"Шунга қарамай, Қўшма Штатлар президенти Теҳроннинг ядровий дастури амалда тўхтатилганини, бироқ у дастур бошқа жойларда қайта тикланиши мумкинлигини истисно этмади", дея хабар бермоқда агентлик.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, келаси ҳафта Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Вашингтонга ташрифи чоғида у билан Эрон масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"5 июл шанба куни Парижда Сена дарёсида чўмилиш учун махсус жиҳозланган учта ҳудуд очилди. Бу ерларда кийим алмаштириш хоналари, душлар, шезлонглар ва ётиш жойлари мавжуд бўлиб, дам олувчиларнинг хавфсизлигини қутқарувчилар таъминлайди. Чўмилиш ҳудудларидан фойдаланиш бепул", дейилади агентлик хабарида.
Reuters'нинг қайд этишича, Сенада чўмилишга рухсат берилишига 2024 йилда ўтказилган Париж Олимпиадасининг натижаси ҳисобланади. Ўшанда мусобақаларни ўтказиш учун дарё суви махсус усулда тозаланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дрон ҳужумлари вақтида ҳаво ҳудудининг ёпилиши туфайли Россиянинг марказий ҳудудларидаги, хусусан, Москва ва Санкт-Петербургдаги аэропортлар жиддий зарар кўрди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, биргина Шереметевода эрталабдан бери 170 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 50 та рейс бекор қилинган. Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.
“Фонтанка” нашрининг ёзишича, авиакомпаниялар йўловчиларга ёрдам бермаган ва ташиш қоидаларига мувофиқ овқат ҳамда ичимлик тақдим этмаган. Ҳолат ҳатто ерга қўнган баъзи самолётларга ҳам таъсир қилган — баъзи йўловчилар самолёт салонидан бир неча соат давомида чиқарилмаган.
"Тартибсизликни янги ҳаво ҳужумлари ҳақидаги хабарлар янада мураккаблаштирмоқда. Масалан, Шереметеводан Пулково томон кечикиб учган бир самолёт Санкт-Петербург аэропортида ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Москвага қайтишга мажбур бўлган", дея ёзмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Эрон давлат телевидениеси мамлакат олий раҳбарининг масжидда ўтказилган диний маросимда иштирок этганини намойиш қилди. Ушбу тадбир фотосуратлари ҳам дунё оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди.
Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик уруш давомида оятуллоҳ Хоманаий фақат яширин жойларда суратга олинган видеомурожаатлар орқали чиқиш қилган эди. Унинг охирги видеомурожаати 26 июн куни эълон қилинганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия уч ой ичида NATO'га аъзо барча давлатлар бир йилда ишлаб чиқарадиган миқдордан уч баравар кўп ўқ-дори ишлаб чиқаради — алянс бош котиби Марк Рютте.
🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"2:1 нисбатда янги сиёсий партия тузилишини истайсиз. Бугун сизга ўз эркингизни қайтариш учун Америка партияси ташкил этилди", — деб ёзди америкалик миллиардер ўзи эгалик қиладиган Х ижтимоий тармоғида ўтказилган сўровномадан сўнг.
Яқин вақтларгача Илон Маск Доналд Трампни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган эди, жумладан, унинг сайлов кампанияси ва иккинчи президентлик муддатининг бошида ҳам. Бироқ кейинчалик у Трамп маъмуриятидан узоқлашди, ўзи ташкил этган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбарлигидан кетди. Шунингдек, Маск янги бюджет лойиҳаси масаласида Трамп билан ижтимоий тармоқларда қаттиқ баҳсга киришганди.
Ушбу баҳс шу ҳафтада яна авж олди, аммо бу бюджет лойиҳасининг Конгресс томонидан тасдиқланишига тўсқинлик қилмади, Трамп уни АҚШ Мустақиллик кунида имзолади. Маск Трампнинг бюджет лойиҳасини исрофгарчилик ва миллий қарзни ошириши кутилаётганлиги учун танқид қилиб келмоқда.
"Мамлакатимизни исрофгарчилик ва коррупция билан барбод қилаётганлар нуқтаи назаридан биз бир партияли тизимда яшаяпмиз, демократияда эмас", — деб ёзди бизнесмен.
Гарчи Қўшма Штатларда Демократик ва Республикачилар партиялари ХИХ аср ўрталаридан бери ҳокимият алмашиб келаётган бўлса-да, мамлакатда бошқа партиялар ҳам мавжуд. Маск даcтлаб демократларни қўллаб-қувватлаган, аммо сўнгги йилларда сезиларли даражада ўнг қарашли инсонга айланиб. Шунинг учун унинг янги партияси асосан республикачиларнинг овозларига эга бўлиши мумкин.
Ҳозирча Маск ўзининг кейинги сиёсий стратегияси ҳақида очиқ маълумот бергани йўқ. У Қўшма Штатлардан ташқарида, ЖАРда туғилгани сабабли президентликка номзодини қўйиши мумкин эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг ёзишича, Қўшма Штатларда жойлашган дунёдаги энг йирик инвестиция жамғармаси BlackRock'ни АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина масаласидаги билан боғлиқ ноаниқ ҳаракатлари ташвишга солмоқда. Шу сабабли BlackRock Украинани тиклаш жамғармаси учун инвесторлар қидиришни тўхтатди. Ушбу жамғарма 10-11 июл кунлари бўлиб ўтадиган конференцияда тақдим этилиши режалаштирилган эди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Франция аллақачон BlackRock ташаббусига муқобил янги жамғарма ташкил этишни кўзда тутувчи режа устида иш олиб бормоқда. Бироқ АҚШ иштирокисиз бу режанинг қанчалик самарадор бўлиши ҳозирча шубҳа остида қолмоқда.
Аввалроқ BlackRock вице-президенти Филипп Ҳилдебранд ушбу жамғармага ҳукуматлар, халқаро ривожланиш банклари ва бошқа давлат донорларидан 500 миллион евродан ортиқ маблағ жалб қилиш, шунингдек, хусусий инвесторлар томонидан 2 миллиард евродан кўпроқ сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мен билмайман. Бу содир бўладими ёки йўқми, аниқ айта олмайман", — дея жавоб берди АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш имконияти ҳақидаги саволга.
Шу билан бирга, Трамп Россия-Украина можаросини тўхтатиш унинг устувор мақсади эканини айтди.
"Бу баёнот Трампнинг яқинда Путин ва Зеленский билан бўлиб ўтган суҳбатларидан сўнг янгради ва вазият мураккаблиги ҳамда можарони ҳал қилиш борасидаги ноаниқликни кўрсатиб бермоқда", дея ёзмоқда Politico.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АFP: Нетаняҳу ҲАМАСнинг сулҳ бўйича шартларини "қабул қилиб бўлмайдиган талаблар" дeб атади
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими бўйича қўйган шартларини рад этди. Бироқ у Исроил делегацияси 6 июл куни бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш учун Қатардюга юборилишини эълон қилди.
4 июл куни ҲАМАС АҚШ воситачилигида илгари сурилган Ғазо секторида сулҳга эришиш бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди. Унга кўра, ҲАМАС тирик қолган исроиллик асирларнинг ярмини қўйиб юбориши, Исроил эса бир нечта фаластинлик маҳбусларни озод қилиши лозим. ҲАМАС, шунингдек, сулҳдан сўнг ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ғаходан чиқариш ва гуманитар ёрдамдан бемалол фойдаланишни талаб қилмоқда.
АFP нинг хабар беришича, Нетаняҳунинг Вашингтонга навбатдаги ташрифи 7 июлга белгиланган.
🔥 @burchakostida
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими бўйича қўйган шартларини рад этди. Бироқ у Исроил делегацияси 6 июл куни бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш учун Қатардюга юборилишини эълон қилди.
4 июл куни ҲАМАС АҚШ воситачилигида илгари сурилган Ғазо секторида сулҳга эришиш бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди. Унга кўра, ҲАМАС тирик қолган исроиллик асирларнинг ярмини қўйиб юбориши, Исроил эса бир нечта фаластинлик маҳбусларни озод қилиши лозим. ҲАМАС, шунингдек, сулҳдан сўнг ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ғаходан чиқариш ва гуманитар ёрдамдан бемалол фойдаланишни талаб қилмоқда.
АFP нинг хабар беришича, Нетаняҳунинг Вашингтонга навбатдаги ташрифи 7 июлга белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Штатнинг Керр округида биз 43 та жасадни топдик. Улардан 28 нафари катталар, 15 нафари болалар", — дея маълум қилди Керр округи шерифи Ларри Лейта. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, яна етти жасад қўшни икки округда топилган.
Шерифнинг сўзларига кўра, ёзги лагердан йўқолган 27 нафар боланинг тақдири ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда, шунингдек, ҳалок бўлган баъзи болалар ва катталарнинг шахси ҳануз аниқланмаган.
CNN'нинг хабар беришича, сув тошқинларига кучли ёмғир сабаб бўлган, 4 июлга ўтар кечаси Гуаделупе дарёсида сув сатҳи атиги 45 дақиқада саккиз метрга кўтарилган. Метеорологлар ҳудудда кучли ёмғир ва "маҳаллий фалокат даражасидаги" янги сув тошқинлари кутилаётганини прогноз қилмоқда. Мутахассислар Техасдаги дарёлар яқинида яшовчи аҳолига хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш берган.
Доналд Трамп маъмурияти об-ҳаво прогнози ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлган бошқарма ходимлари ҳамда уларни молиялаштиришни қисқартиргани учун танқид қилинмоқда. Эндиликда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм "эскирган метеорлогик таҳлил ва ахборот тизимини янгилашга" ваъда бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM