23.5° бурчак остида
Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Трамп яна ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатиш масаласини кўтарган. Путин эса можарони сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилиш бўйича изланишлар давом этаётганини таъкидлаган.
"Путин Трампга Россия белгиланган мақсадларга эришишга интилишини ва улардан воз кечмаслигини айтди. Умуман олганда, Россия ва АҚШ етакчилари ўртасидаги суҳбат ҳар доимгидек очиқ ва самарали ўтди. Президентлар, албатта, ўзаро мулоқотни давом эттиради. Бу борада келишув мавжуд", — деди Ушаков.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
◾️ Путин ва Трамп юзма-юз учрашувни муҳокама қилишмади;
◾️ Президентлар анъанавий қадриятларни акс эттирувчи филмлар алмашинуви масаласини муҳокама қилишди. Бу ғоя Трампга ёқди;
◾️ Путин Трампни АҚШ Мустақиллик куни билан олдиндан табриклади;
◾️ Путин суҳбат давомида Россия АҚШ давлатининг шаклланишида муҳим рол ўйнаганини таъкидлади;
◾️ Россия ва АҚШ президентлари Эрон атрофидаги вазият, шунингдек, бутун Яқин Шарқдаги ҳолатни батафсил муҳокама қилишди;
◾️ Путин ва Трамп Сурия бўйича вазиятни ҳам кўриб чиқишди, Москва ва Вашингтон бу мавзуда мулоқотни давом эттиради;
◾️ Россия ва Қўшма Штатлар етакчилари энергетика ҳамда коинотни ўрганиш соҳаларида бир қатор истиқболли қўшма иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россияда барча қарорларни фақат Путин қабул қилади, шунинг учун тинчликка эришиш учун етакчилар даражасида учрашув керак", — дея таъкидлади Украина президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Sputnik Ближнее зарубежье” хабарига кўра, гап агентликнинг Озарбойжон фуқаролигига эга бўлган ходимлари ҳақида бормоқда.
30 июн куни Озарбойжонда “Sputnik Озарбойжон” агентлигининг етти нафар ходими тинтувлардан сўнг қўлга олинган эди. Эртаси куни агентлик таҳририяти раҳбари Игор Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов ҳибсга олинганди.
“Sputnik Озарбойжон” ходимларининг ҳибсга олиниши Москва ва Боку ўртасидаги дипломатик можарога сабаб бўлди. Можаро Екатеринбургда қотиллик иши бўйича озарбойжон диаспораси вакиллари қўлга олинганидан кейин бошланди. Қўлга олиш чоғида асли озарбойжонлик икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда агентликка Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Россия президенти махсус вакили Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Афғонистонда Толибон ҳукуматини тан олиш қарори ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таклифи асосида президент Владимир Путин томонидан қабул қилинган ва бу Москванинг Кобул билан мулоқотни йўлга қўйишга интилаётганини кўрсатади.
Шу билан бирга, Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасида мамлакатнинг Толибон томонидан жорий қилинган байроғи кўтарилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Конгрессининг Вакиллар палатаси ташаббусни якуний равишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси минимал кўпчилик – 435 конгрессмендан 217 нафари томонидан маъқулланди, 214 нафар конгрессмен унга қарши овоз берди.
Энди қонунни АҚШ президенти имзолаши керак, бироқ уни муҳокамага шахсан Трамп тақдим этганлиги сабабли, бу жараён фақат расмиятчилик сифатида қабул қилинмоқда. Оқ уй Трамп ушбу қонунни АҚШ мустақиллик куни – 4 июл куни кечқурун имзолашини маълум қилган.
Ушбу қонун чегараларни қўриқлаш ва мудофаа харажатларини ошириш, солиқ имтиёзларини узайтириш, шунингдек, давлат қарзи чегарасини 4 триллион долларгача оширишни назарда тутади.
Демократлар ва республикачилар орасида Трампнинг мазкур ташаббусига қарши чиқаётганлар мавжуд. Ташаббуснинг энг фаол танқидчиларидан бири – миллиардер Илон Маск бўлиб, бу қонун мамлакат аҳолисини қарз гирдобига тушириб қўйишини даъво қилмоқда. Маск томонидан қонуннинг танқид қилиниши у ва Трамп ўртасида зиддиятга сабаб бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу анчагина узоқ суҳбат бўлди, биз кўплаб масалалар, жумладан, Эрон ва Украина ҳақида гаплашдик. Аммо мен бу суҳбатдан мамнун эмасман. Мен Путин билан мулоқoтдан ҳеч қандай натижага эриша олмадим", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.
Бундан ташқари, Доналд Трамп АҚШ Қуролли кучлари Украинага қурол етказиб беришни давом эттираётганини таъкидлади.
"Биз Украинага қурол беряпмиз, улар билан ҳамкорлик қиляпмиз ва ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Вашингтоннинг Украинага қурол етказиб беришни вақтинча тўхтатишига сабаб “Байденнинг мамлакатни ҳолдан тойдиргани” ҳисобланади. Ҳозир Вашингтон Қўшма Штатларнинг ўзи учун етарли қурол захираси борлигига ишонч ҳосил қилиши лозим", — деди президент.
Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашганидан бир неча соат ўтиб, Россия яна Украинага кенг кўламли зарбалар берди. Ҳужумларнинг асосий нишони мамлакат пойтахти Киев бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Алянс аъзолари орасида президент Доналд Трамп Европада жойлашган ва ҳозирда тахминан 80 минг нафар ҳарбийдан иборат АҚШ кучларни қисқартириб, уларни Осиё ва Яқин Шарққа йўналтириши мумкин, деган фикр мавжуд", деб ёзади нашр манбаларига таяниб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Биз иқтисодий ўсиш учун замин тайёрлаяпмиз, инфляцияни жиловлаяпмиз, Қўшма Штатларни халқаро капитал учун энг яхши жойга айлантираяпмиз. Долларнинг захира валютаси сифатида қулашини Иккинчи жаҳон уруши давридан бери башорат қилиб келишади, менимча, танқидчилар янглишмоқда. Биз сиёсатимизни ўзгартирмаймиз", — дея таъкидлади Скотт Бесcент.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Қуролли кучлари 4 июл куни эрта тонгда Украинага ракеталар ва дронлар ёрдамида кенг кўламли ҳужум уюштирди. Украина Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, ҳужумда 539 та дрон ҳамда 11 та ракетадан фойдаланилган. Асосий йўналиш пойтахт Киев бўлган. Украина ҳарбийлари 476 та дрон ва “Искандер-К” мажмуасидан учирилган 2 та қанотли ракетани зарарсизлантирганини қайд этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида 23 киши яраланган, шулардан 14 нафари шифохонага ётқизилган. Мамлакат ИИВ Игор Клименконинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида пойтахтдаги турар жой бинолари, таълим, тиббиёт ва транспорт инфратузилмасига шикаст етказилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг Пекин ва Брюссел ўртасидаги музокаралар билан таниш бўлган бир неча манбаларига кўра, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И чоршанба куни Европа Иттифоқи бош дипломати Кая Каллас билан учрашувда ХХР Россиянинг Украинада мағлуб бўлишига йўл қўя олмаслиги, чунки АҚШ шундан сўнг бутун эътиборини Хитойга қаратишидан хавотирда эканини билдирган.
Шунингдек, Ван И Хитой Россияни урушда моддий қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди.
"Биз Москвага на молиявий, на ҳарбий жиҳатдан ёрдам бердик. Агар Хитой Россияга ёрдам кўрсатганида, ушбу можаро аллақачон якунланган бўлар эди", — дея таъкидлади ХХР ТИВ раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Музокаралар жараёни билан таниш манбаларга кўра, Қўшма Штатлар президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф келаси ҳафтада Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан Ослода учрашиб, ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда.
Axios манбаларининг айтишича, томонлар учрашувнинг аниқ санасини ҳали белгиламаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Киевда ўта даҳшатли ва уйқусиз тун бўлди. Бу уруш бошланганидан бери энг оғир кечалардан бири эди. Мазкур ҳужум Путин президент Трамп билан гаплашганидан кейин юз берди, у буни атайлаб қилмоқда. Путин АҚШ ва урушни тўхтатишга чақирганларнинг барчасига очиқчасига беписандлик қилаётганини аниқ намоён қилмоқда", — деб ёзди Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
У, шунингдек, ҳамкор давлатларни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга ва Украинага янада кўпроқ қурол беришга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Оқ уй айрим америкалик компаниялар раҳбарларидан президент билан бирга Хитойга бориб, савдо масалаларини муҳокама қилишга қизиқишлари бор-йўқлигини сўрамоқда. Ташриф учун имкониятлардан бири — октябр охири бўлиши мумкин. Ўша пайтда Жанубий Кореяда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити ва Малайзияда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEAN) етакчилари саммити бўлиб ўтади", дея ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.
Одатда, АҚШ президенти ҳар икки саммитда қатнашади.
Ҳозирча Оқ уй Трампнинг Хитойга ташриф режалари борлигини инкор қилмоқда.
Bloomberg манбаларининг айтишича, Трамп маъмуриятда бундай ташрифга қарши бўлган ва Пекинга босимни кучайтиришни ёқлайдиганлар ҳам бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳодиса 4 июл куни эрталаб Рублёвка шоссесида, Бадалов яшаган жойда юз берди, деб ёзмоқда Маsh. Бадалов ушбу лавозимни 2021 йил июл ойидан буён эгаллаб келаётган эди.
2022 йил бошидан буён Россияда нефт ва газ соҳаси билан боғлиқ бир қатор йирик бизнес вакилларининг ўлими содир бўлди. Ҳозирга қадар камида 10 та шундай ҳолат қайд этилган. Уларнинг ўлими расмий равишда “ўз жонига қасд қилиш” сифатида эълон қилинган, бироқ ҳодисалар тафсилотлари ҳанузгача шубҳали ва ноаниқ қолмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ушбу суҳбатда у менга худдики йўқдек туюлди. Бу ҳафсаламни жудаям пир қилди. Назаримда Путин тўхтамоқчи эмас (Украинадаги уруш маъносида), бу эса ўта ёмон", — деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, Доналд Трамп жума куни куни Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали гаплашмоқчи эканини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда Фин кўрфази томонидан эсаётган бўронли шамол туфайли сув сатҳи кўтарилди, шу сабабли шаҳарни сув тошқинидан ҳимоя қилувчи дамбаси ёпилди.
"Сув сатҳининг максимал даражада кўтарилиши кузатилмоқда. Дамбанинг ташқи томонида сув сатҳи 180 сантиметрдан ошди", дея хабар бермоқда шаҳардаги ҳимоя иншоотлари мажмуаси матбуот хизмати.
"Агар ҳимоя дамбалари ёпилмаганида, аллақачон сув тошқини юз берган бўлар эди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Санкт-Петербургда июл ойида шаҳар тарихидаги иккинчи сув тошқини қайд этилди", — деб ёзди Санкт-Петербург бош синоптиги Александр Колесов ўзининг Теlegram-каналида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM