Telegram Web Link
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ШҲТ йиғилишининг қўшма декларациясини имзолашдан бош тортди — NDTV

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингхнинг айтишича, апрел ойида Жамму-Кашмирдаги ҳужум декларацияга киритилмаган ва Ҳиндистон икки томонлама стандартларга қарши чиқади.

"Бундай икки томонлама стандартларга ўрин бўлмаслиги керак. ШҲТ бундай давлатларни танқид қилишдан тортинмаслиги керак", — дея таъкидлади Сингх Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнотни имзолашдан бош тортиб.

Декларация "Ҳиндистоннинг терроризм ва минтақавий хавфсизлик каби муҳим масалалардаги позициясини заифлаштирганини" иддао қилган Сингх унда Покистоннинг Балужистон минтақасидаги "жангарилар фаолияти" тилга олинган ва "Покистон позицияси ҳимояси давом эттирилган" деди.

Сингх Покистон номини тўғридан тўғри айтмаган ҳолда, ШҲТни "трансчегаравий терроризмдан сиёсат қуроли сифатида фойдаланаётган ва террорчиларни ўз ичига олувчи" давлатларни танқид қилишга чақирди.

Маълумот учун, Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ШҲТ аъзолари ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇲 Арманистонда “ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш” иши доирасида ҳибсга олишлар давом этмоқда Кеча мазкур иши доирасида кеча 15 киши ҳибсга олинган эди. Улар орасида Арман апостол черкови руҳонийси Баграт Галстанян ҳам бор. У бош вазир Пашиняннинг Озарбойжонга…
🇦🇲 Ереван суди Арман апостол черкови архиепископи Микаэл Аджапахянни икки ойга қамоққа олди

Бу ҳақда унинг адвокати хабар берди. Аджапахян ҳокимиятни эгаллашга чақирганликда айбланмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇦 Трамп АҚШ Канада билан савдо музокараларини тўхтатишини маълум қилди

"Қўшма Штатлар Канада билан савдо музокараларини давом эттиришдан бош тортмоқда, бунга Оттаванинг Америка технологик компаниялари учун солиқ жорий қилгани сабаб бўлди. Канаданинг бу солиғи “Вашингтонга ҳужум” деб ҳисоблаймиз. Биз Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатамиз, бу қарор дарҳол кучга киради", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

"Кейинги етти кун ичида биз Канадага АҚШ билан бизнес юритиш учун тўлашига тўғри келадиган бож ставкаларини эълон қиламиз", — дея қўшимча қилди Трамп.

Канаданинг технологик компаниялар учун янги солиқ тўғрисидаги қонуни 30 июндан кучга киради. Унга кўра, Аmazon, Google, Uber, Airbnb ва бошқа компаниялар Канададаги фойдаланувчиларга кўрсатилган рақамли хизматлардан олинган даромадларининг 3 фоизини солиқ сифатида тўлашлари керак бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Сенати Трампнинг Конгресс рухсатисиз Эронга қарши ҳарбий операциялар олиб бориш ваколатини чеклашни кўзда тутган резолюцияни маъқулламади

Ташаббусга сенаторларнинг 53 нафари қарши овоз берди, 47 нафари эса уни қўллаб-қувватлади.

Ҳужжатда Эронга қарши ҳар қандай кейинги ҳарбий ҳаракатлар фақат Конгресс тасдиқлагандан кейин амалга оширилиши кераклиги белгиланган эди. Резолюция муаллифларининг таъкидлашича, АҚШ Конституциясида уруш эълон қилиш ҳуқуқи фақат қонун чиқарувчи ҳокимият, яъни Конгрессга тегишли эканлиги қайд этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп келаси ҳафтада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш эълон қилинишини маълум қилди

"Мен ҳозиргина ушбу можарога алоқадор айрим шахслар билан гаплашдим. Вазият жуда даҳшатли. Биз келаси ҳафта ўт очишни тўхтатишга эришамиз деб ўйлаяпмиз. Биласиз, биз бу ҳудудга катта миқдорда пул ва озиқ-овқат етказиб бермоқдамиз", — деди АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Олий суди туғилганлик орқали фуқаролик бериш масаласида Трампнинг тарафини олди — АFP

"Қўшма Штатлар Олий суди кўпчилик овози бипан (олти овозга қарши уч овоз) қуйи судлар “Конгресс томонидан федерал судларга берилган ваколатларни ошириб юборган” деб қарор чиқарди", дея хабар бермоқда агентлик.

Шу тариқа, АҚШ Олий суди бутун мамлакат бўйича туғилганлик орқали фуқаролик олиш ҳуқуқига доир ишда президентнинг тарафини олди ва қуйи инстанция судларининг Трампнинг тегишли фармонини тўсиб қўйиш ҳуқуқини чеклади. Ушбу фармон Қўшма Штатлардаги ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатда туғилган болаларига фуқаролик беришни тақиқлайди. Қуйи судларга бунга доир қарорларини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, бу қарорда Доналд Трамп маъмурияти сиёсатининг қонунийлиги тўғридан-тўғри кўриб чиқилмаган.

Мазкур қарорни Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида тайинлаган судя Эми Кони Барретт чиқарди. Оқ уй раҳбари унга миннатдорчилик билдириб, Олий суд "радикал сўл қанот судяларининг ваколатларини суиистеъмол қилишига барҳам берганини" таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇺🇦 Полша президенти кутилмаганда Киевга ташриф буюрди — Deutsche Welle

"Анжей Дуда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда", деб хабар берди Полша президенти админиситрацсияси Х ижтимоий тармоғида.

Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан сўнг, Дуда Европа етакчилари орасида биринчи бўлиб Киевга келган ва Украинани қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Жорий йилнинг август ойида Дуда ўз лавозимини тарк этади. Дуданинг ўрнини унинг сафдоши консерватор Карол Навроцкий эгаллайди. Навроцкий президентлик сайловларининг иккинчи турида либерал Рафал Тшасковскийни кичик фарқ билан ортда қолдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇾🇪 Исроил ҳарбийлари эрталаб Ямандан ракета учирилганини қайд этди — ЦАХАЛ матбуот хизмати

Хабар берилишича, ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинган.

Яман ҳусийлари Исроилга ракета учирилганини тасдиқлади. "Бизнинг операцияларимиз Исроил агрессияси тўхтатилиб, Ғазо қамалига барҳам берилмагунча давом этади", дея баёнот берди ҳусийлар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилда америкалик бизнесменлар делегацияси билан Хитойга ташриф буюриши мумкин — Nikkei Asia.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Исфаҳондаги ядровий объектга чуқур кириб борувчи бомбалар билан зарба бермади, чунки у жудаям чуқурда жойлашган — CNN

"Қўшма Штатлар Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейннинг сўзларига кўра, АҚШ Исфаҳондаги ядровий иншоотга зарба беришда чуқур кириб борувчи бомбаларни қўлламаган, чунки мазкур объект ер остида анча чуқурликда жойлашган", дея хабар бермоқда телеканал бир нечта манбаларига таяниб.

CNN маълумотига кўра, Кейн бу баёнотни сенаторлар учун ёпиқ брифингда маълум қилган ва нима сабабдан Эроннинг Исфаҳондаги ядровий объ ектига зарба беришда “бункерга қарши бомбалар” қўлланилмаганини тушунтирган.

Аввалроқ АҚШ Исфаҳондаги уранни қайта ишлаш заводига қанотли ракеталар билан зарба бергани хабар берилган эди. Фордо ва Натанздаги ер ости объектларига эса чуқур кириб борувчи бомбалар ташланган.

АҚШ 22 июн куни Эрон ядровий объектларига зарбалар берган эди. Бомбардимон оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумот ҳозирча йўқ. CNN ва Тhe New York Times манбалари, АҚШ разведкасининг дастлабки маълумотларига таяниб, бу зарбалар Эрон ядровий иншоотларининг фақат кичик бир қисмини йўқ қилгани, асосий бойитилган уран захиралари ва ускуналар эса Теҳрон томонидан бошқа жойга кўчирилгани ва яширилганини хабар қилганди.

Оқ уй эса бу баҳога қўшилмаслигини билдирди. Марказий разведка бошқармаси (CIA) раҳбари АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида Эрон ядровий дастурига “жиддий зарар етказилганини” маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эронда Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва олимларни дафн этиш маросими бўлиб ўтмоқда — BBC

"Теҳронда Исроил билан 12 кунлик уруш давомида ҳалок бўлган 60 нафар инсон, жумладан ҳарбий қўмондонлар ва олимлар дафн этилмоқда", дея хабар бермоқда нашр маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Дафн этилаётганлар орасида Эрон Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Муҳаммад Багерий ҳам бор. У Исроил билан қарама-қаршилик давомида ўлдирилган энг юқори лавозимли эронлик ҳарбий ҳисобланади. Уни Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган рафиқаси ва қизи билан бирга дафн этишмоқда.

Теҳронда ҳалок бўлганлар билан видолашиш учун Эрон байроқлари ва марҳумларнинг портретларини кўтариб олган минглаб одамлар тўпланган.

Дафн маросими арафасида Эрон ҳукумати оммавий ахборот воситалари орқали кампания олиб борди ва эронликларни унда иштирок этишга чақирди. Шунингдек, автобус ва метрода бепул қатнов ташкил қилинди. Дафн куни давлат идоралари ёпилди.

Эрон расмийларига кўра, Исроил билан можаро давомида жами 627 киши ҳалок бўлган. Можаро АҚШ Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга ҳужум қилганидан сўнг тузилган сулҳ билан якунланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мерлин” сериали ёдингиздами?

Бепарво шаҳзода Артур аста-секин донишманд, адолатли қиролга айланади.

Колин Морган ва Бредли Жеймс ўртасидаги кимё эса… эътибордан четда қолмасин. Уларнинг дўстлиги – чин дўстлик нима эканини қайта тушунтиради.

Қалъа, костюмлар, мусиқалар… Ижодкорлар буларни эмас, балки минглаб инсонларнинг болалаигини яратди! Шунинг учун ҳам бу сериал кўнглимизда афсона бўлиб қолди.

Шу гўзалликни яна бир бор эсламоқчи бўлсангиз, “Susambil” бу сафар нафақат таҳлил, балки кўзга ёш келтирадиган видео тайёрлаган.

🔗 Томоша қилинг: https://youtu.be/7BdTYB6dInc
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар яшайдиган манзилларда ўтказилган рейдлар оқибатида Озарбойжон Республикаси фуқаролари вафот этган.

Екатеринбургда озарбайжонликларнинг қўлга олиниши муносабати билан Россиянинг ушбу мамлакатдаги вақтинчалик ишлар вакили Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга норозилик нотаси топширилди.

"Озарбойжонликлар яшовчи уйларга уюштирилган рейд оқибатида юртдошларимиз ҳалок бўлгани, айримларининг оғир тан жароҳати олгани, 9 киши ҳибсга олингани муносабати билан чуқур ташвиш билдирамиз. Биз Россиядан ушбу иш бўйича зудлик билан тергов ўтказишни ва мазкур номақбул зўравонлик учун айбдорларни имкон қадар тезроқ жавобгарликка тортишини кутамиз", — дейилади Озарбойжон ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰 Покистонда террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди, 16 киши ҳалок бўлди — АFP

"Покистон ва Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Шимолий Вазиристон вилоятида ҳудкуш террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди", дея хабар бермоқда агентлик маҳаллий ҳокимият вакилига таяниб.

АFP суҳбатдошига кўра, воқеа оқибатида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна тахминан 20 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари жароҳат олган.

"Портлаш натижасида икки уйнинг томи қулаб тушиб, олти нафар бола жароҳат олди", — деди АFP'га Покистон полицияси вакили.

The Times of India нашрига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Покистондаги “Толибон” ҳаракати таркибига кирувчи дала қўмондони Ҳофиз Гул Баҳодир бошчилигидаги гуруҳ жангарилари ўз зиммасига олган.

Покистон ҳукумати бир неча йил аввал Афғонистонда ҳокимиятга келган “Толибон”ни чегарага яқин ҳудудларда ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши ҳужумларда ҳамкорлик қилаётганликда айбламоқда. “Толибон” эса бу айбловларни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил Эронга қарши амалиётга тайёргарликни 2010 бошлаган — The Times

Нашр маълумотларига кўра, Исроил махсус хизматлари агентлари бир неча йиллар давомида Эрон ҳудудидаги ўз тармоқлари орқали Эрон ядровий дастурининг ривожланишини кузатиб борган.

"Исроил махсус хизматлари Теҳрон ва Исфаҳондаги учта объектда уранни бойитиш учун центрифуга ишлаб чиқариш жойларини аниқлашга ва Натанздаги объект ҳақида батафсил маълумот олишга муваффақ бўлган. Уларнинг маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб Эрон “тадқиқот” босқичидан “ядро қуроли яратиш” босқичига ўтган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар…
🇷🇺🇦🇿Екатеринбургда "ўтган йиллардаги ишларни текшириш доирасида" элликдан ортиқ киши ҳибсга олинган – E1

Нашр маълумотларига кўра, асосий гумонланувчилардан бири хавфсизлик кучлари бостириб кирган вақтда вафот этган. Озарбoйжон оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари келиб чиқиши озарбoйжонлик бўлган Россия фуқаролари – Сафаровлар оиласининг яшаш манзилларида тезкор амалиёт ўтказган.

Сафаровлар қариндошларининг маълум қилишича, воқеа натижасида икки ака-ука Ҳусайн ва Зиёдин ҳалок бўлган, яна саккиз киши калтакланиш оқибатида турли тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар ресторан бизнеси билан шуғулланишгани, Екатеринбургдаги “Каспий” ресторани уларга қарашли бўлгани айтилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Федерал хавфсизлик хизмати операцияси 2001 йилда ушбу ресторанда содир этилган қотиллик иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон махсус хизматлари 2022 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпеога суиқасд тайёрлаган — The Washington Post

Газетанинг ёзишича, эронлик агентлар Помпеонинг Парижга ташрифи чоғида унинг яшаш жойини аниқлаб, унга суиқасд уюштиришга ҳаракат қилган.

WP манбаларига кўра, бу Қўшма Штатлар расмийларига қарши режалаштирилган бир қатор суиқасдларнинг бир қисми бўлган.

"Майк Помпеонинг ўзи ҳам мемуарида эронликларнинг бу режаларини тилга олиб, унинг ўлдирилиши учун $1 миллион мукофот таклиф қилинганини даъво қилган", дейилади Тhe Washington Post мақоласида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇱 Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни давом эттиришини эълон қилди

Uzbekistan Airways 1 июлдан бошлаб Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналишидаги рейсларни одатдаги тартибда амалга оширади, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 16 июндан 30 июнгача Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тўхтатишга мажбур бўлганди. Бу Тель Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг ёпилиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловлар туфайли компания июн ойи охиригача Тошкентдан Дубай ва Шарм аль Шайхга ва ортга парвозлар жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/29 19:01:40
Back to Top
HTML Embed Code: