Бир вақтлар “Сибир Ҳиёбони” лойиҳаси бўлар эди. Унда олимлар мамонтларни ДНКси ёрдамида қайта тиклашни режалаштиришганди. Мамонт гўнги атмосфера қобиғини қайта тикланишига, ўсимликлар тезроқ ва кўпроқ ўсишига ёрдам беради деган қарашда эдилар. Нимадир бўлиб шу лойиҳа атрофидаги шовшувлар босилиб кетди.
Таймс журнали кеча бош муқовасида янгиликнинг “бўри бойвуччаси”дан жойлади. Бундан 10.000 йил олдин қирилиб кетган бўриларнинг “Дахшатли бўри” (Dire wolf) турини олимлар қайта тиклашибди. Ушбу янгилик генетик инжинерияда жуда катта сакраш ҳисобланади. Энди бизни динозаврларни ҳам кўриш имкониятимиз борга ўхшаяпти.

Масъулиятсизлик муносабатларни емиради
Ҳозирги шиддатли замонда 2 та нарсани сақлаб қолиш жуда мушкул ҳолатга келди: биринчиси, ишонч бўлса, иккинчиси, масъулият. Ҳар иккиси бир-бирига боғлиқ масалалар, аммо бир биридан фарқ қилади. Биринчиси иккинчисини етаклаб келади ва иккиси бир-биридан ажралмас хусусиятлар ҳисобланади.
Ишонч - сизнинг кимгадир бўлган ижобий ҳисларингиз мажмуаси ёки кимнидир сизга бўлган ижобий ҳислар мажмуаси ҳисобланади. Ишонч қимматли ресурс. Хоҳ инсонлар ўртасидаги муносабатларда бўлсин, хоҳ инсоннинг ўз ўзига бўлган ишончи бўлсин бу туйғуни уйғотиш ва уни сақлаб қолиш шахсдан катта куч талаб этади. Кимдир сизга ишонч билдирдими, буни амалга ошириш ўзингизнинг ўзингизга бўлган ишончингизни ҳам синовдан ўтказиб чархлайди. Агар ишонч билдирилган вақтда бажаришга кучингиз етмаса, буни ўз вақтида айтиш керак. Буни тан олиш ҳам ҳамкорингизнинг сизга бўлган ҳурматини оширади.
Масъулият - ишонч билдирилгандан сўнг, топшириқлар ёки умумий аҳдлашув қоидаларига содиқликдан келиб чиқадиган туйғу. Масъулият инсонни муваффақиятга етаклайди. Ҳар қандай чуқурликдан олиб чиқади. Инсонлар қаршисида обрў-эътиборингизни оширади. Масъулиятсизлик сабаб бирор вазифани бажара олмаётганлигингиз ва буни бошқа масалаларга боғлашингиз сизни оқламайди. Шунчаки баҳоналарингизга ўзингиз ишонмаётган бўлсангиз, бошқа бировларни ишонишини кутманг. Инсонлар сезгир ҳар қандай баҳона ва ёлғонларни биттада пайқайди. Бу оғир оқибатларга олиб келади.
Мен ҳар доим умумий аҳдлашувга қилинган хиёнатни, масъулиятсизлик ва ишончсизликни ёмон қарши оламан. Одамларнинг ёлғонларини тез пайқайман ва ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмаганман. Ўз зараримга бўлса ҳам, жуда яқин кишим бўлса ҳам бундай масъулиятсиз ва ишончсиз одамлар билан орани очиқ қилиб оламан. Ўйлайманки, кўплаб инсонлар шундай фикрлайдилар. Ҳар ҳолда менинг атрофимда инсонлар ана шундай фикрлайди.
Ишонч ва масъулият инқирози даврида қандай ҳаракатланиш кераклигини Элберт Ҳаббартнинг 1899 йил ёзган “Гарсияга мактуб” очеркидан билиб олишингиз мумкин.

Ўтган сафар инсон ресурсларини кўпайтириш ҳақида ёзган эдим. Ҳалол йўл билан тезроқ ва кўпроқ туғдириб 70-80 миллионлик ўзбек миллатини шакллантиришимиз керак. Туғишдан ва туғдиришдан чарчаманг. Бизга кўпроқ ўзбеклар керак. 80 миллион бўлсак ичидан нобел олганлар ҳам, космосга учганлар ҳам, Кремний водийсида бум яратадиганлар ҳам, миллиард долларлик тадбиркорлар ҳам, футболчи-ю бошқа соҳа вакиллари ҳам кўпроқ чиқади. Бутун дунёда ўзбеклар 100-150 миллионга етса, таъсир доирамиз АҚШ Конгрессига ҳам ўтади, Кремел-у Пекинга ҳам.
ODDIY YO'LOVCHI
Бир вақтлар “Сибир Ҳиёбони” лойиҳаси бўлар эди. Унда олимлар мамонтларни ДНКси ёрдамида қайта тиклашни режалаштиришганди. Мамонт гўнги атмосфера қобиғини қайта тикланишига, ўсимликлар тезроқ ва кўпроқ ўсишига ёрдам беради деган қарашда эдилар. Нимадир бўлиб…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рем ва Ромул. Инсоният келажаги учун қўйилган илк, аммо улкан қадам.
Амир Темурнинг биографик асари ҳисобланмиш “Малфузати Темурий” (Темур тузуклари) асари 16-асрда Абу Толиб ал-Ҳусайний томонидан ёзилган деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Темур тузуклари”нинг асл нусхаси чиғатой туркийчасида ёзилган бўлиб, ҳозирда йўқолган. Асар 16-асрга қадар Яманда ҳукмдорлик қилган Усмонийлар ҳукмдорлари саройида сақланган. Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳон даврида Хуросонда яшаб ижод қилган тарихчи, таржимон Абу Толиб ал-Ҳусайний асарни форс тилига таржима қилиб ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга тақдим этган.
Аммо “Темур тузуклари”нинг ушбу нусҳаси Шоҳ Жаҳонга ёқмайди. Шу сабабли ҳукмдор бошқа бир тарихчи Муҳаммад Афзал Бахтиёрийга асарни қайтадан ёзишни буюради. Ал-Ҳусайний кўчирган нусха 19-аср ўрталарида Ҳиндистондан топилган. Ушбу нусҳа насталиқ ёзувида бир неча ҳаттотлар томонидан кўчирилган. Асар ананавий тарзда “Ҳамд ва над”дан бошланган бўлиб, таржимон кириш қисмида “Ушбу асар келажакда ҳеч бир ҳукмдорга наф келтирмайди” деб ёзган. Шу сабабли ҳам Бобурий ҳукмдорлар томонидан инкор қилинган.

Инфо диэта
Бугун ахборот макони интернетнинг беғараз ёрдами билан чексизликка қадар кенгайиб кетди. Аммо ахборот муҳитидаги биқиқ бир хиллик инсонни чарчатади. Қаерга қараманг ҳамма мотиватор, ҳамма ақл ўргаткич бўлиб олди. Фақат шулар тўғри яшашни билади-ю, фақат бизгина нотўғри яшаяпмиз гўё.
“Ҳамма мотивация бериб ўлдирмоқчи” деган реперимиз ҳам бир юмалаб мотиватор бўлиб олди. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий, хоҳ санъат хоҳ илмий доирага қаранг ҳаммаси бизнинг нотўғри яшаётганлигимизни таъкидлаб, бошимизга болға билан урушга ҳаракат қилади. Қўшиқларимиз ҳам “ундан ҳам бундан ҳам” айб қидирмасликка ундаб, ўзи бошқаларни айблайди гўё.
“Шундай ахборот муҳитида нима қилиш керак? Ҳамма тўғри яшаётганда биз қандай қилиб ўз ҳаётимизни яшаб қолишимиз мумкин?”, - деган саволлар одамни қийнайди. Балки, ахборот майдонини торайтириб, info dieata ёки info рўза тутиш керакмикан, ким билсин?! Ўзбек ахборот сегментида дидактик руҳдаги маълумотлар урчиб кетди. Сиз бу муҳитда қандай омон қоляпсиз? Ўз тажрибангизни бўлишинг.

Қабр тошлари
Туркиялик бир шоир айтяпти: “Алавий қишлоғида қабр тошига битилган нома кўрдим. Икки жумла холос: “Яхшилик яхшидир”. Бўлди”.
Балки қабр тошларига ёзиладиган номаларимизни бир қараб кўрармиз. Қабрда ётган шахснинг ҳаёт фалсафаси қабр тошида акс этса менимча ёмон бўлмайди. Масалан, ҳукмдоримиз Амир Сайид Олимхон ҳазратларининг Қобулдаги қабр тошига “Ватан ёди билан яшадим. Ватан ёди билан ўламан”, - деб ёзилган.
Минор қабристонидаги бир қабр тошига “007” деб ёзилганди. Айни қирчиллама 40 ёшдаги йигит. Ҳамкасблари шундай ёздирган экан. Дипломат бўлган экан, раҳматли.
Сиз-чи, қабр тошига нима деб ёзишларини васият қилган бўлар эдингиз?

I’m “қайси бирига куяй” years old.
I’m “ҳамма нарсани мендан кутаверманглар” years old.
I’m “кўча-пўчага чиқмайман, уйда ухлайман” years old.
I’m “падарингга ланат эрталабдан уйқумни буздинг” years old.
I’m “бор Ғишмат акадан сўраб кел, ўша билади” years old.
I’m “оёғим, елкам оғрийдиган бўпқопти” years old.
I’m “хоҳласанг болта шўрва пишир” years old.
I’m “жуда шовқин кўтараяпсиларда” years old.
I’m “аниқлаштирчи, нима деркан” years old.
I’m “лойдан ўзим ясаб оламан бунақа қариндошни” years old.
Сизни ёшингиз неччида?
I’m “ҳамма нарсани мендан кутаверманглар” years old.
I’m “кўча-пўчага чиқмайман, уйда ухлайман” years old.
I’m “падарингга ланат эрталабдан уйқумни буздинг” years old.
I’m “бор Ғишмат акадан сўраб кел, ўша билади” years old.
I’m “оёғим, елкам оғрийдиган бўпқопти” years old.
I’m “хоҳласанг болта шўрва пишир” years old.
I’m “жуда шовқин кўтараяпсиларда” years old.
I’m “аниқлаштирчи, нима деркан” years old.
I’m “лойдан ўзим ясаб оламан бунақа қариндошни” years old.
Сизни ёшингиз неччида?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа кайфиятда юринглар. Опа ўзини хафа қилмас экан) хихихи 😁
Шу постимни скрин қилиб олинглар:
Бирор кун интернетга чиқиб олиб, интервюларда одамларга қандай яшашни ўргатсам уринглар шапалоқлаб.

Совет кишиси совет мактабларида сифатли таълим кўрганми?
Кўпгина ҳолларда “homo sovietiques”нинг совет мактабларида зўр таълим кўргани ҳақида айтишади. Бу 30% га тўғри, аммо 70% га нотўғри хулоса. Буни ҳаётимиздаги оддий мисоллар билан тушунтириш мумкин.
Ҳозирги кунда камроқ, аммо 15-20 йиллар олдин, 90 йилларнинг бошида ҳам оилаларда келинлар қиз туққани учун сиқувга олинган, ҳатто калтакланган ҳам. Аслида оилада қиз фарзанд туғилишига келинлар сабабчими? Йўқ. Аммо совет кишиси оддий мактаб дарслигини ҳам қисман ўзлаштира олмагани сабабли келинларни айблайди.
Хўш, унда қиз фарзанд туғилишига ким сабабчи? Ҳеч ким сабабчи эмас ва буни ҳеч ким назорат қила олмайди. Демак, мактабга қайтиб 8-синф одам анатомияси дарсидан битта мавзуни қайта тушунтириб бераман сизларга. Чунки каналим обуначилари ҳам “совет кишиси” сингари чала билим соҳиби бўлиб қолишмасин.
Аёл ўзида 1 та хромосомани ташийди, Х хромосомаларни. Х хромосомалар аёл жинсига мансуб эмбрионни ҳосил қилади. Яъни XX - аёл, XY - эркак. Эркак эса 2 та: Х ёки Y хромосомани ташийди. Агар жинсий алоқа вақтида эркак сперматозоидининг Х хромосомаси аёл бачадонига тезроқ етиб борса, ҳомила жинси аёл бўлади. Агар Y хромосома тезроқ етиб борса ҳомила жинси эркак бўлади.
Эрекция вақтида эркак сперматозоидида 1 млн.га яқин хромосома бўлади. Шунинг 50% Х, қолган ярми эса Y хромосомалардир. Ана шу 1 млн.та хромосомадан фақат 1 тасигина уруғдонга етиб боради. Қайси турдаги хромосома уруғдонга биринчи етиб бориши лотореядек гап.
Қисқача қилиб айтганда тангани осмонга отсангиз гербли томони тушиш эҳтимоли 50%, орқа томони тушиш эҳтимоли 50% ни ташкил этади. Шу сабабли бола жинси билан боғлиқ жанжалларга нуқта қўйиш учун ҳеч бўлмаса мактабда яхши ўқинг.

Рак касалидан даволанаётгани учун узоқ вақтдан буён акаси ва опасини кўролмаган қизалоқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай қўшиқ услубини ўйлаб топган қизча бундан соққа қиляптими йўқми билмадим. Лекин мени жияним қўшиқ айтиб соққа қиляпти.
Кеча кичкина жияним битта қурт эвазига опасига шу қўшиқни айтиб видео қилишга рози бўлибди. Ўзимизни оилавий гуруҳ бўлгани учун арзонга кўнибди. Кейин опаси синфдошларига жўнатгани учун алоҳида видео олмоқчи бўлган экан опасидан 2000 сўм олибди. 😂😂😂
Жиянларим шустрий

Смсларни ўчириб юбориш ҳақида. График рассомим бор эди, қиз бола. Бир лойиҳани бошлаган эдик. Наъмуналар чизганди, анча меҳнат кетган. Маблағлар сабаб лойиҳа озроқ тўхтаб қолганди. Пул топиб давом эттираман десам, не кўз билан кўрайки, смсларни ўчириб ташлабди. На телеони бор ва на бошқа тармоқлардаги аккаунти. Шунақа иш қилманглар энди. Мен севги изҳор қилиб ёзибманми ўчириб ташлайдиган. Эртадан бошлаб мен ҳам ҳаммани блоклаб чиқаман. Чунки эртага лавозимим ошади 😂
Замира опа Анқарадан совға жўнатдилар. Бугун олдим, дангасалик қилиб ололмай юрган эдим. Жуда қизиқарли, тарихий фактларга бой китоб экан. Дасхат ҳам қўйиб берибдилар. Катта раҳмат.
Охирги марта Венс билан учрашган экан. Йилнинг бошида Папа 20 апрелда ўлади деган хабар чиқаришганди твиттерда. Ишонмагандим, ўлибди мана. Кеча ўлганини эълон қилишмаганига асосий сабаб, христианларнинг энг катта байрами Пасха куни эди 20 апрель. Майли пешанасига ёзилгани шу эканда.
Бизда ҳам битта блогер бор, русларда ҳам. Ким билан кўришса палакат босади. Форбеснинг “андер 30” рукни ҳам шунақа “қора қўл”. Венс ҳам. Йилни бошидан бери қанчадан қанча одамни бошини еди, хосиятсиз. Папага келибдида навбат.

Телеграмнинг энг яхши имкониятларидан бири "сторй" ҳикоялар жойлаштириш имкони бўлса керак.
Телеграм ҳикояларимда ҳар куни нотаниш одамларнинг жойлаштирган видеолари чиқиб туради. Ўша рақамлар одатда "Нотаниш 22.06.", "Ярим кечаси ким?", "Ким2", "Ким???", "Яна ким" - деб антиқа сақланган бўлади.
Одатда соат 22:00 дан кейин қариндошларнинг рақамидан бошқа ҳеч кимнинг қўнғироғини кўтармайман. Қариндошлар ё уруш-жанжал ва ёки кимдир ўлиб қолсагина телефон қилади. "Ҳеч ким телефон қилмаяптими демак ишлари жойида экан" деб ўйлайман. 4-5 йилдан бери телефоним деярли жирингламайди. Ҳафта ёки ойда бир кимнингдир муаммоси пайдо бўлиб қолмаса, эслашмайди ҳам.
Нотаниш рақамларни эса юқоридагидек сақлаб қўяман. Одамларнинг анча-мунча томи кетган кўринади. Кеча ҳам "Нотаниш 21-апр" рақами кечаси қўнғироқ қилибди. Бир эмас 2 марта қўнғироқ қилибди. Биринчи марта "нотаниш рақамлар"нинг қўнғироғидан хурсанд бўлдим. Сабаби "уйқу фалажи"да уйғона олмай ётган эканман.
Охирги марта 2018 йил "уйқу фалажи"га чалингандим. Кейинчалик шу ҳақида илмий мақолалар ўқиб тушундимки, "уйқу фалажи"нинг асосий сабаби баланд ва ноқулай ёстиқлар. Кеча ҳам жуда ноқулай ёстиқда ухлаб қолибман. Натижада бўйин қайрилиб нафас йўлларини қисим қўйган. Мияга етарли даражада кислород етиб бормаганлиги сабаб, тана одамни уйғотишга ҳаракат қилади.
Шу сабабли, тўғри ёстиқ танлаб ухланглар. Японларнинг ётоғига қарасангиз деярли теп текис бўлади. Ҳа айтганча, нотаниш рақамларнинг сиз контактларингизга нима деб сақлаб қўйгансиз?