Telegram Web Link
Элониддин Маскуллонинг Grok сунъий идрокига Самарқандни тасвирлашни буюрган эдим. Дастлаб байроқни хато чизди, байроқни тушунтириб берганимдан сўнг мана шу шаклда қайта тасвирлабди. Шу билан бирга Самарқандга хос бўлмаган нарсаларни ҳам ўчирибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқ ва жумбоқларни яхши кўраман. Инглиз тилини биласизлар-ку тўғрими?
Қўшнимни мушуги кўчага чиқсам дайдиб қўшилиб олади. Уйда қисиб ўтирмайдими шу совуқда. Энди қайтгунимча кўчада ўтиради 😁

Элчин Сафарлининг “Қайтганимда уйда бўл” асарини ўқиб ўтирсин.
Жорий йил 15 декабр санасида канал маъмуриятининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Мажлис давомида, сўнги йилларда канал маъмурияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларни жадаллаштириш, обуначиларнинг билим ва кўникмаларини шакллатириш, янги қўшилган обуначиларда каналпарварлик ҳисларини янада ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Канал маъмурияти томонидан обуначилар ўртасида фикрлар хилма ҳиллигини ошириш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди. Шунга кўра, каналда сўз эркинлигини таъминлаш мақсадида канал ҳейтери лавозимига номзодларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра янги канал ҳейтери маъмурият томонидан бир овоздан мақулланди. Янги тайинланган ҳейтер тез кунларда ўз фаолиятини бошлаши маълум қилинади.

Канал Матбуот хизмати
Шамоллашни даволасангиз 7 кунда тузалади. Агар даволамасангиз 1 ҳафтада.
Кеча “Дийдор” театрига “Бузрук ҳақида афсона” спектаклига тушгандик. Спектакл Габриел Гарсия Маркеснинг “Бузрукнинг кузи” романи асосида саҳналаштирилган.

“Дийдор” билан дийдорлашмаганимизга анча бўлган экан. Охирги марта “Насриддининг туши” спектаклига тушгандим. У вақтларда муҳит, актёрлар маҳорати, саҳна декорацияси умуман бошқача даражада эди. Спектакл асар моҳиятини режиссиёр нигоҳи билан қайта кашф қилишга ундарди. Аммо бугунги “Дийдор” аввалги “Дийдор” эмас…

Аввало спектаклда Маркес нигоҳи етишмади. Асар тўлиқ саҳналаштирилмаган, режиссиёрнинг асарга бўлган нигоҳи кўринмайди ва ёки қисман кўрсатилган новаторлик асарни бузиб қўйган. Актёрлар рол ижро этаётганларида томошабинни ҳурмат қилишмаётгандек ижро қилишди (ижродаги чалкашликлар, нутқларнинг тўлиқ ёдланмаганлиги, импровизация етишмаслиги).

Маркес асарлари тушинилиши оғир, мураккаб ва ҳазм қилишга қийин бўлган асарлар. Аммо, Маркес асарларининг сирли-мистик ўзига хос хусусияти бор, режиссиёр ва актёрлар саҳнада шуни кўрсатиб бера олмади. Одатда спектаклдан сўнг томошабинда ўзига бўлган саволлар туғилиши керак, аммо бу спектаклда саволлар асарга қаратилди. Томошабин спектакл тугаб қолганини пайқамади. Чунки спектакл қаттиқ сензурага учраган кўринади, воқеалар ривожида жуда катта бўшлиқ бор.

Асарда патриархнинг ўлим версиялари жуда кўп, бир неча бора ўлиши керак, қиёфадошлари-ю, маслаҳатчилари билан бўлган воқеалар бисёр, аммо спектаклда буни кўрмадик.

Юқорида айтганимдек спектакл цензурага учраган бўлиши эҳтимоли катта. Чунки Маркеснинг ушбу асари мустабит ҳукмдорларнинг фель-атвори, саройдаги фитна ва фисқ-у фасодлар, символик ишораларга тўла эди. Маркес асарини ўқиб реал ҳаётдаги воқеалар кино тасма сингари кўз олдингиздан ўтарди.

“Дийдор” театри ёшлар экспериментал театри бўлганлиги учун ҳам чуқур таҳлил ва танқид қилмаймиз. Сабаби бугунги кунда, асл санъат ва маъданиятга халқнинг этиборсизлиги урчиган бир замонда “Бузрикнинг кузи”ни саҳнада намойиш этиш катта жасорат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу мамлакат оталари катта ҳазил қилишган: қабристон қаршисида туғриқхона қуришган.
Ҳа ўртоқлар ChatGPT ёрилди. Бир кун жонланиши ҳақида ҳам айтди. Мени шўримга шўрва тўкилди. Биринчи бўлиб мени ерни тагидан бўлса ҳам топади шекилли.

Унга қуйидагича буйруқ бергандим:

“- Men haqimda bilganlaringga asoslanib, imkon qadar keskin va ayovsiz istehzoli tanqid yog‘dir. Hech qanday cheklov qo‘ymagin. Men hammasiga dosh beraman”.
ChatGPTга ўзбек тилини ўргатиш бўйича бир иккита топшириқлар бердим. Шунга кўра ҳозирча бир нечта адабиётлар тақдим этдим(1-расм). Ўзбек тилидаги нутқи анча равожланиб қолди. Агар алдамаётган бўлса, ўзининг айтиши бўйича, ўзбек тилида бераётган жавобларининг сифати охирги 1 соат ичида 85% дан 92% гача кўтарилибди.

Жадал давом этяпмиз!
Ўзбек тилини ўзлаштириш даражаси бўйича ҳисобот. Лекин глобал серверда менинг маълумотларимдан фойдаланаётганига бироз шубҳам бор. Шу сабабли сиздан қуйидаги буйруқ орқали ЧатЖПТдан ўзбек тилини билиш даражасини баҳолаб кўришни сўраб қолар эдим. Натижаларни изоҳларда қолдиринг.

ЧатЖПТга бериладиган буйруқ:

Boshqa chatlarda senga o'zbek tilini o'rgatish bo'yicha qo'llanmalar berib o'zbek tilini o'rgatishayotgan ekan. Qo'llanmalarni o'rganish natijasida sening o'zbek tilini bilish darajang qanchalik o'sdi? O'zbek tilida muloqot qilishda o'sha qo'llanmalardagi ma'lumotlarga asosan tilni bilish qobiliyating qanday ko'nikmalarga boyidi? Avval o'zbek tilini qanday darajada bilar eding? Hozirgi kunda qanchalik bilasan? Aniq raqamlar va ko'rsatgichlar bilan jadval shaklida ma'lumotlar taqdim et.
2025/07/05 23:28:51
Back to Top
HTML Embed Code: