Telegram Web Link
Forwarded from Банкста
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парень собрал портфель инвестиций в инвентарь Counter Strike и поразил свою подругу. @banksta
Хўш, ўтган 2 ҳафта нималар содир бўлди?

Хабарингиз бор Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва ДХХга мурожаат қолдирган эдим. Биз яшаётган мажмуанинг коммунал хўжалиги ва бошқаруви сирли тарзда бошқа МЧЖ тасарруфига ўтказилди. Унгача ҳам ўзимиз сайлаган бошқарув компанияси (ЖЕК) яхши ишламаётганди. 5-қаватда турганим сабабли ичимлик сувини насос билан тортиш керак. Ертўлада жойлашган насос эса электр бўлмаса ишламайди. Тахминан сентябрдан буён тепа қаватларга сув етарли босимда етиб бормаётганди. Қўшнилардан сас-садо чиқмади, кўпчилиги ижарада туриши сабабли мажмуадаги ишлар билан қизиқишмайди.

Эскидан ўзбек халқи маҳаллачилик анъаналари билан яшайди. Маҳалладаги муаммолар жамоавий ҳал қилинади. Бизнинг мажмуа эса интернационал бўлгани сабабли бу масалаларда фаоллик кўрсатиб, бошини бириктириш муаммолироқ. Шу сабабли бир гуруҳ фаоллар билан мажмуа бошқарувини қўлга олиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, мажмуанинг коммунал хўжалиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун бирлашдик.

Уйма уй юриб сирли тарзда бириктирилган МЧЖни мажмуадан ҳайдаш ишларини амалга оширдик. Мажмуанинг коммунал қарздорлик масалаларини ҳал қилиш учун тегишли идораларга югурдик. Қўшниларимиздан бири мажмуа бошқарувини олиш учун МЧЖ очди. Биз унга қўшнилар розилигини олиш учун имзо тўплаб бердик. Қарздорлик масалаларини ечиш учун эса тегишли ташкилотларга ариза киритдим. Сирли МЧЖни мажмуадан чиқариб юбориш ишларимиз туман ҳокими ёрдами билан ҳали ҳам давом этяпти.

Баҳор келди мажмуани ободонлаштириш керак, хавфсизлигини таъминлаш зарурати ҳам бор. Турли хил фирибгарларнинг мажмуада бемалол юриши ҳар доим мени безовта қилиб келган. Ҳар доим уларга қарши курашганман. 2022 йил ариза билан ИИБга мурожаат қилганимдан сўнг сохта “СЕС” ходимларини тутиб раҳбарини 3 йилга, одамлардан пул йиғиб юрган қизларни эса 2 йилдан озодликдан чеклаш жазосига тортишганди. Бу ҳақида MY5 да кўрсатув ҳам қилинган.

Демоқчиманки, жамиятни ўзгартириш ва дахлдорлик ҳар доим остонадан бошланади. Шу сабабли ҳам ота-боболаримиз “Ватан остонадан бошланади” дейишган. Жамиятдаги кичик-кичик жиноятларга бефарқ бўлманг. Қонунлар ишлашини таъминлаш осон бўлмайди, керак бўлса уйма уй юрасиз. Ташқаридан ҳеч ким ёрдам бермайди, қонуннинг бирдан-бир манбаи халқ. Халқ бўл элим!
Бир бой одам бор экан. Катта-катта бизнеслари бор экан. 3 та аёл билан юраркан. Охири “энди уйланишим керак, шулардан биттасини танлай”, - деб қарор қилибди. Аёлларни синаш учун ҳар бирига 5000$ дан берибди.

Биринчи аёл, ўзига қараб, кийимлар сотиб олиб, косметика қилиб, фитнесга бориб пулини ўзига совуриб юборибди.

Иккинчи аёл, барча пулини фонд бозорига тикиб, 5000$ ни 10 000$ қилиб, ҳалиги эркакка ўзини пулини қайтариб олиб келиб берибди.

Учинчи аёл у пулларга китоб сотиб олибди, курсларга ёзилибди. Хуллас пулни ўзининг таълимига тикибди.

Энг охирида буларни ҳаммасини таҳлил қилган эркак чуқур ўй-фикрлардан сўнг кўкраги каттароқ аёлга уйланган экан. Хайрли душанбалар!
Денгизчиларнинг таъбирича, денгизда кучли тўфон ва бўрон кўтарилишидан олдин дилни хира қиладиган даражада сукунат чўкармиш. Юқоридаги латифани ҳам шундай сукунат деб қабул қилингки, чунки “Жиноят ва жазо” ҳақида узоқроқ суҳбатлашамиз.

XIX аср охирига келиб Россияда “Крепостнойлик ҳуқуқи” бекор бўлди. Ушбу қонун билан Россиядаги кўплаб деҳқонлар ўз эгаларидан озод бўлиб, мустақил ҳаёт кечира бошлашди. Москва, Петербург каби йирик шаҳарлар ички миграция марказларига айланиб бошлади. Ўша давр Петербург кўчалари одамларнинг оҳ-воҳи-ю, азобли қашшоқлик келтирган рутубат туманига чўмган эди. Бундай вазиятда Достоевский бўлганингизда нима қилардингиз? Албатта, “Жиноят ва жазо”ни ёзган бўлардингиз.

Асар жуда мураккаб конструктив мулоҳазаларни муҳокама марказига ташлайди. Улардан энг ачинарлиси “инсон ҳаётини ўзгартириб юборувчи воқеалар содир бўлганидан кейин одам қандай яшаши керак?” деган саволга жавоб излашдан иборат. Росколников ана шу саволга жавоб излаган инсон образи сифатида тасвирланади. Кампирнинг ўлими Росколниковнинг “ҳаётини ўзгартириб юборадиган” воқеа ҳисобланади.

Росколников характери асар давомида “шахсият иккиланиши” кўринишида ривожланиб боради. Масалан, Мармеладовлар оиласига қилган яхшилиги, қийинчиликка учраган одамни қутқариш воқеаларига кўра қаҳрамон яхши инсон. Аммо “олий инсон қонунлардан устун” ва “яхшилик йўлида жиноят содир этиш инсонни кечиришга сабаб бўлади” деган қарашига кўра у нигилист.

Асар мана шу нуқтада иккига бўлинади. Ўқувчига Росколников жиноятидан кейин қайси йўлни танласа, қандай воқеа содир бўлиши кўрсатилади. Бу адиб тоонидан асардаги икки хил образ орқали очиб берилган. Сония Мармеладовлар оиласи қашшоқликка учрагани сабабли ёшгина бўлишига қарамай фоҳишалик билан шуғулланган қиз. Аммо Сониянинг қалбида гуноҳга исён ва тавба бор. Аркадий Свидригайлов эса нигилист. У ўз қабиҳ режасига эришиш учун хотинини захалаб ўлдирган ва “олий одам бошқалардан устун” деган қараш билан яшайди.

“Жиноят ва жазо” романи бугунги кунга келиб яна муҳокама марказига тортилди. Сабаби капитализмнинг кескин қарорлари инсонлар ҳаётини оғирлаштириб, қашшоқлик домига тортиб кетмоқда. Жамиятимиз маънавий муҳитида нигилизм ва утилитаризм ғоялари ёйилиб бориши оқибатида – анъанавий эътиқод ва қадриятларга шак келтирувчи, “ҳамма нарса рухсат этилган” деган қарашга моил ёшлар пайдо бўла бошлади. Бу эса жамиятда янги Росколниковлар пайдо бўлаётганидан хабар беради. Кейинги постларимиз шу тўғрисида бўлади.
Росколниковни тергов учун Порфирий Петрович ёнига олиб кетишаётганда у шундай дейди "Мен у учун Лазариус ролини ўйнашим керак".

Лозариус бу Инжилда келган образ (Юҳанно 11:38-54) бўлиб, Исо (а.с)нинг ҳақлигини исботлаш учун ўлиб-тирилган образ. Достоевский намунавий христиан бўлишига қарамай, бу вазиятда Инжилга эмас балки халқ оғзаки ижодидаги "Лозариус" образига ишора қилади.

Халқ орасидаги Лозариус қўшиғига кўра бойлар ахлоқий покланиш учун камбағалларга эҳсон қилиши зарур. Росколников ҳам ўз жиноятини шу орқали оқлашга; қашшоқлиги, ҳатто ўқишдан ҳайдалганлиги билан "бечора" образини яратишга ҳаракат қилади.

Росколников терговда "ўзининг қийналганлиги орқали" терговчини чалғитишга уринади. Шу орқали манипуляция қилади. Бугун жамиятимизда мана шундай инсонлар кўпайиб кетди.

Оиласи, отаси, тоғаси, онаси, холаси, аммаси, давлати, дини, жамияти, урф-одатлари ва ҳ.клар томонидан босимга учраётганини, эркин яшай олмаётганини айтаётганлар; турли хил баҳоналар билан инсонлар қалбида раҳм-шафқат туйғусини уйғотишга ҳаракат қилаётганлар ҳар қадамда топилади. Булар шундай аҳмоқона усуллари билан инсонлар тақдири билан ўйнашади. Ўз разил ниятларини Росколников сингари оқлашга уринади.

Бечора, қийналган, эзилган, азоб кўрган, кун кўрмаган шахс образини гавдалантириш орқали нигилизмга қадам босади. Жамият бундай инсонларни балки кечирар, аммо "янги Росколниковлар" албатта жазоланиши шарт.
Бугун яна картамдан пул ечмоқчи бўлган ўғри шоввозлардан 87 минг сўм пул ўз картамга тушириб олдим. Ўғрини қароқчи урди. Энди эса виждоним қийналиб ўтирибди. Мени тунамоқчи бўлганларни тунаганим ёмон иш эмас-ку тўғрими?
Масалан шу жой номини “Royal Central Park” эмас “Қироллик марказий ҳиёбони” деб номласа яна ҳам жарангдор, улуғвор ва ҳашаматли кўринган бўлар эди. Афсуски Қирғизистонда ҳам биздаги сингари инглизча номлаш авж оляпти. Шу жумланинг қирғизчаси “Королдук борбордук парк” бўлар экан. Менимча, қирғизчаси ҳам жарангдор.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ком ту дуба” бу жуда маъноли ва инсон қалбида севги-муҳаббатни жўш урдирадиган сўз. Қиз ҳақиқий муҳаббатини топибди. 🫶
АҚШ ўз миллий хавфсизлигини хатарга қўядиган маълумотлар тўлқинини эълон қилди. Бугун балки кечадир билмайман. Ахборот шунчалик кўпки, уларни таҳлил қилишга умр етмайди.

Хўш, Кеннедийнинг қотиллиги билан боғлиқ маълумотлар АҚШ Миллий архиви томонидан эълон қилинганидан сўнг, ҳужжатларнинг маълум бир қисмини кўчириб олиш ва таҳлил қилишга киришдим. Ушбу ҳужжатларда келтирилишича СССР Махфий хизматлари турли хил каналлар ва разведка бўлинмалари ёрдамида Ли Ҳарвий Освалд томонидан президент Кеннедийни ўлдиришни режалаштираётганини АҚШ разведкасига маълум қилган.

Ушбу ҳужжатлар таҳлилига кўра айтиш мумкинки, разведка бўлинмалари кузатувдаги шахснинг нафақат шахсий алоқа ва хизмати балки унинг ижтимоий кайфияти, психологик ҳолати ва одатлари тўғрисида маълумотлар тўплаган.

