Украина президенти Володимир Зеленский Олий Рада томонидан қабул қилинган ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни навбатдаги 90 кунга, 2026 йил 3 февралгача узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Олдинги узайтириш муддати 5 ноябргача амал қиларди.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Хабарларга кўра, 30 октябр куни ўтказилган норозилик намойиши иштирокчилари шаҳарга киришнинг асосий йўлларини тўсиб қўйишган. Норозилик акцияси чоғида бир киши қурбон бўлгпн. 15 ёшли ўсмир бошқа намойишчилар гуруҳи билан бирга қурилиши тугалланмаган бинога чиқиб олган, бироқ баландликдан қулаб ҳалок бўлган.
Кун охирида ташкилотчилар акциянинг якунланганини эълон қилиб, йиғилганлардан тинчгина тарқалишни сўрашган, бироқ юзлаб ёш ултра-ортодоксал яҳудийлар полиция билан тўқнашувларга киришди. Хабар қилинишича, оммавий норозилик намойиши Кнессетда (Исроил парламенти) вакилликка эга бўлган ултра-ортодоксал партиялар томонидан қўллаб-қувватланган.
"Исроилда 18 ёшга тўлган йигит ва қизлар учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади, бироқ ултра-ортодоксал яҳудийлар ҳар доим ҳарбий хизматдан озод этилган. Бу масала мамлакатдаги дунёвий ва диний сиёсатчилар ўртасида узоқ вақтдан бери кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келади", дея ёзмоқда BBC.
Ўтган йилнинг июн ойида Исроил Олий суди ешива (ултра-ортодоксал яҳудийлар диний ўқув юртлари) талабалари ҳам бошқалар каби қуролли кучлар сафига чақирилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган ва ҳукуматга тегишли қонун лойиҳасини тайёрлашни буюрган эди. Бу қонун лойиҳаси ҳали Кнессетда муҳокама босқичига ҳам етмаган. Аммо яқинда парламентга ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларга нисбатан санкциялар жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди.
Мазкур ҳужжат нафақат мухолифат, балки ҳукмрон “Ликуд” партиясининг айрим аъзолари томонидан ҳам кенг қўллаб-қувватланди. Кўринишидан, айнан ҳарбий хизматдан бош тортганларни жазолаш ҳақидаги қонун лойиҳаси Қуддусдаги оммавий норозилик намойишларига туртки бўлган.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Хабар берилишича, президент Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Оқ уйда байрамона кийинган болаларга ширинликлар тарқатишган.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  
  23.5° бурчак остида
Музокаралар 25–30 октябр кунлари Истанбулда Туркия ва Қатар воситачилигида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда телеканал.
Томонлар, шунингдек, тинчликни сақлашни ва келишувни бузган томонларга жарима санкциялари қўллашни таъминлайдиган мониторинг ва текширув механизмини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.
Сулҳни амалга оширишнинг кейинги шартлари 6 ноябр куни делегациялар раҳбарларининг навбатдаги учрашувида муҳокама қилинади.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  "Фридрих Мерц 30 октябр куни миграция, мудофаа ва Ғазодаги вазият бўйича Германия ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш учун Анқарага ташриф буюрди. Ғазо масаласидаги турли қарашлар туфайли икки давлат раҳбари ўртасида баҳс юзага келди", дея хабар бермоқда нашр.
Анқарада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Германия канцлери Берлин доимо Исроил томонда қатъий туришини айтди. У Ғазо секторидаги уруш учун жавобгарликни ҲАМАС ҳаракати зиммасига юклади.
"Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди. Беҳисоб қурбонларни олдини олиш учун фақат битта қарор зарур эди: ҲАМАС гаровдагиларни олдинроқ озод қилиб, қуролни ташлаши шарт эди", — деди Фридрих Мерц.
Ражаб Тоййиб Эрдўған эса Мерцнинг фикрига қўшила олмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАСда ядро қуроли ҳам, бомбалари ҳам йўқ, Исроил эса уларга эга бўлиб, ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Ғазо секторини бомбардимон қилишда давом этмоқда.
"Улар нафақат Ғазога ҳужум қилишмоқда, балки уни очлик ва геноцид йўли билан бўйсундиришга доим интилиб келишган, бу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда", — деди Туркия президенти. Шу билан бирга, у Германия ва Туркия Ғазо секторининг келажаги масаласида “биргаликда” ҳаракат қилишига ишонч билдирди.
Мерц Анқарани ҲАМАСга таъсир ўтказишга, уни тинчлик келишуви режасининг иккинчи босқичига ўтишга ундашга чақирди. 8 октябр куни Туркия, Қатар ва Миср воситачилигида АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режасига эришилган эди.
Эрдўған батафсил маълумот бермасдан, Туркия вазирлари аллақачон ҲАМАС раҳбарлари билан музокараларни давом эттириш бўйича топшириқ олганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  
  23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Газетанинг ёзишича, президент Доналд Трампнинг топшириғига биноан, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет барча штатлар гвардиясининг шайлигини таъминлаши ва бутун мамлакат миқёсида фаолият юрита оладиган доимий кучларни шакллантириши лозим.
Бўлинмалар таркибига Колумбия округидан ташқари 50 та штат ва учта ҳудуддан жами 23,5 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчи киритилади.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  "АҚШ маъмуриятининг камида олти нафар аъзоси, жумладан давлат котиби Марко Рубио ва Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет хавфсизлик мақсадида ҳарбий объектларда жойлашган. Улар нафақат эҳтимолий зўравонликдан, балки норозилик намойишларидан ҳам ҳимояланишга уринмоқда. Рубио ва Ҳегсет Форт-Макнейрдаги “генераллар мавзеси”да яшамоқда", дея хабар бермоқда нашр.
The Atlantic'нинг қайд этишича, бу қадам Қўшма Штатлардаги сиёсий қутбланишнинг кучайганини акс эттиради ва юқори мартабали зобитлар учун уй-жой танқислигини юзага келтиради.
Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, консерватив фаол Чарли Кирк 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилаётган вақтида суиқасд қурбони бўлган эди. Унинг ўлдирилишида гумонланувчи сифатида Тайлер Робинсон қўлга олинган.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу мессенжерларнинг янги фойдаланувчилари Россия SIM-картаси билан рўйхатдан ўтишни якунлаш учун зарур бўлган SMS-хабарлар ва қўнғироқларни қабул қилолмаяпти.
“РБК” нашри бу маълумотни тасдиқлади. Нашр ахборот хавфсизлиги соҳасидаги манбасига асосланиб, тегишли тақиқ ҳукумат томонидан киритилганини ёзмоқда.
“Код Дурова” номли Telegram-канали бу бўйича тегишли синовларни ўтказган. Керакли код “Мегафон” ва МТС рақамларига келган, аммо “Билайн”га келмаган. Алоқа оператори бунга изоҳ беришдан бош тортган.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Россиялик ҳарбийларнинг ихтиёрий равишда асирга тушишига кўмаклашувчи Украинанинг «Хочу жить» (Яшашни истайман) давлат лойиҳаси Россия армиясига ёлланиб, ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди.
«Ўзбекистон бугунги кунда биз аниқлашга муваффақ бўлган Россия Қуролли кучларининг хорижий ёлланма аскарлари сони бўйича етакчи ҳисобланади. Украинага қарши жанг қилган ёки қилаётган камида 2715 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифлари бизга маълум ва уларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда», — дейилади хабарда.
2025 йил июль ойи охирида «Хочу жить» лойиҳаси Украинада 33 давлат фуқаролари ҳарбий асирликда сақланаётгани, ҳарбий асирлар орасида ҳам Ўзбекистон мунтазам равишда биринчи ўринни эгаллаб келаётганини (неча киши экани кўрсатилмаган) ёзганди.
«Ўзбекистон Россияга ишлаш учун кетаётган ўз фуқаролари учун уруш хавфи ҳақида қандайдир ахборот тадбирларини ўтказаётган бўлса-да, бу саъй-ҳаракатлар, афсуски, етарли эмас. Демак, ўзбекистонликлар бундан кейин ҳам Россия босқинчи армиясининг “штурм гўшти” бўлиб қолаверади», — деб таъкидланади хабарда.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  
  23.5° бурчак остида
Нашр маълумотларига кўра, ҳужум эҳтимоли портлар ва наркотрафикда фойдаланилаётгани айтилган аэродромларга йўналтирилиши муҳокама қилинмоқда.
“Ҳали бу бўйича якуний қарор қабул қилинмаган, аммо Трамп Мадурони президентлик лавозимидан кетказиш мақсадида унга нисбатан босимни кучайтиришни режалаштирмоқда”, дейилади мақолада.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Агентликнинг маълум қилишича, кеча Жанубий Украина ва Хмелницкий АЭСларида электр узатиш линияларидан бири узилган, Ровно АЭСда эса иккита энергоблок қуввати камайтирилган
"Шунингдек, Запорижжя АЭСда ҳам электр узатиш линияларида янги шикастланишлар қайд этилган, ядровий хавфсизликка таҳдид сақланиб қолмоқда", дейилади МАГАТЭ баёнотида.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  