Telegram Web Link
🇮🇷🇮🇱 Теҳронда портлашлар юз бермоқда — Nour News

Нашрнинг хабар беришича, Эрон Қизил ярим ой жамияти биноси яқинида портлаш натижасида вайронагарчиликлар қайд этилган.

ЦАХАЛ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги ҳарбий объектларга бир қатор зарбалар беришни бошлаганини эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроилга ракеталар учирди — ОАВ Хабар берилишича, Тел-Авив, Ашкелон ва Ашдодда ракета зарбалари қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон Исроил томон 15 та ракета учирган. 🔥 @burchakostida
🇮🇷🇮🇱 Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

"Исроилнинг Тел-Авив, Ҳайфа, Ашкелон, Ашдод, Акко, Сафед ва Исроилнинг бошқа шаҳарлари Эрон ракета зарбаларига учраду", дейилади Эрон қуролли тузилмаси баёнотида.

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Россия президенти ва Эрон ташқи ишлар вазири учрашуви бошланди

"Россия Эрон халқига ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда", — деди Путин.

Россия етакчиси, шунингдек, Эрон ҳудудига қилинган ҳужумларни "ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ва оқлаб бўлмайдиган тажовуз" деб атади.

"Теҳрон АҚШ ва Исроилнинг Эронга нисбатан ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблайди ва эронликлар ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга", — дея таъкидлади Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашувда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇷 Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиши катта таҳдид ҳисобланади — Европа дипломатияси раҳбари

Кая Каллас, шунингдек, Эрон ядровий дастурини қайта тикламаслигига кафолат бериш учун Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇺🇸 Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган жангарилар Вашингтоннинг Эрон ҳудудига берган зарбаларига жавобан Ироқда ва Сурияда жойлашган АҚШ базаларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда Бу ҳақда Тhe New York Times газетаси Қўшма Штатлар разведкаси вакилларига…
🇺🇸🇮🇷 Қўшма Штатларнинг Суриядаги ҳарбий базасига ҳужум уюштирилди

Эроннинг Меhr ва Fars агентликларининг хабар беришича, Суриянинг ғарбий Эл-Ҳасака вилоятидаги Касрук ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига ҳужум уюштирилган.

Маълумотларга кўра, база миномётдан ўққа тутилган. Ҳужумни ким амалга оширгани ҳозирча номаълум. Ҳужумдан сўнг базада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

АҚШ расмийлари ўз базасига қилинган ҳужум ҳақида ҳозирча маълумот бермаган ва Эрон агентликларининг тегишли хабарига изоҳ бермаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил яқин кунларда Эрондаги белгиланган нишонларга берилаётган зарбаларни якунлашга умид қилмоқда — The Wall Street Journal

"Шундан сўнг Исроил ҳарбий ҳаракатларни тугатиши мумкин, бироқ бу кўп жиҳатдан Эроннинг қандай жавоб беришига боғлиқ бўлади", дея ёзмоқда нашр исроиллик расмийларга таяниб.

WSJ'га кўра, АҚШ минтақадаги араб давлатлари расмийларидан бу хабарни Эрон томонига етказишни сўраган, бироқ Теҳрон ҳозирча чекинишга тайёр эмаслигини билдирган.

"Эрон Қўшма Штатларнинг ҳужумига жавоб беришга мажбур эканлигини маълум қилган. Исроилликлар эса Эроннинг жавоб ҳужумига ҳам қарши чора кўрилишини таъкидламоқда", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, агар Теҳрон музокаралардан кейин ўз ядровий дастурини тиклашга уринса, Исроил яна ҳужум қилишини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇱 ЕИ дипломатияси раҳбари инсон ҳуқуқларини бузгани учун Исроилга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқчи – Bild

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Кая Каллас инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳисобот тайёрлаган, Исроил эса ушбу ҳисоботни "бир томонлама ҳаракат"нинг намунаси деб атамоқда.

Маълумотларга кўра, бугун Брюсселда бўлиб ўтадиган Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Европа бош дипломати Исроил билан 2000 йилда тузилган Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тўхтатиб туриш, ушбу мамлакатга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий этиш ёки бож имтиёзларини бекор қилиш масалаларини муҳокамага қўйиши мумкин.

Европарламент депутати Ҳилдегард Бентеле Кая Калласнинг позициясини "Исроил учун оғир паллада орқадан берилган зарба" деб атади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇵🇱🇷🇺 Зеленскийни Полшанинг Жешув аэропортида FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишган

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк маълум қилди.

"Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган", — дея қўшимча қилди СБУ раҳбари. Малюк ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.

"Эҳтимол, бу ўтган йили СБУнинг “Россия махсус хизматларига Володимир Зеленскийга суиқасд уюштиришни таклиф қилган полшалик шахс фош этилгани” ҳақида берган хабари билан боғлиқ ҳолат бўлиши мумкин", дея ёзмоқда “Страна” нашри.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇮🇹🇺🇸 Германия ва Италиядан 245 миллиард долларлик олтинларини АҚШдан олиб чиқиш сўралмоқда — Financial Times

"Германия ва Италиядаги сиёсатчилар геосиёсий нотинчликнинг кучайиши, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Федерал захира тизими ўртасидаги зиддиятлар туфайли ўз мамлакатлари ҳукуматларини олтин захираларини Қўшма Штатлардан олиб чиқишга чақирмоқда", деб ёзади нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Исроил зарбалари оқибатида Эронда тахминан 500 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

"13 июнда Исроил томонидан Эронга қарши ҳужумлар бошланганидан бери тахминан 500 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 3000 дан ортиқ одам жароҳатланди", дейилади хабарда.

“Эрон ҳуқуқ ҳимоячилари” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса ҳалок бўлганлар сонини деярли икки баробар кўпроқ деб баҳоламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇬🇧 Зеленский Виндзор саройида Буюк Британия қироли Чарлз III билан учрашди — ОАВ

Украина президенти Буюк Британияга ташрифи чоғида, шунингдек, мамлакат бош вазири Кир Стармер, Британия парламенти вакиллари ва украиналик ҳарбийлар билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон 1-2 кун ичида жавоб зарбасини беришини кутмоқда — Reuters

Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучлари ҳужум нишонига айланиши мумкин. Минтақадаги АҚШ ҳарбийлари сони тахминан 40 минг нафар деб баҳоланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Оятуллоҳ Хоминаий ўз ўрнига уч нафар ворис тайинлади — The New York Times Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоминаий агар АҚШ ёки Исроил ўзини ўлдирса, ўрнига тайинланадиган уч нафар номзодни танлади. Олий раҳбарни…
🇮🇷 Reuters Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг икки эҳтимолий вориси исмини маълум қилди

Агентликнинг бир неча манбаларига таяниб хабар беришича, мамлакатдаги асосий диний органлардан бирига ҳисобланувчи ва икки йил аввал Оятуллоҳ Али Хоминаий томонидан тайинланган уч кишилик махсус қўмита сўнгги кунларда олий раҳбарнинг ворисини аниқлаш бўйича ишларни тезлаштирган.

Манбаларнинг айтишича, ҳозирда икки асосий номзод муҳокама қилинмоқда: биринчиси Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ўғли Можтаба Хоминаий, иккинчиси Исломий инқилоб асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайнийнинг набираси Ҳассан Хумайний.

"Ҳассан Хумайний ислоҳотчи қанот билан яқин алоқада бўлиб, сиёсий ва ижтимоий чекловларни юмшатишни қўллаб-қувватлайди. Шунга қарамай, у насл-насаби туфайли йирик диний етакчилар ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан ҳурмат қилинади. Можтаба Хоминаий эса отасининг қаттиққўл сиёсатини давом эттириб, мухолифатни бостириш ва Эрон душманларига нисбатан кескин позицияни қўллаб-қувватлайди", дея ёзмоқда Reuters.

Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, ҳали ҳеч қандай аниқ қарор қабул қилинмаган. Номзодлар ўзгариши мумкин ва якуний сўз амалдаги етакчига тегишли ҳисобланади.

Аввалроқ The New York Times газетаси Оятуллоҳ Али Хоминаий ўз ўрнигача уч нафар эҳтимолий ворисини танлагани, лекин уларнинг орасида Можтаба Хоминаий йўқлиги ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇶🇦 Қатар мамлакат аҳолиси ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпади — Қатар Ташқи ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эроннинг бойитилган уран захиралари АҚШ ҳужумидан зарар кўрмаган — Financial Times

Газета бу ҳақда Эрон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Унинг айтишича, Эрон ўз бойитилган уранини бу объектларда сақлаши ниҳоятда соддалик ҳисобланарди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эронликлар ядровий материалларни Қўшма Штатларнинг ҳужумларидан олдин юк машиналарида кўчириб улгурганига шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, агар шундай бўлса, уларга Исроил ҳужум қилган бўлар эди. Шу билан бирга, Рубио бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумот олишнинг имкони бўлмаслигини қўшимча қилди.

Обама ва Байден маъмуриятларида Эрон масалалари бўйича ишлаган америкалик собиқ юқори лавозимли амалдор Ричард Нефьюнинг фикрича, Исроилнинг ҳужумлари бошланганидан сўнг Эрон иккита ядровий бомба тайёрлаш учун етарли миқдорда уран бойитишга улгурган бўлиши мумкин. Умуман олганда, у сўнгги ҳужумлар Теҳроннинг ядровий дастурини фақат бир неча ойга ортга сурган, деб ҳисоблайди.

Исроиллик манбанинг сўзларига кўра, агар Теҳрон билан унинг тинч мақсаддаги ядровий энергия дастурига рухсат бериш юзасидан музокаралар бошланса, Нетаняҳу Эрондаги барча юқори даражада бойитилган уран заҳираларини хорижий давлатларга топширишни талаб қилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇶🇦 Қатар мамлакат аҳолиси ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпади — Қатар Ташқи ишлар вазирлиги. 🔥 @burchakostida
🇬🇧🇺🇸🇦🇪🇶🇦🇮🇷 Буюк Британия ва АҚШ ўз фуқароларини БАА ва Қатарга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди — The Daily Mail

"Буюк Британия мазкур мамлакатлардаги фуқароларига хавфсиз жойда қолишни тавсия қилди", дейилади ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган хабарда.

Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг Қатардаги элчихонаси ҳам ўз фуқароларига шундай чақириқ билан мурожаат қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 05:25:00
Back to Top
HTML Embed Code: