Telegram Web Link
🇺🇦🇷🇺 NATO Одессанинг босиб олиниши ва рус қўшинлари фронт чизиғини ёриб ўтиши эҳтимолидан хавотирда — Financial Times

"Украинанинг Гаагадаги NATO саммитида муваффақиятли иштирок этганига қарамай, Украина Қуролли кучларининг фронтдаги ҳолати тобора оғирлашмоқда ва кузга бориб бу вазият таназзул даражасига етиши мумкин", — дея фикр билдирди нашрининг халқаро муносабатлар бўйича бош шарҳловчиси Гидеон Рахман.

Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина армиялари чарчаш чегарасига яқинлашган.

"Аммо Россия, эҳтимол, операциялар интенсивлигини яна бир йил давом эттиришга қодир. Украина эса агар сезиларли ҳарбий ёрдам олмаса, олти ой ичида имкониятларининг энг сўнгги чегарасига етиши мумкин", — дейди FT шарҳловчиси.

Рахманнинг маълумотига кўра, украиналик амалдорлар Ғарбдаги иттифоқчилар билан ёпиқ учрашувларда ўт очишни тўхтатиш чақириғини тобора фаолроқ илгари сурмоқда. Бироқ Европада камдан-кам одам Москва сулҳга рози бўлишига ишонмоқда.

Европалик расмийларнинг айтишича, Россиянинг ҳозирги асосий мақсади — Одессани босиб олиш, чунки Россия президенти Владимир Путин бу шаҳарни "тарихан рус шаҳри" деб билади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NBC News: АҚШнинг Флорида штатида 5 минг мигрантга мўлжалланган катта лагер қурилмоқда, унинг атрофи сув билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар сузиб юради

Президент Трамп шахсан бу объект ҳақида ҳали гапирмаган, лекин қурилиш учун федерал даражада рухсат берилган.

Мигрантлар лагери қурилишини Оқ уй ҳам тасдиқлади. Маълум бўлишича, ишлар боришини АҚШ Ички хавфсизлик департаменти назорат қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва экологлар эса бу ташаббусдан ғазабда ва иложи борича бу лагер қурилмаслигини талаб қилишмоқда. Флорида штати губернатори ва прокурори лагерни имкон қадар тезроқ қуриб битказиш ҳаракатини қилишмоқда. Тимсоҳлар қўриқлайдиган лагерни қуриш ташаббуси эса NBC News'га кўра, штат прокурори Жеймс Утмаерга тегишли.

Объект аллақачон норасмий тарзда “Аллигатор Алкатрас” деб ном олган. Маҳаллий матбуотга кўра, объект 7 кун ичидаёқ тўлиқ қуриб битказилиши керак. Лойиҳа қиймати тахминан 450 миллион долларни ташкил этади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Хавсизлик хизмати 2024 йилнинг баҳоридан бери 700 кишини “Россия жосуси” сифати ҳибсга олди, улардан 175 нафари украиналик ўсмирлар — Financial Times

Маълум қилинишича, украиналик ёшлар Telegram, Discord, WhatsApp ёки Viber мессенжерлари орқали Россия махсус хизматлари томонидан ёлланган ва уларга мураккаблигига қараб вазифаларни бажариши учун 100 дан 1000 долларгача пул таклиф қилинган.

"Ўсмирларга асосан ҳарбий иншоотлар ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини суратга олиш, портловчи моддаларни биноларга жойлаштириш, энергетика инфратузилмаси объектларига ёки ҳарбий хизматга қабул қилош марказларига ўт қўйиш каби вазифалар юклатилган", дея ёзмоқда Financial Times.

"Россия разведка хизматлари томонидан ёлланганларнинг аксарияти онгли равишда ҳаракат қилган, бироқ баъзилари алдов йўли билан жалб қилинган. Вояга етмаганлар ўз ҳаракатларининг оқибатларини олдиндан кўра олмайди", — дея изоҳ берди Украина Xавфсизлик хизмати вакили.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди, жароҳатланганлар бор

Бу ҳақда Россиянинг Удмуртия Республикаси раҳбари Александр Бречалов хабар берди. У қайси корхона нишонга олингани ва қанча одам жароҳатланганига аниқлик киритмаган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (СНБО) раҳбари Андрей Коваленкога кўра, дронлар Ижевскдаги “Купол” электротехника заводига зарба берган.

"Бу Россия армияси учун “Тор” зенит-ракета мажмуалари ва “Гарпия-А1” зарба дронларини ишлаб чиқарувчи асосий корхоналардан бири", — дея таъкидлади Коваленко.

Астра нашрининг гувоҳларга таяниб ёзишича, ҳужум натижасида камида 9 киши жароҳат олган. Ижевск аэропорти фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Маск Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) раҳбарлик қилганида, хусусий компанияларнинг махфий маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган — Тhe Washington Post

Нашр Илон Маск ўз компаниялари манфаатлари йўлида ҳукумат маълумотларини ноқонуний ишлатганига оид ҳеч қандай далил топмаган. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, олинган маълумотлар барибир жуда қимматли бўлиши мумкин.

"Бу маълумотлар Маскнинг компанияларига янги бозорларга чиқиш ёки давлат буюртмаларини қўлга киритишда ёрдам бериши эҳтимоли бор", дея ёзмоқда The Washington Post.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари Теҳронни ядро қуроли яратишга мажбур қилиши мумкин — The Wall Street Journal.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трампнинг махсус вакили Кремл матбуот котибининг АҚШ ва Украина урушни тўхтатиш бўйича музокараларни чўзаётганига доир баёнотига жавоб берди

АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Россия томони томонидан билдирилган, Вашингтон ва Киев тинчлик музокараларини чўзмоқда, деган даъволарни асоссиз деб атади.

"Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг музокаралар жараёни ҳақидаги сўнгги изоҳлари “Оруел услуби”га эга. Россиянинг АҚШ ва Украина тинчлик музокараларини чўзмоқда, деган даъволари ҳеч қандай асосга эга эмас", — деб ёзди Келлог 30 июн куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков июн ойи охирида берган баёнотида Украина бўйича музокаралар жараёнини тезлаштириш "Киев режими позициясига боғлиқ" эканини ва "Вашингтоннинг воситачилик ҳаракатлари қанчалик самарали ҳаракат этиши ҳам" таъсир қилишини айтган эди.

"Бундан ташқари, фронтда юзага келган реал ҳолат мавжуд, ундан кўз юмиб бўлмайди ва уни инобатга олиш керак", — деган эди ўшанда Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторида операцияни янги ҳудудларга кенгайтираётганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Екатеринбургда Озарбойжон диаспораси вакилларини ҳибсга олишда зўравонлик қўллаган ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан тергов бошланди — АPA Озарбойжоннинг АPA агентлигининг хабар беришича, Свердловск вилояти Тергов қўмитаси Екатеринбургдаги озарбойжон…
🇦🇿🇷🇺 Екатеринбургда қўлга олиш жараёнида ҳалок бўлган озарбойжоннинг ўлимига оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган — АPA

Агентликка бу ҳақда Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд-тиббий экспертиза ва патоанатомия бирлашмаси директори, профессор Адолат Гасанова маълум қилди.

"Ака-ука Сафаровларнинг ҳеч бири ўткир тиғли ёки ўқ отиш қуроли билан ўлдирилмаган, уларга қаттиқ жисм билан зарбалар берилган", — дея таъкидлади Гасановa.

Мinval нашрининг Озарбойжон суд-тиббий экспертизаси хулосасига таяниб ёзишича, Гусейн Сафаровда бурун синиши, кўкрак қафасининг деформацияси, қон қуйилишлар аниқланган. Шунингдек, жасадни ёриб кўришда қовурғалар синиши, плевра ва ўпка ёрилиши аниқланган. Қорин бўшлиғида қон тўплангани, жигар ва қорин пардаси зарарлангани маълум қилинган.

Иккинчи марҳум Зиёдин Сафаровда деярли бутун танасида гематомалар, тирналиш ва қон қуйилишлари аниқланган. Кўкрак қафаси деформацияланган, буйрак соҳасида гематомалар қайд этилган. Унинг бир дона қовурғаси умуман йўқ, қолганлари эса қисман синган", деб ёзади Мinval.

Бироқ Россия суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳумнинг ўлимига "юрак хасталиги" сабаб бўлгани кўрсатилган.

Озарбойжонлик экспертларнинг якуний хулосасига кўра, ҳар икки шахснинг ўлимига кўп сонли оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келган травматик шок сабаб бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Екатеринбургда қўлга олиш жараёнида ҳалок бўлган озарбойжоннинг ўлимига оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган — АPA Агентликка бу ҳақда Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд-тиббий экспертиза ва патоанатомия бирлашмаси директори, профессор Адолат Гасанова…
🇦🇿🇷🇺 Озарбoйжон Россияда ўз фуқароларининг вафот этиши ва қийноққа солиниши юзасидан жиноий иш қўзғатди

Бу ҳақда Озарбойжон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Qafqazinfo хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан икки нафар шахсга нисбатан аянчли тарзда қийноқ қўлланилиб, ўлдирилганига оид далиллар асосида Бош прокурор томонидан жиноят иши очилган.

Дастлабки терговга кўра, жорий йилнинг 27 июн куни эрталаб Россия Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизматининг Свердловск вилояти ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида ўтказилган операция чоғида илгари содир этилган жиноятларда гумон қилиниб, бир нечта манзилларда яшовчи Озарбойжон фуқаролари қўлга олинган.

Ушбу шахслар ҳибсга олиниши ҳамда операцион биноларда бўлиши давомида танасининг турли қисмларига оғир жисмоний зарбалар берилиб, қийноққа солинган ва оғир тан жароҳатлари етказилган.

Оқибатда тадбиркорлик билан шуғулланган, 1966 йилда туғилган 60 ёшли Ҳусайн Сафаров ички ишлар идорасида, унинг укаси –1970 йилда туғилган, ҳайдовчилик билан шуғулланган, икки фарзанднинг отаси 55 ёшли Зиёддин Сафаров эса хизмат автомобилида олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇸🇾 Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди АҚШ президенти Доналд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шаръа билан учрашуви олдидан берган ваъдасига мувофиқ, Қўшма Штатларнинг Сурияга нисбатан санкцияларини бекор қилиш тўғрисидаги…
🇺🇸🇸🇾 АҚШ Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг террорчилик мақомини қайта кўриб чиқади

Президент Доналд Трамп АҚШ давлат котиби Марко Рубиога Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳига берилган “террорчилик ташкилоти” мақомини кўриб чиқишни буюрди.

Шунингдек, Трамп аш-Шаръа раҳбарлик қилаётган ҲТШнинг “хориждаги террорчи ташкилот” сифатидаги мақомини ҳам кўриб чиқишни буюрди.

Суриянинг ҳозирги президенти Аҳмад аш-Шаръа бошчилик қилган гуруҳ, дастлаб “Ал-Нусра”, деб номланган ҳамда “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг қаноти бўлган. Кейинроқ, аш-Шаръа 2016 йилда бу гуруҳ билан алоқаларни узган. Шундан сўнг улар бошқа исёнчи гуруҳлар билан қўшилиб, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”ни ташкил қилган. Аҳмад аш-Шаръа, 2024 йил декабр ойида Башар Асадни ағдаришга раҳбарлик қилган исёнчилар ҳужумидан аввал, Идлибдаги гуруҳларнинг норасмий етакчиси бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу келаси ҳафтада Қўшма Штатларда президент Доналд Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс, давлат котиби Марко Рубио, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ва президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Бокуда “Sputnik Озарбойжон” нашри бош муҳаррири ва унинг ўринбосари қўлга олинди “Sputnik Ближнее зарубежье” Теlegram каналининг хабар беришича, Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” нашрининг бош муҳаррири Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари…
🇦🇿🇷🇺 “Sputnik Озарбойжон”нинг Бокудаги офисида ўтказилган тинтувлар натижасида жиноят иши қўзғатилгани ва етти киши қўлга олинган — Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги

"30 июн куни Бокуда Россиянинг “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида ўтказилган тинтувлар натижасида жиноят иши қўзғатилди", дея хабар бермоқда АPA агентлиги вазирлик баёнотига таяниб.

"Тергов фирибгарлик, ноқонуний тадбиркорлик ва жиноят йўли билан орттирилган мол-мулкни легаллаштириш моддаси бўйича олиб борилмоқда. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида етти киши қўлга олинган: улардан иккитаси қамоққа олинган, беш нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган", дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги.

Маълум қилинишича, ушбу агентлик 2025 йил феврал ойида мамлакатда аккредитациядан маҳрум қилинган. Озарбoйжон матбуотига кўра, ҳибсга олинганлар Россия ФСБ агентлари бўлиши мумкинлиги айтилган.

“Sputnik Озарбойжон” эса ўз баёнотида бош муҳаррир Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусов ҳибсга олинганини маълум қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 “Sputnik Озарбойжон”нинг Бокудаги офисида ўтказилган тинтувлар натижасида жиноят иши қўзғатилгани ва етти киши қўлга олинган — Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги "30 июн куни Бокуда Россиянинг “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида ўтказилган тинтувлар натижасида…
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, норозилик билдирилди

Россиядаги Озарбойжон элчиси Раҳмон Мустафоев Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга "Боку томонидан дўстона бўлмаган қадамлар ва Москва билан муносабатларни атайлаб бузишга қаратилган ҳаракатлар" бўйича норозилик билдирилди.

"Боку томонидан Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ваколатларини суиистеъмол қилишда айблашга уринишлар Россиянинг ички ишларига аралашишдир", дейилади Россия ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 USAID дастурларининг кескин қисқариши 14 миллиондан ортиқ инсон, жумладан, 4,5 миллион болаларнинг ўлимига олиб келиши мумкин — Тhe Lancet

2025 йил бошида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти УSAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) дастурларини кескин қисқартириш қарорини қабул қилгани туфайли 2030 йилга бориб бутун дунё бўйлаб 14 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Lanset журналида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.

Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, USAID дастурлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб 91 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олган, жумладан, беш ёшгача бўлган 30 миллион болалар ҳаёти сақлаб қолинган. Хусусан, ушбу дастурлар безгак, тропик касалликлар, ОИВ инфекцияси асоратлари ва бошқа касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатларини камайтиришда катта рол ўйнаган.

"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, агар 2025 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган ва амалга оширилган молиялаштиришни кескин қисқартириш жараёни бекор қилинмаса, 2030 йилга келиб олдини олиш мумкин бўлган даҳшатли даражадаги ўлимлар содир бўлиши мумкин", дейилади тадқиқотда.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2025 йил январ ойида давлат харажатларини қисқартириш сиёсати доирасида 90 кун давомида USAID томонидан хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни музлатиб қўйган эди. USAID фаолияти АҚШ Давлат департаменти назоратига ўтказилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио март ойида Вашингтон USAID дастурларининг 83 фоизини бекор қилаётганини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 NBC News: АҚШнинг Флорида штатида 5 минг мигрантга мўлжалланган катта лагер қурилмоқда, унинг атрофи сув билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар сузиб юради Президент Трамп шахсан бу объект ҳақида ҳали гапирмаган, лекин қурилиш учун федерал даражада рухсат берилган.…
🇺🇸 Трамп Фдоридадаги ботқоқлар ва аллигаторлар билан ўралган мигрантларни сақлаш марказининг очилиш маросимида иштирок этади — Reuters

АҚШ президентининг айтишича, агар мигрантлар янги Alligator Alcatras ноқонуний мигрантларни сақлаш марказидан қочишга ҳаракат қилишса, аллигаторлардан "тўғри" қочишни ўрганишларига тўғри келади.

"Аллигатордан қочишда тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиш керак эмас, балки эгри йўналишда ҳаракатланиш лозим. Шундай қилсангиз, имкониятингиз тахминан 1 фоизга ошади, тушундингизми?", — деди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Маск Трампнинг солиқ имтиёзлари ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинса, янги партия тузиш билан таҳдид қилди Миллиардер Илон Маск, агар АҚШ Конгресси президент Доналд Трамп “Катта ажойиб қонун” деб атаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 DOGE олдин ушбу идорани бошқарган Маскка қарши қўлланилиши мумкин — Доналд Трамп

"Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) — бу Илон Маскни “еб қўйиши” мумкин бўлган бир “маҳлуқ”. Илон жуда хафа, чунки биз электромобиллар бўйича субсидияларни тугатмоқчимиз. Ҳамма ҳам электромобилларни олишни хоҳламайди", — дея фикр билдирди АҚШ етакчиси.

Шу орада Илон Маск Трампнинг бу сўзларига муносабат билдирди. "Мен вазиятни кескинлаштиришни жудаям хоҳлаяпман, лекин ҳозирча кескин баёнотлардан тийилиб тураман", — деди Маск.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 15:56:20
Back to Top
HTML Embed Code: