23.5° бурчак остида
Володимир Зеленский Россия ҳарбийлари 4 июлга ўтар кечаси "намойишкорона тарзда энг йирик ҳаво ҳужумлариданбири" амалга оширилганини айтди.
Украина президентининг маълум қилишича, Россия ҳужумда 550 та дрон ва ракетадан фойдаланган.
"Тунда бизнинг шаҳар ва ҳудудларимизда ҳаво ҳужуми хавфидан огоҳлантириш айнан Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар берилиши билан деярли бир вақтда бошланди. Россия яна бир бор уруш ва террорни тўхтатмоқчи эмаслигини кўрсатмоқда", — дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Россия зарбаларининг асосий нишони мамлакат пойтахти Киев бўлган. Шунингдек, Днепропетровск, Суми, Харков, Чернигов ва Киев вилоятлари ҳам зарба остида қолди. Ҳозирга қадар 23 киши жароҳатлангани маълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия қўшинлари Украинада кўздан ёш оқизувчи газ ва хлорпикрин ишлатишни мунтазам ва кенг тарқалган амалиётга айлантирди. Бу хулосага Германия Федерал разведка хизмати (BND), Нидерландия ҳарбий разведкаси (МIVD) ва Нидерландия хавфсизлик ва разведка хизмати (АIVD) келди.
Хлорпикрин, шунингдек, триклоритрометан деб ҳам аталади. У кучли заҳарли моддалар гуруҳига кирувчи бирикма бўлиб, айниқса ёпиқ жойларда жуда хавфлидир. Хлорпикриндан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш “Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги” конвенция билан ман этилган.
Разведка маълумотларига кўра, Россия армияси бу моддани Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган позицияларига ҳужум қилишда кенг қўлламоқда, бундан мақсад украин аскарларини ҳимоя иншоотларини тарк этишга мажбур қилиш ҳисобланади.
Москва эса, аксинча, Украина қўшинлари жанг майдонида хлорпикриндан фойдаланаётганини даъво қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзи ҳамма терапияни олиб бўлиб кейин қанақадир табибга бориб шундан тузалдим деб ўйлайди одамлар”, — Онколог Рустам Норбаев
Замонавий тиббиёт далилларга асосланиб ишлайди. Инсонлар табиий деб ҳисоблайдиган ҳамма ўт-ўланлар таблетка, укол кўринишига ўтиб кетган.
Тиббиёт ҳақида ишончли маълумот олиш учун шу подкастни кўринг:
https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=flaZ1MGnNHNG_eFb
Замонавий тиббиёт далилларга асосланиб ишлайди. Инсонлар табиий деб ҳисоблайдиган ҳамма ўт-ўланлар таблетка, укол кўринишига ўтиб кетган.
Тиббиёт ҳақида ишончли маълумот олиш учун шу подкастни кўринг:
https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=flaZ1MGnNHNG_eFb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарнинг шарқида жойлашган Пренестино туманида содир бўлган портлаш оқибатида камида 21 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда АNSA нашри. Жароҳатланганларнинг беш нафари оғир аҳволда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 8:00 да содир бўлган. Eni компаниясига қарааҳли ёқилғи қуйиш шохобчасида юк машинаси қувурга урилганидан сўнг, ёнғин бошланган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полиция чақирилган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда кучли портлаш юз берган.
Портлаш натижасида яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган, шунингдек, суд ҳужжатлари сақланадиган омборхонада ёнғин чиққан. Ҳуқуқ-тартибот идоралари буйруғи билан яқин атрофдаги метро станцияси вақтинча ёпилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Кеча кечқурун Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум ёнғинларга ва катта талафотларга сабаб бўлди, шу жумладан Киевдаги Полша консулхонасига ҳам зарар етказилди", — деб ёзди Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Х ижтимоий тармоғида.
"Президент Трамп, Путин сизнинг тинчликка эришиш ҳаракатларингиз устидан кулмоқда. Илтимос, Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тикланг ва агрессорга нисбатан янги қатъий санкциялар жорий қилинг", — дея қўшимча қилди Сикорский.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Блэкаут мамлакат пойтахти Праганинг катта қисмини қамраб олди. Натижада метро ҳаракати тўлиқ тўхтади, шунингдек, трамвай ва троллейбусларнинг аксарият йўналишлари ҳам ишламай қолди. Юзлаб одамлар лифтларда қамалиб қолди, кўплаб банкоматлар ишлашдан тўхтади. Блэкаут Прага аэропортига таъсир кўрсатмади.
Чехиянинг бошқа шаҳарларида, жимладан, Млада-Болеслав, Усти-над-Лабем ва Градец-Краловеда ҳам электр таъминотида узилишлар қайд этилди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг хабар беришича, Стив Уиткофф "санкциялар фойда келтирмаяпти ва фақат Хитой ҳамда Ҳиндистоннинг кучайишига хизмат қилмоқда", деган фикрда.
"Уиткоффнинг бу фикрига АҚШ ички ишлар вазири Даг Бергум ва бошқа расмийлар қарши чиқмоқда. Улар Россияни жаҳон энергетика бозоридан сиқиб чиқариб, Америка ресурсларини илгари суриш тарафдори", деб ёзади Politico.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар бир миллий боғ ва тарихий жойларда Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган махсус тадбирлар ўтказилади. Биз UFC жангини ҳам ташкил қиламиз, бу Оқ уй ҳовлисида бўлиб ўтади", — деди АҚШ президенти.
Қайд этилишича, мазкур баёнот жиддий айтилган бўлиб, Оқ уй расмийлари ҳам буни тасдиқлаган.
"UFC тадбирини Оқ уй ҳудудида ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", — дея муносабат билдирди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Чехия Миллий терроризм, экстремизм ва кибержиноятларга қарши кураш маркази (NCTEKK) баёнотида "бу ҳодиса хакерлик ёки террорчилик ҳужуми билан боғлиқ экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", дея қайд этилган.
Мамлакат полицияси вакиллари электр узилиши уларнинг бир нечта хизматларига таъсир қилганини, бироқ бу умумий фаолиятга ҳалақит бермаганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал суриштирувига кўра, Пентагоннинг Киевга айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тўхтатиш қарори АҚШ Давлат департаменти, Конгресс аъзолари, Украина расмийлари ва Европадаги иттифоқчиларни ҳайратга солган.
NBC News манбаларининг маълум қилишича, етказиб беришларни тўхтатиш қарори шахсан АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет томонидан қабул қилинган.
Манбаларнинг аниқлик киритишича, бу Ҳегсетнинг Украинага ёрдам етказиб беришни мустақил равишда тўхтатиши бўйича учинчи ҳолат ҳисобланади. Жорий йилнинг феврал ва май ойларида ҳам шундай ҳолатлар бўлган, бироқ ўша пайтда унинг қарорлари бир неча кундан кейин бекор қилинган эди.
"АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Элбриж Колби бу қарорларни қўллаб-қувватлаган. Колби узоқ вақтдан бери Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдам кўрсатишдаги иштирокини қисқартириш ва ресурсларни Хитойга қарши курашиш учун Тинч океани минтақасига йўналтириш тарафдори бўлиб келмоқда", дея қайд этади NBC News.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Суҳбат давомида Путин биз ўз мақсадларимизга махсус ҳарбий операция давомида эришишдан манфаатдор эканлигимизни айтди. Россия президенти буни сиёсий-дипломатик йўл билан амалга ошириш афзал эканини яна бир бор таъкидлади, бироқ ҳозирча бу имконият мавжуд эмаслигини қўшимча қилди", — деди Россия президенти матбуот котиби.
"Путин, шунингдек, Россия Украина делегацияси билан музокраларнинг учинчи раундини ўтказишни режалаштираётганини, Трамп билан учрашув эса “зарур, лекин у яхши тайёрланиши керак”лигини айтиб ўтган", — дея қўшимча қилди Кремл матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Трамп Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг уни танқид қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Володимир Зеленский Доналд Трамп билан бўлган телефон суҳбати ҳақида маълум қилди. Украина президенти бу суҳбатни "жуда муҳим ва фойдали" деб атади.
"Бугун биз Россиянинг Украинага ҳаво ҳужумлари ва фронтдаги ҳолат ҳақида гаплашдик. Президент Трамп вазиятдан жуда яхши хабардор, унга Украинага бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, АҚШ етакчиси билан Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини муҳокама қилдик ва осмонимизни янада яхшироқ ҳимоя қилиш устида бирга ишлашга келишиб олдик. Шу билан бирга, жамоаларимиз ўртасида навбатдаги учрашувни ўтказиш бўйича ҳам келишдик", — деб ёзди Украина етакчиси Теlegram'да.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан АҚШ ҳамда Украина ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик имкониятларини, шунингдек, ўзаро харидлар ва инвестиция масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Миллиардер Х ижтимоий тармоғида АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан Америка партиясини тузиш зарурати ҳақида сўровнома ўтказди.
"Икки партияли (баъзилар буни бир партияли тизим деб атайди) тизимдан мустақил бўлишни хоҳлайсизми?", — деб ёзди Маск.
Ҳозирча сўровнoмада қатнашганларнинг 60 фоиздан ортиғи "ҳа" деб овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск ўз партиясини тузиш ниятини билдирганида, Трамп уни кескин танқид қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр маълумотларига кўра, ходимлар гуруҳи мамлакатда авиақатновлар тикланганига қарамай, автомобиллар орқали олиб чиқиб кетилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Охu. Аz нашрининг ёзишича, Элшан Иброҳимов яшаш жойидаги полиция идорасига чақирилиб, унинг Россия паспорти олиб қўйилган. Бу маълумотни Москва вилоятидаги oзарбойжонларнинг минтақавий миллий-маданий мухторияти раҳбари телефон орқали тасдиқлаган.
Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов жавоб бермаган, лекин бир неча кундан кейин, она юрти Озарбойжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.
РБК манбасига кўра, Иброҳимов 18 июн куни “Россия Федерацияси миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар” содир этганлик айблови билан фуқароликдан маҳрум қилинган.
Бундан ташқари, Оренбург суди озарбойжонлик “криминал авторитет” Заур Нахичеванскийни (Шипиловни) камида икки ойга қамоққа олишга қарор қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий Оренбург Медиа нашри. Унга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 210.1-моддаси – жиноят иерархиясида энг юқори мавқени эгаллаш бўйича айблов қўйилган.
Нахичеванский 1985 йилда Оренбургда туғилган, у Россия фуқароси. Нашрнинг ёзишича, унинг отаси – озарбойжонлик “криминал авторитет” Байрам Талибов 2006 йилда Москвада ўлдирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"АҚШ президенти Доналд Трамп 4 июл куни Украина етакчиси Володимир Зеленскийга Россия ҳужумларини кучайтиргани сабабли Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди", дея хабар бермоқда Ахios украиналик исм-шарифи ошкор этилмаган амалдор ва бу масаладан хабардор бошқа манбаларига таяниб.
Манбалардан бирига кўра, Трамп Зеленскийга, Қўшма Штатлардан Украинага қандай қуроллар етказиб бериш тўхтатилганини текшириб кўришини айтган.
Аввалроқ Пентагон Киевга зенит-ракеталар ва бошқа аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар етказиб беришни Қўшма Штатларда бу турдаги қуроллар захиралари жуда оз эканлигини сабаб сифатида келтириб, тўхтатиб қўйган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4 июл куни Россия ва Украина ўртасида яна бир ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, кейинроқ Украина президенти Володимир Зеленский ҳам алмашинувни тасдиқлади.
"Ватанимиз ҳимоячилари ўз уйларига қайтди! Уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери Россия асирлигида эди", деб ёзди Зеленский ўзининг Теlegram-каналида.
Бу июн ойи бошида Истанбулда икки давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасидаги саккизинчи ҳарбий асирлар алмашинуви бўлди. Томонлар қанча маҳбусни бир-бирига топширгани ҳақида маълумот бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM