Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини олиш учун тендер ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 - йил 6 - декабрдаги “Автомобил транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида жорий йилнинг 24 - ноябрь санасида шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер бўлиб ўтади.
Тендерга қўйилган лотлар:
ВШ – 715-сонли Самарқанд ш. – Бухоро ш. икки томондан
ВШ – 732-сонли Бухоро ш. – Қарши ш. икки томондан
ВШ – 789-сонли Тошкент – Ғиждувон икки томондан
Тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Ижтимоий тармоқлар орқали вақти-вақти билан тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолияти тўхтатилган автобус йўналишларни қайта тиклаш борасида мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатлар юзасидан Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-59-сонли қарори асосида Бухоро шаҳрида жамоат транспортида хизмат сифатини ошириш, бир-бирини такрорловчи автобус йўналишларини қисқартириш мақсадида мутахассисларни жалб қилган ҳолда илмий ёндашувлар асосида транспорт Бош режаси ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу жараёнда бевосита йўловчилар оқими, автомобиль йўлларининг ҳолати кузатилмоқда. Шунингдек, автомобиль йўлларида видеокамералар ёрдамида транспорт оқими ҳамда йўловчилар билан мулоқот орқали аҳолининг фикри ўрганилади. Энг асосийси, ушбу тадқиқотлар жамланиб, шаҳарнинг транспорт Бош режаси ишлаб чиқилади ҳамда муҳокамалардан сўнг тасдиқланади.
Ҳозирда ушбу транспорт Бош режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хитойда ишлаб чиқариладиган паст полли янги автобусларни харид қилиб, олиб келиш бўйича шартномалар имзоланган бўлиб, автобуслар ишлаб чиқариш жараёнида. Жумладан, режада белгиланганидек, ноябрь ойида 20 та янги автобус олиб келиниши белгиланган. Шунингдек, яна янги автобуслар харид қилиниши ҳамда шаҳар ҳудуди тўлиқ жамоат транспорти билан қамраб олиниши, бу тадбирлар доирасида албатта Бухоро шаҳрининг барча ҳудуди сингари Дилкушо ва С.Шерозий МФЙлар (Шимолий кичик ноҳия) ҳудуди ҳам автобус йўналишлари билан тўла қамраб олинади. Бунинг учун албатта вақт ва маблағ талаб этилишини инобатга олиб, вазиятни тўғри баҳолашингизни ва бу масалаларни ечиш бўйича зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қиламиз.
Бундан ташқари ҳозирда Дилкушо кўчаси бўйлаб 17-сонли автобус йўналиши ҳаракатланмоқда, ушбу йўналиш масофасининг узоқлиги туфайли Дилкушо кўчасининг атиги 400-500 метр қисмини қамраб олинмаганлигини, зарур ҳолларда йўловчилар мазкур йўналиш хизматларидан бемалол фойдаланишлари мумкинлигини тавсия этамиз.

19-халқаро “Транспорт ва логистика-TransLogistica Uzbekistan 2023” кўргазмаси ўтказилади.
Жорий йилнинг 1-3-ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзэкспомарказ МКК да 19-халқаро “Транспорт ва логистика-TransLogistica Uzbekistan 2023” кўргазмаси ўтказилади. Бу йил 27 мамлакатдан 200 дан ортиқ экспонентлар, жумладан, Австралия, Озарбайжон, АҚШ, Руминия, Туркия ва бошқа мамлакатлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Форумда иштирок этишни хохловчилар жорий йилнинг 26 октябрига қадар 71-205-14-14 рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

"Бухоронома" газетасининг 2023 йил 26 октябрдаги 88 - сонида бошқарма бошлиғи Фахриддин Ражабов билан ўтказилган суҳбат асосида “Йўловчиларга хизмат сифати янада замонавий бўлади” номли мақола чоп этилди.
Мазкур мақолада йўловчи ташиш соҳасида вилоятда амалга оширилган ва оширилаётган тадбирлар тўғрисида фикр юритилган.

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
📢 Ko'p kutilgan #TransLogistica Uzbekistan 2023 ko'rgazmasi o'z ishini boshladi!
✔️Faqat 3 kun. Transport-logistika sohasidagi yetakchi xorijiy va mahalliy kompaniyalarning ekspozitsiyalarini tomosha qiling
‼️Ro‘yxatdan o‘tish havola orqali amalga oshiriladi http://bit.ly/Trans_reg_Uz
_
📢 Долгожданная выставка #TransLogistica Uzbekistan 2023 официально открыта!
✔️Только 3 дня. Успейте ознакомиться с экспозициями ведущих зарубежных и отечественных компаний транспортной и логистической отрасли
‼️Регистрация доступна по ссылке http://bit.ly/Trans_reg_Ru

https://telegra.ph/YOLOVCHI-TASHISH-SOHASIDA-BOLIB-OTADIGAN-OCHIQ-TENDERGA-MARHAMAT-11-06-2
2023-yil 11-dekabr soat 17-00 da Buxoro viloyatidagi yo'lovchi tashish yo‘nalishlarini biriktirish bo‘yicha quyidagi yo`lovchi tashish yo`nalishlarida elektron tarzda OCHIQ TENDER O‘TKAZILADI.

Telegraph
YO‘LOVCHI TASHISH SOHASIDA BO‘LIB O‘TADIGAN OCHIQ TENDERGA MARHAMAT!
Buxoro viloyati hududidagi shahar atrofi, shaharlararo viloyat ichki avtobus yo‘nalishlari hamda shahar atrofi yo‘nalishli taksi yo‘nalishlarini biriktirish bo‘yicha elektron tarzda ochiq tender o‘tkaziladi. Navbatdagi ochiq tender 2023-yilning 11-dekabr…
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ℹ️Бухоро ва Когон шаҳарларида жамоат транспортида йўл кира нархи сўнги маротаба 2021 йил ноябрь ойида қайта кўриб чиқилган бўлиб,ушбу давр мобайнида республикада ойлик иш ҳақи, ёқилғи-мойлаш материаллари нархлари сезиларли даражада ошганлиги кузатилди.
Шу муносабат билан йўловчиларга замонавий транспортларда хизмат кўрсатилишини таъминлаш, автобуслар паркини доимий равишда янгилаб бориш ҳамда келгусида хизматлар сифатини ошириш учун автотранспорт корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш, шунингдек, ёқилғи-мойлаш материаллари нархларидан келиб чиқиб шаҳар жамоат транспортларида йўл кира нархларига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари “Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори” МЧЖ билан ҳамкорликда шаҳар йўловчи транспортида электрон тўлов тизимини жорий этиш бўйича ишларнинг сўнги босқичи олиб борилмоқда. Электрон тўлов тизими жорий этилиши билан вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз йўл кира тарифлари амалиётга татбиқ этилади.
Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.