Telegram Web Link
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида EОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларга огоҳлантиришсиз жарима солишга рухсат берувчи қонунни қабул қилиш ниятида — ABC News

Ҳозирги тартибга кўра, Қўшма Штатлар ҳукумат ноқонуний мигрантга жарима қўллашдан камида 30 кун олдин огоҳлантириш бериши шарт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес бошлаб қўйгансиз, кутилмаганда бизнесингиз кенгайиб, гуркираб кетди. Филиаллар очиб, ходимларингизни кўпайтириб ташладингиз. Лекин сиз бизнесингизни патентлай олмайсиз, нега?

Қўштирноқ подкастда “Patentlab” корхонаси асосчиси юрист Сардор Раҳмонов бу ҳақда тўлиқ маълумот бериб ўтган. Кўриш тавсия этилади.

▶️ https://youtu.be/W5F2--178XY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Bloomberg: Эрон АҚШ билан ядровий музокараларни қайта бошлаш бўйича келишувга эришганини инкор қилмоқда

"Мен очиқ айтаманки, янги музокараларни бошлаш бўйича ҳеч қандай битим, келишув ёки муҳокама бўлмаган. Музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги айрим тахминларни жиддий қабул қилиш керак эмас", — деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.

Эслатиб ўтамиз, Трамп чоршанба куни томонлар келгуси ҳафтада музокаралар ўтказишини ва келишувни "имзолашлари мумкинлигини" айтган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия Украина билан Истанбулда музокараларнинг учинчи босқичини ўрлтказишга тайёр — Владимир Путин

Россия президенти бу ҳақда Минскка икки кунлик ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Киев билан музокаралар мавзуси икки давлат меморандумларини муҳокама қилиш бўлиши керак.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия ва Украина меморандумлари бир-бирига мутлақо зид, бироқ музокаралар яқинлашиш йўлини излаш учун ўтказилмоқда;

◾️ Минскда Украина атрофидаги вазиятни Ўзбекистон президенти ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан ҳам муҳокама қилдик;

◾️ Асирлар алмашинувини ўтказиш муҳим ва Россия ҳамда Украина ўртасидаги муаммолар моҳиятини мазмунли муҳокама қилиш учун шароит яратади. Асирлар алмашинувлари якунлангач, Россия ва Украина алоқаларни давом эттиради;

◾️ Россия Украинага яна 3 минг нафар ҳалок бўлган украин ҳарбийлари жасадини топширишга тайёр;

◾️ Россия NATO шарққа кенгаймаслиги бўйича “алданган”. Гарчи улар ўз вақтида “алянсни бир дюйм ҳам кенгайтирмаймиз” дейишган бўлса-да, кейинчалик бир неча маротаба кенгайиш содир бўлди;

◾️ Тажовузкор томон Россия эмас, Ғарбдир. Ғарб Россиянинг тажовузкорлиги баҳонасида қуролланишни кучайтириш ниятида, хоҳлаганча қуролланишсин;

◾️ Бизга нима таҳдид солишини, нима солмаслигини ўзимиз яхшироқ биламиз. Бу бизнинг ҳуқуқимиз;

◾️ Ғарб доимо Россия иқтисодиётини “дафн қилишга” уринишга ҳаракат қилади. Уларнинг ўзлари тез орада йўқ бўлишади;

◾️ Россия “махсус ҳарбий операция”ни мамлакат манфаатларига мос натижа билан якунлашни истайди, мудофаа харажатлари шунга йўналтирилган, Европага қарши тажовуз учун эмас;

◾️ Агар бизда ҳаммаси оғир аҳволда бўлса, қанақасига NATО'га ҳужум қилишимиз мумкин? Бу – бемаънилик;

◾️ Россия мудофаа харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда;

◾️ Россия ҳарбий харажатларга мамлакат ЯИМининг 6,3 фоизини сарфламоқда, бу кам эмас. Россиянинг мудофаа харажатлари Украинадаги урушни “муваффақиятли” якунлашга мўлжалланган;

◾️ Мен Қўшма Штатларнинг ҳозирги президентини жудаям ҳурмат қиламан. У ҳокимиятга ва Оқ уйга қайтиш учун жуда узоқ, қийин ва хавфли йўлни босиб ўтди. Трамп жасур инсон, у Украинадаги можарони ҳал қилишга чин дилдан интилмоқда;

◾️ Барча алоқалар ва учрашувларга, жумладан, Трамп билан учрашишга тайёрман. АҚШ президенти билан учрашувга мамнуният билан тайёргарлик кўрамиз.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Ким бюджет маблағларидан ўғирлаган бўлса, ўн баравар қилиб қайтаради ва қамалади — Қирғизистон президенти

Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мамлакатдаги коррупсия ҳолатлари бўйича давлат хизматчиларига мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, сентябр ойида ғазна ҳисобидан молиялаштирилаётган ишлар, қурилиш лойиҳалари, асфалтланган йўлларни текшириш учун мутахассислардан иборат комиссия тузилади.

"Қўлларингизга қанча пул тушганини, қандай иш қилганингизни, қанча ўғирланганини бутун мамлакат бўйлаб текширамиз. Буни шахсан ўзим назорат қиламан. Ким ўғирлаган бўлса, ўн баравар қилиб қайтаради ва қамалади. Буни унутманг... Ким эканингизни аҳамияти йўқ, ҳеч кимни аяб ўтирмаймиз. Аввалги даврларни унутинг. Агар давлат томонидан тўланадиган маош сизни қониқтирмаса, бизнес қилиш учун кетинг", — дея таъкидлади президент.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 DW: Бундестаг чекланган ҳимоя мақомига эга бўлган қочқинларнинг оила аъзоларини Германияга олиб келиш амалиётини икки йилга тўхтатди

Киритилган бу чеклов Германияга мигрантлар оқимини камайтириш чораларидан бири сифатида кўрилмоқда. Германия Ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг таъкидлашича, бу қадам ижтимоий тизимлар ва уй-жой бозоридаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси Бундестагда 444 овоз билан қабул қилинган, унга фақат 135 депутат қарши чиққан.

Добриндт мигрант оилаларининг Германияга кўчиб келиши жиноий гуруҳлар учун даромад манбаига айлангани, янги қонун эса бундай бизнес-моделга барҳам беришини айтган. Шу билан бирга, у миграция соҳасида туб ўзгаришлар учун фақат бир қонун кифоя эмаслигини, комплекс чоралар зарурлигини урғулаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ дунё бўйлаб мавжуд бўлган ТHAAD ҳаво мудофааси тизими ракеталари захирасининг 15–20 фоизини атиги 11 кун ичида сарфлаб юборди — Military Watch Magazine

"Қўшма Штатлар бу муддат давомида Исроилни Эрон ракеталаридан ҳимоя қилган эди", деб ёзмоқда нашр.

Military Watch Magazine маълумотларига кўра, ҳар бир ТHAAD тизими тутувчи ракетасини учириш қиймати 12-15 миллион доллар атрофида баҳоланади. Исроилда жойлаштирилган бундай тизимлар ёрдамида амалга оширилган ҳаво ҳужумидан мудофаа операциялари умумий ҳисобда тахминан 810 миллиондан 1,215 миллиард долларгача тушган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇪🇵🇸🇮🇱🇺🇦 Белгияда тахминан 150 нафар Фаластинни қўллаб-қувватловчи фаол қурол омборларига бостириб кириб, Украинага мўлжалланган зирҳли техникаларга зарар етказди — ОАВ

"Фаоллар техникани болғалар билан уриб, устига бўёқ сепишган. Улар бу ҳарбий техникалар Исроилга берилади деб ўйлашган. Натижада Украинага етказиб бериш бир ойга кечикиши мумкин. Етказилган зарар тахминан бир миллион еврога баҳоланмоқда", дея хабар бермоқда маҳаллий матбуот.

Фаоллар ҳужум қилган қурол омборлари ОIP компаниясига тегишли бўлиб, у Украина уруши бошланганидан бери Киевга қарийб 260 та зирҳли машина етказиб берган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Агар Эрон бомба ясаш учун етарли даражада бойитилган уранга эга экани аниқланса, мен ҳеч иккиланмасдан Эронга яна зарба бераман – АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия энди Украинага ҳужум учун Shahed дронларини узлуксиз равишда қўллай олади — Le Monde

Нашр маълумотларига кўра, Россия Shahed дронларини ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган ва эндиликда бу борада Эронга боғлиқликдан холи бўлган.

"Июн ойи бошидан бери Россия Украина ҳудудига тахминан 3000 та Shahed дронларини учирган. Бу эса 3,5 йиллик уруш давомида учирилган умумий дронлар сонининг қарийб 10 фоизига тенг", — дея маълум қилди Зеленский.

"Мазкур дронлар Татаристон ҳудудидаги заводларда йиғилмоқда. Бунинг учун асосан Уганда, Мали, Камерун, Сьерра-Леоне, Ботсвана, Зимбабве, Уганда ва Жанубий Судан каби Африка давлатларидан келган юзлаб ёш аёллар жалб этилган. Уларга ўз ватанларига нисбатан анча юқори – ойига 426-681 евро атрофида маош ва “ҳаётини ўзгартириш имконияти” ваъда қилинган", дея ёзмоқда Le Monde.

Нашрнинг қайд этишича, мазкур завод ёнида янги логистика маркази ҳам қурилган. У ерга Хитойдан темир йўл орқали махсус дастгоҳлар, двигателлар, электрон компонентлар ва полимерлар етказиб берилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия армияси Украинадаги йирик литий конларидан бирини эгаллаб олди — Le Figaro

"Рус қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Шевченко қишлоғи устидан назорат ўрнатди, у ерда мамлакатдаги энг истиқболли литий конларидан бири жойлашган", дея хабар бермоқда нашр.

Шевченко қишлоғи Днепропетровск вилояти билан чегарадан атиги уч километр узоқликда жойлашган. 1982 йилда топилган ва 40 гектарга яқин майдонни эгаллайди. Қишлоқнинг шарқий чеккасида жойлашган кон бир неча кундан бери у Россия қўшнилари назорати остида.

Украина геологларининг маълум қилишича, Шевченко рудасида литий олинадиган сподумен минералининг миқдори 90 фоизга етади. Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.

Украинанинг тўртта литий конидан иккитаси мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган ва Киев назорати остида қолмоқда, аммо қолган иккитаси - Шевченко ва Крутая Балка ҳозир Россия томонидан назорат қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇭 Филиппин соҳилларида 6,1 магнитудали зилзила юз берди — Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази хабар берди

Мамлакат расмийлари зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот бергани йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Мен Эрон Олий раҳбарини шармандали ўлимдан қутқардим — Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп оятуллоҳ Али Хоминаийнинг Эрон Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди. Трамп Хоминаийнинг бу сўзларини “ёлғон” деб атади ва Эрон Олий раҳбарининг ўлимини шахсан ўзи тўхтатганини таъкидлади.

Трампнинг сўзларига кўра, у Исроилга Теҳронни бомбардимон қилиш учун йўл олган самолётлар гуруҳини орқага қайтаришни буришни буюрган.

"Мен Эрон Олий раҳбарини ўта даҳшатли ва шармандали ўлимдан қутқардим, ва у ҳатто менга: “Раҳмат, президент Трамп”, дейишига ҳам ҳожат йўқ", – деб ёзди АҚШ етакчиси Truth Social тармоғида.

Бундан ташқари, Трамп яқинда Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш устида ишлаганини, бироқ “Хоминаийнинг ғазаб, нафрат ва жирканчликка тўла баёноти”дан сўнг бу борадаги барча ишларни тўхтатганини айтди.

Аввалроқ Reuters агентлиги Трамп Исроилнинг Хоманаийни йўқ қилиш режасига "вето" қўйганини хабар қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇺🇦🇷🇺 Туркия Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичини қабул қилишга тайёр — Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан

"Мен Киев ва Москва вакиллари билан суҳбатлашдим, ҳар иккала томон музокараларни давом эттириш истагини билдирди", — дея қўшимча қилди Фидан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Трамп АҚШ ва Хитой савдо келишувини имзолаганини эълон қилди

"Биз Хитой билан келишув имзоладик", — деди Қўшма Штатлар президенти. Трамп тузилган савдо битими тафсилотларини ошкор қилмади.

АҚШ савдо вазири Говард Лютникнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин май ойида Женевада эришилган савдо келишувини ҳужжатлаштиришни якунлаган.

"Улар бизга нодир ер элементларини етказиб беришади. Бу амалга ошган заҳоти, биз ўзимиз киритган жавоб чораларини бекор қиламиз", — деди Лютник Bloomberg News'га.

Эслатиб ўтамиз, Трамп апрел ойида дунёнинг кўплаб мамлакатларига қарши бошлаган савдо уруши давомида АҚШ ва Хитой ўртасида ўзаро бож ставкалари Вашингтон томонидан 145% ва Пекин томонидан 125% даражасига етганди. Июн ўрталарида Трамп Вашингтон ва Пекин савдо келишуви тузишга келишиб олганини маълум қилган эди. У шунингдек, Хитой Қўшма Штатларга магнитлар ва нодир ер минералларини етказиб беришини, Вашингтон эса хитойлик талабаларга АҚШ олийгоҳларига ўқиш имконини беришини билдирганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Путин ёқимли баёнотлар берди ва АҚШни ҳурмат қилишини яна бир бор таъкидлади — Доналд Трамп

Президент Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путиннинг сўнгги баёнотига ижобий муносабат билдирди. Путин ушбу баёнотида Қўшма Штатларнинг ҳозирги президентига "ҳурмат" билан муносабатда бўлишини айтганди.

"Владимир Путин бугун жуда ёқимли баёнотлар берди. У яна мамлакатимизни ҳурмат қилишини айтди. Бир йил аввал у Қўшма Штатларни ҳурмат қилмасди, буни аниқ айта оламан. Лекин ҳозир Путин мамлакатимизни ҳурмат қилади. Хитой етакчиси Си Жинпин ҳам мамлакатимизни ҳурмат қилади. КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳам мамлакатимизни ҳурмат қилади. Улар яна мамлакатимизни ҳурмат қилмоқда. Бир йил аввал биз ҳурмат қилинадиган давлат эмас эдик", — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Шундан сўнг Доналд Трамп яна собиқ президент Жо Байден маъмурияти АҚШ учун қанчалик ёмон ва зарарли бўлгани ҳақида гапирди.

Жума куни Путин журналистларга Трамп билан учрашувига ҳозирданоқ тайёрланаётганини айтиб, қуйидагича фикр билдирганди:

"Мен Қўшма Штатларнинг ҳозирги президентини жудаям ҳурмат қиламан. У ҳокимиятга ва Оқ уйга қайтиш учун жуда узоқ, қийин ва хавфли йўлни босиб ўтди. Трамп жасур инсон".

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/30 06:55:45
Back to Top
HTML Embed Code: