Telegram Web Link
Спортчи Элбек Раҳимовни қасддан ўлдирганларга ҳукм ўқилди

Бугун, 2022 йил 5 май куни Қашқадарё вилоят судида 26 нафар судланувчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф. Юсупов раислигида кўриб чиқилди.

Судланувчиларнинг барчаси Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, уларнинг 3 нафари вояга етмаган шахс ҳамда 3 нафари ички ишлар органларининг собиқ ходимлари.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 97, 109, 111, 127, 137, 169, 277, 28,137, 28,211, 28,277, 210, 230-1, 241-1 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, судланувчиларнинг 19 нафарига 3 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 нафарига 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, вояга етмаган шахсларга 5 йил 6 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда ички ишлар органларининг собиқ ходимларига 3 йилдан 8 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Марҳумнинг қонуний вакили фойдасига 11 нафар судланувчидан солидар тартибда 10 800 000 сўм миқдорида моддий зарар ва 150 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Путин Лавровнинг Гитлер ҳақидаги сўзлари учун кечирим сўради
Путин Лавровнинг Гитлер ҳақидаги сўзлари учун кечирим сўради

Бугун, 5 май куни Россия Президенти Владимир Путин Исроил Бош вазири Нафтали Баннет билан телефон орқали суҳбат қилди. Суҳбат давомида Путин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг яҳудийлар ҳақидаги сўзлари учун узр сўради. Бу ҳақда Исроил Ҳукумати идораси сайтида жойлаштирилган суҳбатдан кейинги хабарда келтирилган.

“Улар [Путин ва Беннет] Россия Ташқи ишлар вазири Лавровнинг сўзларини ҳам муҳокама қилди. Нафтали Баннет Лавровнинг сўзлари учун Президент Путиннинг узрини қабул қилди ва Президентнинг яҳудий халқи ҳамда Холокост хотирасига муносабатини ойдинлаштиргани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Президенти Владимир Зеленский яҳудий бўлса, уни қандай қилиб “миллатчилик қилиш”да айблаш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан Адольф Гитлерда ҳам “яҳудий қони бор эди”, дея жавоб берганди. 

Исроил Ташқи ишлар вазири Россия ҳукуматидан вазирнинг бу сўзлари учун Исроил ва яҳудий халқидан кечирим сўрашни талаб қилди. Россия ТИВ Лапиднинг баёнотларини “тарихга қарши” деб атаган. Улар тарихда яҳудийлар ва нацистлар ўртасидаги ҳамкорлик мисоллари бўлганини эслаган. 

Россия ТИВ Владимир Зеленский 2020 йилда имзолаган “Украинада антисемитизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун мавжудлигига қарамай, унинг қоидаларига амал қилинмайди, деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, расмий Москва Исроил “неонацистлар режими” шаклланган ва “антисемитизм гуллаб-яшнаган” Киевни қўллаб-қувватлашда айблаган. 

Франция ҳам Лавровнинг Гитлер ҳақидаги баёнотини беэътибор қолдирмади ва Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида тарқатаётган дезинформацияга қарши курашни давом эттиришини қайд этди.

Исроил Президенти Ицхаак Герцог ҳам Россия Ташқи ишлар вазирининг узр сўрашини талаб қилди.
Toshkentda 9-may kuni bayram salyuti tashkil etiladi

👉@Abdalimov_gapiradi
Toshkentda 9-may kuni bayram salyuti tashkil etiladi

Joriy yilning 9-may kuni kechqurun soat 21:00 da Toshkent shahrida Xotira va qadrlash kuniga bag‘ishlangan bayram salyuti tashkil etiladi. Bu haqda Mudofaa vazirligi axborot xizmati rahbari Otabek Yo‘ldoshev AOKAda o‘tgan brifing davomida ma'lum qildi.

Bayram munosabati bilan Shon-sharaf muzeyida 30 dan ziyod nufuzli tashkilotlar xodimlari, fan arboblari ishtirokida “II jahon urushida erishilgan g‘alabalarga o‘zbekistonliklarning qo‘shgan hissasi” mavzusida xalqaro amaliy konferensiya o‘tkazildi.
Forwarded from Abdalimov Gapiradi
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашига Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тақдим этди
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашига Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини таништирди

Бугун, 6 май куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг 77-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси томонида йиғилиш қатнашчиларига 2025 йили ёшлар ўртасида Тошкентда бўлиб ўтадиган IV Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни ва Тошкент вилояти Қибрай туманида қуриладиган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси намойиш этилди. Лойиҳани ООК расмийларига Осиё Олимпия кенгаши президенти ўринбосари Отабек Умаров тақдим этди.

ООК Ижроия қўмитаси йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) раҳбари Ража Рандхир Сингх, ОCА бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (FINА) президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам, Осиё Олимпия кенгаши президенти ўринбосари Отабек Умаров ва ООКнинг Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этди.

Маълумот ўрнида Ёшлар ўртасидаги IV Осиё ўйинларида қитъанинг 45 давлати вакиллари спортнинг 20 та турида ўзаро куч синашади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Hokim yordamchisi - Yangi O'zbekiston islohotchisi..! 😂

Ha, bu hokim yordamchilari jamiyatda ancha o'zgarishlar qiladi. Kambag'allikni qisqartirishdan tortib, yoshlarni ishli qilib tashlaydi. Ishsiz odam qolmaydi..

"Men ham hokim yordamchisi bo'lsammikan.." deb qolaman o'zimga o'zim..😜

Endi meni eshitish, yana bir hokim yordamchisi pora bilan "akalarni" qo'liga tushubdi.
Bu safar Yunusobod tumanida, naxt 35.000$ 😁.

Biror muammolaring bo'lsa ertaga hokim yordamchisiga chiqishish, bartaraf qiladi. Zero hammasi ham pora oladigan emasdurrr😜

©Muhammad Ziyo

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://www.tg-me.com/teleradiouz_official
Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди
Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 6 май куни Украинага 150 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишини маълум қилди. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, янги пакет доирасида Вашингтон Киевга, хусусан, артиллерия ўқ-дорилари ва радарларни топширади. 

“Мен Украинани артиллерия ўқ-дорилари  радар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайдиган яна бир хавфсизлик ёрдам пакетини эълон қиламан”, дейилади Президент ёзма баёнотида. 

Шу билан бирга, Байден АҚШ Конгресси томонидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағ деярли тугаганини эслатди. Шу муносабат билан давлат раҳбари яна бир бор қонунчиларни Вашингтон маъмуриятининг Киевга яна 33 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги аввалроқ сўровини маъқуллашга чақирди.  

“Бугунги эълон билан менинг маъмуриятим Украинага ёрдам жўнатиш учун сарфланиши мумкин бўлган маблағни деярли тугатди. Конгресс Украинанинг жанг майдонида, шунингдек, музокаралар столида ўрнини мустаҳкамлаш учун сўралган маблағни зудлик билан тақдим этиши керак”, дейди Байден. 

Эслатиб ўтамиз, Байден Конгрессдан Украинага гуманитар ва ҳарбий ёрдам сифатида 33 миллиард доллар сўради. Байден сўраган маблағга 8,5 миллиард доллар иқтисодий ёрдам ва 3 миллиард доллар гуманитар ва озиқ-овқат ёрдами киради.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
16 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

@Abdalimov_gapiradi
Қашқадарёда бу сафар 16 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг 16-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Воқеа ҳақида хабар берган "Nasafnews" мухбирининг айтишича,  воқеа жорий йилнинг 5 май куни содир бўлган. 

Мактабнинг 9-Д синфида ўқувчиси Э.Қ.(қиз бола) дарсдан сўнг уйига бориб, арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва вафот этган.

Қўшимча қилинишича, қиз 2006 йил туғилган. Воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган. 

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нишон туманидаги ўқувчи қизлар ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди

@Abdalimov_gapiradi
Сурхондарёдаги спорт мажмуасининг томи қулаб тушди

Қайд этилишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Сурхондарёдаги спорт мажмуасининг томи қулаб тушди

Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум бўлишича, куни кеча, 5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасининг том қисми қулаб тушган.

Қайд этилишича, кураш залининг тахминан 1700 метр квадрат майдонида  том қисми бузилиб, ерга қулаб тушган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Маълумот учун, мажмуа 1999 йилда қурилган. Унинг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаданилгани айтилади.
Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди
Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди

Бугун Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига 3 ёшли боланинг чап қўли  гўшт майдалагичга кириб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб боришиб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатишган.

Тиббиёт ходимларининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши эканлиги маълум бўлди.
Forwarded from Abdalimov Gapiradi
Сочидан Тошкентга парвозлар тўхтатилади
Forwarded from Abdalimov Gapiradi
Сочидан Тошкентга парвозлар тўхтатилади


21 майдан «Россия» авиакомпанияси Сочидан Тошкентга парвозларни тўхтатади, 20 майдан эса Москвадан Тошкентга қараб «Аэрофлот» ўз парвозларини йўлга қўяди.

Маълум бўлишича, бошқа аэропортлар фаолияти тўхтатилгани сабабли Сочи аэропортида халқаро рейслар кўпайиб кетган. Айни пайтда Сочидан 8 та халқаро йўналишда парвозлар бўляпти.

Россия ва Украина низоси ортидан Россия жануби — Ростов, Краснодар, Анапа, Геленжике, Элиста ва Ставрополдаги аэропортлар фаолиятини тўхтатишган. Росавиация бошқа муқобил аэропортлардан фойдаланишни тавсия қилганди.

«Россия» авиакомпаниясининг давомчиси бўлган «Аэрофлот» Ўзбекистоннинг Тошкент, Урганч, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига рейслар қўяди.
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Яқинларимизни эслаб қўямиз!
2025/07/07 21:59:52
Back to Top
HTML Embed Code: