23.5° бурчак остида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаняҳунинг эслатишича, 13 июн куни Эронга қарши операция бошида у ядровий объектлар қандай бўлмасин йўқ қилинишига ваъда берган ва бу ваъда бажарилган.
Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, АҚШ зарбаларни Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) билан тўлиқ мувофиқликда амалга оширган. Нетаняҳунинг айтишича, Трамп зарбалардан сўнг дарҳол унга қўнғироқ қилган, бу суҳбат “жуда самимий ва таъсирли” бўлган.
Нетаняҳу Трампнинг Эронга зарба бериш тўғрисидаги “жасоратли қарори” тарихни ўзгартирганини қайд этди.
Шунингдек, у АҚШ президентининг ушбу қарори "Яқин Шарққа барқарорлик олиб келиши"га ишонишини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"АҚШ Эроннинг тинч ядро дастурига тегишли объектларига ҳужум қилиш орқали халқаро ҳуқуқни ва ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини қўпол равишда бузди", — дея баёнот берди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.
"Бугун эрталаб юз берган воқеалар ғайриинсонийдир ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. БМТнинг ҳар бир аъзоси бу ниҳоятда хавфли, ноқонуний ва жинояткорона ҳаракатдан ташвишга тушиши керак", — деб ёзди Ароқчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
"БМТ Низомида белгиланган, ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини кўзда тутувчи қоидаларга мувофиқ, Эрон ўз суверенитети, манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларини сақлаб қолади", — дея қўшимча қилиди Эрон ТИВ раҳбари.
Шу билан бирга, Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядро объектларига уюштирган ҳужумлари юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни талаб қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Якшанба тонгида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан амалга оширилган ҳужум АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Эрондаги ядровий объектларга зарба берганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Эрон давлат телевидение ва радиокомпаниясига кўра, ҳужумда тахминан 30 та ракета қўлланган.
Reuters агентлигининг маҳаллий гувоҳларга таяниб, Исроилнинг Тел-Авив ва Хайфа шаҳарларида бир нечта портлаш содир бўлганини хабар қилмоқда. АFP эса портлашлар Қуддусда ҳам эшитилганини ёзмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Атом энергияси агентлиги Қўшма Штатларнинг Натанз ва Фордодаги заводларга уюштирган ҳужумидан сўнг ҳам уранни бойитишни тўхтатмаслигини маълум қилди.
Reuters келтирган баёнотда қайд этишича, Эрон мамлакат саноати ривожланишини, яъни, унинг ядро инфратузилмасини тўхтатишга йўл қўймайди. Агентлик, шунингдек, АҚШ ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ ва Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг бузилиши деб ҳисоблаётганини билдирган ва Халқаро атом энергияси агентлигини (МАГАТЭ) ҳаракацизликда айблаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусийлар Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Буҳайтий Al Jazeera телеканалига берган интервюсида "АҚШга жавоб бериш — фақат вақт масаласи" эканини айтди.
"Биз ўзимизга ёки бошқа бир исломий мамлакатга қарши қаратилган ҳар қандай тажовузга жавоб берамиз. Араб ва ислом дунёси ҳаракат қилиши керак, чунки АҚШ бутун Яқин Шарқни ўзгартирмоқчи. Эрон биздан вазиятга аралашимизни сўрагани йўқ, биз уларнинг рухсатини кутмаймиз", — деди ал-Буҳайтий.
Унинг фикрича, Қўшма Штатларнинг Эронга нисбатан тажовузи — хавфли кескинлик ва минтақавий ҳамда халқаро хавфсизлик ва тинчликка бевосита таҳдиддир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Маген Девид Адом миллий тиббиёт хизматининг маълум қилди. Қутқарувчилар мамлакатнинг ўндан ортиқ жойларига ракета ва снаряд парчалари келиб тушганига оид хабарларни қайд этган.
Исроил Мудофаа армиясига кўра, Эрон томонидан жами 20–30 та баллистик ракета учирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Сўнгги маълумотларга кўра Эроннинг Исроилга тонгги ҳужуми натижасида 20 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) АҚШ томонидан Эроннинг учта ядровий объектига, жумладан Фордодаги энг йирик уранни бойитиш заводига уюштирилган ҳужумлардан сўнг, бу иншоотлар атрофида радиация даражасининг ошиши кузатилмаганини маълум қилди.
"МАГАТЭ Эрон бўйича янги маълумотлар келиб тушган сайин вазиятга қўшимча баҳо беради", дейилади агентлик баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри америкалик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Нашрга кўра, Вашингтон бу хабарни араб давлатлари орқали Теҳронга етказган. Араб расмийларидан бирининг WSJ билан суҳбатда айтишича, АҚШ Эрон режимини ағдариш ниятида эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, Вашингтон воситачилар орқали Теҳронни ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга чақирган.
"Қўшма Штатлар Исроил билан бир неча ҳафта давом этган музокаралар ва тўғридан-тўғри мувофиқлаштиришдан сўнг Эроннинг ядровий объектларига зарбалар бериш тўғрисида қарор қабул қилган", деб ёзади The Wall Street Journal.
CNN телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти ҳозирча Эронга янги зарбалар режалаштирмаяпти. Канал маълумотларига кўра, Доналд Трамп мазкур ҳужум Эронни музокараларга мажбур қилади, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Трамп Эронга ҳужумлар бўйича икки ҳафталик танаффус берилишини маълум қилганди, шунга қарамай, АҚШ бугун зарбаларни амалга оширди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM