Бу ҳақда Тhe New York Times газетаси Қўшма Штатлар разведкаси вакилларига таяниб хабар бермоқда.
"Ҳозирча бу гуруҳлар ўзларини тийиб турибди ва Ироқ расмийлари жангариларни бу ҳаракатлардан қайтариш учун барча чораларни кўрмоқда", деб ёзади NYT АҚШ вакилининг баёнотига таяниб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўлларига “Тrump is war criminal” (“Трамп уруш жиноятчиси”) деб ёзилган плакатлар ва байроқлар кўтариб олган одамлар Нью-Йорк шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб юриб ўтишмоқда.
NBC News маълумотларига кўра, Қўшма Штатларнинг бошқа шаҳарларида ҳам урушга қарши акциялар бўлиб ўтмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Эрон АҚШ ва Исроил агрессиясидан ҳимояланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Вашингтон бу урушни бемаъни баҳона билан бошлади", — дея таъкидлади Эроннинг БМТдаги доимий вакили Саид Иравоний.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко хабар берди.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотига кўра, пойтахтнинг Шевченко туманида кўп қаватли турар-жой биносининг бутун бир кириш қисми бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирда вайроналар остини тозалаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, Киев шаҳрининг бошқа туманларида ҳам вайронагарчиликлар аниқланган.
Шунингдек, Россия зарбалари оқибатида Киев вилоятидаги турар-жой ва тиббиёт инфратузилмаси ҳам зарар кўрган.
Ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълум қилишича, Киев вилоятида бир киши ҳалок бўлган ва саккиз киши жароҳат олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида яқинда демократлар гуруҳига қўшилиб, Трампнинг Конгресс розилигисиз уруш бошлаш имкониятини тўсмоқчи бўлган республикачи конгрессмен Томас Массига кескин ҳужум қилди.
"Масси — бу заиф ва самарали ишламайдиган сиёсатчи, у Америка қуролли кучларига ҳурмат билдирмайди ва кечаги ҳужумдаги уларнинг ёрқин ва мардонаворр натижаларини тан олмайди", — деб ёзди Трамп.
У, шунингдек, Кентуккида бўлиб ўтадиган ички партия сайловларида Массининг номзодига қарши шахсан кампания олиб боришини ва Республикачилар партиясидан ҳақиқий ватанпарвар номзодни қўллаб-қувватлашини ваъда қилди.
Аввалроқ Доналд Трамп АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбардни ҳам танқид қилган эди. У Габбарднинг "Эрон ҳали ядровий қурол яратишга тайёр эмаслиги" ҳақидаги баёнотига эътироз билдирганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳужумлар натижасида учиш-қўниш йўлаклари шикастланган, Эрон режимига тегишли 15 қирувчи самолёт ва вертолёт йўқ қилинган", дейилади ЦАХАЛ баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Генерал-лейтенант Амир Ҳотамийнинг баёнотлари:
◾️ АҚШ энди Эронга қарши урушда бевосита иштирок этмоқда;
◾️Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига берган ҳужумлари мутлақо натижасиз бўлди;
◾️ АҚШнинг Эронга нисбатан амалга оширган тажовузи бутун Яқин Шарқда можаронинг кенгайишига замин яратмоқда;
◾️ Эроннинг Қўшма Штатларга жавоби “кучли, аниқ йўналтирилган, олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлади, тажовузкор ўз қилган ишидан афсусланади;
◾️ АҚШ зарбалари Эроннинг жавоб чораларини кўришига имконият яратди. Эндиликда Эрон ўзини Қўшма Штатлар ҳарбий объектларига қарши зарба беришга ҳақли деб билади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, Тел-Авив, Ашкелон ва Ашдодда ракета зарбалари қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон Исроил томон 15 та ракета учирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканалнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба беришидан бир неча кун олдин Теҳрон Трамп маъмуриятига мурожаат юборган ва агар бу ҳужум юз берса, Қўшма Штатлар ҳудудида “ухлаб ётган” террорчилик тузилмаларини фаоллаштириш билан таҳдид қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу хабар ўтган ҳафта Канадада бўлиб ўтган “Катта еттилик” (G7) саммитида воситачи орқали АҚШ президентига етказилган.
"Ушбу мурожаатда, шунингдек, Эрон АҚШдаги тармоқларга киберҳужумлар уюштириши ва 2020 йилда “Қудс” кучлари генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишида айбланаётган Қўшма Штатларнинг амалдаги ва собиқ ҳукумати амалдорларини нишонга олиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилган", дейилади NBC хабарида.
Оқ уй телеканалнинг бу хабарга тушунтириш бериш сўровига жавоб бермаган, Эроннинг БМТдаги миссияси эса унга изоҳ беришдан бош тортган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM