Telegram Web Link
Аввал хабар бериб ўтилганидек, айни кунларда “Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори” МЧЖ билан ҳамкорликда Бухоро шаҳар жамоат транспортларида электрон тўлов тизимини жорий этиш ишларининг сўнги босқичи доирасида автобусларда стационар влидаторлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Электрон тўлов тизими жорий этилиши билан вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз йўл кира тарифлари амалиётга татбиқ этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли Қарорига асосан ишлаб чиқилаётган Бухоро шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режасида автобуслар учун алоҳида йўлак ажратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу тадбир натижасида Бухоро шаҳрининг гавжум кўчаларида ҳаракатланувчи автобуслар ҳаракати интервали 5-6 минутга қисқартирилиб, жамоат транспортлари ҳаракат тезлиги оширилади ҳамда йўловчилар кўзлаган манзилларига қисқа муддатларда хавфсиз етказилиши таъминланади.
Айни дамда “Прогресс мега транс” МЧЖ томонидан Хитойдан олиб келинган янги автобуслар тақдимоти бошланмоқда.
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
Photo
Бугун аҳолимизнинг аксарияти ҳар куни ишга, ўқишга ёки бошқа юмушлар билан жамоат транспортларидан, айниқса автобуслардан кенг фойдаланади. Шу боис вилоятимиз жамоат транспорти ҳаракатида қатнов мунтазамлигини, ҳаракат хавфсизлигини ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ишончли автобус қатновини ташкил этиш муҳим вазифа сифатида илгари сурилди. Айни вазифалардан келиб чиқиб ҳамда соҳада туб бурилиш ясаш, транспорт паркини янги автобуслар билан бойитиш ва тизимни рақамлаштириш лозимлигини инобатга олиб давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспортини тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сон қарори доирасида вилоятда жамоат транспортида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар билан янгилаш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Жумладан, ушбу тадбирлар давоми сифатида “Progress mega trans” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг “Zhоng Tong” компаниясида ишлаб чиқарилган 20 дона замонавий автобуслар олиб келинди. Мазкур автобуслар йўловчилар учун қатор қулайликларга эгалиги билан ажралиб туради. Умумий 70 та йўловчи сиғимига эга автобус 5 та кузатув камералари ҳамда иситиш ва совутиш тизимлари ҳам мавжуд. Шу билан бирга имконияти чекланган фуқаролар учун зарур шароитлар яратилган ва ойналар қуёш нуридан асровчи плёнкалар билан жиҳозланган.
Бундан ташқари “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу марказ йўналишларни мониторинг қилиш, иш ҳажмини аниқлаш, баҳолаш, йўлкиралар ва хизматлар сифатини назорат қилиш, ҳар бир автобус ҳаракатини GPS-трекерлари орқали онлайн кузатиб бориш, бунда ҳаракат таркиби, иш жадвалига, оралиқ интервалга амал қилиш, йўналиш харитаси асосида ҳаракатланиш каби ҳолатлар алоҳида назоратга олинади. Шунингдек, назоратчилар гуруҳи томонидан бевосита йўналишларга чиққан ҳолда йўлкира ҳақи тўланишини ва хизматлар сифатини, яъни автобуснинг санитар ҳолати, ҳайдовчининг ташқи кўриниши, муомаласи ўрганиб борилади. Шунингдек, марказ тавсияси асосида йўловчи ташувчи корхоналарга жарима баллари ёки рағбатлантириш чоралари кўриб борилади. Ушбу марказ фаолиятини олиб бориши учун бошқарма биносидан алоҳида хона ажратилиб, зарурий техника воситалари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Шаҳар жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги фуқаролар учун яратилаётган имтёзлар.
Бухоро вилоятида йўналишлар тармоғи такомиллаштирилади.

Ҳозирда Бухоро шаҳар транспорт инфратузилмаси Бош режаси ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу Бош режага асосан эски йўналишлар тармоғи янгиланиб, Бухоро шаҳрининг барча кўчалари жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади. Бунинг натижасида:
28 та автобус йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларнинг ўрнига қулай бўлган янги йўналишлар тармоғи (магистраль, айланма ва етказиб берувчи) ташкил этилади ва янги йўналишда автобуслар сони 291 тани ташкил этиб, автобусларнинг сиғими 59 фоизга ортади.
- йўналишлар ўтадиган йўл-кўча тармоғининг умумий узунлиги 81 кмга ортади, йўналишларнинг такрорланиш даражаси 33 фоизга камайтирилади. Бунинг натижасида шаҳарнинг бир нуқтасидан иккинчисига узоғи билан 35-40 дақиқада етиб бориш имконияти яратилади.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорога 20 та замонавий автобуслар олиб келинди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/01 00:48:44
Back to Top
HTML Embed Code: