Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇷🇸 Сербияда талабалар ва мухолифат тарафдорлари Белград марказидаги Славия майдонини ва унга туташ кўчаларни тўсиб қўйишди — РИА Новости Бугун маҳаллий вақт билан соат 23:00 да мухолифатнинг муддатидан олдин парламент сайловлари санасини белгилаш ва президент…
🇷🇸 Сербия пойтахтида муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаб қилинган оммавий митингдан сўнг полиция билан тўқнашувлар юз берди

28 июн куни Белград марказида ўн минглаб намойишчилар тўпланди. Воқеа жойидан олинган видеоларда кўплаб ҳукумат идоралари жойлашган шаҳар марказидаги Славия майдони деярли бутунлай одамлар билан тўлгани кўринади.

"Полиция йиғилганлар сонини 36 минг киши деб баҳолаган, мустақил кузатув ташкилотлари эса бу рақамни 140 минг нафар дея қайд этган", деб хабар бермоқда АFP.

Reuters'нинг маълум қилишича, ҳукумат биноларини ва унга туташ боғни махсус кийимдаги полициячилар қўриқлаган. Бу ҳудудда президент Александар Вучич тарафдорлари тўпланган эди.

"Маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида намойишчиларнинг бир қисми Вучич тарафдорлари томон ҳаракатлана бошлади ва полициячиларга пиротехника воситаларини улоқтира бошлади. Бунга жавобан полиция куч ишлатди", деб ёзади Reuters.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган. АFP агентлиги журналистлари полиция томонидан шовқинли-ёруғлик гранаталари ҳам қўлланилганини қайд этишган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эроннинг тинч атом дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш имконияти кўриб чиқилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган бундай янгиликлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Оммавий ахборот воситаларида сохта янгиликлар тарқатувчилар шармандали одамлар саналади. “Президент Трамп Эронга 30 миллиард доллар бермоқчи эмиш”, дейишмоқда. Бу каби хабарларга асос йўқ. Мен бу бемаъни ғояни ҳеч қачон эшитмаганман. Бу – яна бир ёлғон, сохта хабар, фақат обрўйимни тушириш учун тарқатилган. Бу одамлар ҳақиқатдан ҳам касал", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ Эроннинг тинч ядро дастурига 30 миллиард долларгача инвестиция киритиш таклифини ишлаб чиққани ҳақида хабар берган эди. Бу дастур уранни бойитмасдан, фақат фуқаролик энергияси мақсадларида фойдаланишни назарда тутади.

Маълумотларга кўра, бу инвестиция Вашингтон томонидан ажратилмайди, маблағ Қўшма Штатларнинг араб ҳамкорлари (эҳтимол, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони) томонидан берилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇫🇮 Yle: Россия бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда

Финландиянинг Yle телеканали Planet Labs томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, Қозон авиация заводи кенгайтирилаётгани ҳақида хулосага келди.

Телеканалнинг хабар беришича, бу Россияда Украина ҳудудларига ҳужумларда қўлланиладиган ва ядровий қурол ташишга қодир оғир бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарадиган ягона корхона ҳисобланади. Шунингдек, бу ерда фуқаролик авиацияси самолётлари ҳам ишлаб чиқарилади.

"Завод ҳудудининг сунъий йўлдош орқали олинган суратларида янги бинолар кўринмоқда, улардан энг каттаси тахминан 320 метр узунликда ва тахминан 19 минг квадрат метр майдонни эгаллайди, бу учта футбол майдонига тенг.

"Сунъий йўлдош суратларида кўплаб янги ишлаб чиқариш майдонлари пайдо бўлгани аниқ кўринади. Бироқ бу Россия авиация саноати муаммоларини ҳал қилмайди", — дея фикр билдирди Финляндия ҳарбий разведкасида узоқ йиллар хизмат қилган ва Россия Қуролли кучларини 20 йилдан ортиқ кузатиб келаётган ҳарбий эксперт Марко Эклунд.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NATO иттифоқчилари 2024 йилда АҚШдан 21 миллиард долларлик қурол сотиб олди

Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг NATO'даги доимий вакили Мэтью Уитэкер маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф яқин кунларда Теҳроннинг ядро дастури бўйича келишув тузиш имкониятини муҳокама қилиш учун Эрон расмийлари билан музокаралар ўтказади — NBC News.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦 Франция президенти Эммануэл Макрон Гаагадаги NATO саммити доирасида Украина етакчиси Володимир Зеленский билан Украинада Renault компанияси томонидан дронлар ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилди — Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Сенати Трампнинг харажатлар ва солиқларга оид “Катта ва чиройли қонун” (The Big Beautiful Bill) номи билан танилган қонун лойиҳасини маъқуллади — NBC News

Телеканалнинг хабар беришича, мазкур қонун лойиҳаси учун 51 нафар сенатор ёқлаб овоз берган, 49 нафари эса унга қарши чиққан.

АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси ҳужжатни май ойида қабул қилган эди. Ушбу ҳужжат федерал харажатларни қисқартириш ва жиддий солиқ имтиёзларини беришни назарда тутади.

Аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маск мазкур қонунни "ўта ёмон" деб атаган ва у америкаликлар учун оғир қарз юкига олиб келишини билдирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия Украинага рекорд миқдордаги дрон ва ракеталар билан ҳужум уюштирди

Украина Қуролли кучларига кўра, Россия мамлакат ҳудудига кечаси ва эрталаб 477 та ҳужумчи дрон ва 60 та турли русумдаги ракеталар, жумладан “Кинжал” ва “Искандер-М” ракеталари билан ҳужум уюштирди. 436 та дрон ва 38 та ракета уриб туширилган.

"Россиянинг кенг кўламли ҳужумини қайтариш вақтида Украина Қуролли кучларининг F-16 самолёти шикастланди ва 1-даражали ҳарбий учувчи, подполковник Максим Устименко қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Учувчи самолётни аҳоли пунктидан узоқлаштиришга улгурган, бироқ катапулта қилишга улгурмаган", дея хабар берди Украина Қуролли кучлари.

Черкасси вилоятининг Смела шаҳрига уюштирилган ҳужум оқибатида камида олти киши, жумладан бир бола жароҳат олди. Маҳаллий ҳарбий маъмурият раҳбари Игор Табурецнинг хабар беришича, учта тўққиз қаватли уй, коллеж биноси ва бошқа фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, Николаев шаҳри баллистик ракеталар билан нишонга олинган, натижада инфратузилма объектида ёнғин юзага келган. Полтава вилоятининг Кременчуг туманида ҳам корхона ҳужумга учраган ва ёнғин чиққан. Лвов шаҳрида Россия қўшинлари муҳим инфратузилмани нишонга олишга уринган, бироқ ҳужум қайтарилган.

Бундан ташқари, Ивано-Франковск вилоятида ва Харковнинг бир турар-жой массивида ҳам дрон парчалари тушгани қайд этилган, Харковда бир аёл жароҳат олган. Запороже шаҳрига уюштирилган ракета зарбаси натижасида бир корхона зарар кўрган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇪🇪🇱🇹🇺🇦🇷🇺 Литва ва Эстония пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенцийсидан чиқиши ҳақида БМТни хабардор қилди

"Литва ҳеч қандай иллузияга эга эмас. Путин бошчилигидаги Россия – Европа учун энг катта ва узоқ муддатли экзистенсиал таҳдид, шу сабабли мамлакат ўзини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради", — дея муносабат билдирди Литва ташқи ишлар вазири Кестутис Будриснинг.

Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна эса шундай деди: "Россиянинг Украинага қарши давом этаётган босқинчилик уруши бизга шуни ўргатдики, ўзимизни яхшироқ ҳимоя қилишимиз учун душман амал қилмайдиган қурол чекловларини бир томонлама жорий қилмаслигимиз керак".

Қайд этилишича, БМТга хабар берганидан кейин мамлакатлар олти ойдан сўнг конвенция аъзолигини расмий тарзда тўхтатади.

Аввалроқ Латвия, Финляндия ва Полша ҳам Оттава конвенциясидан чиққанди. Ушбу давлатлар ўз қарорларини Россиянинг Украинага нисбатан тажовузи билан асослантирган.

Оттава конвецияси пиёдаларга қарши миналарни ишлаб чиқиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва бошқа давлатларга топширишни тақиқлайди. Бундан ташқари, конвенция иштирокчилари пиёда миналар захираларини йўқ қилиш мажбуриятини ҳам олади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон атиги бир неча ой ичида уранни бойитиш ишларини қайта тиклаши мумкин — МАГАТЭ раҳбари

"Гарчи АҚШ Эрон ядро объектларига жиддий зарар етказган бўлса-да, у ерда ҳали ҳам маълум бир даражадаги имкониятлар сақланиб қолган ва Теҳрон бу технологик жараён билан шуғулланиш имкониятига эга", — дея таъкидлади Рафаэл Гросси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина Олий Радаси спикери урушдан кейин мамлакатда сайловлар ўтказиш учун парламентда қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди

"Украина Олий Радасида уруш тугаганидан кейинги даврда сайловларни ўтказиш учун махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Чунки кейинги сайловларни ўтказиш учун урушдан кейинги сайловларни тартибга солувчи янги махсус ҳуқуқий ҳужжат зарур", — дея аниқлик киритди парламент спикери Руслан Стефанчук телемарафон эфирида.

Унинг айтишича, уруш тугаганидан сўнг Украинани кўплаб янги синовлар кутмоқда ва парламентда фуқаролар "ўзларининг асосий конституциявий сайлов ҳуқуқини амалга ошира олишлари" учун "турли асосий сценарийлар" тайёрланмоқда.

"Менимча, биз тўғри ҳуқуқий мувозанатни топа оламиз", — дея қўшимча қилди Стефанчук.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇪🇺🇺🇦 Москвани музокара столига босим ёки куч билан мажбурлаб олиб келиш имконсиз, буни фақат мантиқ ва далиллар орқали қилиш мумкин — Россия президенти матбуот котиби

"Москва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини қабул қилишига шубҳа қилмайди, бироқ санкциялар “иккала томонга ҳам зарар етказадиган қурол” эканини эслатади", — дея таъкидлади Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчактарихи

Сталин АҚШнинг ёрдамисиз СССР 2-жаҳон урушида мағлуб бўлишини тан олган

Совет Иттифоқи етакчисининг бу кутилмаган баёноти “Правда” газетасининг Германия устидан қозонилган ғалабанинг 5 йиллигига бағишланган сонида эълон қилинган.

Сталиннинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқида ҳарбий техника, ўқ-дорилар, ресурслар ва бошқа зарур воситалар етишмаслиги муаммоси бўлган, бу борада америкаликлар ўзларининг “лендлиз” дастури орқали ёрдам берган.

"Бу уруш – техникалар уруши эди, АҚШ бизга ҳарбий техникаларни улкан миқдорда етказиб берди. Бизда портловчи моддалар, ўқ-дорилар, ҳатто милтиқ ўқлари учун зарур жиҳозлар ҳам йўқ эди. Америкаликлар бизни чиндан ҳам қутқарди. Айнан иттифоқчилар мамлакатимизни мағлубиятдан сақлаб қолди", — дея изоҳ берган Сталин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Россияда ўтказилган рейдда озарбойжонликлар ҳалок бўлди, Боку бунга жиддий норозилик билдирди Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 27 июн куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан озарбойжонликлар…
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди

Бу ҳақда Озарбойжон маданият вазирлиги маълум қилди.

"Екатеринбургда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан озарбойжонликларга нисбатан қасддан қилинган зўравонлик ҳаракатлари тадбирларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди", дейилади вазирлик баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇸 Сербия пойтахтида муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаб қилинган оммавий митингдан сўнг полиция билан тўқнашувлар юз берди 28 июн куни Белград марказида ўн минглаб намойишчилар тўпланди. Воқеа жойидан олинган видеоларда кўплаб ҳукумат идоралари жойлашган…
🇷🇸 Ҳеч қандай норозилик намойишлари давлатдан кучли бўла олмайди — Сербия президенти

Александар Вучич бу ҳақда 28 июн куни Белградда бўлиб ўтган оммавий норозилик нaмойишидан кейин халққа қилган мурожаатида айтиб ўтди.

"Мен шунчаки уларнинг нима ҳақида ўйлаганига тушунмаяпман. Улар чинданам ўзларини давлатдан кучлимиз деб ўйлашдими? Давлатдан кучли ҳеч ким йўқ, буни қандай тасаввур қилдингиз? Қайси университетда ўқигансиз? Кўриниб турибдики, кўп имтиҳонлардан йиқилгансиз", — деди президент.

Вучич, шунингдек, полиция ходимларини намойишларни минимал куч билан бостиришга эришганликлари билан табриклади.

"Бундай профессионаллик ва бундай минимал даражадаги аралашув Европанинг ҳеч бир жойида бўлмаган", — дея қўшимча қилди у.

Сербиядаги оммавий норозилик намойишлари тўлқини 2024 йил ноябридан бери давом этмоқда. Норозиликка Нови-Сад шаҳридаги темир йўл вокзалида бетон конструкциянинг қулаб тушиши сабаб бўлди. Намойишчилар бу фожиага ҳукуматдаги коррупция сабаб эканини айтишмоқда ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилишмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇮🇱 Германия хавфсизлик соҳасида Исроил билан ҳамкорлик қилишни “Кибер гумбаз” тузимини яратишни режалаштирмоқда — Bild

Нашрнинг ёзишича, Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт Эрон билан 12 кунлик урушдан кейин Исроилга ташриф буюрган биринчи германиялик сиёсатчиси бўлди.

Германия ИИВга кўра, мазкур ташрифдан мақсад Исроилга бирдамлик билдириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳисобланади.

Добриндтнинг режасига кўра, икки давлат ўртасида киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Германия-Исроил кибер тадқиқот марказини яратиш ҳамда дронларга қарши курашиш воситаларини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон Исроил сулҳ шартларига риоя қилишига шубҳа қилмоқда

Бу ҳақда Таsnim агентлиги Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарига таяниб хабар бермоқда.

Абдураҳим Мусавийнинг сўзларига кўра, Исроил ҳужумни айнан Эрон "сабр-тоқат кўрсатиб, АҚШ билан музокаралар олиб бораётган" пайтда амалга оширган.

"Урушни биз бошлаганимиз йўқ, лекин тажовузкорга бор кучимиз билан жавоб қайтардик. Биз душман ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларига амал қилишига ишонмаяпмиз, шунинг учун агар яна тажовуз такрорланса, унга яна қатъий жавоб беришга тайёрмиз", — дея таъкидлади Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷 AP: Бразилия Олий суди ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар томонидан яратилган ноқонуний контент учун бевосита жавобгар ҳисобланиши тўғрисида қарор чиқарди

"Бразилия Олий суди томонидан чиқарилган қарорга кўра, энди Меta, Google ва ТikTok каби платформалар нафрат қўзғатиш, ирқчилик, терроризм, аксилдемократик ҳаракатлар ва бошқа оғир жиноятларга оид контентни фаол равишда назорат қилиши ва улар ҳақида хабар олинган заҳоти дарҳол ўчириб ташлаши шарт бўлади", дея хабар бермоқда агентлик.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 19:57:37
Back to Top
HTML Embed Code: