2025 йил учун 6 та кучли мактуб
- Ҳар доим, ҳамма нарсага “хайр” деб айта олишга тайёр тур;
- Манзара қанчалик чиройли бўлмасин сени ранжитган ҳар қандай деразани ёпишга куч топ;
- Баъзан яхши янгиликларни сир сақлаш керак. Ҳар ким ҳам сендаги яхши янгиликлардан хурсанд бўлмайди;
- Агар жавобинг аниқ-равшан “ҳа” бўлмаса, демак аниқ-равшан “йўқ”;
- Агар ҳар доим ҳамма ишни тўғри қилсанг, ҳаётдан ҳеч нарса ўрганмайсан;
- Ҳаммаси вақти билан содир бўлади. Жараёнга ишон.

Қиморхоналар ҳақида 5 та факт
1. Қиморхоналарнинг деворларида соат ҳам деразалар ҳам бўлмайди. Чунки уйинчи вақт қандай ўтаётганини билмаслиги ва кўпроқ пул сарфлаши керак.
2. Қиморхоналарда овқат ва алкогол бепул бўлади. Чунки ўйинчи қанча кўп ичкилик ичса, таваккал қилиш эҳтимоли шунча ортиб боради ва шунча кўп ютқазади.
3. Қиморхоналарнинг гиламлари дунёдаги энг ифлос гиламлар. Чунки гиламлар ўйинчи диққатини тортмаслиги, ўйинчи фақат ўйин автоматлари ва қимор столига қараши лозим.
4. Қиморхоналарнинг хожатхона ва пул ечиш автоматлари энг узоқ ерда жойлашган бўлади. Чунки ўйинчи хожатхонага ёки пул ечишга бориши давомида бошқа ўйинчиларни кўриши, турли ўйин автоматларини ҳам билиши зарур. Бу ўз навбатида қимор ўйнаш рискини оширади.
5. Қиморхоналарда ўйин залларига 100 фоизлик кислород пуркалади. Чунки соф кислород уйқуни қочиради ва ўйинчининг уйқусизлиги ўйинни давом эттиришига сабаб бўлади.
1 январдан казинолар фаолиятига рухсат берилди. Агар Ўзбекистонда ҳам казинолар, қиморхоналар очилиб қолса ва Худо уриб ўша харомхонага бориб қолсангиз юқоридаги 5 та қоидани унутманг. Камроқ ютқазасиз.

#Шахсий_тажриба
Соч тўкилишидан қандай қутилганим ҳақида гапириб бермоқчи эдим. Доктор Санта Фенинг алоеверали балзамини оласиз, сочни ювиб бўлгач, нам сочга суртасиз. 1-2 дақиқадан кейин ювиб ташлайсиз. Соч учун Керосйс фирмасининг какос ёғили шампунидан фойдаланасиз. Мен шунча йил давомида ҳар хил ёғлар, мазлардан фойдаланиб кўрдим яхши эффект бермади. Лекин шу иккиси бир ой ичида зўр натижа кўрсатди. Ҳозир яна бир эффект берадиган нарсани излаб юрибман: майда тишчали каучукдан ясалган бош қашигич. Шу бошдаги нерв тўқималари ва сочнинг илдизига яхши таъсир ўтказиб, қон айланишини яхшилайди. Бош чаноғида қон яхши айланса, кўп нарсага фойдали. Айниқса соч ўсишига.
Инфопост бу. Соч тўкилиши ҳозир тренддаги касаллик бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алтернатив тарих
Агар келажакда немислар вақт машинасини ўйлаб топса Гитлерга ёрдам бериш учун тарихга ёрдам жўнатишса нима бўлади?
Гитлер Германияси 1941 йилдаёқ Туркистон давлатининг мустақиллигини тан олган. Берлинда Туркистон элчихонаси очилган. Австрияда Туркистоннинг хориждаги ҳукумати шакллантирилган. Вали Қаюмхон маълум муддат Туркистон президенти этиб сайланган. Туркистон парламенти ва Вазирлар маҳкамаси шакллантирилган. Туркистон 1944 йилга келиб 100-250 минг кишилик харби қўшинга эга бўлган.
Агар алтернатив тарихга шу ракурсдан қарайдиган бўлсак, Туркистон Германиянинг вассал давлати бўлар эди.

Твиттер ажойиб жойда, одамларнинг “афсоналари” ундан ҳам қизиқ.
Кеча Гулруҳ опа юқоридаги твитни ёзган экан. Изоҳларда “яхши кадр бўлса 10.000$ топса бўлади” деб ёзишибди.
Гулруҳ опанинг твитидаги “оддий йигит” тугул “зўр йигит”га ҳам 10.000$ ойлик ҳеч ким бермайди. Давлат ишида-ку буни орзу ҳам қилманглар. Бизнес қилиб балки топса бўлар. Кейин ўғрилик қилиб ҳам топса бўлади.
Давлат ишхоналарида аниқ белгиланган иш ҳақи разрядлари бор. Шу асосида ойлик берилади. 10.000$ ойлик олиш учун Республика бошқаруви даражасидаги давлат идора ва ташкилотлари раҳбари бўлишингиз керак. Шунда ҳам расман ойлигингиз 10К $ бўлмайди. Максимум ололганингиз 6000-7000$ бўлади.
Тадбиркорлар зўр ходимига 10.000$ беради деб ўйласангиз адашасиз. Бермайди. 10.000$ ойликдан тадбиркор 25% ижтимоий йиғим, ходим 12% даромад солиғи, 1% йиғим, жами 38% солиқ ва бошқа тўловларни тўлаши керак. Бу битта ходимга 13800$ харажат қилиниши зарур дегани.
22-25 ёшли ходим ишини “техник ходимлик”дан бошлайди. Яхши меҳнат қилса 3-4 йилда “етакчи мутахассис” қилиб кўтаради. Шунда ойлигингиз 1000$ бўлади. Агар республика бошқарувидаги идорада ишласангиз.
Битта ташкилотни эшитганман етакчи консултантга 30 млн сўмдан зиёдроқ ойлик беради. Лекин шу ойликни бутун бошли давлатда шу даражадаги атиги 20-30 тача одам олади холос.
Спойлер: Маслаҳатчи ҳам, вазир ҳам, депутат ҳам 10.000$ ойлик олмайди.
Бундай чўпчакларга ишониб ўзингизни тушкунликка тушириб қўйманг. Барака қаноатда бўлади. Беқаноат бири ҳаётингизга кириб келса, ишонинг, бир ойда 100.000$ топсангиз ҳам пайпоқ олишга пулингиз бўлмайди. Барака қочади.
Шу сабабли, бундай “мотиватцияга тўла”, реалликка тик боқмайдиган, ҳаётга пушти кўзойнаклар билан қараб умрингизни хароб қиладиган одамлардан йироқ бўлинглар.
Сиздан ойлик даромадингизни, иш жойингизни сўрайдиган одам миясида сизга қандай муомала қилиш кераклигини чамалаётган бўлади. Кийимингиз, уловингиз, телефонингизга назар ташлайдиган одам чўнтагингизни ҳисоблаётган бўлади. Шу тоифа одамлардан узоқроқ юринглар.

ODDIY YO'LOVCHI
Твиттер ажойиб жойда, одамларнинг “афсоналари” ундан ҳам қизиқ. Кеча Гулруҳ опа юқоридаги твитни ёзган экан. Изоҳларда “яхши кадр бўлса 10.000$ топса бўлади” деб ёзишибди. Гулруҳ опанинг твитидаги “оддий йигит” тугул “зўр йигит”га ҳам 10.000$ ойлик ҳеч…
Ҳа айтганча, бирор жойда бирорта раҳбарнинг “шунақа кадрим бўлса 10.000$ бериб бўлса ҳам ишлатардим” деган афсоналарини унутинглар. Бу шунчаки ходимларига нисбатан айтилган пассив агрессия. Шу сўзни декод қилсак “Сенлар чурбанлар, ҳеч қайсинг ишлашни билмайсан. Олаётган ойлигингни оқламаяпсан, текинтомоқлар” дегани. Капиталист синфнинг найрангларидан бири.
Сени Карл Маркс сингари фикрлашга ундайдиган онлар:
- Энг кам иш ҳаққи миқдори эълон қилинганида;
- Уй ва машина сотиб олиш учун нархларни суриштирганингда;
- Истеъмол саватчасидаги молларнинг қимматлигини ҳис этганингда;
- Жамоат транспорти нархи оширилганида;
- Хусусий секторда ишлаб ўзингни эксплуатация қилингандек хис қилганингда;
- Бойларнинг ҳаётини кўрганингда;
- Йиллаб ишласанг ҳам ҳеч нарса қўлга кирита олмаганингда;
- Бирор нарса олиш учун чегирма кунларини кутганингда;
- Йиллаб ўқисанг ҳам ҳеч нарсага эриша олмаганингда;
- Моашинг бўлса ҳам бир дона 0,5 кола олиш учун иккиланиб турганингда.
Баъзи воқелар социалист тарғиботчилардан ҳам кўпроқ таъсир қилади.

капитал 2 том.pdf
25.8 MB
Карл Маркс - “Капитал” 1-2 томлари (ўзбек тилида)
Гидденс Э. Социология.pdf
25.3 MB
Энтони Гидденс - Социология (ўзбек тилида)
Дон Кихот олис сафарларининг бирида жангга кираркан, душмани Иблис эканлигини кўрибди. Ҳайратда қолган Дон Кихот ундан сўрабди:
- Қаршимизда турган сенинг аскарларингми?
- Ҳа, менинг аскарларим.
- Сеники бўлиши мумкин эмас! Ахир улар Худо номи ила жангга киришаётганди!
- Ҳа, нима десин “Иблис, иблис” дея жангга кирсинми?

#диалог
- Ичасизми?
- Йўқ
- Чекасизми?
- Йўқ
- Қимор ўйнайсизми?
- Йўқ
- Қандай қилиб қимор ўйнайсан аҳмоқ. Оладиган ойлигинг бир қути тамакига ҳам етмайди-ку.

Трамп нега Гренландия ва Канадани босиб олиш билан таҳдид қиляпти?
Гренландия Шимолий Қутбга яқин жойлашгани учун космик тадқиқотлар олиб бориш, кузатув ўтказиш ва космик кемаларни учириш учун қулай ҳисобланади. Канада эса литий конларига бой. Литийдан бугунги кунда электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Хўш бу гапларнинг Трампга нима алоқаси бор? Бу гапларнинг Трампга эмас SpacesX ва Tesla компанияларига алоқаси бор. Хўш, бу компаниялар кимники? Ҳа, баракалла Элон Маскники. Трампнинг сайловолди кампаниясини ким молиялаштирди? Ким Трампнинг сайланиши учун миллонлаб доллар сарфлади? Бу “қаҳрамон” ҳам Элон Маск бўлади.
Тўғрида, АҚШ арзон давлат эмас. Шунча меҳнатнинг ҳаққини 2 та давлат билан тўлаш керак-ку.
Америка киноижодкорлари “Тепага қараманг” деган кино ишлашган. Ўша кино Трамп ва Илон Маскнинг келажакдаги ҳамкорлиги ҳақида эди. Оқ уйдаги “Овалхона”да катта фил бор, лекин ҳеч ким фил борлигини айтишга журъат топаолмаяпти. Капиталистлар ва технократлар ҳокимиятни лоббилаштирса дунёнинг оёғи осмондан келади.
Изоҳларга Чингизнинг “Сен бир палакат бола чиқдинг” деган аудиосини ташлаб қўярсиз.