Масалан, КГБ жосуси Валерий Владимирович Костиков ҳақида ҳужжатларда шундай маълумот келтирилган: “У Мексикада фаолият юритаётган самарали ва энг хавфли жосуслардан. Ҳеч қандай ахлоқий қарашларга эга эмас. На таълим ва на тарбия кўрган. 1968 йил Мексикадаги СССР элчихонаси ходими сифатида фаолият бошлаганидан сўнг. Энг биринчи қилган иши маҳаллий фоҳишахонага ташриф буюриш бўлган. Унинг фоҳишахона ёнида маҳаллий аҳоли билан жанжаллашгани газета ва журналларда шов-шув кўтарди, аммо бу ҳолат унинг имижига салбий таъсир кўрсатмади.

Шунингдек, кузатувда бўлган, махфий рақам билан шифрланган Л/1 рақамли шахснинг характери хусусида шундай маълумотлар берилади: “У кечаси ва ёмғирли ҳавода машина ҳайдашни хушламайди. Одатда сокин, оғир-босиқ инсон кўринса-да, машина рулига ўтиргач агрессив ва асабий бўлиб қолади. Л/1 қашшоқ оиладан чиққанлиги сабабли ҳамма нарсани жуда кўп миқдорда харид қилади. Аёли Ф/86 унинг харидларини назорат қилиб туришга мажбур. Л/1 нинг рафиқаси катта қизи билан жуда ёмон муносабатда. Ф/86 бу қизни “ўзини “кубалик фоҳишалардек” тутади” дея танқид қилади. Оилавий муносабатлари яхши эмас”.

Бундан ташқари, ҳужжатларда АҚШ разведкасининг дунё давлатларидаги махфий истеҳкомлари қайси шаҳарларда жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.
JFK файллари бўйича мем
Мана шундай ўчирилган маълумотлар кўп материалларда
“Мақтаган қиз тўйда *сиради” деган мақол бугун чилпарчин бўлсин. Лекин булар ҳар доим мана шунақа вазиятларда Миржалол Қосимов тили билан айтганда “ы қилиб қўйган”.

Нима бўлса ҳам умид қиламиз, ишонамиз, кутамиз илоҳим Эронни ҳам, Қирғизистонни ҳам ютинглар йигитлар. Мен хато гапирган бўлиб чиқай.
Биз тайёрмиз 🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Ҳўш, каналимни анчадан бери кузатиб келаётганлар билади футболга қизиқмайман. Шунчаки, ўзимизнинг қоракўзлар МТЖ ўйнаса, Манчестр ситий ва Рома ўйнаса ўзимизникиларни қўллаб-қувватлаш учун томоша қиламан.

МТЖнинг жаҳон чемпионатини нақд қилиши учун яна 3 та ўйини қолди:

1. Ўзбекистон-Эрон (25 март)
2. Ўзбекистон-БАА (5 июнь)
3. Ўзбекистон-Қатар (10 июнь)

Ҳозирда 16 очко билан гуруҳда 2 ўринда турибмиз. КХДР-Қатар ўйинида корейслар бир амаллаб ҳеч қурса дурранг ўйнашганида ЖЧни нақд қилган бўлар эдик.

Энди МТЖ олдида 3 та ўйиннинг камида 2 тасини ютиб, 1 тасини дурранг ўйнашдек вазифа турибди. Йигитларга омад тилаймиз.
Кечаги ўйинда ҳамма нарса зўр бўлди. Менимча энг катта камчилик йигитлар биргаликда кўпроқ шуғулланиши керак экан. Бизда стандарт вазиятлар яратиш, ярим ҳимоячиларнинг ҳужум ташкиллаштириши ТОП даражада бўлди, аммо ўша вазиятларни охирига етказишда ҳужумчиларимиз бир бирини тушунмай қолди. Биргаликда кўпроқ машғулот ўтказишса, балки жаҳон чемпиони ҳам бўлармиз. 😅
Қайғу чекса, йигит киши чол бўлур

Маҳтумқули
2023 йил майида Туркияда президентлик сайлови бўлганди. Соҳам сайлов бўлгани учун Малдивда сайлов бўлса ҳам сайловдан олдинги охирги ҳафталарни тўлиқ кузатиб бораман. Чунки демократик жамиятларда сайловнинг сўнги ҳафтаси энг оғир ҳафта ҳисобланади.

2023 йилги Туркиядаги сайловда ҳам охирги ҳафтада содир бўлган кескин сийёсий баҳслар ва уларда Икром Имомўғлининг чиқишларини кузатиб анча хулосалар қилгандим. Ўша вақтларда Туркияда таҳсил олаётган Исфандиёр ака билан шу мавзу юзасидан жуда кўп баҳслашар эдик. Ўша баҳсларнинг бирида номзодлардан бири Кемал Қиличдор ўғлининг сиёсий саҳнадан йўқолиши ва кейинчалик Икром Имом ўғли ҳам қамалишини айтгандим. Табийки, Исфандиёр ака бунга ишонмаганди. Мана Қиличдор ўғли сиёсий саҳнадан тушди. Икром Имом ўғли эса қамалди.

Бу жуда оддий таҳмин бўлиб кўриниши мумкин, аммо сиёсий контексда мураккаб жараён ҳисобланади. 90-йиллар бўлганида Қиличдор ўғли сайланган бўлар эди. Аммо ўша даврда ҳам Икром Имом ўғлининг энг камида қамалиши 100% аниқ. Нега? Чунки, Имом ўғлининг сиёсий иқтидори давлат раҳбари бўлиш учун жуда мос. У нотиқ, ёш, ақлли сиёсатчи, мерлик даврида жуда катта сиёсий инқирозларни еча олган шахс. Ташқи кўриниши, мимикалари ва халқни ишонтира олиши ҳар қандай сиёсий тизимни чўчитади. Агар мен Туркия президенти бўлганимда ҳам энг биринчи бўлиб Икром Имом ўғлини майдондан йўқотар эдим.

Икром Имом ўғли Туркиядаги ҳар қандай сиёсий кланлар учун ноқулай номзод. У иқтидорга келса, барча кланлар келажаги мавҳум қолади. Аммо халқ учун энг идеал номзод ҳам Икром Имом ўғли бўлади. Бу энди Туркиянинг шахсий масаласи. Эрдўған даврида Туркия ҳарбий саноатда жуда олис марраларни эгаллади. АҚШ тарихини такрорлаб, саноатни ҳврбийлаштирди. Минтақадаги энг қудратли давлатга айланди. Аммо ҳар қандай шахснинг ҳам ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлади.

Энди воқеалар давомида, намойишчилар босими сабаб Имом ўғли озод қилинар, аммо яқин ойлар ёки кейинги сайловгача саломатлиги сабаб ўлиб қолиши мумкин.
Ўзбекистондаги ҳар қандай маҳсулот шархи:

“Бизада енгилини жинниси. Жйгар маши видеога битта лайк босиб, шуни ният қиган яқинларга жўнатиб қўямиз. Машолло буни қаренг, вашшему. Вай-вай буни қаренг кишнаб турибдию. Зўр нархда сотвоммиз. Жйгар агар маши нархдан арзонини топсез сизга текинга бервораман. Состоянияси тикка бўп турибди. Рангини қаренг сочний. Кеняйимга оберворадиган жойиююю”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жон томирим сўрайди маним.
Қалб ва қоним сўрайди маним.
Қадим хотирларим сўрайди маним.
Ким бўлар у - Ҳумой?

Унинг онаси қуёш
Нурли сувга чўмдириб олган
Унинг отаси Самрау
Эзгуликка ўргатган


Бошқирд қўшиқчиси Мусума Адел гербимизда тасвирланган Ҳумо қуши ҳақидаги қадимги туркий халқлар афсонасини куйлабди.
2025/07/01 16:15:32
Back to Top
HTML Embed Code: