Telegram Web Link
🇺🇸🇮🇷 Қўшма Штатларнинг Эронга берган зарбалари мамлакатнинг ядровий дастурини икки йилга орқага сурди — АҚШ Мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Шон Парнелл.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Давлат департаменти Пентагоннинг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш қароридан ҳайратга тушди — Politico

Пентагоннинг бу қарори Конгресс аъзолари, Давлат департаменти расмийлари ва Қўшма Штатларнинг Европадаги асосий иттифоқчиларини ҳайратда қолдирди. Баъзи манбаларга кўра, айрим расмийлар бу қадамга қарши чиққан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ нафақат Украинага, балки бошқа давлатларга ҳам қурол етказиб беришни музлатган

Бу ҳақда Оқ Уй вакили Анна Келли CBS News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Оқ уй вакилининг айтишича, Украина ва баъзи бошқа давлатлар қайта таснифланган, яъни АҚШ қурол-яроғи ва ўқ-дориларини олишда устувор мақомидан маҳрум қилинган. Бироқ Келли бу қарор қайси мамлакатларга тааллуқли эканини очиқламаган.

Шу билан бирга, Келли бу қарор “Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйиш” мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 DW: Грузия парламенти бир партиялига айланди

Грузия парламенти мамлакат собиқ бош вазири Гиорги Гахарияга тегишли бўлган “Грузия учун” мухолиф партиясининг 12 нафар депутатини мандатларидан маҳрум қилди. Депутатларнинг ваколатлари тугатилишига сабаб сифатида партия аъзоларининг парламент йиғилишларида қатнашмаганликлари кўрсатилди. Шунингдек, партия давлат молиявий қўлловидан ҳам маҳрум қилинди.

Парламент раиси Шалва Папуашвилининг айтишича, Гахария бошчилигидаги партия вакиллари “асосли сабаблар” бўлмас-да, парламент йиғилишларини доимий равишда қолдириб келган.

Партия етакчиси Гиорги Гахария бунга жавобан партия аъзолари йиғилишларни қолдирмаганини, балки "нолегитим парламент"ни бойкот қилганини таъкидлади. У партия аъзоларининг мандатлардан маҳрум қилинишини "Кремл қўлланмасидан юлиб олинган саҳифа" деб атади.

Гахариянинг сўзларига кўра, мухолиф депутатлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинмоқда, бу эса сиёсий таъқиблар учун йўл очиш ва шу йил кузида бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар арафасида мухолифатни батамом йўқотиш мақсадида қилинмоқда.

Грузия қонунчилигига кўра, мамлакат парламенти таркибида 150 депутат бўлиши керак, бироқ ҳозирда фақат 89 нафар депутат парламент ишида иштирок этмоқда. Улардан 79 нафари “Грузия орзуси” партиясидан, яна 10 нафари эса ушбу партия рўйхати орқали сайланиб, кейинчалик “конструктив мухолифат” тузиш учун ажралиб чиққан. Парламентга 61 нафар мухолифат вакили сайланган, бироқ барча мухолиф партиялар сайлов натижаларини тан олмай, парламент фаолиятини бойкот қилишларини эълон қилган.

"Сўнгги бир ой ичида Грузияда 6 нафар партия етакчилари ҳибсга олинган, асосий мухолифат кучлари эса етакчисиз қолган. Гиорги Гахария айни пайтда мамлакатдан ташқарида", дея ёзмоқда DW.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп даврида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши инқироз ҳолатида, у ерда “Тахтлар ўйинлари” услубидаги сиёсат юритилмоқда — Politico

Май ойидан буён АҚШ давлат котиби лавозими билан бирга президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи вазифасини ҳам бажариб келаётган Марко Рубио даврида кенгаш ходимлари сони икки баравардан кўпроққа қисқарди, ҳозирда у ерда юз кишидан кам ходим қолган.

"Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик кенгаши иш жараёни бутунлай ўзгарган, муҳим йиғилишлар ўтказилмаяпти, ходимлар ўзларининг аниқ вазифаларини билмаяпти, айрим шахслар ёки идоралар эса ҳокимиятдаги бўшлиқда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда", деб ёзади нашр вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Бу ҳақда Приморе ўлкаси губернатори Олег Кожемяко маълум қилди.

Кожемяконинг сўзларига кўра, Гудков "полкдошлари билан бирга зобитлик бурчини бажариш чоғида" ҳалок бўлган. Губернатор у билан бирга ҳалок бўлганлар қаторида офисер Нариман Шихалиевни ҳам санаб ўтган. Кожемяко Гудков ва қуролдошларининг ўлими тафсилотлари ва бу қачон рўй берганига аниқлик киритмаган.

Россия мудофаа вазирлиги Гудковнинг ўлимини тасдиқлаган. Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Айрим Теlegram-каналларга кўра, Гудков бошқа 10 дан ортиқ офисер билан бирга Коренево раёнида, чегара яқинидаги қўмондонлик пунктига Украина Қуролли кучлари томонидан йўлланган зарба қурбони бўлган, аммо бу қачон рўй берганига аниқлик киритилмаган.

Денгиз пиёдаларининг “Тайфун” жамоат ташкилоти томонидан эълон қилинган некрологда қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари 2025 йил 2 июл куни 155-денгиз пиёдалари бригадаси қўмондонлик пунктига ракета зарбаси йўллаган. Кореневода олдинги чизиқдаги пунктга тўртта ракета келиб тушиши оқибатида 10 дан ортиқ киши, жумладан, Гудков ва яна бир неча катта офисерлар ҳалок бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Зеленский ва Трамп Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни муҳокама қилади — Financial Times

Нашр манбаларига кўра, суҳбат жума куни, 4 июлда ўтказилиши режалаштирилган, аммо мулоқот санаси ва вақти ўзгариши мумкин.

FT маълумотларига кўра, Зеленский суҳбат чоғида келажакда Украинанинг Америка қуролларини сотиб олиши масаласини ҳам кўтариши режалаштирилган. Оқ Уй ва Украина президенти офиси нашрнинг суҳбат юзасидан йўллаган саволларига жавоб бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 2 июл куни АҚШ томонидан Украинага қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб бериш тўхтатилгани маълум бўлди. Пентагон буни Эронга берилган зарбалардан сўнг АҚШ ўз эҳтиёжлари учун етарли миқдорда ўқ-дори захирасига эга эканига ишонч ҳосил қилмагани билан изоҳлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Россия президенти Владимир Путин бугун АҚШ етакчиси Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни тартибга солувчи қоидаларни қайта кўриб чиқишни маъқуллади — Reuters

Бу мамлакат собиқ президент Юн Сок Ёлнинг декабр ойида тўсатдан ҳарбий ҳолат эълон қилгани сабaбли амалга оширилди.

Ўшанда қонун чиқарувчилар хавфсизлик кучлари қуршовини ёриб ўтиб, парламент биносининг деворларига тирмашиб чиқишга мажбур бўлганидан сўнг ҳарбий ҳолат тўғрисидаги фармонни бекор қилиш учун овоз берганди. Натижада Юн Сок Ёл томонидан эълон қилинган ҳарбий ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинган эди.

Янги қоидаларда қонун чиқарувчиларнинг Миллий Ассамблеяга киришига тўсқинлик қилишга ҳар қандай уриниш тақиқланди. Шунингдек, ассамблея спикери розилигисиз ҳарбийлар ва полициянинг у ерга кириши чекланди.

Миллий Ассамблея, шунингдек, президент Ли Чжэ Мённинг бош вазирликка кўрсатган номзоди Ким Мин Сёкни, гарчи асосий мухолифатчи “Халқ кучи партияси”нинг барча қонун чиқарувчилари унинг бойлиги ва оиласи билан боғлиқ айбловлар туфайли овоз беришни бойкот қилган бўлса-да, қўллаб-қувватлади, деб ёзди Yonhap.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини "катта тантана билан" нишонлашни ва шу орқали "Американи бирлаштиришни" хоҳламоқда — ОАВ

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан "ажойиб" байрам уюштиришга ваъда берди. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 3 июл, пайшанба куни у Айова штатига ташриф буюриб, ватанпарварлик байрамларини расман бошлаб беради. Ушбу тадбир йиллик байрамлар марафонининг бошланиши бўлади.

"Айованинг Де-Мойн шаҳридаги ярмарка майдонида ўтказиладиган тадбирда Америка маданияти ва тарихига бағишланган кўргазмалар, мусиқий чиқишлар ва кечаси тантанали мушакбозлик бўлиши режалаштирилган", — дея маълум қилди АҚШ протокол хизмати раҳбари Моника Кроули.

Ташкилотчилар ушбу байрамни мамлакатни сиёсий бўлинишдан чиқариш ва бирлаштириш учун имконият деб билишмоқда. "Сўнгги ўн йилликларда, айниқса, сўнгги йилларда биз жуда кўп бўлиниш ва кескинликларга дуч келдик", — деди Кроули.

Associated Press'нинг қайд этишича, яқинда Gallup томонидан ўтказилган сўровнома охирги 20 йилда жамиятдаги энг чуқур бўлинишни кўрсатган: демократларнинг атиги учдан бири америкалик эканидан фахрланишини билдирган, республикачилар орасида эса 10 кишидан 9 нафари ўз фуқаролигидан фахрланишини айтган.

Шунингдек, июн ойида АP-NORC томонидан ўтказилган сўровномага кўра, америкаликларнинг 4 дан 1 қисми Трампнинг президентлик фаолиятини маъқуллаётганини кўрсатди. Бироқ аксарият америкаликлар АҚШ армиясининг 250 йиллиги муносабати билан июн ойида ўтказилган ҳарбий парадни ва у Трампнинг туғилган куни билан бир кунга тўғри келганини "давлат маблағларидан самарасиз фойдаланиш" деб баҳолашган.

Маълумот учун, АҚШ ўз мустақиллигининг 250 йиллигини 2026 йилда нишонлайди. 1776 йил 4 июл куни Қўшма Штатларда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган ва бу билан 13 та колониянинг Буюк Британиядан ажралиши расман эълон қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸 Россия президенти Владимир Путин бугун АҚШ етакчиси Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇷🇺 Трамп бугун Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат ўтказишини тасдиқлади. АҚШ президентининг маълум қилишича, мулоқот Вашингтон вақти билан 10:00 да (Тошкент вақти билан вақти билан соат 19:00) ўтказилиши режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Баварияда номаълум шахс поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилди — Focus Online

"Ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатланган, ҳужумчи қўлга олинган. Ҳодиса Штраубинг ва Платтлинг шаҳарларини боғловчи темир йўл йўналишида содир бўлган. Поезд тахминан 500 йўловчи билан Венага йўл олаётган бўлган, жароҳатланганлар касалхонага етказилган", дея хабар бермоқда нашр.

Штраубингдаги Бирлашган бошқарув маркази вакили ҳодиса жойида тахминан 150 нафар мутахассис ишлаётганини маълум қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатларнинг Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиши, бу Европа Иттифоқи томонидан етказиб бериш ҳажмини ошириш учун сигнал ҳисобланади — Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇩🇰🇭🇺 Дания Венгриянинг Европа Иттифоқида овоз бериш ҳуқуқини тўхтатишни талаб қилмоқда — Politico

Нашрнинг хабар беришича, Даниянинг Европа масалалари бўйича вазири Мари Бьерре Копенгаген Будапештга нисбатан Европа Иттифоқи шартномасининг 7-моддасини қўллаш жараёнини кучайтиришини маълум қилган.

Европа Иттифоқи шартномасининг 7-моддаси иттифоқ қоидаларини бузган аъзони жазолаш ёки иттифоқдан чиқариш учун овоз беришга имкон беради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇷 Крит оролида юзага келган кучли ўрмон ёнғинлари сабабли тахминан 5 минг киши эвакуация қилинди. Ҳудудда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво ва шамол аланга янада кенгроқ ҳудудларга тарқалишига сабаб бўлмоқда — АMNA агентлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇷🇺 Трамп бугун Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат ўтказишини тасдиқлади. АҚШ президентининг маълум қилишича, мулоқот Вашингтон вақти билан 10:00 да (Тошкент вақти билан вақти билан соат 19:00) ўтказилиши режалаштирилган. 🔥 @burchakostida
🇷🇺🇺🇸 Путин ва Трамп ўртасидаги телефон суҳбати аллақачон бошланди — Кремл

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС агентлигига берган баёнотида, музокаралар якунида Кремл матбуот учун брифинг ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Зеленский яқин кунларда Трамп билан суҳбатлашишга умид қилаётганини билдирди

Украина президенти бу ҳақда Данияда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ президенти билан мулоқот 4 июл куни ёки яқин кунларда бўлиб ўтишига умид қилмоқда.

"Украина Қўшма Штатлар ёрдамининг давом этишига ишонмоқда, чунки ҳозирча Европа ҳал қила олмаётган баъзи масалалар мавжуд. Гап Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва уларга мўлжалланган ракеталар ҳақида кетмоқда", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 15:50:36
Back to Top
HTML Embed Code: