Telegram Web Link
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Марказий разведка бошқармаси: Эрон ядровий дастури АҚШ зарбалари натижасида жиддий зарар кўрди, уни тиклаш “узоқ йиллар” талаб этади

Марказий разведка бошқармаси (МРБ) томонидан эълон қилинган баёнотда Эрон ядровий дастури “Қўшма Штатларнинг сўнгги ҳужумлари натижасида жиддий зарар кўргани” қайд этилган.

"Ишончли ва аниқлиги юқори бўлган манба ва усуллар орқали олинган янги маълумотларга кўра, Эроннинг бир неча муҳим ядровий объектлари бутунлай йўқ қилинган. Уларни тиклаш “узоқ йиллар” давом этади", дея қайд этган разведка.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵🇷🇺🇰🇷🇺🇦 КХДР яқин икки ой ичида Россиянинг Украинадаги уруши учун қўшимча аскарлар юбориши мумкин

Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълумотига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Шунингдек, разведка маълумотларига кўра, Пхенян Москвага артиллерия ўқ-дориларини етказишда давом этмоқда ва бунинг эвазига сунъий йўлдошларни учириш ва ракеталарни нишонга олиш тизимлари бўйича техник маслаҳатлар олаётган бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Трамп Нетаняҳуга қарши олиб борилаётган суд ишини тўхтатишни талаб қилди

АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

"Мен ҳозиргина Нетаняҳуни судга чақиришгани ҳақида эшитдим. У бу даҳшатли “шоу”ни 2020 йилнинг майидан бери бошидан кечирмоқда – бу мисли кўрилмаган ҳолат! Бу ишлар cигаралар ва яна бошқа кўплаб адолатсиз айбловларга тааллуқлидир. Суд дарҳол бекор қилиниши ёки Нетаняҳу афв қилиниши лозим! Менимча, ҳеч ким билан Нетаняҳу каби уйғунликда ишламаганман. АҚШ қандай қилиб Исроилни қутқарган бўлса, энди Нетаняҳуни ҳам қутқаради", — деб ёзди Доналд Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабрида Нетаняҳуга қарши коррупция, шахсий ва ҳукумат манфаатларини суиистеъмол қилиш каби бир неча айбловлар билан боғлиқ жиноий ишлар қўзғатилган. 2020 йилнинг май ойида бу ишлар бўйича суд жараёни бошланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇺🇸🇺🇦 Украина Трамп даврида NATО'га аъзо бўла олмайди — Финляндия президенти

"Реалист бўлиш керак: агар алянснинг асосий аъзоларидан бири, Қўшма Штатлар, ҳозирги пайтда Украинани NATO'га қабул қилишга қарши бўлса, бу яқин ёки ўрта муддатли даврда содир бўлмайди. Аммо узоқ муддатли истиқболда бундай имконият бўлиши керак", — деди Александер Стубб CNBC телеканалига берган интервюсида.

Унинг фикрича, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши "албатта содир бўлади".

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар Путин Туркияга борса, Трамп ҳам Украина бўйича музокараларда қатнашиш учун у ерга биришга ваъда берди — Туркия президенти

Ражаб Тоййиб Эрдоған NATO саммитидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Доналд Трамп билан Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ўтказиш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.

"Агар Россия президенти Владимир Путин Украина можаросига ечим топиш мақсадида Истанбул ёки Анқарага бирса, мен ҳам у ерга бораман", — дея Трампнинг сўзларини келтирди Туркия президенти.

Эрдўған, шунингдек, зарур музокараларни ўтказишга ва имкон қадар тезроқ Туркияда етакчилар даражасида учрашув ташкил қилишга умид қилишини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Хоминаий мамлакат халқини ғалаба билан табриклади

"Америка режими агар у аралашмаса, сионистик режим бутунлай йўқ қилинишини тушуниб етди. Шу сабабли, улар тўғридан-тўғри урушга киришди. Аммо бу ерда ҳам Исломий Республика ғалаба қозонди ва Қўшма Штатларга ҳалокатли зарба берди", — дея оятуллоҳ Хоминаийнинг сўзларини келтирмоқда IRNA давлат ахборот агентлиги.

Бу Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашув бошланганидан ва тугаганидан кейин оятуллоҳ Хоманийнинг учинчи мурожаати ҳисобланади.

"Бироқ улар ҳеч қандай натижага эриша олмади. Бу сафар ҳам Исломий Республика устунлик қилди ва Америкага кучли зарба берди", — дея қўшимча қилди оятуллоҳ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇸 Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 21 июн куни гумондорлар “Сербияда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришни режалаштириш” мақсадида Кралево шаҳридаги меҳмонхонада тўпланишган. Йиғилишда ҳукумат амалдорларига, полицияга ҳужумлар, ҳукумат бинолари ва оммавий ахборот воситаларининг зўравонлик билан эгаллаб олиниши муҳокама қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинганлардан бирининг ёнидан қурол олиб юришга рухсатномаси бўлмаса-да, серия рақами ўчирилган тўппонча топди. Яна бир гумонланувчининг ёнидан арбалет топилган.

Гумонланувчилар орасида собиқ мансабдорлар, жумладан, Сербия Ҳарбий касаба уюшмаси собиқ раиси Новица Антич ҳам бор. 2024 йилда Politico нашри Ғарб разведка агентлигига таяниб, Антич Россия махсус хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган жосус эканлигини ёзган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇮🇷 Европа давлатлари Эроннинг бойитилган урани АҚШ зарбаси натижасида йўқ қилинмаган деб ҳисобламоқда — Financial Times

Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи Эрон Қўшма Штатларнинг зарбаларидан олдин Форододаги бойитилган уранни олиб чиққан деган фикрда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пробел ихтироси — ёзувда инқилоб

Қадимги ёзувларда сўзлар орасида бўшлиқ бўлмаган. Римликлар ва юнонлар матнларни узлуксиз ҳарфлар билан ёзишган, бу эса ўқишни қийинлаштирган. Фақат VIII–IX асрларда Ирландиялик монахлар диний матнларни ўргатишда осонроқ ўқиш учун сўзлар орасига бўшлиқ қўя бошлашди.

Бу оддий ўзгариш ўқишни тезлаштирди, тушунишни енгиллаштирди ва ёзув маданиятини тубдан ўзгартирди. “Ҳурмо” ижодкорларидан янги қизиқарли видеони томоша қилинг

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ
🇰🇿 Қозоғистон Мажлиси жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи ниқоб тақишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

"Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси — Мажлис жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни тақишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонун лойиҳаси имзолаш учун президентга юборилди", дея хабар бермоқда “Zakon” нашри.

Қонунга кўра, юзни ёпувчи кийимлардан фойдаланиш фақат айрим ҳолларда, жумладан, тиббий мақсадларда, фуқаролик ҳимояси учун, об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолатларда, шунингдек спорт ва маданий оммавий тадбирларда рухсат этилади.

Бу каби чекловлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам амалга киритилган. Қирғизистонда 2025 йил январда шундай қонун қабул қилинган бўлиб, у “шаҳсни аниқлаш имконини бермайдиган” кийимларни тақиқлайди. Тожикистонда 2024 йил июнда миллий “маданиятга хилоф” деб ҳисобланган кийимларни сотиш ва кийиш тақиқланган. Ўзбекистон эса бундай тақиқни 2023 йилдаёқ жорий этган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇹🇩🇲🇩 Европа Иттифоқи Молдова билан унинг ҳамжамиятга аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди — Руминия президенти

Никуор Даннинг маълум қилишича, бугун Европа Иттифоқи саммитида 4 июл куни Кишинёвда бўлиб ўтадиган “ЕИ – Молдова” саммитида Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларнинг биринчи кластерини очиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп АҚШ Конгрессидан 2026 молиявий йили учун мудофаа бюджети сифатида 1,01 триллион доллар ажратишни сўради, бу жорий йилдагига нисбатан 13% кўпроқ — Пентагон

Шунингдек, Трамп маъмурияти АҚШ Космик кучларини ривожлантириш харажатларини тахминан 30 фоизга ошириб, 40 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Суми вилоятидаги ҳужуми тўхтатилди – Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони

Олександр Сирский Суми вилоятидаги жанговар ҳудудга ташриф буюриб, Россия армиясининг вилоятдаги ҳужуми тўхтатилганини маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони минтақани мудофаа қилишни ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири деб атади ва ҳудудда мудофаа иншоотларини қуришни тезлаштириш зарурлигини билдирди.

Сирский сўнгги икки ой ичида амалга оширилган операциялар натижаларига таяниб, Россиянинг “ёзги ҳужумлар тўлқини” Харков вилоятидаги ўтган йилги уринишлар каби муваффақиятсиз бўлганини таъкидлади.

Сирский, шунингдек, Суми вилоятини ҳимоя қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу гуруҳнинг асосий вазифалари орасида муҳандислик ва мудофаа иншоотларини қуриш ҳамда шаҳарларда ҳужумга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш мавжуд.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина ва Россия навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги яна бир гуруҳ россиялик ҳарбий хизматчилар юртига қайтарилганини маълум қилди. Қайд этилишича, бунинг эвазига Украинага ҳарбий асирларидан иборат гуруҳ топширилди.

Украина президенти Володимир Зеленский 26 июн куни мамлакатга Украина Қуролли кучлари, Миллий Гвардия ва Давлат чегара хизмати ҳарбийлари қайтарилганини билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери асирликда бўлган.

Киев ва Москва алмашинувда томонлар бир-бирига нечта асирни топширганига аниқлик киритмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇪🇸🇮🇱🇷🇺 Испания бош вазири Европа Иттифоқини Россия ва Исроилга нисбатан санкциялар сиёсатида зиддиятли ёндашувда айблади

Европа Кенгашида нутқ сўзлаган Педро Санчес, Евроиттифоқ Россияга қарши 17 та санкциялар пакетини жорий қилганини, бироқ инсон ҳуқуқларига оид шартномалар бандларини жиддий бузаётганига қарамай, Исроил билан ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади.

"Биз Россияга қарши 17 та санкциялар пакетини жорий этиб, Исроилга нисбатан бундай қилмаслигимизнинг маъноси йўқ. Европа икки томонлама стандартларни қўллаяпти ва Исроил билан ҳамкорлик битимини тўхтатишни уддалай олмаяпти", — деди Испания ҳукумати раҳбари.

Санчес ҳозирги вазиятда мантиқ йўқлигига ишора қилиб, бундай хатти-ҳаракатлар Европа Иттифоқида икки томонлама стандартлар мавжудлигини кўрсатишини таъкидлади

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇸🇰🇺🇦🇷🇺 Словакия Европа Кенгашидан Россияга қарши санкциялар бўйича овоз беришни кечиктиришни сўрайди – Роберт Фицо

"Агар улар кечиктирмаса, биз вето қўямиз, эртага бу пакет учун овоз бермаймиз", — дея таъкидлади Словакия бош вазири.

Унинг фикрича, муаммо Россия газидан воз кечиш билан боғлиқ бўлиб, у буни ҳам санкция деб ҳисоблайди, чунки бу Словакия саноатига зарар етказади.

"Мен Украина туфайли газ учун кўпроқ пул тўламайман!", – дея таъкидлади Фицо Европа ишлари бўйича қўмита йиғилишида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларус Республикасига келди. "Минск" миллий аэропортида Беларус бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 12:20:04
Back to Top
HTML Embed Code: