Telegram Web Link
Бўри одам қандай пайдо бўлади? Бўри одам ҳақидаги афсоналар кўп. Аммо мана шу бўри одам қандай пайдо бўлишини шу вақтгача билмасдим. Мифологияга кўра агар аёл ҳали туғилишга улгурмаган ҳомиласи билан бирга ўлиб қолса ва улар ётган қабр орасидан бўри оралаб ўтса жасаднинг қорнидаги ҳомила ривожланишни бошлайди. Вақти етиб ўша ҳомила қабрни ёриб чиқиб бўри одамга айланади. Бўри одам оддий кунларда одам сингари яшаб, ой тўлишган кунларда маҳлуққа айланади.

Буларнинг бари афсон ва ривоятлар холос. Шу вақтгача эса мен бўри одам ҳам бўрибосар итга ўхшаб пайдо бўлса керак деб ўйлардим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўўўўўўў қизлар, ҳаммаларингди қутлуғларинг айём бўсин….
Сенга мендан хабар берсалар,
«У йиқилди чарчаб»,— десалар,
Йўқ, ишонма, бағрим!
Бу сўзни —
Дўстлар айтмас, яқин кўрсалар.

Байроғимга қон билан ёзган Онтим ундар олға боришга! Ҳаққим борми ҳеч қоқилишга,
Ҳаққим борми чарчаб-ҳоришга?

Сенга мендан хабар берсалар,
«У Ватанин сотди»,— десалар,
Йўқ, ишонма, бағрим!
Бу сўзни —
Дўстлар айтмас, мени севсалар.

Мусо Жалил “Ишонма”
Хитой кимга ёқмаяпти?

Хитой ва хитойликлар шу даврга қадар

- божхона отни калласидек бож қўйдириб олганларга;
- бир пулга қиммат матоҳни Хитойдан 10-15 долларга карго тўлатиб олиб келиб берадиган катта-катта карвондорларга;
- консерва бонкага машина деб лақаб қўйиб олиб, 30 йилдан бери халқни пулига яшаётганларга;
- Хитойдан энг арзон, энг сифатсиз махсулотларни олиб келиб “Пекин фабричний” деб қимматга пуллаётганларга;
- савдода лафзидан тониб, рус, турк, европалик тадбиркорларни алдаб юрганларга ёқмаяпти.

Шунингдек, Трампнинг ташқи сиёсатда Хитойга қарши эълон қилган савдо ва совуқ урушидан фойда кўришни мақсад қилган махсус гуруҳларнинг сохта аккаунтлари “шиширилган” ахборот билан одамларнинг миясини юваяпти. Бозорга арзонроқ ва уларникидан сифатлироқ махсулот ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар кириб, буларнинг барча ёлғонларини, қаллобликларини ва юлғучлигини кўрсатиб берса пул келмай қолишидан қўрқадиган айрим “тадбиркорлар” мана шу инфопотокни ҳосил қилди.

Ҳеч ким масалан, Самарқандда минглаб покистонлик ва ҳиндистонликлар яшаётгани-ю, Ангрен, Жиззаҳ ва бошқа саноат ҳудудларида ишлашаётганини гапирмайди. Чунки, шу “инфопоток” ҳосил қилганлар ўша ҳиндистонликларни ҳам қулдек ишлатиб, ойлигини ҳам беришмаяпти.

Хитой ва хитойликлар ҳали қўрқинчли даражада кириб келгани йўқ. Миллий хавфсизликка таъсир қилса ўзлари жойига солишади.
Telegramdagi turli xil bemaʼni va foydasiz kanal hamda kontentlar meʼdangizga tekkani aniq. Shu sabab bir qator sara sahifalarni yig'ib, sizlarga taqdim etishni joiz deb bildik.

Zero:
Yaxshi kanal – ruh va jon ozig‘i...

P.S. Ko'k yozuv ustiga bosing va barchasiga birdan obuna bo'ling.
Ҳалол пул кўпайтириб бериш

Азам Қаҳрамонийнинг мана бу видеосини кўрган бўлсангиз керак. Замира опа ҳам бу ҳақида ёзган экан. Масала иккита йўналишни қамраб оляпти.

Биринчиси, интернетда сизнинг шахсий маълумотларингизни олиб, ёлғон аккаунтлар очиб номингиздан фирибгарликни амалга оширишаётгани ва бу доксинг деб аталиши ҳақида.

Иккинчиси, одамларни этиқодий қарашлари ёрдамида монипуляция қилиб товламачилик қилишаётгани ҳақида.

Биринчиси ўзбек интернет сегментида ҳали кўп тарқалмади. Ҳозирча фақат сиёсатчилар ва машхур шахсларнинг овоз тембри, тасвири ва фотоларидан фойдаланиб қаллоблик қилишяпти. Чунки, жамият ҳаётида янги “таъсир ўтказувчилар” қатлами шаклланаётганида. Одамлар буларга ҳам ишонмай қўйишса, кейинчалик оддий одамлардан кенгроқ фойдаланишади. Бунда сиз инстаграм, фейсбук, твиттер ва телеграмга жойлаган фотоларингиздан фойдаланиб сизнинг номингиз орқали бошқаларни алдайди. Хўш, кибер жиноятчига бу нима учун керак? Энг аввало кибер жиноятчи, бошқа жиноят турларида бўлгани сингари ўз шахсини яшириши керак, шу сабабли очиқ маълумотли аккаунтлар тайёр маълумот базаси вазифасини ўтайди. Кимдир сизнинг фотоларингиздан фойдаланаётган бўлса, буни сиз то уйингизга милициядан тақиллатиб келмагунларича билмаслигингиз ҳам мумкин. Аккаунтларни ёпиқ сақланг.

Иккнчи масала - эътиқодий эҳтирослардан фойдаланиб одамларни бошқариш ҳозирги куннинг энг яширин ва кучли қуроли бўлди. Интернетда ҳамма жойда “ҳалол пул ишлаш”, “ҳалол насия”, “ҳалол ресторан”, “ҳалол телефон” тўлиб кетди. Чунки мусулмон киши учун “ҳалол-харом” масаласи энг биринчи ўринларда турадиган масала ҳисобланади. Аммо мусулмонларнинг кўпчилиги бу масалада фақатгина “ҳалол” деган ёрлиққа ишониш билан чекланиб қолишган, масаланинг моҳиятини англашмайди. Масалан, “ҳалол насия” сўзи билан сотилаётган оддий телефонни ҳисоблаб кўрсангиз, кредитдан кўра қимматроқ бўлади. Сиз билан тузилаётган шартномада “кредит” деган сўзнинг мавжуд эмаслиги кредитга олмаганингизни билдирмайди. Чунки дўкон ушбу товарни насия савдога бераётган банк билан кредит шартномаси имзолайди.

Телеграмдаги “ҳалол трейдинг”, “ҳалол пул кўпайтириш” гуруҳларда пул кўпайтириш ниманинг ҳисобига бўляпти? Ҳалол пул кўпайтириш қанақа бўлади? Бунда сармоя маълум вақтга фойда келтириш мақсадида бирор тижоратчига бериладими? Агар тижорий зарар кўрилса, унинг зарари кимнинг ҳисобидан қопланади? Бундай шубҳали ва очиқ қоладиган саволлари мавжуд ҳар қандай схема ФИРИБГАРЛИК. Уйда ўтириб миллион топиш, ҳеч қандай ҳаракатсиз кичик сармояларни 10-100 баробар ошириш қандай қилиб фирибгарлик бўлмасин. Чолни кўриб бобом деб кетавериш, сувни кўрмай иштонни ечиш қайси ақлга сиғади?

Кибер жиноятчилардан огоҳ бўлинг. Динини савдо қилаётган одамларга ишонманг. Савдо мол ва сармоя билан қилинади. Дини билан савдолашаётган одам, динини сотяпти, сизни сотмайдими?
Хўш, кибержиноятчилик ҳақида ёзган эдик, “ҳалол насия” ҳақидаги жойи обуначиларимизни қизиқтирган экан. Шунга тўхталиб ўтсак.

Инстаграмдаги телефон савдоси эълонларидан бирида (расмда) iPhone 16 Pro Max 256 ГБлиси (ишлатилган) ҳалол насия савдога сотилаётган экан. (Мисол тариқасида келтирилмоқда).

Бошланғич тўлов - 60$
Қолган сумма 12 ойга - 110$
Умумий сумма - (110*12)+60= 1 380$
Сўмда (курс ҳисоби 13.000 дан) - 17 млн 940 минг сўм

Энди худди шу товарни olx.uz даги нархига қараймиз. Ушбу иккиламчи савдо платформасида айни бир хил кўрсатгичларга эга телефон нархи 11 638 350 сўм турибди (ишлатилган).

Хўш, агар сиз буни нақдга сотиб олсангиз муаммо йўқ. Белгиланган нархдан тушириб ҳам олишингиз мумкин.

Агар маҳсулотни онлайн микроқарз эвазига олсангиз буни ҳозир кўриб чиқамиз. Демак, Ипотека банк иловаси орқали 100 млн сўмгача бўлган микроқарз (кредит) олиш имконияти мавжуд. Кредит фоизи (бу ерда аниқ фоиз масаласи бор) 31.9% ни ташкил этади (бошқа банкларда фарқ қилади). Сиз банкдан 12 млн сўм кредитни 12 ой муддатга оласиз. Шунда ойлик тўлов миқдори 1 181 682 сўмни ташкил этади. Ҳисоблаб кўрсак,

Бошланғич тўлов - 0 сўм
Кредит суммаси 12 ойга - 1 181 682 сўм (90$)
Умумий сумма - 14 млн 180 минг 184 сўм

Энди якуний ҳисобга ўтсак.

iPhone 16 Pro Max 256 GB (ишлатилган) бозордаги ўртача нархи - 11 млн 638 минг 350 сўм
Насия савдога - 17 млн 940 минг сўм
Кредитга - 14 млн 180 минг 184 сўм

Ўртадаги фарқ:

Насия савдога - 6 млн 301 минг 650 сўм
Кредитга - 2 млн 541 минг 834 сўм

Насия савдо таклиф этаётганда албатта Uzum Bank, Анор Bank, TBC каби банкларнинг тизимлари орқали кредит скоринг қилишади, пластик картангизни улашади. Насия савдо бўлса, бунинг нима кераги бор?
Ипотека банк орқали микроқарз-кредитни ҳисоблаш
Насия савдога таклиф этилаётган махсулот
Декабрь эди. Гул дўкони излаб юрибман. 2-3 йил олдин мен юрган кўчада бир нечта гул дўкони бўларди. Ҳаммаси ёпилиб кетибди. Кейин Баҳодир телефон қилиб қолди. Қаердалигимни сўради.

- Гул излаб юрибман. Олдин шу кўчада жуда кўп гул дўкони бор эди. Ҳаммаси ёпилиб кетибди. Одамлар севмай қўйибди шекилли.

Шу сўз ҳеч ҳаёлимдан кетмай қолди. Жамият ҳақидаги жуда кўп фикрларимни тартибга солганди. Бугун Жонтемирнинг подкастдаги чиқишини кўрдим. У ҳам шу фикрни айтиб қолди. Демак жамиятда нимадир бузилиб қолибди шекилли.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Минбардаги ёзув француз ва ўзбек тилида ёзилган. Франция Президенти жаноб Эмануэл Макрон ўзбек тилида гапирмоқда. Стратегик шерикларга ҳурмат мана шундай бўлади. Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Франция!
Zeki Velidi Togan - Bugünkü Türkili ve Yakın Tarihi.pdf
116.7 MB
Аҳмад Заки Валидий Тўғон Бошқирдистонлик бўлса-да, Туркистоннинг буюк фарзандларидан бири саналади. У минтақадаги сиёсий ҳаракатларга раҳбарлик қилди, илм-фан, ҳуқуқий саводхонлик, тарих илми, фалсафа, сиёсатшуносликнинг ўлкада ривожланишига катта туртки берди.

Мен буюк олимнинг "Бугунги Туркистон ва унинг яқин тарихи" асарини жуда узоқ изладим. Карантин вақтида асарнинг 4-бобини Британиядаги университетлардан сўраб олган эдик. 2023 йилда асарнинг эски нусхасини излаб, Туркиядан олиб келтиргандим. Бир неча ҳафтадан буён "Турк тарихи жамияти"нинг кутубхонаси билан музокара ўтказаётган эдим. Илмий изланишларим доирасида эканлигини тушунтирганимдан сўнг, асарни бугун тўлиқ электрон нусхада тақдим этишди. Бу учун жамият кутубхонаси ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Китобнинг электрон нусхасини сизларга ҳам тақдим этяпман. Асар турк тилида. Ўқилиши енгил. Асар XX асрнинг биринчи чорагида Марказий Осиё минтақасида содир бўлган сиёсий-ижтимоий жараёнлар тўғрисида қимматли маълумотлар тақдим этади.
:)
Davron G'oipov - O'tdi besh kunlik davronim | Даврон Ғоипов - Ўтди…
Yuksaling | Yangilaning
Хоразм катта ижодкорлар, катта санъаткорларнинг минтақадаги энг кучли заводи десак ҳам бўлади. Хоразм Бобомурод Ҳамдамов, Олмахон Ҳайитова, Отажон Худойшукуров, Комилжон Отаниёзов, Ортиқ Отажонов каби буюк санъаткорларни етиштириб берган. Хоразмликларни ўзи ҳам санъатга бошқача шинаванда.

Агар сизни хоразмликлар меҳмонга чақиришса ва уйига борганингизда сиз учун қўлида тор билан ҳалпа қўшиқ айтиб ўтирса, билингки ўша хоразмлик инсон олдида ҳурматингиз жуда баланд экан.

Мен Даврон Ғойиповнинг Урганчда туғилганини бугун билибман. Даврон Ғойиповнинг “Ўтди беш кунлик давроним” қўшиғини кўп эшитаман. Юқоридаги қўшиқни эса афғонистонлик хонандамиз Муҳаммад Чавош куйлаган. Даврон Ғойиповнинг шахсияти жуда мураккаб. Отаси Қашқадарё областида “обком” бўлган. 80 йиллар охирида областга келган текширувчилар қаршисида катта пичоқ билан ўз томоғини сўйиб ташлаб вафот этган. Даврон Ғойипов ўзбек санъатига рок-н-ролл жанрини биринчи бўлиб олиб кирган санъаткор.

Даврон Ғойиповнинг “Керак эмас сумбул сочларинг” деб хиргойи қилинадиган қўшиғини эшитган бўлсангиз керак.
Мени аниқ-тиниқ эсимда. 2-синиф пайтимиздан бошлаб пахта терганмиз. То мактабни битиргунча ҳар йили 3-4 ойлаб пахта терардик. Ўқитувчиларимиз ёши катта кишилар эди. Тез чарчаб, тез-тез касал бўлиб қоларди. Бегона қишлоқларда итларга таланиб, лойга ботиб, ёмғирда қолиб пахта терганмиз. Давлат бизни текинга ўқитмаган. Ҳаммасини пулини пахта билан узганмиз. Ўша вақтларда пахта саноати Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 50% дан катта қисмини ташкил этарди.

Пахта тугаса, ҳар кварталда 3 кгдан қоғоз (макулатура), 20 кгдан темир (металлом) олиб келишимиз шарт бўларди. Қорми, ёмғирми фарқи йўқ дарсдан чиқариб юборишарди. Ўғирлик қилиб бўлса ҳам йиғиб келардик. Шунча меҳнатга яраша мактабимизни тамирлаб ҳам беришмасди. Ёзда синфдошлар ҳашар қилиб синфларни оқлардик, полларни краска қилардик. Ҳар куни 4 киши навбатчи бўлиб синфларни тозалаб, ювиб чиқардик. Ўлиб қолганимиз йўқ. Меҳнатдан қочмадик, оғир бўлсада меҳнат бизни тарбиялади.

Ҳозирги болалар 2 кун опен буджетга овоз йиғишга кўчага чиққанига дунёни бошига кўтариб юришибди “войдод ҳуқуқларимиз поймол бўляпти” деб. Тўғри бу ноқонуний иш. Аммо мактаб таъмири учун ўқувчилар-гўдаклар ўзи курашмаса, ҳокимият четдан ёрдам бермаяпти-ку. Ўз мактаби, ўз таълими учун бироз курашишни ўрганишлари тарафдориман. Бу фикр албатта бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Сиз тўғри айтяпсиз, таълим бундай бўлмаслиги керак. Фикрингизга қўшиламан. Аммо бу нарса, бизнинг жамият учун идеалдаги ҳаёлий воқейликдагина шундай. Унгача эса мактаб, маҳалла ва шифохона учун ўзимиз ҳаракат қилмасак бўлмайди.
Идеалда ўқитувчи ва ўқувчилар овоз йиғмайди. Идеалда сиз овозингизни 20 минг сўмлик писта ёғи учун эмас, мактаб учун берасиз. Идеалда сиз ўзингиз мактаб учун ҳаракат қилиб, ўқитувчи ва ўқувчилар ўрнига мактаб учун овоз йиғасиз.

Қийин-а, идеални тасаввур қилиш. Чунки сизнинг ишингиз бор. Сиз жуда банд одамсиз. Сиз мактабни эмас, писта ёғи ва 35 минг сўм пулни ўйлайсиз. Ўқитувчини шу ишларга мажбур қилган ҳам сизларсиз, аммо шу нарсани тўхтатиш учун ўқитувчи ўрнига овоз йиғишга чиқмайсиз. Чунки сизга ҳаракат қилишдан кўра уни интернетда ёзиш осонроқ.

Мана сизга лайфҳак. Таровеҳ вақтига яқин масжидга боринг “1 та овоз - 2500 ўқувчи ва ўқитувчилар дуосини тақдим этади” деб қоғозчага ёзинг ва эшик тагида ўтиринг. 2-3 соат ичида 100 тача овоз тўплаб қўясиз. Шуни ҳам қилолмайсиз барибир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу мактабимиз учун қанча курашишди, ютолмадик. 2023 йил олинган видео бу. Ютолмаймиз ҳам. Лекин ҳаракат қиламиз. Чунки бу видеодаги тасвирлар бино абгорлигининг 100 дан 1 холос. Бу туман марказидаги мактаб, қишлоқлардаги айрим мактабларнинг девори қулаб тушяпти.

Охирги марта шу мактабимиз 2005 йил капитал таъмир қилинган. Орадан 20 йил ўтди. Опен буджетни ёпишса, яна 20 йил таъмирсиз ётишига ишонаман.

Ойналар синган, поллар тешик, орқа томонда эшик-ромлар йўқ. Қишда иситилмайди, клёнка қоқилади эшик-ромларга. 7-10 кун қийналиб овоз йиғиб, вазиятни ўзгартирган яхшими ёки йиллаб ҳар қиш мавсумида ёзни кутиб яшаган яхшими?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги хушомад ўйлаб топдим. Буни ишлатиб кўрганингиздан кейин скриншотларни изоҳларда қолдиришни унутманг, тасуротини кўрайликчи.

Сен хитойликларга ўхшайсан. Қалбимни бесўроқ босиб олдинг.
2025/07/01 11:45:58
Back to Top
HTML Embed Code: