Telegram Web Link
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил бош вазири Эрон билан ҳарбий можарода ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини тасдиқлади

"Эронга қарши ҳарбий амалиёт мақсадларига эришилганини ҳисобга олган ҳолда ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан тўлиқ мувофиқлаштирилган тарзда Исроил президент томонидан таклиф қилинган икки томонлама ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилди", дейилади Исроил бош вазири офиси баёнотида

Нетаняҳунинг айтишича, операция давомида Исроил "улкан тарихий ютуқларга" эришган ва мавжуд бўлган иккита экзистенсиал таҳдид, Эроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларини бартараф этган.

Шу билан бирга, Нетаняҳу Исроил ўт очишни тўхтатиш режимини ҳар қандай бузилишига қаттиқ жавоб беришини ваъда қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЦАХАЛ Ғазо секторида гуманитар ёрдамга навбатда турган фаластинликларга ҳужум қилди

Бу ҳақда Фаластиннинг WАFA ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, зарбалардан бири эксклавнинг марказий қисмидаги тарқатиш пунктида гуманитар ёрдам олишни кутаётган бир гуруҳ фаластинликларга берилган. Икки фаластинлик ҳалок бўлди, 35 нафари яраланди. Жароҳатланганлардан 16 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Эрон билан сулҳга эришганидан сўнг, эътиборини ҲАМАСни “йўқ қилиш”га қаратади

Бу ҳақда Исроил молия вазири ва ўта ўнг сиёсатчи Бецалел Смотрич маълум қилди.

"Биз Эронга қарши кампанияда ҳал қилувчи ғалабага эришдик, бу ғалаба Исроил давлати тарихи саҳифаларига шараф билан ёзилади. Биз мавжудлигимизга тўғридан-тўғри таҳдидни бартараф этдик ва бир кечада Теҳрондаги ўнлаб нишонларни йўқ қилиш орқали Эрон режимига жиддий зарба бердик. Энди бор кучимизни билан Ғазога йўналтириб, у ердаги вазифани якунлаймиз. ҲАМАСни йўқ қиламиз, гаровга олинган фуқароларимизни қайтарамиз ва Исроил халқи учун узоқ йиллар хавфсизлик ва куч-қудратни таъминлаймиз", — деди Смотрич ўз баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил билан сулҳ эълон қилинганидан кейин мамлакат шимолига битта ракета учирди — ЦАХАЛ

Хабар берилишича, ракета Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил билан сулҳ эълон қилинганидан кейин мамлакат шимолига битта ракета учирди — ЦАХАЛ Хабар берилишича, ракета Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинган. 🔥 @burchakostida
🇮🇱🇮🇷 Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини маълум қилди ва армияга Теҳронга кучли зарбалар беришни буюрди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил билан сулҳ эълон қилинганидан кейин мамлакат шимолига битта ракета учирди — ЦАХАЛ Хабар берилишича, ракета Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинган. 🔥 @burchakostida
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроил томон ракета учираётганини рад этди

Эрон оммавий ахборот воситалари ёзишича, ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилингандан кейин Исроилга ракета учирилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Эрондан ракеталар учирилаётгани ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши ўт очишни тўхтатиш режими кучга киргани ҳақида баёнот эълон қилди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котибияти баёнотида 12 кунлик уруш давомида "ҳар бир душман фитнасига кескин жавоб" берилгани ва "халқнинг мислсиз бирлиги" таъкидлаб ўтилган.

"Халқнинг оқилона тутуми, доно раҳбарлик ва жангчиларимизнинг кураши туфайли илоҳий инъом, ёрдам ва ғалаба, насиб этди. Бу душманни пушаймон бўлишга, мағлубиятини тан олишга ва бир томонлама ҳужумни тўхтатишга мажбур қилди", дейилади баёнотда.

Миллий хавфсизлик кенгаши, шунингдек, "душманларнинг сўзларига заррача ишонмаслигини" ва ҳар қандай тажовузкор ҳаракатга "кескин ва ҳал қилувчи жавоб беришга" тайёр эканини қайд этган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇳 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди. Шавкат Мирзиёевни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 5000 дан кўпроқ инсон жароҳатланди — Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини ва у ҳар иккала томондан норози эканини айтди — Reuters

АҚШ NATO саммитига йўл олишидан олдин журналистлар билан суҳбатда Исроил ҳам, Эрон ҳам у бир неча соат олдин эълон қилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганини маълум қилди ва у ҳар иккала давлатдан, лекин "айниқса Исроилдан" норозилигини таъкидлади.

Трампнинг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши биланоқ, дарҳол Эронга ҳужум қилган.

Қўшма Штатлар президенти, шунингдек, Эроннинг ядровий салоҳияти йўқ қилинганини ҳам қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини ва у ҳар иккала томондан норози эканини айтди — Reuters АҚШ NATO саммитига йўл олишидан олдин журналистлар билан суҳбатда Исроил ҳам, Эрон ҳам у бир неча соат олдин эълон қилган ўт очишни…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Исроил ва Эрон шунчалик узоқ вақтдан бери урушиб келишяптики, энди улар нима қилаётганини ҳатто ўзлари ҳам билишмайди — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бузилганидан сўнг "Исроилни тинчлантиришига тўғри келишини" таъкидлади.

У ҳар иккала томонни сулҳни бузишда айблади, бироқ бу эҳтимол "тасодифан" содир бўлганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил Эронга режалаштирган ҳужумдан воз кечганини маълум қилди

"Исроил Эронга ҳужум қилиш ниятида эмас. Барча самолётлар ортга қайтади. Ҳеч кимга зарар етмайди, сулҳ кучида қолмоқда!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бундан ташқари, Трамп бишқа бир постида Эрон ҳеч қачон ўзининг ядровий объектларини тикламаслигини қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил Эрон шимолидаги Бабол ва Бабольсер шаҳарлари атрофига зарба берди — ISNA агентлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Эрон томонидан сулҳнинг бузилишига жавобан Исроил ҳарбийлари Теҳрон яқинидаги радиолокация мажмуасини йўқ қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазири офиси хабар берди.

"Президент Трамп ва бош вазир Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Исроил кейинги ҳужумлардан тийилди”, дейилади баёнотда.

Бош вазир офиси, шунингдек, Трампнинг Исроилга “уруш мақсадларига эришилгани учун катта миннатдорчилик” билдиргани ва ўт очишни тўхтатиш режимининг барқарорлигига ишонч билдирганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Днепропетровск вилоятига уюштирган ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари, Днепропетровск вилояти раҳбари Сергей Лисакнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 153 киши жароҳат олган. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россия Днепр шаҳрига баллистик ракеталар билан ўққа тутган. Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, шаҳарда ётоқхона, гимназия ва маъмурий бино зарар кўрган. Ҳужум натижасида “Одесса-Запороже” поезди ҳам шикастланган, йўловчилар орасида жароҳатланганлар бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Москва билан келишувга эришишга умид қилишини билдирди

АҚШ президенти журналистнинг NATO давлатларининг Гаагадаги саммити якуний баёнотида Россия таҳдид сифатида тилга олингани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мен бунга эътибор қаратишим керак. Аммо Россия билан келишувга эришишни истардим. Биласиз, Владимир Путин менга қўнғироқ қилди. У: “Эрон масаласида ёрдам бера оламанми?” деб сўради. Мен: “Йўқ, менга Эрон бўйича ёрдам керак эмас. Менга сиз билан келишиш керак”, дедим. Шунинг учун Россия билан келишувга эришишга умид қиламан".

Бундан ташқари, Доналд Трамп NATO'нинг Гаагадаги саммити доирасида Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишини маълум қилди.

Трамп 14 июнда Путин билан бўлиб ўтган телефон суҳбатини назарда тутган эди. Ўшанда томонлар Эрон-Исроил можаросини муҳокама қилган ва Путин уни ҳал этишда воситачилик қилишни таклиф этган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Олий суди ноқонуний муҳожирларни депортация қилишни маъқуллади

Қўшма Штатлар Олий суди Бостон округ судининг ноқонуний муҳожирларни учинчи давлатларга депортация қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Мамлакат ички хавфсизлик вазирлиги суднинг бу қарорини олқишлади. Вазирлик Олий суд қарорини "Америка халқининг ҳимояси ва хавфсизлиги учун ғалаба" дея баҳолади.

"Энди ходимларимиз ҳужжатлари бўлмаган муҳожирларни “уларни қабул қилишга тайёр бўлган мамлакатлар”га депортация қилишлари мумкин", дейилади АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги баёнотида.

Ноқонуний иммиграцияга қарши кураш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бири эди. Тhe Washington Post газетасининг хабар беришича, президент бир йил ичида Қўшма Штатлардан 1 миллион муҳожирни депортация қилишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Зеленский ўзини энг зўр эмас, балки ҳозир Украинани бошқара оладиган энг тажрибали одам деб ҳисоблашини айтди

Украина президенти бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Sky News журналисти Зеленскийдан уруш давом этаётгани ва унинг АҚШ президенти билан муносабатлари "яхши эмаслигини" ҳисобга олиб, ҳокимиятни бошқа раҳбарга топшириш ҳақида ўйлаганлиги сўради.

"Мен бунга ҳар доим тайёрман, лекин бу оғир синовдан қандай ўтганимизни ҳисобга олиб, халқимга, ўзим севган ва ҳурмат қиладиган одамларга хиёнат этишга тайёр эмасман. Уруш давом этмоқда ва менинг буюк бурчим бу урушдан ўз ватаним билан бирга чиқишдир. Агар халқим “бошқа раҳбар керак” деб ҳисобласа, мени эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Мен чарчадим, бу ҳақиқат, чунки мамлакат жанг қилмоқда. Бундан ҳам кўпроқ чарчаган одамлар бор", — деди Зеленский.

Журналист ундан "Зеленский Украина билан урушда қатнашиш учун энг яхши номзодми?", деб сўради.

"Мен энг тажрибалиман, балки энг зўр эмас. Ҳар доим сиздан яхшироқ одамлар бўлади. Мураккаб вазиятларда мен ҳар куни раҳбарлар билан 20 та музокара ўтказдим. Буларнинг барчасига эришиш керак, биз нафақат келишув, балки натижа ҳам келтиришимиз керак", — дея фикр билдирди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 23:15:38
Back to Top
HTML Embed Code: