"Украина Россия билан ҳарбий можародан ғалаба билан чиқа олади", — дея фикр билдирди NATO"нинг Европадаги бирлашган кучлари янги бош қўмондони, АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги раҳбари генерал Алексус Гринкевич Қўшма Штатлар Сенатидаги эшитувлар чоғида.
"Менимча, Украина бу урушда ғалаба қозона олади. Ватанингиз хавф остида бўлганида, шундай жасорат ва матонат билан курашасизки, бизнинг буни тасаввур қилишимиз қийин, чунки биз ҳеч қачон бундай вазиятда бўлмаганмиз", — деди генерал.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Эрон яҳудий давлатининг агрессияси тугаганидан кейин Исроилга қарши жавоб зарбаларини беришни тўхтатди", дейилади Эрон ТИВ баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Лондоннинг янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украина Буюк Британия компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 70 миллион фунт стерлинг қийматидаги 350 та замонавий ракетани олади. Бу Россиянинг музлатилган маблағлари ҳисобидан қопланади", деб ёзади газета Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг баёнотига асосланиб.
The Guardian'нинг қайд этишича, бу Лондоннинг Украина учун қурол сотиб олиш мақсадида Россия активларидан фойдаланишининг биринчи ҳолати бўлади.
Нашр маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари учун мўлжалланган АSRААМ ракеталари Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари муҳандислари ва МBDA компанияси томонидан рекорд даражада қисқа муддатда, атиги уч ой ичида, ердан учиришга мослаштирилган. Улар Буюк Британия томонидан етказиб берилган Raven мажмуалари ёрдамида қўлланилади. Натижада Украина Қуролли кучларида бундай қуроллар сони 13 тага етади.
"Путин бошлаган ваҳшиёна ва қонунга хилоф уруш учун Украина эмас, балки Россия жавоб бериши керак. Шу сабабли, Россиянинг мусодара қилинган активларини Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун ишлатиш тўғри, деб ҳисоблаймиз", – дея изоҳ берди Кир Стармер.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
NATO'нинг Гаагадаги саммити доирасида АҚШ ва Украина президентларининг учрашуви бошланди, деб хабар қилмоқда “Суспильне”.
Икки давлат раҳбарлари охирги марта 26 апрел куни Ватиканда Рим папасининг дафн маросимида учрашган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
NATO давлатлари Россия таҳдиди фонида мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олди
Бу банд Гаагада бўлиб ўтаётган алянс саммитининг якуний декларациясида акс этган.
NATO аъзолари мудофаа харажатларини 2035 йилга қадар ЯИМнинг 5 фоизи даражасига етказишга келишиб олишди. Декларацияда таъкидланишича, бу мажбуриятлар иттифоқчилар томонидан “Евро-Атлантика хавфсизлиги учун Россиянинг узоқ муддатли таҳдиди” ва терроризмнинг доимий хавфи ортидан қабул қилинган.
Шунингдек, декларатцияда NATO шартномасининг бешинчи моддасида белгиланган “коллектив мудофаа принципига қатъий садоқат” яна бир бор тасдиқланди. Ҳужжатда "Алянс аъзоларидан бирига қилинган ҳужум — барчамизга қилинган ҳужумдир", деб қайд этилган.
Мудофаа харажатларини ошириш заруратини АҚШ президенти Доналд Трамп қатъий талаб қилган. У бир неча бор агар Европа давлатлари кўпроқ маблағ сарфламаса, Вашингтон NATO'дан чиқиши мумкинлигини айтиб келган.
🔥 @burchakostida
Бу банд Гаагада бўлиб ўтаётган алянс саммитининг якуний декларациясида акс этган.
NATO аъзолари мудофаа харажатларини 2035 йилга қадар ЯИМнинг 5 фоизи даражасига етказишга келишиб олишди. Декларацияда таъкидланишича, бу мажбуриятлар иттифоқчилар томонидан “Евро-Атлантика хавфсизлиги учун Россиянинг узоқ муддатли таҳдиди” ва терроризмнинг доимий хавфи ортидан қабул қилинган.
Шунингдек, декларатцияда NATO шартномасининг бешинчи моддасида белгиланган “коллектив мудофаа принципига қатъий садоқат” яна бир бор тасдиқланди. Ҳужжатда "Алянс аъзоларидан бирига қилинган ҳужум — барчамизга қилинган ҳужумдир", деб қайд этилган.
Мудофаа харажатларини ошириш заруратини АҚШ президенти Доналд Трамп қатъий талаб қилган. У бир неча бор агар Европа давлатлари кўпроқ маблағ сарфламаса, Вашингтон NATO'дан чиқиши мумкинлигини айтиб келган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
NATO давлатлари Россия таҳдиди фонида мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олди Бу банд Гаагада бўлиб ўтаётган алянс саммитининг якуний декларациясида акс этган. NATO аъзолари мудофаа харажатларини 2035 йилга қадар ЯИМнинг 5 фоизи даражасига…
Алянсга аъзо мамлакатлар Украина хавфсизлиги умумий хавфсизликка ҳисса қўшишини тан олди. Шу мақсадда улар Украина мудофааси ва унинг мудофаа саноатини бевосита молиялаштиришни ўз мудофаа харажатлари ҳисобида инобатга оладиган бўлишди.
BBC'нинг қайд этишича, NATO'нинг 2024 йилда Вашингтонда бўлиб ўтган саммити якунлари бўйича қабул қилинган декларацияда Россия номи 40 мартадан ортиқ тилга олинган эди. Хусусан, Москва "Украинадаги агрессив уруш учун жавобгар" деб эълон қилинган эди.
Бундан ташқари, ўтган йилги ҳужжатда "Украинанинг келажаги NATO билан бирга" экани ҳам таъкидланган эди. Жорий саммит коммюникесида бундай ифодалар мавжуд эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Ҳақиқатан муҳим бўлган барча масалаларни муҳокама қилдик. Жаноб президентга миннатдорчилик билдираман, Қўшма Штатларга раҳмат. Ўт очишни тўхтатиш ва ҳақиқий тинчликка қандай эришиш мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Халқимизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида ҳам фикр алмашдик", — деди Украина президенти музокаралар ҳақида.
Зеленский, шунингдек, Киев Вашингтоннинг "эътиборини ва тинчликка эришишга кўмаклашиш истагини" қадрлашини айтди. Украина етакчиси учрашув тафсилотларини кейинроқ батафсил айтиб беришга ваъда берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брифингда АҚШ президенти томонидан берилган асосий баёнотлар:
◾️ Қўшма Штатларнинг Эронга берган зарбалари урушни якунлади, менимча Исроил билан ўзаро отишмалар қайта бошланмайди;
◾️ АҚШ зарбалари Эроннинг ядро иншоотларини тўлиқ йўқ қилди ва Теҳроннинг ядровий имкониятлари “жуда узоқ йилларга” орқага сурилди;
◾️ Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги ҳарбий базасига ҳужум қилишидан олдин бу ҳақда Вашингтонни огоҳлантирди, шунинг учун бу ҳужум натижасида бирорта ҳам америкалик жабрланмади;
◾️ Эрон ва Исроил ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашининг эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин орада содир бўлиши мумкин. Агар Теҳрон бизга ядровий материалларига кириш имконини бермаса, бу эҳтимол кучаяди;
◾️ NATO аъзолари Украина ва Россия ўртасида юзага келган даҳшатли вазиятдан ўзларини ҳимоя қилиш учун мудофаа харажатларини оширишга келишиб олишди;
◾️ Путин Украинадан бошқа давлатларга ҳам ҳудудий даъволарга эга бўлиши мумкин;
◾️ Путин Украинадаги урушдан чиқишни хоҳламоқда, чунки бу "унинг учун катта муаммо";
◾️ Мен Зеленский билан учрашувда ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмадим. Мен шунчаки унинг аҳволини билмоқчи эдим;
◾️ Биз оғир даврларни бошдан кечирдик, лекин Зеленский ушрашувда жудаям мулойим бўлди. Мен уни кўрганимдан хурсанд бўлдим, бу ажойиб учрашув бўлди;
◾️ Путин билан яна бир бор мулоқот қилишни режалаштиряпман. Агар имконим бўлса, мен президент Путин билан гаплашаман, бу суҳбат урушни тўхтатишимиз мумкин ёки йўқлигини билиш учун амалга оширилади;
◾️ Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиш бўйича берган ваъдаларим "киноя" эди. Чунки бу одамлар ўйлаганидан ҳам қийин иш;
◾️ Путин — сиз тасаввур қилганингиздан ҳам мураккаброқ инсон. Афсуски, менда президент Зеленский билан муаммолар бўлди. Бу ҳар қандай урушдан ҳам ёмон жараён;
◾️ Украинага ёрдам ажратиш масаласи ҳақида ҳозир аниқ ҳеч нима дея олмайман. Нима бўлишини кўрамиз. Владимир Путин бу урушни тугатиши керак, чунки одамлар ўляпти;
◾️ Украина сотиб олишга тайёр бўлган Patriot ҳаво мудофааси тизимлари учун ракеталар Қўшма Штатларга ҳам керак, ҳозир уларни Исроилга бераяпмиз. Мен Украинага ҳам бундай ракеталарни беришни истайман;
◾️ NATO саммитини “бошқа шахс” сифатида тарк этмоқдаман, чунки алянсга аъзо давлатлар етакчилари ўз мамлакатларини чинакамига севишларини ва ватанини ҳимоя қилишни хоҳлашларини гувоҳи бўлдим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Арманистон Тергов қўмитасининг маълум қилишича, “Муқаддас кураш” ҳаракати аъзоларидан 16 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов маълумотига кўра, улар террорчилик ҳужумлари ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланган.
"Тергов доирасида полиция ва терговчилар 90 дан ортиқ тинтув ўтказди ва 14 кишини қўлга олди. Қўлга олинганлар орасида Арман Апостол черковининг архиепископи Баграт Галстанян ҳам бор", дейилади эълон қилинган баёнотда.
Тергов қўмитасининг таъкидлашича, тинтувлар чоғида ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, тутун гранаталари, ёлланган шахсларнинг рўйхатлари, гуруҳнинг ноқонуний фаолияти тасвирланган ҳужжатлар ва бошқа “инкор қилиб бўлмайдиган далиллар” аниқланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий Al Jazeera'га берган интервюсида маълум қилди.
"Ҳа, бизнинг ядро объектларимиз жиддий шикастланди. Бу рост, чунки улар бир неча бор ҳужумларга учради", — дея қўшимча қилди Бағоий. Эронлик раcмий бошқа тафсилотларни келтирмади.
Шу билан бирга, Ахios нашри мухбири Барак Равид Оқ уй журналистларга тарқатган Исроил Атом энергияси комиссиясининг ҳужжатини эълон қилди. Ушбу ҳужжатда, хусусан, Қўшма Штатларнинг Фордо ядровий объектига берган зарбаси "унинг ўта муҳим инфратузилмасини вайрон қилгани ва уран бойитиш иншоотини ишдан чиқаргани" қайд этилган.
"Биз Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари ва Исроилнинг Эрон ҳарбий ядровий дастурининг бошқа қисмларига берган ҳужумлари мамлакатнинг ядро қуролини ишлаб чиқиш қобилиятини узоқ йилларга орқага сурганига ишонамиз", дейилади комиссия хулосасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми бошланган 13 июндан бери, мамлакатда Исроил жосуслик тармоғи фаолият юритаётган эди. Эрон разведкаси ва хавфсизлик кучлари 12 кун ичида 700 дан ортиқ гумонланувчи шахсни ҳибсга олишга муваффақ бўлди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, энг кўп ҳибсга олишлар Кермоншоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс ва Луристон вилоятларида амалга оширилган. Теҳрон вилоятига доир аниқ рақамлар эса ҳозирча эълон қилинмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркия президенти NATO саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Исроил билан уруш эҳтимоли ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украина етакчиси АҚШ президентини "Яқин Шарқда муваффақиятли амалга оширилган операция" билан табриклаб, Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари Эрондаги дронлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳам сусайтирганини таъкидлади.
"Президент Трамп билан халқимизни ҳимоя қилишни муҳокама қилдик, аввало, шаҳарларимиз, одамларимиз, черковларимиз ва инфратузилмамизни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатларнинг ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш масаласи ҳақида гаплашдик. Украина бу ускуналарни сотиб олишга ва Америка қурол ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа ҳам бу жараёнда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, дронларни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида ҳам гаплашдик. Биз бир-биримизни кучайтира оламиз", — деди Зеленский.
Украина раҳбари, шунингдек, Трампга Истанбулда Россия делегацияси билан ўтган музокаралар, асирлар ва ҳалок бўлганларни алмашиш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берганини айтди. Унга кўра, Россия ҳатто ўзининг ҳалок бўлган ҳарбийлари жасадларини Украинага топширган ҳолатлари аниқланган.
"Фронтдаги вазият ҳақида ҳам гаплашдик. Путин жанг майдонифа ғалаба қозонаётгани йўқ. Президент Трампга фронтда аслида нималар бўлаётгани бўйича аниқ фактларни тақдим қилдим", — дея қўшимча қилди Зеленский.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сергей Лавровнинг фикрига кўра, бунинг учун можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарур.
"Украина инқирозини тинч сиёсий воситалар орқали тартибга солишнинг барча имкониятлари тугагандан сўнггина, биз давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларимиз ва 2014 йилда Киевда конституцияга хилоф тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган режим томонидан ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол қилинган ватандошларимизни ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий ва ҳарбий-техник чораларга ўтишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, биз бугун ҳам дипломатик усулларга устувор аҳамият берамиз", — деди Сергей Лавров Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари олдидаги чиқишида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россия президенти Владимир Путин 6–7 июл кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган BRICS давлатлари етакчилари саммитида видеоконференция орқали иштирок этади", — дея маълум қилди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Бразилия Гааагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзоси ҳисобланади. Ушбу суд 2023 йилда Путинни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Шундан сўнг Путин Рим статутини имзолаган бошқа давлатларга, масалан, Монголияга сафар қилган, бироқ у ерда уни ҳибсга олишга уриниш бўлмаган.
Бироқ Ушаков бу сафар қарорни тўғридан-тўғри Бразилиянинг ХЖСга аъзолиги билан боғлади. "Бу Халқаро жиноий суд талаблари билан боғлиқ маълум қийинчиликларга алоқадор. Айнан шу контекстда Бразилия ҳукумати бизнинг президентимиз ушбу йиғилишда иштирок эта олишини таъминлайдиган аниқ позицияни эгаллай олмади", — дея аниқлик киритди президент ёрдамчиси.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, халқаро ҳибсга олиниш ордери мавжуд бўлмаган шахс сифатида, BRICS саммитида шахсан қатнашади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марк Рютте Гаaгада бўлиб ўтган алянс саммитидан сўнг Reuters агентлигига интервю берди.
Интервюда NATO бош котиби томонидан билдирилган асосий фикрлар:
◾️ Алянс аъзоларидан ҳеч бири Россияга нисбатан “содда фикрда” эмас ва уларнинг барчаси Москванинг мақсадлари борасида деярли бир хил баҳога эга;
◾️ Бутун NATO, жумладан Қўшма Штатлар ҳам, Украинага урушда ёрдам бериш масаласига содиқ ҳисобланади, шунда агар бирор тинчлик битими ёки ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув юзага келса, у мустаҳкам ва узоқ муддатли бўлади;
◾️ NATO'нинг Европадаги аъзолари Украинани қўллаб-қувватлаш масъулиятининг катта қисмини босқичма-босқич ўз зиммаларига олишади, бироқ Қўшма Штатлар ҳам ёрдам етказиб беpишда давом этади. АҚШ "разведка маълумотлари алмашинувида жуда фаол бўлади, шунингдек, амалий ҳарбий ёрдамда ҳам қатнашади", жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилиши мумкин. Ўйлайманки, АҚШнинг иштироки ҳали ҳам катта, жуда катта бўлади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг хабар беришича, украиналик ҳарбий асирлар устидан ҳукм Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий судида 2024 йил декабридан 2025 йил июнигача бўлган давр оралиғида эълон қилинган. Бунда Курск вилоятида асирга олинган украиналикларга қарши ишлар Россия судларидаги бошқа “терроризм”га алоқадор ишлар билан таққосланганда фарқ қилади, бунда барча айбланувчиларга битта айблов қўйилган - “оғир оқибатларга олиб келган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан террорчилик ҳаракати содир этиш”.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари 2024 йил 6 август куни Курск вилоятида кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлаганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM