ўзи Работи Париёнга қараб жўнади. Шу пайт султон ҳазратлари яқин дўстининг нафас олиши ва башарасида сакта касалининг аломатлари пайдо бўлди. Тиб илмидан воқиф кишиларнинг барчаси ундан қон олиш зарурлиги, натижада тузалиб кетишини айтдилар. Аммо табобатда моҳир бўлган мавлоно Абдулҳай Туний бунга қарши чиқди, "хато содир бўлмасин учун Ҳиротга боргач, табиблар йиғилишида бунга илож топмоқ керак", деди. Хожа Шаҳобуддин Абдулла Ромийи Сонийни ҳамроҳ қилиб, султон ҳазратларининг яқин дўстини миҳофага ётқизиб шаҳарга жўнатди.
Ул олий мартабали Амирнинг неъмат дарёсига ғарқ бўлган бу банда (Хондамир) музтар бўлиб, хожа Абдуллага дедимки, хасталик шу даражадаки, агар қон олинмаса, кейин иложи қолмайди. Ул жаноб тараддудга тушди ва ҳоқони Мансур ҳузурига чопар юбориб, аҳволидан уни хабардор қилди. Ул ҳазрат "бу заифнинг раъйига амал қилинадиган бўлса, унда қон олинсин", деб жавоб қилди. Бироқ, чопарнинг қайтгунича ва томир топилгунча уч фарсах йўл босилиб, фурсат қўлдан кетган эди. Кўп уринганларидан кейин ҳам беш-олти сир қон чиқмади, дард эса зўрайиб борди.
Ўша жумъа кечаси (1501 йил 1 январь) ул жанобни шаҳарга олиб келдилар. Эрталаб (1501 йил 2 январда) барча табиблар тўпланиб, бир неча бор қон олишга уриндилар, аммо иш қўлдан бой бериб қўйилган эди, бундан фойда чиқмади.
Ўша лаҳзада ҳоқони Мансур ҳидоят мартабалик Амирнинг бошига келди. Уни тамом ҳушсиз кўриб ва аҳвол тузатиб бўлмайдиган даражага етганини дили билан сезиб, кўз булоқларидан ёш қатралари ёғди. Шанба куни дард яна ҳам кучайди ва якшанба куни (1501 йил 3 январь куни) тонгда унинг руҳ қуши қалб қафасини синдириб, жисмоний бадан танглигидан абадийлик боғининг кенглигига қараб парвоз қилди.