Никуор Даннинг маълум қилишича, бугун Европа Иттифоқи саммитида 4 июл куни Кишинёвда бўлиб ўтадиган “ЕИ – Молдова” саммитида Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларнинг биринчи кластерини очиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шунингдек, Трамп маъмурияти АҚШ Космик кучларини ривожлантириш харажатларини тахминан 30 фоизга ошириб, 40 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олександр Сирский Суми вилоятидаги жанговар ҳудудга ташриф буюриб, Россия армиясининг вилоятдаги ҳужуми тўхтатилганини маълум қилди.
Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони минтақани мудофаа қилишни ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири деб атади ва ҳудудда мудофаа иншоотларини қуришни тезлаштириш зарурлигини билдирди.
Сирский сўнгги икки ой ичида амалга оширилган операциялар натижаларига таяниб, Россиянинг “ёзги ҳужумлар тўлқини” Харков вилоятидаги ўтган йилги уринишлар каби муваффақиятсиз бўлганини таъкидлади.
Сирский, шунингдек, Суми вилоятини ҳимоя қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу гуруҳнинг асосий вазифалари орасида муҳандислик ва мудофаа иншоотларини қуриш ҳамда шаҳарларда ҳужумга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш мавжуд.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Мудофаа вазирлиги яна бир гуруҳ россиялик ҳарбий хизматчилар юртига қайтарилганини маълум қилди. Қайд этилишича, бунинг эвазига Украинага ҳарбий асирларидан иборат гуруҳ топширилди.
Украина президенти Володимир Зеленский 26 июн куни мамлакатга Украина Қуролли кучлари, Миллий Гвардия ва Давлат чегара хизмати ҳарбийлари қайтарилганини билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери асирликда бўлган.
Киев ва Москва алмашинувда томонлар бир-бирига нечта асирни топширганига аниқлик киритмади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европа Кенгашида нутқ сўзлаган Педро Санчес, Евроиттифоқ Россияга қарши 17 та санкциялар пакетини жорий қилганини, бироқ инсон ҳуқуқларига оид шартномалар бандларини жиддий бузаётганига қарамай, Исроил билан ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади.
"Биз Россияга қарши 17 та санкциялар пакетини жорий этиб, Исроилга нисбатан бундай қилмаслигимизнинг маъноси йўқ. Европа икки томонлама стандартларни қўллаяпти ва Исроил билан ҳамкорлик битимини тўхтатишни уддалай олмаяпти", — деди Испания ҳукумати раҳбари.
Санчес ҳозирги вазиятда мантиқ йўқлигига ишора қилиб, бундай хатти-ҳаракатлар Европа Иттифоқида икки томонлама стандартлар мавжудлигини кўрсатишини таъкидлади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агар улар кечиктирмаса, биз вето қўямиз, эртага бу пакет учун овоз бермаймиз", — дея таъкидлади Словакия бош вазири.
Унинг фикрича, муаммо Россия газидан воз кечиш билан боғлиқ бўлиб, у буни ҳам санкция деб ҳисоблайди, чунки бу Словакия саноатига зарар етказади.
"Мен Украина туфайли газ учун кўпроқ пул тўламайман!", – дея таъкидлади Фицо Европа ишлари бўйича қўмита йиғилишида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр хабарига кўра, Қўшма Штатларнинг Эрон ядро объектларига зарбаларидан сўнг АҚШ ва Исроил етакчилари суҳбат ўтказиб, қуйидагилар бўйича келишувга эришган:
– Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар икки ҳафта ичида тўхтатилади. Анклавни 4 та араб давлати, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср биргаликда бошқаради;
– ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти Ғазо ҳудудидан чиқариб юборилади ва барча гаровга олинган исроилликлар озод қилинади;
— Бир неча номи ошкор қилинмаган давлатлар Ғазо секторидан чиқиб кетмоқчи бўлган фаластинликларни қабул қилишга тайёр бўлади;
– Сурия ва Саудия Арабистони тинчлик бўйича “Иброҳим келишувлари”га (“Авраам келишувлари”) қўшилади;
– Исроил Фаластин билан можарони “икки халқ - икки давлат” концепсияцига асосланиб ҳал қилишга ваъда беради, лекин бу Фаластин маъмуриятида жиддий ислоҳотлар ўтказиш шарти билан бўлади;
– АҚШ Фаластиннинг Яҳудия ва Самария ҳудудларидаги (Ғарбий Соҳил) айрим яҳудий аҳоли пунктлари устидан Исроил суверенитетини қисман тан олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти бунинг учун бир нечта таклифни кўриб чиқмоқда. Бироқ уларнинг барчаси дастлабки босқичда ва фақат битта, муҳокама қилинмайдиган шарт асосида амалга ошиши мумкин — бу Эроннинг уранни бойитишини тўхтатиш.
АҚШ президенти маъмурияти вакилларининг CNN'га маълум қилишича, шартлар орасида Эроннинг янги ядро дастурига 30 миллиард долларгача инвестиция киритиш таклифи ҳам бор. Бу дастур уранни бойитмасдан, фақат фуқаролик энергияси мақсадларида фойдаланишни назарда тутади.
Маълумотларга кўра, бу инвестиция Вашингтон томонидан ажратилмайди, маблағлар Қўшма Штатларнинг араб ҳамкорлари (эҳтимол, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони) томонидан берилади.
"АҚШ бу музокараларга бошчилик қилишга тайёр. Бироқ бу ядро дастурини молиялаштиришни биз зиммасига олмаймиз, кимдир бунинг учун тўлашига тўғри келади", — деди Трамп маъмурияти вакили CNN'га.
Лойиҳада, шунингдек, Эронга қарши айрим санкцияларни бекор қилиш ва Теҳронга ҳозирда хориж банкларида музлатилган 6 миллиард доллар маблағдан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт АҚШ ҳозир Эрон билан дипломатик мулоқот йўлларини излаётганини маълум қилган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Вашингтоннинг Теҳрон билан бўладиган музокаралар ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилмасликка чақирди ва бу борада АҚШ билан ҳеч қандай келишув йўқлигини айтди.
"Ҳали АҚШ билан янги музокараларда иштирок этишимиз ноаниқ, бу масала кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча музокараларни бошлаш режамиз йўқ", — деди Эрон ташқи ишлар вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Бу органинг фаолияти ва қарорлари биз учун мутлақо ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ҳар қандай давлатнинг унга қўшилишини биз душманона ҳаракат сифатида баҳолаймиз. Бу ҳаракат можарони ҳал қилишга эмас, балки Украинани ўраб турган ҳозирги инқирозни янада чуқурлаштиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз. Бундай “буюртма суд” механизмларига нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган чекловчи чоралар қўлланилади", — деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда.
Украина Президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе 25 июн куни Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш бўйича Махсус трибунал тузиш тўғрисида келишув имзолаган эди.
Хабар берилишича, махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик иммунитети билан ҳимояланган давлатнинг юқори раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар лавозимини тарк этганидан кейин мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Вашингтон 2026 молиявий йилда Украинага хавфсизлик соҳасида кўрсатиладиган ёрдам ва коалисияни қўллаб-қувватлаш фонди доирасидаги харажатларни камайтиради.
Шунингдек, Пентагон 5-авлод F-35 қирувчи самолётларини харид қилиш режаларини ҳам қисқартиришини маълум қилди. Қайд этилишича, 2026 йилда 74 та ўрнига фақат 47 та F-35 харид қилинади. Бу қарор ишлаб чиқариш суръатларининг паст бўлиши кутилаётгани билан изоҳланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълум қилинишичаа ҳодиса кўра эски пиротехника майдончасида содир бўлган. Портлаш оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта 26 июн куни Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Index нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, 18-санкциялар пакети қабул қилинишига Словакия бош вазири Роберт Фицо вето қўйган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг ички ҳужжатлар ва икки аноним манбага таяниб хабар беришича, Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармаси АҚШ Давлат департаментига бошқа мамлакатлардаги, жумладан, Украинада, Сурияда ва Мянмада ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилиш бўйича тахминан йигирмага яқин дастурни ёпишни тавсия қилган.
Reuters'га кўра, бу таклифлар ҳали якуний қарор эмас, Давлат департаменти бу дастурларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга.
Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармасига Расселл Вот раҳбарлик қилади. У “Лойиҳа 2025” номли лойиҳа муаллифларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳадаги кўплаб ғоялар Трамп маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда. Вот федерал ҳукумат ходимларига душманона муносабатда бўлиши билан танилган ва у “президент ваколатига қарши ички кучлар” мавжудлигига ишонади.
Украина кенг кўламли уруш бошланганидан бери ҳарбий жиноятлар бўйича 140 мингдан ортиқ жиноий иш очган. Россия эса унинг қўшинлари Украинада ҳарбий жиноятлар содир этганини рад этиб келмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Полша оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги 30 июндан иш вақтини қисқартириш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширади, дея хабар бермоқда The Warsaw портали.
Хабар берилишича, 2027 йилнинг ноябрига қадар ушбу тартибни тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM