Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил мудофаа армияси Эроннинг ғарбий ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга зарбалар берилганини эълон қилди

"Бугун эрталаб Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета учиришга тайёрланган қурилмалар, Эрон Қуролли кучлари аскарлари ва яқин вақт ичида Исроил ҳудудига ракеталар учирган майдонларни нишонга олиб, уларни тезда йўқ қилди", дейилади Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужуми юз беришига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News

"Трамп маъмурияти Эрондан эҳтимолий қасос ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда, айнан кейинги 48 соат жиддий хавотир уйғотмоқда", дея хабар берди NBC News журналистларига Пентагоннинг икки манбаси ва Оқ уйдаги юқори мартабали расмий.

Манбалар ҳозирча Эронни жавоби Қўшма Штатларнинг ядровий иншоотларга уюштирган бомбардимонларига жавобан АҚШнинг хориждаги объектларига, мамлакатнинг ички ҳудудларига ёки ҳар иккала йўналишга бир вақтнинг ўзида қаратилишини аниқлаш мумкин эмаслигини таъкидлашган.

Қўшма Штатларнинг хориждаги ҳарбий базалари сўнгги бир неча ой давомида максимал жанговар тайёргарлик ҳолатида бўлган, бироқ 13 июн куни Исроилнинг Эронга қарши зарбалари бошлаганидан кейин ҳужумлар эҳтимоли бўйича хавотир янада кучайган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон АҚШ зарба берган учта ядровий объектни олдиндан “эвакуация қилганини” маълум қилди — Reuters

Бу ҳақда Эрон давлат телевидение ва радиокомпанияси раҳбарининг ўринбосари Ҳасан Абединий телевизион эфирда эълон қилди.

"Бойитилган уран захиралари ядровий марказлардан олиб чиқиб кетилган. Уларга зарба берилса, радиация тарқалиб, юртдошларимизга зарар етказиши мумкин эди, шунинг учун бунай материаллар эвакуация қилинган", — деди Абединий.

Эрон парламенти раисининг маслаҳатчиси Меҳди Муҳаммадий ҳам Эрон Қўшма Штатларнинг Фордога ҳужум қилишини кутганини, шу сабабли "объект аллақачон эвакуация қилинганини ва етказилган зарар кўлами унчалик йирик даражада эмаслигини" таъкидлади.

Maxar Technologies сунъий йўлдош кузатувлари компанияси эса зарбалардан икки кун олдин Фордо заводи атрофида юк машиналари ва транспорт воситалари ҳаракати фаоллашганини қайд этган. Компанияга кўра, бу фаоллик юқори даражада бойитилган уран ядро объектларидан олдинроқ олиб чиқилганига далил бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ Конгресси сенаторлари Трампнинг Эронга зарба бериш қарори мамлакат Конституциясига зидлигини айтишмоқда

Қўшма Штатлар Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ва ҳарбий ҳаракатларга рухсат бериш ваколати қонунчиларга тегишли. Бироқ Доналд Трамп Эронни нишонга олишдан аввал Конгрессдан рухсат олмади.

Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, Сенат ва Вакиллар палатасида ҳар икки партиядан қонунчилар Трампни Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилишдан олдин Конгрессга мурожаат қилишга мажбур қилувчи қонун лойиҳаларини илгари сурганди. Аммо Трамп бу ташаббус бўйича овоз берилишидан олдин зарбани амалга оширди.

АҚШ Сенатидаги Демократик мухолифат етакчиси Чак Шумернинг таъкидлашича, Трамп бир ўзи халқни стратегиясиз урушга олиб боришига йўл қўйиб бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ зарбаларидан кейин катта, узоқ ва ҳалокатли уруш хавфи кескин ошди. Шумер, шунингдек, Трампдан Эронга қилинган ҳужум учун Конгресс олдида жавоб беришини талаб қилди.

Трампнинг Конгресс рухсатисиз Эрон урушига қўшилиш имкониятини чеклашга қаратилган қонунчилик ташаббусига бошчилик қилаётган республикачи Томас Масси бу зарбаларни АҚШ Конституциясининг бузилиши деб атади. Унга кўра, урушга оид қарорларни фақат қонунчилар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Сенатор Берни Сандерс Оклахома штатидаги тадбирда Эрон бўйича АҚШ ҳужумлари ҳақида одамларни хабардор қилар экан, бу ҳаракатни "Конститусияга мутлақо зид" деб атади. "Фақат АҚШ Конгресси мамлакатни урушга олиб кириш ҳуқуқига эга. Президентда бундай ҳуқуқ йўқ!", – деди Сандерс.

"Америка халқи яна бир абадий урушни истамайди. Биз Яқин Шарқда ўн йиллаб давом этган урушларнинг қандай фалокатларга олиб келганини кўрдик — буларнинг барчаси “оммавий қирғин қуроллари” ҳақидаги ёлғон асосида бошланди. Биз энди бунга алданмаймиз. Трамп халқ овозини эмас, балки “уруш жиноятчиси” Нетаняҳуни тинглаяпти, у илгари Ироқ бўйича ёлғон гапирган ва ҳозир Эрон ҳақида ҳам шундай қилмоқда", — деди конгрессмен Рашида Тлаиб ўз баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇱🇮🇷 Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси юртдошларни хавфсизлик бўйича янги чекловлари жорий этилгани юзасидан огоҳлантирди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 22 июн соат 3:45 дан 23 июн 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган. Бу қарор мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ватандошларни ушбу чекловлар ҳақида огоҳлантирди ва эҳтиёткорликни оширишга чақирди.

"Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз. Илтимос, расмий маълумотлардан хабардор бўлиб боринг", дейилади элчихонаси баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон АҚШнинг ядровий объектларга берган зарбаларига жавобан БМТ, МАГАТЭ ва бошқа халқаро ташкилотларни шошилинч ва қатъий чоралар кўришга чақирмоқда — Эрон Ташқи ишлар вазири

Аббос Ароқчининг бошқа баёнотлари:

◾️ Эрон ядровий объектларига АҚШ томонидан берилган зарбалар натижасида етказилган зарарнинг миқдори ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ;

◾️ Биз Вашингтон билан дипломатик музокараларнинг қизғин босқичида эдик, аммо исроилликлар барчасини бузиб ташлади;

◾️ АҚШ дипломатик давлат эмаслигини исботлади;

◾️ Дипломатияни Эрон эмас, АҚШ рад этди. Музокаралар ўртасида улар исроилликларга яшил чироқ ёқди, ҳатто Исроилга Эрон ядровий объектларига қандай ҳужум қилиш кераклигини ҳам ўргатди;

◾️ Доналд Трамп ўз сайлов кампаниясида минтақамиздаги урушларга барҳам беришни ваъда қилган эди. У фақат Эроннинг дипломатик саъй-ҳаракатларига хиёнат қилгани йўқ, балки ўз сайловчиларини ҳам алдади. Уруш бошлашни истаётган жиноятчилар босимига бўйсунди;

◾️ Мен бугун Москвага бораман, эртага эрталаб президент Путин билан учрашувим бор. Россия — Эроннинг дўсти ва биз стратегик ҳамкор давлатлармиз. Биз ҳар доим бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз ва позицияларимизни мувофиқлаштирамиз. Эртага Россия президенти билан жиддий маслаҳатлашувларимиз бўлиб ўтади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 АҚШ Эроннинг ядровий иншоотларига берилган зарбадан пушаймон бўлишига олиб келадиган жавобни кутиши керак — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)

Эрон Қўшма Штатларнинг ядровий иншоотларимизга ҳужумидан кейин ҳам Исроилга зарба беришда давом этади, дейилади ИИҚК баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Исроил Эроннинг Бушер шаҳридаги халқаро аэропортга зарба берди — Аl Arabiya.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇮🇷🇺🇸 Россия ТИВ: Суверен давлатни бомбардимон қилиш, халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларнинг Эронга қарши амалга оширган зарбаларига муносабат билдирди.

"Қандай баҳоналар билан оқланмасин, суверен давлат ҳудудини ракета ва бомба зарбаларига дучор қилиш бўйича масъулиятсиз қарор халқаро ҳуқуқни, БМТ Низомини ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларини қўпол равишда бузади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу каби ҳаракатларни аввал ҳам “ноқонуний” деб баҳолаган", дейилади Россия ТИВ баёнотида.

"Айнан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлат бу зарбаларни амалга оширгани алоҳида хавотир уйғотади", дея қўшимча қилинган баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Оятуллоҳ Али Хоминаийга қарши ҳар қандай ҳаракат қақшатқич жавоб чораларига олишга олиб келади ва ҳар қандай келишув эшикларини ёпади, деб хабар берди Reuters юқори мартабали Эрон расмийсига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ зарбалари натижасида Эроннинг ядровий амбициялари йўқ қилинди — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсетнинг таъкидлашича, АҚШ зарбалари ҳарбийлар ёки тинч аҳолини нишонга олмаган, фақат Эроннинг ядровий объектларини йўқ қилишга қаратилган.

Пентагон раҳбарининг бошқа баёнотлари:

◾️ Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак;

◾️ Президент Доналд Трамп айтганидек, биз урушни истамаймиз, фақат ўз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз;

◾️ Қўшма Штатлар ўз манфаатлари ва ҳамкорлари хавф остида қолганда тез ва қатъий ҳаракат қилади;

◾️ Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига ҳужумида иштирок этган барча ҳарбийлар аниқ ва намунали тарзда ҳаракат қилди;

◾️ Бу ҳарбий операция ҳафталар давомида юқори аниқлик ва махфийлик асосида тайёрланган;

◾️ АҚШ Эрон бўйлаб зарбалар учун жами 75 та юқори аниқликдаги снарядлардан фойдаланди;

◾️ Эронга зарбалардан мақсад Теҳрондаги режимни алмаштириш эмас;

◾️ Президент Трамп Эронга ёки унга алоқадор кучларга АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш ҳаракатини “ёмон фикр” эканлигини билдирган;

◾️ Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий иншоотларига зарбаларидан сўнг "тинчлик сари ҳаракат қилиш вақти келди", Вашингтон бу борада Теҳрондан ижобий қадамлар кутмоқда;

◾️ Эронликларга очиқ ва ёпиқ каналлар орқали тегишли хабарлар юборилмоқда, бу уларга музокара столига қайтиш учун барча имкониятларни беради. Улар Қўшма Штатларнинг позициясини ва тинчликка эришиш учун қандай қадамлар ташлаш кераклигини жуда яхши билишади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни маъқуллади — Reuters

"Эрон парламенти Ормуз бўғозини ёпиш зарур, деган фикрда. Бу бўйича якуний қарорни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилиши керак", — деди Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссияси аъзоси Исмоил Коусари.

Ҳўрмуз бўғози — Форс кўрфазини Уммон кўрфази орқали Ҳинд океани билан боғлайди. Бу бўғоз суюлтирилган газ ва нефтнинг глобал савдоси учун стратегик аҳамиятга эга. Бўғознинг энг тор жойида, Уммон ва Эрон ўртасидаги масофа 54 километрни ташкил этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/09 22:11:07
Back to Top
HTML Embed Code: