Telegram Web Link
🇮🇷 Эронда Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва олимларни дафн этиш маросими бўлиб ўтмоқда — BBC

"Теҳронда Исроил билан 12 кунлик уруш давомида ҳалок бўлган 60 нафар инсон, жумладан ҳарбий қўмондонлар ва олимлар дафн этилмоқда", дея хабар бермоқда нашр маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Дафн этилаётганлар орасида Эрон Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Муҳаммад Багерий ҳам бор. У Исроил билан қарама-қаршилик давомида ўлдирилган энг юқори лавозимли эронлик ҳарбий ҳисобланади. Уни Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган рафиқаси ва қизи билан бирга дафн этишмоқда.

Теҳронда ҳалок бўлганлар билан видолашиш учун Эрон байроқлари ва марҳумларнинг портретларини кўтариб олган минглаб одамлар тўпланган.

Дафн маросими арафасида Эрон ҳукумати оммавий ахборот воситалари орқали кампания олиб борди ва эронликларни унда иштирок этишга чақирди. Шунингдек, автобус ва метрода бепул қатнов ташкил қилинди. Дафн куни давлат идоралари ёпилди.

Эрон расмийларига кўра, Исроил билан можаро давомида жами 627 киши ҳалок бўлган. Можаро АҚШ Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга ҳужум қилганидан сўнг тузилган сулҳ билан якунланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мерлин” сериали ёдингиздами?

Бепарво шаҳзода Артур аста-секин донишманд, адолатли қиролга айланади.

Колин Морган ва Бредли Жеймс ўртасидаги кимё эса… эътибордан четда қолмасин. Уларнинг дўстлиги – чин дўстлик нима эканини қайта тушунтиради.

Қалъа, костюмлар, мусиқалар… Ижодкорлар буларни эмас, балки минглаб инсонларнинг болалаигини яратди! Шунинг учун ҳам бу сериал кўнглимизда афсона бўлиб қолди.

Шу гўзалликни яна бир бор эсламоқчи бўлсангиз, “Susambil” бу сафар нафақат таҳлил, балки кўзга ёш келтирадиган видео тайёрлаган.

🔗 Томоша қилинг: https://youtu.be/7BdTYB6dInc
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар яшайдиган манзилларда ўтказилган рейдлар оқибатида Озарбойжон Республикаси фуқаролари вафот этган.

Екатеринбургда озарбайжонликларнинг қўлга олиниши муносабати билан Россиянинг ушбу мамлакатдаги вақтинчалик ишлар вакили Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга норозилик нотаси топширилди.

"Озарбойжонликлар яшовчи уйларга уюштирилган рейд оқибатида юртдошларимиз ҳалок бўлгани, айримларининг оғир тан жароҳати олгани, 9 киши ҳибсга олингани муносабати билан чуқур ташвиш билдирамиз. Биз Россиядан ушбу иш бўйича зудлик билан тергов ўтказишни ва мазкур номақбул зўравонлик учун айбдорларни имкон қадар тезроқ жавобгарликка тортишини кутамиз", — дейилади Озарбойжон ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰 Покистонда террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди, 16 киши ҳалок бўлди — АFP

"Покистон ва Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Шимолий Вазиристон вилоятида ҳудкуш террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди", дея хабар бермоқда агентлик маҳаллий ҳокимият вакилига таяниб.

АFP суҳбатдошига кўра, воқеа оқибатида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна тахминан 20 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари жароҳат олган.

"Портлаш натижасида икки уйнинг томи қулаб тушиб, олти нафар бола жароҳат олди", — деди АFP'га Покистон полицияси вакили.

The Times of India нашрига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Покистондаги “Толибон” ҳаракати таркибига кирувчи дала қўмондони Ҳофиз Гул Баҳодир бошчилигидаги гуруҳ жангарилари ўз зиммасига олган.

Покистон ҳукумати бир неча йил аввал Афғонистонда ҳокимиятга келган “Толибон”ни чегарага яқин ҳудудларда ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши ҳужумларда ҳамкорлик қилаётганликда айбламоқда. “Толибон” эса бу айбловларни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил Эронга қарши амалиётга тайёргарликни 2010 бошлаган — The Times

Нашр маълумотларига кўра, Исроил махсус хизматлари агентлари бир неча йиллар давомида Эрон ҳудудидаги ўз тармоқлари орқали Эрон ядровий дастурининг ривожланишини кузатиб борган.

"Исроил махсус хизматлари Теҳрон ва Исфаҳондаги учта объектда уранни бойитиш учун центрифуга ишлаб чиқариш жойларини аниқлашга ва Натанздаги объект ҳақида батафсил маълумот олишга муваффақ бўлган. Уларнинг маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб Эрон “тадқиқот” босқичидан “ядро қуроли яратиш” босқичига ўтган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар…
🇷🇺🇦🇿Екатеринбургда "ўтган йиллардаги ишларни текшириш доирасида" элликдан ортиқ киши ҳибсга олинган – E1

Нашр маълумотларига кўра, асосий гумонланувчилардан бири хавфсизлик кучлари бостириб кирган вақтда вафот этган. Озарбoйжон оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари келиб чиқиши озарбoйжонлик бўлган Россия фуқаролари – Сафаровлар оиласининг яшаш манзилларида тезкор амалиёт ўтказган.

Сафаровлар қариндошларининг маълум қилишича, воқеа натижасида икки ака-ука Ҳусайн ва Зиёдин ҳалок бўлган, яна саккиз киши калтакланиш оқибатида турли тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар ресторан бизнеси билан шуғулланишгани, Екатеринбургдаги “Каспий” ресторани уларга қарашли бўлгани айтилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Федерал хавфсизлик хизмати операцияси 2001 йилда ушбу ресторанда содир этилган қотиллик иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон махсус хизматлари 2022 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпеога суиқасд тайёрлаган — The Washington Post

Газетанинг ёзишича, эронлик агентлар Помпеонинг Парижга ташрифи чоғида унинг яшаш жойини аниқлаб, унга суиқасд уюштиришга ҳаракат қилган.

WP манбаларига кўра, бу Қўшма Штатлар расмийларига қарши режалаштирилган бир қатор суиқасдларнинг бир қисми бўлган.

"Майк Помпеонинг ўзи ҳам мемуарида эронликларнинг бу режаларини тилга олиб, унинг ўлдирилиши учун $1 миллион мукофот таклиф қилинганини даъво қилган", дейилади Тhe Washington Post мақоласида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇱 Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни давом эттиришини эълон қилди

Uzbekistan Airways 1 июлдан бошлаб Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналишидаги рейсларни одатдаги тартибда амалга оширади, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 16 июндан 30 июнгача Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тўхтатишга мажбур бўлганди. Бу Тель Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг ёпилиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловлар туфайли компания июн ойи охиригача Тошкентдан Дубай ва Шарм аль Шайхга ва ортга парвозлар жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇬🇧🇮🇹🇳🇱 Германияда NATO'нинг тўрт давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди — NTV

Телеканалнинг Германия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, ушбу машғулотларга тахминан 1,2 минг аскар ва 500 та ҳарбий техника жалб қилинган.

"Мазкур машғулотлар давомида Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Италия аскарлари икки ҳафта давомида денгизда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказади", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Яқин кунларда Ғарбий Европани жазирама иссиқ қамраб олади — Deutsche Welle

Метеорологларнинг кутилмаларига кўра, Римда ҳарорат Целсий шкаласи бўйича 37 даражагача кўтарилади, Франциянинг порт шаҳри Марселда эса 40 даражагача етади. Италия жанубидаги Палермода +39°C иссиқ кутилаётгани сабабли Сицилия расмийлари куннинг энг иссиқ соатларида очиқ ҳавода ишлашни тақиқлади, бундай чорани Италия шимолидаги Лигурия минтақаси ҳам жорий қилди.

29 июн куни Португалия қутқарув хизматлари мамлакатдаги ўрмон ёнғинлари хавфига тайёр ҳолатда бўлиши эълон қилинган. Мамлакат пойтахти Лиссабонда ҳаво +42°C иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ўтган йиллар давомида ҳалокатли ёзги ёнғинларга дуч келган Испаниянинг катта қисмида ҳам ҳарорат 40°C даражадан ошиши тахмин қилинмоқда. Ғарбий Германияда эса июл ойининг дастлабки икки кунида ҳарорат +35°C даражага етиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқининг Copernicus иқлим хизмати маълумотларига кўра, кучли иссиқ Европа қитъасида қайд этилган энг иссиқ март ойи каби рекорд даражадаги ҳароратлар кетма-кетлигидан кейин юзага келмоқда. Олимлар узоқ вақтдан бери инсоният томонидан углеводород ёқилғиларидан фойдаланишни глобал иқлим исишининг асосий сабабчиси деб огоҳлантириб келмоқда, бу эса атроф-муҳит учун ҳалокатли оқибатларга олиб келмоқда. Европадаги тобора кучли ва тез-тез такрорланаётган ёзги иссиқ тўлқинлари эса ушбу глобал исишнинг бевосита натижаси ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Исроил томонидан ўлдирилгани эълон қилинган Эрон олий раҳбарининг бош маслаҳатчиси тирик эканлиги аниқланди — Clash Report

Оммавий ахборот воситалари Али Шамхонийнинг Теҳронда қўриқчилар қуршовида тушган суратини чоп этди.

Исроил Шамхоний 13 июнда амалга оширилган ҳужумдаги олган жароҳатлари оқибатида вафот этгани ҳақида эълон қилган эди.

Аввалроқ Исроил томонидан "ўлдирилгани" эълон қилинган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Исмоил Қаъани ҳам тирик эканлиги маълум бўлганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇷🇺 Bild: Германия Болтиқ денгизи устида Россиянинг Ил-20М самолёти қайд этилгани туфайли қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган

Нашрнинг хабар беришича, Калининграддан учган самолёт транспондерларини ўчириб, алоқага чиқмаган ҳолда ҳаракат қилган. Германиянинг иккита Eurofighter қирувчи самолёти мамлакат қирғоқларидан 100 километр масофада Россия самолёти билан визуал алоқа ўрнатган ва учувчилар рус самолётини суратга олган.

Ил-20М Ғарб томон парвозини давом эттириб, Узедом оролидан 40 километр масофада Германия ҳаво ҳудудини бузмаган ҳолда йўналишини шимолга ўзгартирган ва узоқлашган.

Bild манбаларига кўра, бу NATO қирувчиларининг Россия самолётлари яқинлашгани туфайли бир йил ичида тўққизинчи марта ҳавога кўтарилиш ҳолати ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон энди МАГАТЭ раҳбарини ўз ядровий обектларига киритмайди — мамлакат парламенти вице-спикери

"Биз, шунингдек, ўз ядровий обектларимизда МАГАТЭ томонидан кузатув камералари ўрнатилишига рози бўлмаймиз", — дея таъкидлади Эрон парламенти вице-спикери Ҳамид Ризо Ҳожи Бобоий.

Аввалроқ Эрон парламенти мамлакатнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлигини тўхтатиш назарда тутилган қонунни қабул қилган эди. Шу фонда ташкилот инспекторларига Эронга кириш тақиқланди, бироқ бу МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гроссига тааллуқли ёки йўқлиги номаълумлигича қолаётганди.

Эрон агентликни АҚШ ва Исроилнинг ўз ядровий объектларига ҳужумларига ёрдам беришда ва бу ҳужумларни тўғридан-тўғри қораламаганликда айбламоқда.

Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядровий объектларга зарбаларидан кейин МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси Теҳронда ўз ядро дастурини давом эттириш учун ресурслар қолганини билдирган ва бойитилган уран захираларини текшириш учун зарарланган объектларга киришни талаб қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Германия канцлери Украинада вазият янада кескинлашишидан хавотирдалиги сабабли Россия президенти билан телефон орқали гаплашмоқчи эмаслигини айтди

Фридрих Мерц Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервюсида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Москвага ташрифи, шунингдек, Германиянинг собиқ канылери Олаф Шолцнинг Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотидан кейин Россия жанговар ҳаракатларни фаоллаштирганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Москвада Владимир Путин ва Чеченистон раҳбарининг ўғли Адам Қодиров ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди

Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

"Россия президенти билан учрашув норасмий муҳитда ўтди, аммо самимият ва илиқлик билан тўла бўлди. Владимир Владимирович Адам Рамзановични бўлажак никоҳ тўйи билан шахсан табриклаб, унга мустаҳкам оилавий бахт ва Чеченистон Республикасига ҳамда буюк Ватанимизга хизматда ютуқлар тилади", — деди Дудаев.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президент Владимир Путинга Адам Қодировни оила қуриши муносабати билан шахсан табриклагани учун миннатдорлик билдирган эди.

27 июн куни Чеченистон раҳбарининг қизи Айшат Қодирова 17 ёшли укаси Адам уйланаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. Айшатнинг айтишича, тўй Қодировлар авлоди туғилиб ўсган қишлоқдаги уйда бўлиб ўтади. Кремл ҳозирча бу табрик ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар…
🇷🇺Свердловск вилоятида “бир қатор қотилликлар ва қотилликка уринишларда гумон қилинаётган этник жиноий гуруҳ” фош этилди

Бу ҳақда Свердловск вилояти Тергов қўмитаси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ иштирокчилари 2001, 2010, 2011 йилларда Екатеринбургда содир этилган бир қатор қотиллик ва суиқасдларга алоқадор.

"Бир неча гумонланувчи аллақачон айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилмоқда, уларнинг яшаш жойларида тинтувлар ўтказилган. Қўлга олинганларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда. Жиноят иши бўйича далилларни тўплаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, айбланувчилар бошқа жиноятларга алоқадорлик бўйича текширилмоқда", дейилади Тергов қўмитаси баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇸 Сербияда талабалар ва мухолифат тарафдорлари Белград марказидаги Славия майдонини ва унга туташ кўчаларни тўсиб қўйишди — РИА Новости

Бугун маҳаллий вақт билан соат 23:00 да мухолифатнинг муддатидан олдин парламент сайловлари санасини белгилаш ва президент тарафдорлари томонидан парламент олдида ўрнатилган чодирларни олиб ташлаш талаб қилинган ултиматуми муддати якунланади.

Сербия президенти Александар Вучич бугун кечки норозилик акцияси иштирокчилари томонидан тартибсизликлар содир этилишини кутаётганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸АҚШ Давлат департаменти ходимларининг руҳияти режалаштирилаётган оммавий қисқартиришлар, шунингдек, Яқин Шарқдан америкаликларни эвакуация қилиш зарурати туфайли юзага келган ортиқча иш юкламалари сабаб кескин тушиб кетган — The Washington Post.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 05:33:10
Back to Top
HTML Embed Code: