Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇦🇲 Арманистон бош вазири мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш ва ҳокимиятни эгаллашга қаратилган “жиноятчи-олигархик клерикализм” режасининг олди олинганини эълон қилди Никол Пашинян бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берган ва Арманистон Тергов қўмитасининг…
🇦🇲 Арманистонда террорчилик ҳужумлари ва ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик иши доирааида 14 киши қўлга олинди

Арманистон Тергов қўмитасининг маълум қилишича, “Муқаддас кураш” ҳаракати аъзоларидан 16 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов маълумотига кўра, улар террорчилик ҳужумлари ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланган.

"Тергов доирасида полиция ва терговчилар 90 дан ортиқ тинтув ўтказди ва 14 кишини қўлга олди. Қўлга олинганлар орасида Арман Апостол черковининг архиепископи Баграт Галстанян ҳам бор", дейилади эълон қилинган баёнотда.

Тергов қўмитасининг таъкидлашича, тинтувлар чоғида ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, тутун гранаталари, ёлланган шахсларнинг рўйхатлари, гуруҳнинг ноқонуний фаолияти тасвирланган ҳужжатлар ва бошқа “инкор қилиб бўлмайдиган далиллар” аниқланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эроннинг ядро объектлари Исроил ва АҚШ ҳужумлари оқибатида “жиддий зарар кўрди”

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий Al Jazeera'га берган интервюсида маълум қилди.

"Ҳа, бизнинг ядро объектларимиз жиддий шикастланди. Бу рост, чунки улар бир неча бор ҳужумларга учради", — дея қўшимча қилди Бағоий. Эронлик раcмий бошқа тафсилотларни келтирмади.

Шу билан бирга, Ахios нашри мухбири Барак Равид Оқ уй журналистларга тарқатган Исроил Атом энергияси комиссиясининг ҳужжатини эълон қилди. Ушбу ҳужжатда, хусусан, Қўшма Штатларнинг Фордо ядровий объектига берган зарбаси "унинг ўта муҳим инфратузилмасини вайрон қилгани ва уран бойитиш иншоотини ишдан чиқаргани" қайд этилган.

"Биз Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари ва Исроилнинг Эрон ҳарбий ядровий дастурининг бошқа қисмларига берган ҳужумлари мамлакатнинг ядро қуролини ишлаб чиқиш қобилиятини узоқ йилларга орқага сурганига ишонамиз", дейилади комиссия хулосасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эронда 12 кунда 700 киши жосусликда гумонланиб қўлга олинди — Fars агентлиги

"Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми бошланган 13 июндан бери, мамлакатда Исроил жосуслик тармоғи фаолият юритаётган эди. Эрон разведкаси ва хавфсизлик кучлари 12 кун ичида 700 дан ортиқ гумонланувчи шахсни ҳибсга олишга муваффақ бўлди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, энг кўп ҳибсга олишлар Кермоншоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс ва Луристон вилоятларида амалга оширилган. Теҳрон вилоятига доир аниқ рақамлар эса ҳозирча эълон қилинмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇮🇱 Туркия тинчликсевар мамлакат, лекин ўзига қарши таҳдид қилган ёвузлик кучларга қарши курашади — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Туркия президенти NATO саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Исроил билан уруш эҳтимоли ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸 Узоқ ва мазмунли учрашув бўлди — Зеленский "Ҳақиқатан муҳим бўлган барча масалаларни муҳокама қилдик. Жаноб президентга миннатдорчилик билдираман, Қўшма Штатларга раҳмат. Ўт очишни тўхтатиш ва ҳақиқий тинчликка қандай эришиш мумкинлиги ҳақида гаплашдик.…
🇺🇦🇺🇸 Зеленский NATO саммити доирасида Трамп билан ўтказган учрашуви тафсилотларини маълум қилди

Украина етакчиси АҚШ президентини "Яқин Шарқда муваффақиятли амалга оширилган операция" билан табриклаб, Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари Эрондаги дронлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳам сусайтирганини таъкидлади.

"Президент Трамп билан халқимизни ҳимоя қилишни муҳокама қилдик, аввало, шаҳарларимиз, одамларимиз, черковларимиз ва инфратузилмамизни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатларнинг ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш масаласи ҳақида гаплашдик. Украина бу ускуналарни сотиб олишга ва Америка қурол ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа ҳам бу жараёнда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, дронларни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида ҳам гаплашдик. Биз бир-биримизни кучайтира оламиз", — деди Зеленский.

Украина раҳбари, шунингдек, Трампга Истанбулда Россия делегацияси билан ўтган музокаралар, асирлар ва ҳалок бўлганларни алмашиш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берганини айтди. Унга кўра, Россия ҳатто ўзининг ҳалок бўлган ҳарбийлари жасадларини Украинага топширган ҳолатлари аниқланган.

"Фронтдаги вазият ҳақида ҳам гаплашдик. Путин жанг майдонифа ғалаба қозонаётгани йўқ. Президент Трампга фронтда аслида нималар бўлаётгани бўйича аниқ фактларни тақдим қилдим", — дея қўшимча қилди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украинада узоқ муддатли тинчликка музокаралар йўли билан эришиш мумкин — Россия Ташқи ишлар вазири

Сергей Лавровнинг фикрига кўра, бунинг учун можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарур.

"Украина инқирозини тинч сиёсий воситалар орқали тартибга солишнинг барча имкониятлари тугагандан сўнггина, биз давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларимиз ва 2014 йилда Киевда конституцияга хилоф тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган режим томонидан ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол қилинган ватандошларимизни ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий ва ҳарбий-техник чораларга ўтишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, биз бугун ҳам дипломатик усулларга устувор аҳамият берамиз", — деди Сергей Лавров Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари олдидаги чиқишида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇧🇷 Путин Бразилиядаги BRICS саммитига бормайди. Кремл бу қарорни бевосита Бразилиянинг Халқаро жиноий судга аъзолиги билан боғлади

"Россия президенти Владимир Путин 6–7 июл кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган BRICS давлатлари етакчилари саммитида видеоконференция орқали иштирок этади", — дея маълум қилди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Бразилия Гааагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзоси ҳисобланади. Ушбу суд 2023 йилда Путинни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Шундан сўнг Путин Рим статутини имзолаган бошқа давлатларга, масалан, Монголияга сафар қилган, бироқ у ерда уни ҳибсга олишга уриниш бўлмаган.

Бироқ Ушаков бу сафар қарорни тўғридан-тўғри Бразилиянинг ХЖСга аъзолиги билан боғлади. "Бу Халқаро жиноий суд талаблари билан боғлиқ маълум қийинчиликларга алоқадор. Айнан шу контекстда Бразилия ҳукумати бизнинг президентимиз ушбу йиғилишда иштирок эта олишини таъминлайдиган аниқ позицияни эгаллай олмади", — дея аниқлик киритди президент ёрдамчиси.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, халқаро ҳибсга олиниш ордери мавжуд бўлмаган шахс сифатида, BRICS саммитида шахсан қатнашади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Барча давлатлар, жумладан АҚШ ҳам, Украинани қўллаб-қувватлашга содиқ — NATO бош котиби

Марк Рютте Гаaгада бўлиб ўтган алянс саммитидан сўнг Reuters агентлигига интервю берди.

Интервюда NATO бош котиби томонидан билдирилган асосий фикрлар:

◾️ Алянс аъзоларидан ҳеч бири Россияга нисбатан “содда фикрда” эмас ва уларнинг барчаси Москванинг мақсадлари борасида деярли бир хил баҳога эга;

◾️ Бутун NATO, жумладан Қўшма Штатлар ҳам, Украинага урушда ёрдам бериш масаласига содиқ ҳисобланади, шунда агар бирор тинчлик битими ёки ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув юзага келса, у мустаҳкам ва узоқ муддатли бўлади;

◾️ NATO'нинг Европадаги аъзолари Украинани қўллаб-қувватлаш масъулиятининг катта қисмини босқичма-босқич ўз зиммаларига олишади, бироқ Қўшма Штатлар ҳам ёрдам етказиб беpишда давом этади. АҚШ "разведка маълумотлари алмашинувида жуда фаол бўлади, шунингдек, амалий ҳарбий ёрдамда ҳам қатнашади", жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилиши мумкин. Ўйлайманки, АҚШнинг иштироки ҳали ҳам катта, жуда катта бўлади

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия суди Курск вилоятида асирга олинган 184 нафар украиналикка “терроризм” айблови билан ҳукм чиқарди — “Медиазона”

Нашрнинг хабар беришича, украиналик ҳарбий асирлар устидан ҳукм Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий судида 2024 йил декабридан 2025 йил июнигача бўлган давр оралиғида эълон қилинган. Бунда Курск вилоятида асирга олинган украиналикларга қарши ишлар Россия судларидаги бошқа “терроризм”га алоқадор ишлар билан таққосланганда фарқ қилади, бунда барча айбланувчиларга битта айблов қўйилган - “оғир оқибатларга олиб келган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан террорчилик ҳаракати содир этиш”.

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари 2024 йил 6 август куни Курск вилоятида кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлаганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Мерц Трампни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди ва Россияни NATO давлатларига ҳужум қилишнинг оқибатларидан огоҳлантирди

Гаагада бўлиб ўтган алянс саммити чоғида Германия канцлери Фридрих Мерц Доналд Трампга "Украинадаги вазият нуқтаи назаридан АҚШ ҳам Россияга қарши янги санкцияларга қўшилиши зарурлиги юзасидан қатъий илтимос" билан мурожаат қилди.

"Бу можаронинг ҳарбий ечими йўқ. Биз Москвага иқтисодий босимни кучайтиришимиз керак", — деди Фридрих Мерц.

Унинг айтишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши 18-пакет санкцияларни 26 июн куни якуний тарзда тасдиқлайди, аммо бу етарли эмас ва Қўшма Штатларнинг фаол иштироки зарур, чунки фақат Вашингтон Россия нефт ва газини сотиб олаётган Хитой ва Ҳиндистон каби давлатларга санкциялар жорий қила олади.

"Россия бутун NATО'га ҳужум қилиш учун етарлича кучли эмас, лекин у бир кун келиб бизнинг мудофаа қобилиятимизни синаб кўришга уриниб кўрмаслигига кафолат йўқ. Ҳеч ким ва ҳеч қачон алянсга ҳужум қилишга журъат қилмаслиги шарт!", — дея таъкидлади Германия канцлери.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп маъмурияти Эронга ҳужумлардан кейин разведка ҳисоботининг сизиб чиқиши ортидан Конгресс билан махфий маълумот алмашинувини чеклашни режалаштирмоқда — Ахios

Нашр манбалари маълумотларига кўра, Оқ уй махфий маълумотларни Конгрессга юбориш учун ишлатиладиган CAPNET тизимида ахборот жойлаштиришни чекламоқчи.

Ахios'нинг ёзишича, Қўшма Штатлар ҳарбий разведкасининг Америка самолётлари ҳужумлари натижалари бўйича баҳоси 23 июн куни CAPNET тизимида жойлаштирилган ва атиги бир кундан сўнг CNN телеканали ҳамда Тhe New York Times газетаси ушбу ҳисоботдан олинган маълумотларни эълон қилган.

"Биз ахборотни сиздираётганларга қарши уруш эълон қиламиз", — деди Оқ уйда ишловчи юқори лавозимли манбалардан бири.

Унинг айтишича, Федерал қидирув бюроси маълумот сизиб чиқишининг ҳолатларини тергов қилишни бошлаган ва разведка ҳамжамияти келажакда таҳлилий материалларнинг матбуотга тарқаб кетишига йўл қўймаслик учун маълумот назорати жараёнларини қандай кучайтириш бўйича чоралар кўраётганини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Украина ва Европа Кенгаши Путин учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув имзолади — “Европейская правда”

"Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш учун Махсус трибунал ташкил этиш бўйича келишув имзолади", дея хабар бермоқда нашр.

Россиянинг тажовуз жиноятини кўриб чиқиш учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув Европа Кенгаши биносида, Страсбургда имзоланган. Зеленский бу ерга Гаагадаги NATO саммитидан кейин келган.

Газетанинг тушунтиришича, ушбу махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи билан ҳимояланган давлат олий раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар ўз лавозимларини тарк этгандан кейин амалга оширилиши мумкин бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Исроил ва араб давлатлари муносабатларини яхшилашга доир “Авраам шартномалари”ни кенгайтириш бўйича “муҳим баёнотлар” бўлиши кутилмоқда — Стив Уиткофф

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф яқин орада “Авраам шартномалари”га янги давлатларнинг қўшилиши бўйича "муҳим баёнотлар" кутилаётганини маълум қилди. У бу жараённи "президент Доналд Трампнинг асосий мақсадларидан бири" деб атади.

"Биз кўпроқ давлатларнинг бу шартномаларга қўшилишига интилмоқдамиз ва менинг жамоам бу борада АҚШ давлат котиби билан ҳамкорликда ишламоқда. Яқин орада “Авраам тинчлик шартномалари”га қўшилаётган давлатлар бўйича жуда муҳим баёнотларимиз бўлади деб ўйлаймиз. Биз илгари ҳеч ким ўйламаган бир қатор давлатлар билан ҳам муносабатларни нормаллаштиришга умид қиламиз", — деди Уиткофф CNBC телеканалига берган интервюсида.

“Авраам шартномалари” — бу Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасида 2020–2021 йилларда, Трампнинг биринчи президентлик даврида имзоланган ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича битимлар серияси. Ўша пайтда ушбу шартномалар БАА, Баҳрайн, Марокаш ва Судан билан имзоланган эди. 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан олдин Саудия Арабистони билан ҳам ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар олиб борилган, бироқ Ғазо уруши бошланганидан сўнг бу музокаралар тўхтатилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Трамп NATO саммитида алянс аъзоларига у АҚШ президенти лавозимида бўлган вақтда Россия Европага ҳужум қилмаслигини айтди

Бу ҳақда The Washington Post уч нафар европалик амалдорга таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 AFP: Қирғизистонда қирғиз тилининг мақоми рус тилидан юқорига кўтарилмоқда

Агентликнинг хабар беришича, мамлакат парламенти қирғиз тили мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган қонунни қабул қилди. Янги қонунга кўра, радио ва телевидениедаги контентнинг камида 60 фоизи қирғиз тилида бўлиши керак, жой номлари қирғиз тилида ёзилиши шарт, рекламаларда эса қирғиз тилидаги матн рус тилидагидан йирикроқ бўлиши лозим.

Шунингдек, барча давлат хизматчилари, жумладан судялар, прокурорлар, сайланадиган лавозимдагилар, депутатлар ва вазирлар қирғиз тилини билиши шарт ҳисобланади. Ушбу талаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳам тегишли.

"Бундан ташқари, эндиликда қирғиз тилини билмаслик Қирғизистонда яшаш гувоҳномасини олиш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин", деб ёзмоқда 24kg.

Ҳозирда Қирғизистон аҳолиси етти миллионга яқин ва уларнинг кўпчилиги рус тилида сўзлашади, рус тили кундалик ҳаётда кенг қўлланилади. Мамлакатда қирғиз тили давлат тили мақомида, рус тили эса расмий тил мақомига эга.

"Агар биз қирғиз тилига бефарқ бўлсак, яқин йиллар ичида миллат бўлишдан тўхтаймиз", — дея бунга изоҳ берди парламент спикери.

АFP'нинг таъкидлашича, бу минтақадаги Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузидан кейин миллий ўзликни тарғиб қила бошлаган бешинчи постсовет давлати ҳисобланади. Бунгача Қирғизистонда совет даврини эслатадиган миллий мадҳияни ўзгартиришга ҳам қарор қилинган эди. Ҳозирда мадҳиянинг янги матни ва мусиқаси бўйича танлов ўтказилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Францияда юз берган бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди – ОАВ

25 июн оқшомида Фрациянинг кўплаб ҳудудларида кучли шамоллар ва момақалдироқ кузатилди. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Маен шаҳрида 59 ёшли эркак ва жанубдаги Тарн-э-Гарон ҳудудида 12 ёшли бола ҳалок бўлди. Яна 17 киши турли даражада жароҳат олди.

Бутун мамлакат бўйлаб 100 мингдан ортиқ уй электр энергиясидан узилди, поездларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Маълумотларга кўра, шамол тезлиги соатига 112 километрга етди. Парижда тахминан 50 та дарахт қулаб тушди ва бир неча метро станциялари вақтинча ёпилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 01:19:28
Back to Top
HTML Embed Code: