Telegram Web Link
"Open AI" компанияси (ChatGPT) ўз сунъий идрок технологияларини мунтазам янгилаб бормоқда. Ўтган ҳафта ушбу компания ChatGPT нинг суратлар билан ишлаш технологияси яхшиланганлиги ҳақида маълумот берган эди. Яхшиланиш албатта бу компания томонидан техник ишларни амалга ошириш ёрдамида амалга оширилса-да сунъий идрокни яхшилаш масаласи фойдаланувчилар томонидан амалга оширилмоқда. Чунки сунъий идрокнинг асосий вазифаси фойдаланувчилар тақдим этган маълумотларни қайта ишлашдан иборат.

Тасвирлар билан ишлаш яхшиланганлиги сабабли Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонидаги айрим эпизодларни жонлантириб кўрдим. Тақдим этилаётган суратларда "Фарҳод ва Ширин" достонининг XXII боби Фарҳод ва аждарҳо ўртасидаги жанг саҳнаси тасвирланган.

ChatGPT ҳали персонажларнинг асосий тасвирини ёдлаб қолиш ва туркум суратлар яратиш кўникмасига эгами ёки йўқ? деган савол мени ҳам қийнаяпти. Шу сабабли СИ буйруқлари ва Sora дастурининг ишлаш технологиясини ўрганиб олишим керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sora дастурига берилган буйруқлар орқали эришилган натижа.

1-эпизод


Аждарнинг боши тасвирланади. Унинг ранги кулранг, бурнидан буғ чиқяпти. Кўзлари қип-қизил. Иккита сўйлоқ тиши оғзидан чиқиб турибди. У пастга қараб турибди.

2-эпизод

Аждар ва одамлар тасвирланади. Аждаҳонинг олдида одамлар кичкина кўринмоқда. Аскарлардан олдинда, Аждаҳога яқин жойда Фарҳод турибди. Аскарларнинг айримлари орқага қараб қочмоқда. Тасвир узоқдан тасвирлангани учун аждаҳо ва аскарлар яқин кўринади. Аскарлар аждаҳонинг бармоқларича келади. Тасвирнинг фон қисмида тоғлар ва осмон кўринади. Аждаҳо томон қоронғироқ. Аскарлар, яъни Фарҳод томон ёруғроқ.
Таржиманинг қай бири сифатлироқ ва жозибалироқ?

1-вариант: Улар ислом диёрларини Аббосийлар билан худди ловияни бўлишгандек бўлиб олишди.

2-вариант: Натижада улар ва аббосийлар билан бирга мусулмон ўлкаларини ўзаро бўлиб олдилар.

Ушбу гап Ибн Ҳалдуннинг "Муқаддима" асаридан парча бўлиб, улардан биринчиси менинг таржимам, иккинчиси бошқа таржимонга тегишли. Мен ўз таржимамда имкон қадар муаллифнинг қочиримлар, сўз қўллаш услуби ва бадиий ёндашувини сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

Иккинчи вариантда эса бир қанча услубий хатоликлар бор. Иккинчи таржимон асарни соддалаштиришга ҳаракат қилган кўринади.
Таржимон ишини танқид қилмоқчи эмасман, аммо Ибн Ҳалдуннинг илмий қарашларининг асоси ҳам тарихдаги ёлғон ёки хато маълумотларга қарши курашишдан иборат эди.

"Муқаддима"нинг кириш қисмида илмий далилларни тўғри исботлаш хусусида гап кетар экан, фотимийларнинг насл-насабини бадном қилиш орқали аббосийлар обрў-эътиборини кўтаришга қаратилган воқеалар мисол келтирилади. Шулардан бири, аббосийлар тарафдорларининг Бағдодда тўпланиб фотимийларнинг насл-насаби пайғамбар авлодига бориб тақалмаслиги тўғрисида фатво бериши билан боғлиқ.

Ушбу воқеа Бағдодда халифа Қодир ҳукмронлик даврида ҳижрий 402 йил (милодий 1011 йил) содир бўлган. Таржимон эса воқеа йилини ҳижрий 460 йил(милодий 1011 йил) деб таржима қилиб кетган.

"Муқаддима" асарида муаллиф ушбу воқеа йилини 402 йил деб келтириб, "баъзи манбаларда бу воқеа 460 йил сифатида келтирилиб хато маълумот берилган" деб айтади.

Таржимон бу ерда изоҳга қарамаган бўлиши мумкин, аммо ҳижрий йил ҳисобини милодий йилга ўгиришни, шунингдек халифаларнинг ҳукмронлик йилларини билиши керак эди.

Ҳижрий 460 йилни милодий йилга кўчирсак, бу тахминан 1067-1068 йилларга тўғри келади. Воқеанинг халифа Қодир (Абу ал-Аббас Аҳмад ибн Ишоқ ал-Қодир Биллаҳ) даврида содир бўлганлиги китобда аниқ ёзилганлигига кўра ҳам, ҳолат 460 йилда бўлмаганлигини кўриш мумкин. Чунки халифа Қодирнинг ҳукмронлик йиллари ҳижрий 381-422 йиллар, милодий 991-1031 йилларга тўғри келади.

Шунга кўра таржимоннинг воқеа йилини келтиришдаги хатосини эътиборсизлик натижаси дейиш мумкин. Таржима кимники эканлигини сўраманг, таржима нашр этилмаган. Менга таҳрир учун беришди.
Европа иттифоқидаги амалдорларнинг Doychevelle нашрига хабар беришича Самарқандда ўтаётган саммит минтақа давлатлари ва Европа иттифоқининг ҳамкорлигини янги даражага кўтаришдан иборат. Самарқанд саммитидаги учрашувда Европа иттифоқи “Россиянинг минтақадаги таъсирини камайтириш, реэкспорт учун минтақадан фойдаланмаслик, Россияга қўйилган санкциялар минтақа ёрдамида четлаб ўтилмаслиги, Украинадаги уруш, Россия компанияларининг минтақа давлатларидаги таъсири, шунингдек Қозоғистон нефти ва Туркманистон газини Европа иттифоқига экспорт қилинишини йўлга қўйиш мақсадида инфратузилма қурилишига сармоялар жалб қилиш масалалари”ни муҳокама қилинади.

Шунингдек, минтақа давлатлари томонидан учрашувда таклиф этиладиган масалалар яшил иқтисодиёт, минтақа ёшларининг Европа олийгоҳларида таҳсил олиши, ҳамкорликда сув ва энергетика масаласини ечиш, шунингдек халқаро савдо йўллари қурилишини жадаллаштириш, стратегик қазилма бойликларини қазиб олиш масалаларини таклиф этади.

Урсула Вон Дер Лайннинг Doychevelle нашрига берган интервьюсида “Глобал дарвоза” лойиҳаси ҳақида гап кетади. Ушбу лойиҳа Европа сармоядорларининг минтақа давлатларидаги ўрта ва йирик бизнесни ривожлантириш, инфратузилма ва рақамли иқтисодиётга сармоя киритиш масалаларидан иборат. “Глобал дарвоза” лойиҳаси Европа иттифоқининг энг йирик инвестицион лойиҳаси бўлиб, Марказий Осиё давлатларига 300 млрд евро миқдорида сармоя киритишни кўзлаган. Ушбу лойиҳа орқали Транскаспий йўли қурилади, бу Марказий Осиё ва Европа иттифоқини боғловчи савдо йўлларини орқали товар айирбошлашни камида 15 кунга қисқартиради. Транскаспий йўли қурилиши қиймати 18,5 млрд евро бўлиб, ушбу маблағларнинг ярми 2024 йил декабрида Брюсселдаги саммит доирасида хусусий сармоядорлардан йиғилган, қолган ярми Европа молия институтларидан жалб қилинади.

Саммитда ошкор қилинган асосий масалалар дея кўтарилаётган ғоялар шундан иборат, аммо саммит доирасида раҳбарларнинг ташаббуслари ҳали очиқланмади. Ушбу тарихий саммит минтақамиз учун катта имкониятлар олиб келади. Мамлакатимизнинг ташқи сиёсат доктринаси ўзаро тенг ҳамкорликка асосланганлиги яна бир бор исботланмоқда.
YETAR!

Oxirgi ikki oyda «tushib qolgan» tanishlarim soni 6 taga yetdi. Birov 35,000$, yana bittasi 28,000$, 20,000$, bittasini ukasi 14,000$ yana ikkitasi taxminan 8,000$dan “yegan”.

Dubaydagi oynani tagidan turib o‘zicha “prognoz” qiladi. Qimmat narsalarni olganini aytadi. Mayning-fermalarni ko‘rsatadi. (Rus “treyderlar” va «kriptochilarni» 90% shablon videosi shu ekan). Nafsi buzuqlar uni “bashoratini” sotib oladi, ikki uch marta “foyda” ni ko‘rsatadi, oxiri uyini sotib kredit olib borini topshiradi.

🚫 O‘zbek segmentidagi ehtimollikka asoslangan, “treyder”, «kripto-guru», “investor” va boshqa spekulyant “ekspertlarning” aksari FIRIBGAR. Sizga o‘rtacha tikgan pulingizga nisbatan 5-10% dan ortiq foyda vaʼda qilyaptimi? QOCHING, BLOKLANG.

🚫 Motivator sifat yoki o‘zicha «muvaffaqiyatli inson» sizni yangi Investorlik “sxemasiga” taklif qilyaptimi? ORQAGA QARAMASDAN QOCHING, BLOKLANG.

🚫 Sizga kelajakdan gapirib, pul sohasida bashorat qilib «oshadi, tushadi» deyaptimi? QOCHING, BLOKLANG.

Harvard iqtisodchisi Jon Kenet Galbreyt aytgan: “Bashoratchilar ikki xil bo‘ladi: bilmaydiganlar va bilmasligini ham bilmaydiganlar.”

🚫 HAMMSIDAN QOCHING, BLOKLANG!

Manimcha bu haqida alohida bitta video qilaman shekilli. Kim bilsin.

🔺 Postni tarqating, odamlarni pulini saqlaylik.

- Xurshid Maroziqov (Rasmda fikr egasi, haq gapni aytibdi. Men ham sizlarni ogohlantirib qo’yay)

www.tg-me.com/birfoizbilim
Forwarded from Palitra
​​Chizilmaganlar

Ba'zan o'ylab qolaman: balki hamma inson ham surat chizishga yoki chizilish uchun tug‘ilmagandir.

Ba'zi odamlar hech qachon hech kimning qog‘oziga tushmaydi. Ularning yuzlari chizilmaydi, so‘zlari esda qolmaydi, harakatlari hech qanday iz qoldirmaydi. Ular shunchaki shu yerda bo‘lishadi, lekin ularni hech kim sezmaydi.

Ba’zan men ham shular qatoridaman deb o‘ylayman.
Ba'zan menga ham go‘yo hech kim nigoh tashlamayotgandek, hech kim chizishga arziydigandek tuyulmaydi.
Go‘yo mening qog‘ozga tushadigan hech qanday ko‘rinchim yo‘qdek.

Ko‘rinmas odamlar

Ba'zi odamlar she’rga aylanadi.
Ba’zilari musiqaga.
Ba’zilariga filmlarda rol beriladi.
Ba’zilarining nomi tarix sahifalariga muhrlanadi.

Ammo yana boshqalar bor — ko‘rinmaslar.

Ular hech qanday she’rga ilhom bo‘lmaydi, hech qanday rassom ularning chehrasini chizmaydi, hech qanday bastakor ularga kuy bag‘ishlamaydi. Ular shunchaki bo‘lishadi. Lekin hech kim ularni chizmaydi. Men o‘sha odamlar haqida o‘ylayman.

Ularning ovozi odamlar ongida aks-sado bermaydi. Ular yulduzlar kabi yaltiramaydi. Ular tomchilar kabi yerga tushadi — ovozsiz, o‘tkazuvchan va tezda g‘oyib bo‘ladigan.

Ularning yuragi ham uradi.
Ularning qo‘llari ham narsalarni ushlaydi.
Ularning ko‘zlari ham har kuni osmonga qaraydi. Ammo hech kim ularni chizmaydi. Ehtimol, bu adolatli. Ehtimol, insonlar orasida hamma ham surat chizishga yoki chizilish uchun tug‘ilmagan.

Kimdir mukammal chiziladi — ingichka chiziqlar, ehtiyotkorlik bilan ishlangan detal va teran ifoda bilan.
Kimdir shunchaki qoralama sifatida qog‘oz chetida qoldiriladi.
Kimdir esa umuman suratga sig‘maydi.

Ba’zida o‘ylayman: menda qanday ranglar bor?
Qaysi rassom meni ko‘ra oladi?
Qaysi she’r men haqimda yoziladi?
Yoki hech qachon hech kim meni chizmaydimi? Yoki men shunchaki fonmanmi — boshqalar chizilishi uchun mavjud bo‘lgan rangsiz bo‘shliq?

Ko‘rinishning iloji bormi?
Ba’zan odam o‘zini sezilmayotgandek his qiladi.
Go‘yo u atrofdagi haqiqatga singib ketgandek.

Balki men ham shunday odamman.
Balki men hech qachon hech qaysi qog‘ozga tushmayman.
Balki men hech qachon hech kimning nigohida aks etmayman.

Lekin shu bilan nimadir yo‘qoladimi?

Axir, ko‘rinmas yulduzlar ham uzoq uzoqlarda porlaydi.
Faqat ular hech qachon chizilmaydi...

@palitralarimiz
Ҳар сафар сиз савол берасиз мен жавоб бераман. Шу сабабли бугун анъанани ўзгартирамиз мен савол бераман сиз жавоб беринг.

Охирги бир йил ичида қайси ишни қилганингиз учун ўзингиздан фаҳрландингиз?
Бир вақтлар “Сибир Ҳиёбони” лойиҳаси бўлар эди. Унда олимлар мамонтларни ДНКси ёрдамида қайта тиклашни режалаштиришганди. Мамонт гўнги атмосфера қобиғини қайта тикланишига, ўсимликлар тезроқ ва кўпроқ ўсишига ёрдам беради деган қарашда эдилар. Нимадир бўлиб шу лойиҳа атрофидаги шовшувлар босилиб кетди.

Таймс журнали кеча бош муқовасида янгиликнинг “бўри бойвуччаси”дан жойлади. Бундан 10.000 йил олдин қирилиб кетган бўриларнинг “Дахшатли бўри” (Dire wolf) турини олимлар қайта тиклашибди. Ушбу янгилик генетик инжинерияда жуда катта сакраш ҳисобланади. Энди бизни динозаврларни ҳам кўриш имкониятимиз борга ўхшаяпти.
Масъулиятсизлик муносабатларни емиради

Ҳозирги шиддатли замонда 2 та нарсани сақлаб қолиш жуда мушкул ҳолатга келди: биринчиси, ишонч бўлса, иккинчиси, масъулият. Ҳар иккиси бир-бирига боғлиқ масалалар, аммо бир биридан фарқ қилади. Биринчиси иккинчисини етаклаб келади ва иккиси бир-биридан ажралмас хусусиятлар ҳисобланади.

Ишонч - сизнинг кимгадир бўлган ижобий ҳисларингиз мажмуаси ёки кимнидир сизга бўлган ижобий ҳислар мажмуаси ҳисобланади. Ишонч қимматли ресурс. Хоҳ инсонлар ўртасидаги муносабатларда бўлсин, хоҳ инсоннинг ўз ўзига бўлган ишончи бўлсин бу туйғуни уйғотиш ва уни сақлаб қолиш шахсдан катта куч талаб этади. Кимдир сизга ишонч билдирдими, буни амалга ошириш ўзингизнинг ўзингизга бўлган ишончингизни ҳам синовдан ўтказиб чархлайди. Агар ишонч билдирилган вақтда бажаришга кучингиз етмаса, буни ўз вақтида айтиш керак. Буни тан олиш ҳам ҳамкорингизнинг сизга бўлган ҳурматини оширади.

Масъулият - ишонч билдирилгандан сўнг, топшириқлар ёки умумий аҳдлашув қоидаларига содиқликдан келиб чиқадиган туйғу. Масъулият инсонни муваффақиятга етаклайди. Ҳар қандай чуқурликдан олиб чиқади. Инсонлар қаршисида обрў-эътиборингизни оширади. Масъулиятсизлик сабаб бирор вазифани бажара олмаётганлигингиз ва буни бошқа масалаларга боғлашингиз сизни оқламайди. Шунчаки баҳоналарингизга ўзингиз ишонмаётган бўлсангиз, бошқа бировларни ишонишини кутманг. Инсонлар сезгир ҳар қандай баҳона ва ёлғонларни биттада пайқайди. Бу оғир оқибатларга олиб келади.

Мен ҳар доим умумий аҳдлашувга қилинган хиёнатни, масъулиятсизлик ва ишончсизликни ёмон қарши оламан. Одамларнинг ёлғонларини тез пайқайман ва ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмаганман. Ўз зараримга бўлса ҳам, жуда яқин кишим бўлса ҳам бундай масъулиятсиз ва ишончсиз одамлар билан орани очиқ қилиб оламан. Ўйлайманки, кўплаб инсонлар шундай фикрлайдилар. Ҳар ҳолда менинг атрофимда инсонлар ана шундай фикрлайди.

Ишонч ва масъулият инқирози даврида қандай ҳаракатланиш кераклигини Элберт Ҳаббартнинг 1899 йил ёзган “Гарсияга мактуб” очеркидан билиб олишингиз мумкин.
Ўтган сафар инсон ресурсларини кўпайтириш ҳақида ёзган эдим. Ҳалол йўл билан тезроқ ва кўпроқ туғдириб 70-80 миллионлик ўзбек миллатини шакллантиришимиз керак. Туғишдан ва туғдиришдан чарчаманг. Бизга кўпроқ ўзбеклар керак. 80 миллион бўлсак ичидан нобел олганлар ҳам, космосга учганлар ҳам, Кремний водийсида бум яратадиганлар ҳам, миллиард долларлик тадбиркорлар ҳам, футболчи-ю бошқа соҳа вакиллари ҳам кўпроқ чиқади. Бутун дунёда ўзбеклар 100-150 миллионга етса, таъсир доирамиз АҚШ Конгрессига ҳам ўтади, Кремел-у Пекинга ҳам.
Амир Темурнинг биографик асари ҳисобланмиш “Малфузати Темурий” (Темур тузуклари) асари 16-асрда Абу Толиб ал-Ҳусайний томонидан ёзилган деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Темур тузуклари”нинг асл нусхаси чиғатой туркийчасида ёзилган бўлиб, ҳозирда йўқолган. Асар 16-асрга қадар Яманда ҳукмдорлик қилган Усмонийлар ҳукмдорлари саройида сақланган. Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳон даврида Хуросонда яшаб ижод қилган тарихчи, таржимон Абу Толиб ал-Ҳусайний асарни форс тилига таржима қилиб ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга тақдим этган.

Аммо “Темур тузуклари”нинг ушбу нусҳаси Шоҳ Жаҳонга ёқмайди. Шу сабабли ҳукмдор бошқа бир тарихчи Муҳаммад Афзал Бахтиёрийга асарни қайтадан ёзишни буюради. Ал-Ҳусайний кўчирган нусха 19-аср ўрталарида Ҳиндистондан топилган. Ушбу нусҳа насталиқ ёзувида бир неча ҳаттотлар томонидан кўчирилган. Асар ананавий тарзда “Ҳамд ва над”дан бошланган бўлиб, таржимон кириш қисмида “Ушбу асар келажакда ҳеч бир ҳукмдорга наф келтирмайди” деб ёзган. Шу сабабли ҳам Бобурий ҳукмдорлар томонидан инкор қилинган.
Инфо диэта

Бугун ахборот макони интернетнинг беғараз ёрдами билан чексизликка қадар кенгайиб кетди. Аммо ахборот муҳитидаги биқиқ бир хиллик инсонни чарчатади. Қаерга қараманг ҳамма мотиватор, ҳамма ақл ўргаткич бўлиб олди. Фақат шулар тўғри яшашни билади-ю, фақат бизгина нотўғри яшаяпмиз гўё.

“Ҳамма мотивация бериб ўлдирмоқчи” деган реперимиз ҳам бир юмалаб мотиватор бўлиб олди. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий, хоҳ санъат хоҳ илмий доирага қаранг ҳаммаси бизнинг нотўғри яшаётганлигимизни таъкидлаб, бошимизга болға билан урушга ҳаракат қилади. Қўшиқларимиз ҳам “ундан ҳам бундан ҳам” айб қидирмасликка ундаб, ўзи бошқаларни айблайди гўё.

“Шундай ахборот муҳитида нима қилиш керак? Ҳамма тўғри яшаётганда биз қандай қилиб ўз ҳаётимизни яшаб қолишимиз мумкин?”, - деган саволлар одамни қийнайди. Балки, ахборот майдонини торайтириб, info dieata ёки info рўза тутиш керакмикан, ким билсин?! Ўзбек ахборот сегментида дидактик руҳдаги маълумотлар урчиб кетди. Сиз бу муҳитда қандай омон қоляпсиз? Ўз тажрибангизни бўлишинг.
Қабр тошлари

Туркиялик бир шоир айтяпти: “Алавий қишлоғида қабр тошига битилган нома кўрдим. Икки жумла холос: “Яхшилик яхшидир”. Бўлди”.

Балки қабр тошларига ёзиладиган номаларимизни бир қараб кўрармиз. Қабрда ётган шахснинг ҳаёт фалсафаси қабр тошида акс этса менимча ёмон бўлмайди. Масалан, ҳукмдоримиз Амир Сайид Олимхон ҳазратларининг Қобулдаги қабр тошига “Ватан ёди билан яшадим. Ватан ёди билан ўламан”, - деб ёзилган.

Минор қабристонидаги бир қабр тошига “007” деб ёзилганди. Айни қирчиллама 40 ёшдаги йигит. Ҳамкасблари шундай ёздирган экан. Дипломат бўлган экан, раҳматли.

Сиз-чи, қабр тошига нима деб ёзишларини васият қилган бўлар эдингиз?
I’m “қайси бирига куяй” years old.

I’m “ҳамма нарсани мендан кутаверманглар” years old.

I’m “кўча-пўчага чиқмайман, уйда ухлайман” years old.

I’m “падарингга ланат эрталабдан уйқумни буздинг” years old.

I’m “бор Ғишмат акадан сўраб кел, ўша билади” years old.

I’m “оёғим, елкам оғрийдиган бўпқопти” years old.

I’m “хоҳласанг болта шўрва пишир” years old.

I’m “жуда шовқин кўтараяпсиларда” years old.

I’m “аниқлаштирчи, нима деркан” years old.

I’m “лойдан ўзим ясаб оламан бунақа қариндошни” years old.

Сизни ёшингиз неччида?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа кайфиятда юринглар. Опа ўзини хафа қилмас экан) хихихи 😁
Шу постимни скрин қилиб олинглар:

Бирор кун интернетга чиқиб олиб, интервюларда одамларга қандай яшашни ўргатсам уринглар шапалоқлаб.
2025/07/01 11:46:39
Back to Top
HTML Embed Code: