Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇵🇱🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Полшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди — Полша ТИВ раҳбари "Кеча кечқурун Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум ёнғинларга ва катта талафотларга сабаб бўлди, шу жумладан Киевдаги Полша консулхонасига ҳам…
🇵🇱🇺🇦🇷🇺 Полша Ташқи ишлар вазирлиги Москвани мамлакатнинг Киевдаги элчихонасига зарар етказган ҳаво ҳужумида айблади ва  Россиянинг Варшавадаги элчихонасига норозилик нотаси юборди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британиянинг ядро қуролларини сақловчи ҳарбий авиабазалари атиги бир ярим метрлик панжара билан ҳимоялангани маълум бўлди — The Telegraph

"Бу бир нечта объектларга, жумладан, келажакда F-35 қирувчи самолётлари жойлашадиган майдонларга ҳам тааллуқли. Бундай шароитда Британянинг янги самолётлари турли гуруҳлар ёки хорижий агентлар томонидан ҳужумга учраши мумкин", деб ёзади нашр.

Ўтган ҳафта Фаластинни қўллаб-қувватловчи Palestine Action ташкилоти ушбу базаларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган эди.

The Telegraph'нинг қайд этишича, баъзи жойларда учиш-қўниш йўлаклари фақат ёғоч панжаралар билан ўралган ёки умуман ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз қолдирилган. Бундай потенциал заиф жойларни эса оддий Street View дастури ёрдамида исталган киши топиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 АҚШ Конгресси Трампнинг “Катта ажойиб қонуни” қабул қилинди Конгрессининг Вакиллар палатаси ташаббусни якуний равишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси минимал кўпчилик – 435 конгрессмендан 217 нафари томонидан маъқулланди, 214 нафар конгрессмен унга қарши овоз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп “Оne Big Beautiful Bill” (“Катта ажойиб қонун”) номли солиқлар ва бюджет харажатларига оид кенг қамровли қонунни имзолади

Қонун лойиҳасида АҚШ давлат қарзи чегарасини 5 триллион долларга ошириш, бир қатор ижтимоий дастурларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари ва ҳарбий харажатларни ошириш кўзда тутилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС АҚШ тинчлик режасига “ижобий жавоб” берди, бироқ ҳаракат бу режани қабул қилгани номаълум — BBC

Нашр хабарига кўра, ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Вашингтон томонидан илгари сурилган сўнгги таклифга “ижобий жавоб” берганини маълум қилган.

ҲАМАС баёнотида айтилишича, ҳаракат “янги музокаралар босқичини дарҳол бошлашга жиддий тайёр”. Бироқ ҲАМАС Вашингтоннинг таклифларини қабул қилганини тасдиқламади.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАСдан сулҳ бўйича бир кун ичида жавоб кутаётганини айтган эди. Оқ уй раҳбари Исроил урушни якунлаш бўйича зарур шартларни қабул қилганини ва бу асосда 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилиниши кутилаётганини билдирганди. Трампнинг сўзларига кўра, шу муддат мобайнида томонлар урушни тўлиқ тугатиш йўлида иш олиб бориши керак.

АҚШ тинчлик режаси доирасида асирликдаги 10 нафар тирик исроиллик шахсни босқичма-босқич озод қилиш ва 18 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топшириш кўзда тутилган.

Бунинг эвазига Исроил ўз қамоқхоналарида сақланаётган айрим фаластинликларни озод қилиши керак бўлади. Ҳозирда Ғазода 50 нафар исроиллик гаровда бўлиб, тахминларга кўра, уларнинг 20 нафари тирик.

ҲАМАСнинг асосий талабларидан бири — Ғазо секторига озиқ-овқат ва тиббий ёрдамни тўсқинликсиз етказишга рухсат бериш ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, АҚШ таклифлари орасида БМТ ва Қизил Хоч ёрдамида Фаластин анклавига етарлича гуманитар ёрдам етказиш банди мавжуд. Шунингдек, режа бўйича Исроил қўшинлари Ғазо ҳудудининг айрим қисмларидан босқичма-босқич чиқарилиши ҳам кўзда тутилган.

Бироқ ҲАМАС учун асосий шарт — 60 кунлик сулҳ тугагач, Исроил қуруқликдаги ҳарбий амалиётларини қайта бошламаслигига кафолат берилишидир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Техасда кучли тошқинлар оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди ва ўнлаб инсонлар қурбон бўлди — CNN

Хабар берилишича, кучли ёмғирлар Техасда вайронкор тошқинларга сабаб бўлди, айниқса, штатнинг Керр округида вазият оғир. Бир неча соат ичида минтақага ёз бўйи ёғадиган ёғиндан кўпроқ ёмғир ёғди. Гуадалупе дарёси сатҳи атиги 45 дақиқада 792 см га кўтарилди.

CNN маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, улар орасида ёзги оромгоҳдаги 23 бола ҳам бор.

Керр округида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Расмийлар дарё яқинида яшовчи аҳолидан сув тошқини хавфи сабаб баландроқ ҳудудларга эвакуация қилинишни сўрамоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇺🇦 АҚШ Исроил мудофаасини кучайтириш мақсадида Украинага қурол-яроғ етказиб беришни вақтинча тўхтатан — The Washington Post.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇼🇺🇸 Тайван Қўшма Штатларнинг HIMARS ракета тизимлари билан қуролланган биринчи ҳарбий бўлинмасини ташкил этди — Тайван Мудофаа вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Путинни профессионал деб атади ва Россия санкцияларни енга олганини билдирди

"Биз санкциялар ҳақида кўп гапирамиз. Айтишим мумкинлиги нки, Путин бундан мамнун эмас. Лекин биласизми, у санкцияларни енга олди, бу жуда қаттиқ санкциялар эди. Ҳозир биз яна санкциялар ҳақида кўп гапиряпмиз ва Путин уларнинг жорий этилиши мумкинлигини тушунади. У профессионал", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.

Трамп, шунингдек, Россияга нисбатан Эрон билан солиштирганда янада қаттиқроқ сиёсат юритганини таъкидлади ва Украина можаросини ҳал қилишни хоҳлашини, бироқ ҳеч нарсага кафолат бера олмаслигини тан олди.

Шу билан бирга, Трамп АҚШ Украинага, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни давом эттириши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

АҚШ президенти бу мавзуни 4 июл куни Зеленский билан телефон орқали муҳокама қилганини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇱 ЕИ бош дипломати Кая Каллас келаси ҳафтада Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавобан Исроилга қарши санкцияларни тақдим этади — Euractiv

Нашр манбаларига кўра, санкциялар Исроил билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Ассоциация келишувини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришни, амалдорлар, ҳарбийлар ва кўчманчиларга нисбатан шахсий чекловларни ўз ичига олиши мумкин. Шунингдек, Брюссел Исроил билан савдони чеклаши, қурол етказиб беришга эмбарго жорий қилиши ва илмий-техник ҳамкорликни музлатиб қўйиши эҳтимоли бор.

Бироқ Ассоциация келишувини тўхтатиб туриш фақат Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар бу қарорни қўллаб-қувватлаган тақдирда амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун Европа Иттифоқи шахсий санкциялар билан чегараланиши мумкин.

Евроиттифоқ давлатлари ташқи ишлар вазирлари чекловларни 15 июл куни муҳокама қилиши режалаштирилган. Худди шу куни Исроил Ғазо секторида гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германия узоқ йиллардан сўнг илк бор Европа Иттифоқида бошпана сўровлар сони бўйича етакчиликни йўқотди — Bild

Нашр маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида Германияга бошпана сўровлари бўйича 61 300 та бирламчи ариза келиб тушган, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кам (121 426 та). Июн ойида бошпана сўровлари сони 7000 тадан ошмаган — бундай паст кўрсаткич сўнгги марта 2013 йилда қайд этилган.

"Бундай кескин пасайиш сабаби Германиянинг миграция сиёсатини қатъийлаштиргани билан изоҳланмоқда", дея ёзмоқда Bild.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияда учта йирик шаҳар — Адана, Анталия ва Адияман маъмуриятлари раҳбарлари ҳибсга олинди — Аnadolu

Ахборот агентлиги хабарига кўра, бу чоралар Жумҳурият халқ партияси бошқарувидаги фирибгарлик ҳолатлари бўйича тергов доирасида амалга оширилган.

Ҳибсга олишлардан сўнг Жумҳурият халқ партияси раҳбари Озғур Озел партия ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишини чақирди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Жумҳурият халқ партияси аъзоси ва Истанбул мэри Экрем Имамўғлу коррупция ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Хоминаий 25 кундан бери омма олдида кўриниш бермаяпти — Bild

Нашр маълумотларига кўра, Хоминаий бу вақт давомида мамлакат халқига икки маротаба видеомурожаат йўллаган, бироқ ҳар иккала видеоролик ерости бункеридан ёзиб олингани тахмин қилинмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇦🇿🇷🇺 Алиев Россия билан кескинликни кучайтиришга интилмаяпти ва можарони ҳал қилишни хоҳлайди — Туркия президенти

Ражаб Тоййиб Эрдўған, шунингдек, Туркия Озарбойжон ва Россия ўртасидаги кескинликни диққат билан кузатаётганини билдирди ва ҳар икки томонни босиқликка чақирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇸🇾 Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми Дамашқдаги ташрифи чоғида мамлакат Сурия билан дипломатик алоқалар тикланганини эълон қилди — Reuters.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 00:39:53
Back to Top
HTML Embed Code: