Telegram Web Link
АҚШ Афғонистонда неча миллиардлик техника қолдиргани очиқланди

АҚШ 2021 йилнинг август ойида Афғонистондан қўшинларини олиб чиққач, мамлакатда қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳарбий техникаларни қолдириб кетган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботига таяниб, CNN хабар берди.

Ҳисоботда айтилишича, 2005-2021 йилларда Қўшма Штатлар Афғонистон ҳукуматига 18,6 миллиард долларлик ҳарбий техника ўтказган. 2021 йилнинг августида Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин, 7,12 миллиард долларлик техника мамлакатда қолган. 

“Энди у “Толибон” ҳаракати қўлига ўтди”, дейилади хабарда.

CNN маълумотларига кўра, Афғонистонда Американинг самолётлари, ҳарбий машиналари, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, алоқа ва бошқа жиҳозлари қолган. АҚШ ҳарбий раҳбарияти ташлаб қўйилган мулкни йиғиш ёки йўқ қилиш учун Афғонистонга қайтиш ниятида эмас. Шу билан бирга, қуролларнинг аксарияти ишлатишга яроқли бўлиши учун доимий “парваришни” талаб қилади.

Маълумот учун, 2021 йил 14 апрелда АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Афғонистондаги операцияни тўхтатишга қарор қилганини эълон қилди. Бу Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампания бўлди. Қўшма Штатлар бу урушни 2001 йил октябрь ойида бошлаган. Америка қўшинларини олиб чиқиш 2021 йил май ойида бошланган ва сентябрь ойи бошида якунланган. АҚШнинг 2010-2013 йиллардаги амалиёти энг юқори чўққисида Афғонистондаги Ғарб кучлари сони 150 минг кишидан ошди. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар бўлинмалари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилди.

Қўшма Штатлар ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операцияни бошлади. Ўтган йилнинг 15 август куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетган ва “Толибон” жангсиз Қобулга кириб келган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ха ёдимда! Қашқадарё вилоятининг собиқ хокими Зоир Мирзаев қиш кунларининг бирида тоғли худудлардаги қишлоқда тунаб қолганди! Бундан кўзланган мақсад, халқни муаммоларини хис қилишдан иборат эканлиги айтилганди! Халқни йўли абгорлиги, газсиз хонадондаги шароит, электр энергиясидаги узилишларни ўз кўзи билан кўрган рахбар шу муаммолар устида янада иштиёқ билан ишлаши бошқа рахбарларга ўрнак қилиб кўрсатилганди!
Тан олиб айтиш керакки бугунги кунда сектор рахбарлари, хамда уларнинг ўринбосарларига истиқомат қилиши учун ахолидан фарқли ўлароқ етарли шарт шароит яратиб берилган! Иш жойлари эса зодагонлар хавас қиладиган кўринишга келтирилган!Бундай кўринишдаги шарт шароитда фаолият юритаётган рахбарлар қандай қилиб халқ дардини хис этиши мумкин деган хақли савол туғулиши табиий хол! Мактабларда муаммолар тўлиб, тошиб ётганда, қаердаги маънисиз фестивалларга миллионлаб маблағлар ажратилиши кишини чуқур ўйга толдиради! Биз чиндан хам ривожланиш йўлини танладикми, ёки кўзбўямачилик йўлиними? деган савол туғулади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayotimizni har bir daqiqasini qadriga yetaylik zero hayot bizga bir marotaba beriladi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Assalomu alaykum! Juma ayyomingiz muborak bo'lsin qadirdonim!

🕌 Ulugʻ kunda soʻrang ne boʻlsa kerak!
🕌 Nolalaringiz yigʻadi falak.
🕌 Alloh rozi boʻlsin sizdan dindoshim,
🕌 Juma ayyomingiz boʻlsin muborak! 😊❤️

Xar bir qilgan ibodatingiz qabul bo'lsin
Ilohim

Yaqinlarni birinchi bo'lib tabriklang!


➫ Barchaga Ulashing👇🏻
Гутерриш БМТ Украинани урушдан қутқариб қололмаганини тан олди
Гутерриш БМТ Украинани урушдан қутқариб қололмаганини тан олди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинага қарши урушининг олдини олиш ва тўхтатишга қодир эмаслигини тан олди. Бу ҳақда Киевда Президент Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида сўз борди.

“Тушунтиришга ижозат беринг. Хавфсизлик Кенгаши бу урушнинг олдини олиш ва уни тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қила олмади. Бу оммавий ҳайрат, умидсизлик ва ғазабга сабаб бўлди. Лекин БМТнинг ҳар бир вакили ҳар куни украиналиклар учун, Украина ташкилотлари билан елкама-елка ишлайди”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, БМТнинг Украинадаги миссияси жуда тез ташкил этилди, бироқ “ҳамма нарса аъло даражада ишламаяпти”.

“Биз кўрсата оладиган ҳар қандай ёрдам ҳозирги эҳтиёжлар олдида хира тортади”, деган БМТ Бош котиби ва ташкилот кўпроқ ҳаракат қилишига ишонтирган.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Киевга ташриф буюрди ва у ерда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Шунингдек, у Киев вилоятининг бир муддат руслар назоратида бўлган шаҳарларига борди.

Украина расмийлари Гутерришнинг ташрифи давомида рус ҳарбийлари Киев марказига ҳужум уюштирганини маълум қилди. Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулебанинг айтишича, БМТ Бош котиби пойтахтга ташриф буюрган пайтда Россия Киевга қанотли ракеталар билан зарба бергани “жирканч ваҳшийлик”дир.

Бир кун олдин Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага ташриф буюрган Гутерришнинг ўзи BBC шарҳида бу ўққа тутилганидан “ҳайратда қолганини” айтди.
Qashqadaryoda 1,1 mlrd so‘mlik tovarlarni sotib yuborgan ombor mudiri ushlandi

U pullarni shaxsiy ehtiyojlariga sarflab, tadbirkorning mulkini talon-toroj qilgan.
Qashqadaryoda 1,1 mlrd so‘mlik tovarlarni sotib yuborgan ombor mudiri ushlandi

Qashqadaryo viloyatida tadbirkorning subyektiga tegishli mulkini o‘zlashtirgan ombor mudiri aniqlandi. Bu haqda Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti xabar qildi.

Qayd etilishicha, Bosh prokuratura huzuridagi departamentning Qashqadaryo viloyati boshqarmasi tomonidan tergovga qadar tekshiruv o‘tkazilgan. Unda K.U. MCHJ sobiq ombor mudiri F.S. MCHJning “Moddiy javobgarlik to‘g‘risida”gi shartnomasiga ko‘ra, unga ishonib topshirilgan 1,1 milliard so‘mlik xo‘jalik va elektr mollarini yuk xatlarsiz ombordan chiqarib, ushbu tovarlarni naqd pulga sotib yuborgani aniqlangan. U pullarni o‘zining shaxsiy ehtiyojlari uchun sarflab, juda ko‘p miqdordagi o‘zganing mulkini o‘zlashtirish yo‘li bilan talon-toroj qilgan.

Holat yuzasidan Jinoyat kodeksining 167-moddasi (o‘zlashtirish yoki rastrata yo‘li bilan talon-toroj qilish) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan. Hozirda tergov harakatlari o‘tkazilmoqda.
Samarqandda bola o‘g‘rilari paydo bo‘lgani haqida tarqalgan xabarlar yuzasidan rasmiy ma’lumot berildi

Ma’lum qilinishicha, 8 yoshli qizchaning qulog‘idagi zirakni o‘g‘irlagan ayol ushlangan va unga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan.
Samarqandda bola o‘g‘rilari paydo bo‘lgani haqida tarqalgan xabarlar yuzasidan rasmiy ma’lumot berildi

Samarqand tumanida 25 yoshli ayol voyaga yetmagan qizning qulog‘idagi zirakni o‘g‘irlab ketgani aniqlandi, deb xabar beradi Samarqand viloyati IIB axborot xizmati.

Ijtimoiy tarmoqlarda Samarqand viloyatida bola o‘g‘rilari paydo bo‘lgani, ular qizaloqni oldiga kelib, uni aldab olib ketishgani to‘g‘risida xabarlar tarqaldi. Viloyat IIBga ko‘ra, noma’lum shaxs qizchani emas, uning qulog‘ida zirakni o‘g‘irlagan.

Ma’lum qilinishicha, 26-aprel kuni Samarqand tumani “Obod” mahallasida yashovchi fuqaro tuman IIBga ariza bilan murojaat qilib, 25-aprel kuni “Qo‘shko‘prik” mahallasi hududida 8 yoshli qizining voyaga yetmaganidan foydalanib, unga bildirmasdan qulog‘idagi tilla ziragini noma’lum shaxs o‘g‘irlab ketganini bildirgan.

Tuman IIB xodimlari tomonidan olib borilgan tezkor tadbirlar natijasida ushbu jinoyatni 25 yoshli Sabina M. sodir etgani aniqlanib, qo‘lga olingan.

Mazkur holat yuzasidan Samarqand tumani IIB huzuridagi tergov bo‘limi tomonidan Sabina M.ga nisbatan Jinoyat kodeksining 169-moddasi (o‘g‘rilik) 1-qismi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan.

Shuningdek, Samarqand viloyati IIB ijtimoiy tarmoqlarda bola o‘g‘rilari paydo bo‘lgani, ular qizaloqni oldiga kelib, uni aldab olib ketishgani ostida tarqalgan xabarlarga munosabat bildirgan.

“Ayni damda tekshirib ko‘rilmagan, asossiz ma’lumotlarni tarqatib, vahima uyg‘otayotgan kimsalarning shaxslarini ham aniqlash bo‘yicha chora ko‘rilmoqda. Hurmatli fuqarolar, sizdan mish-mishlardan kelib chiqqan asossiz ma’lumotlarni tarqatmaslikni so‘raymiz. Vahima va mish-mishlar manbai bo‘lib qolmang”, — deyiladi munosabatda.

Avvalroq Toshkentda besh nafar bola o‘g‘irlangani to‘g‘risida tarqalgan xabarlar rad etilgandi.
⚡️1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоизга ошириш юзасидан Президент фармони имзоланди.
Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди

Марҳумнинг қайнотаси билан тортишуви бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 27 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа  24 апрель куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган А.Й. ўз яшаш уйининг молхонасига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Марҳумнинг отаси Э. Бнинг айтишича, шу куни ўғли қайнотаси томонидан олиб кетилган ва улар ўртасида жанжал юзага келган. У ўғлининг ўлимига шу жанжал сабаб бўлганини иддао қилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни пайтда Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғузор туманида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани хабар қилинганди. 
Путин Европани икки ўт орасида қолдирди
Путин Европани икки ўт орасида қолдирди


Германия ва Венгриянинг энергетика компаниялари Владимир Путиннинг рус газини сотиб олувчилар тўловни рублда амалга ошириши ҳақидаги талабини бажариш ниятида эканликларини тасдиқладилар. Аммо Европа Иттифоқи ушбу компанияларнинг Россия марказий банки билан операцияларни тақиқловчи санкцияларни бузиш хавфи борлигини айтди. Кремль аллақачон Польша ва Болгарияга газни етказиб беришни тўхтатиб қўйгани сабабли ҳам бошқа Европа мамлакатларининг газсиз қолиши хавфи юқори.

Россия  қандай талаб қўйди?

Путин Россияга “нодўстона” муносабатда бўлаётган мамлакатлардан келган харидорлар газ учун тўловни рублда тўлашни бошлашлари лозимлигини айтди. Одатда, харидорларнинг катта қисми тўловларни евро ёки долларда амалга оширарди.

Путиннинг март ойида чиқарган 172-сонли фармонига биноан харидорлар “Газпромбанк”да иккита ҳисоб очишни талаб қилувчи янги тўлов тизимига ўтишлари лозим. Пул евро ва долларда биринчи ҳисоб рақамига тўлангач, у банк томонидан рублга конвертация қилинади ҳамда иккинчи ҳисоб орқали Газпромга тўлов амалга оширилади. Фақат шу ҳолатдагина харидор газ учун тўловни амалга оширишда қонуний мажбуриятини бажарган ҳисобланади.

Кимлар рози бўлди ва кимлар эса йўқ?

Венгрия бу режадан мамнун эканини маълум қилди ва, маълумотларга кўра, Европанинг учта йирик газ ширкатлари – Германиянинг Юнипер, Италиянинг Эни ва Австриянинг ОМВ компаниялари ҳам Путин фармонига амал қилиш йўлларини кўриб чиқмоқда.

Шу ҳафтага қадар Путиннинг унинг талабини рад этган харидорларни таъминотдан узиш борасидаги таҳдиди амалга ошиши номаълум эди. Бироқ, жорий йионинг 27 апрель куни Газпром Болгариянинг Булгаргаз ва Польшанинг ПГНиГ компанияларига газ етказиб беришни улар тўловларни рублда амалга оширишдан бош тортгани сабабли тўхтатгани бу таҳдидлар шунчаки “қуруқ” гап эмаслигини исботлади.

Бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин?

Европа етакчилари, жумладан Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Путиннинг буйруғини бажармасликларини маълум қилишди.

Европа Иттифоқининг шу ой бошида маълум қилган дастлабки таҳлилига кўра, Россиянинг талабини бажариш Кремлга қўйилган санкцияларни бузиш ҳисобланади. Бунга сабаб сифатида унинг валютани конвертация қилиш жараёни марказида санкциялар остида бўлган Россия Марказий банкининг турганлиги кўрсатилди.

“Конвертация жараёни қанча вақт олиши номаълумлиги сабабли, бу вақт ичида чет эл валютаси тўлиқ Россия ҳукумати, жумладан Марказий банкнинг қўлида бўлади. Буни Европа Иттифоқи компаниялари томонидан берилган кредит сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин”, дейилади комиссия баёнотида.

Кеча, 28 апрель куни Европа иттифоқи расмийлари Россияда рубль ҳисобини очишга ва шу йўл билан газ учун тўловни амалга оширишга  рози бўлган ҳар қандай компания санкцияларни бузган ҳисобланшини тасдиқлади.
 
Нега Россия тўловларни рублда олишни хоҳламоқда?

Путиннинг Россия газ экспортини "қуролга айлантириши" уруш бошланганидан кўп ўтмай эълон қилинган иқтисодиётни мустаҳкамлашга қаратилган стратегиянинг бир қисмидир.

Ғарбнинг санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарори рубль қийматининг кескин пасайишига олиб келди ва натижада гиперинфляция хавфини оширди. Бунга жавобан Россия кучли капитал назоратини ўрнатди, унга кўра экспортчи компаниялар ўз валюта тушумларини рублга айлантиришга мажбур бўлиб қолди.

“Capital Economics” компаниясининг сармоя иқтисодиёти иқтисодчиси Лиам Пичнинг айтишича, капитал назорати рублни валюта трейдерлари учун бир томонлама пул тикишга айлантириб, нима учун долларга нисбатан босқиндан олдинги даражага қайтганини тушунишга ёрдам беради.

Пичга кўра, бу ҳафта Польша ва Болгарияга нисбатан амалга оширилган ҳаракатлар Россиянинг иқтисодиётига унчалик ҳам таъсир кўрсатмайди. “Европалик импортёрлар “Газпромбанк”га тўловларни кейинчалик рублга конвертация қилинадиган еврода амалга оширишда давом этади. Бу катта фарқ қилмайди”, дейди у, “сиёсий жиҳатдан Путин Россия санкцияларга қарши тура олишини ва бироз босим ўтказишга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қилаётган”лигини таъкидлаб.

Нега Россия евро ва долларда тўловларни хоҳламаяпти?
Буни икки сабаб билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, евро ёки долларда амалга оширилган тўловлар Россиянинг уруш бошланганидан буён музлатиб қўйилган валюта захираларига қўшилади. Россия гази учун рублда тўлов эса чуқур таназзулга юз тутаётган иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди.

Иккинчидан, Россия 2014 йилда  Қримни аннекция қилганидан кейин аста-секин доллар ва еврода ҳисоб-китоб қилишдан узоқлашиб, ўз энергияси учун рубль ва юандаги тўловларни оширишга интилмоқда. Украинадаги уруш эса бу тенденцияни тезлаштириб юборди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден Вашингтон Россиядан барча турдаги энергия импортига тақиқ қўйишини маълум қилди. АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 9 март куни Россиядан энергия ресурслари импортини тақиқлаш ва АҚШ расмийлари томонидан Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотидаги (ЖСТ) иштирокини тўхтатиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Франция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клемент Бон Европа Иттифоқи Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрланаётганини айтди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен тақиқ, хусусан, яримўтказгичлар, машиналар ва транспорт ускуналарини Россия Федерациясига экспорт қилиш, шунингдек, Россия кўмирини импорт қилишга таъсир қилишини айтди. Бундан ташқари, Россия Федерациясидан нефть импортига нисбатан чоралар кўрилиши кутилмоқда. Бироқ, ЕИ Россия газини рад этмайди, чунки Венгрия бундай қарорга вето қўйишга тайёр.

Кейинроқ, Германия канцлери Олаф Шольц Россия газига нисбатан кескин эмбарго (чеклов) Украинадаги ҳарбий можарони тўхтатмаслиги, балки Германия ва бутун Европада жиддий иқтисодий инқирозга олиб келишини айтганди.
Россия уч давлат сиёсатчиларига мамлакатга киришни тақиқлади
Россия уч давлат сиёсатчиларига мамлакатга киришни тақиқл Ади

Россия Исландия, Норвегия, Гренландия ва Фарер оролларининг бир қатор парламент аъзолари, ҳукумат аъзолари, бизнес, академик ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилиган.

Баёнотда келтирилишича, Исландия, Норвегия, шунингдек, Даниянинг Гренландия ва Фарер ороллари автономияларининг Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларига қўшилиши ҳамда мамлакат расмийларига нисбатан шахсий чекловлар киритгани учун зарур чора-тадбирлар кўрилган. 

“Исландиянинг тўққиз нафар, Норвегиянинг 16 нафар, Гренландиянинг уч нафар ва Фарер оролларининг уч нафар вакилига қарши қарши чоралар кўрилди. Бу шахсларга мамлакатимиз ҳудудига кириши тақиқланган”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг қайд этишича, бир қатор парламент аъзолари, ҳукумат аъзолари, ишбилармон, илмий доиралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Россияга қарши риторикани фаол тарғиб қилаётган ҳамда Россия Федерациясига қарши сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этаётган айрим жамоат арбоблари Россиянинг “Қора рўйхати”га киритилган.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
3 МАЙ-ЖАҲОН МАТБУОТИ ЭРКИНЛИГИ КУНИ

ТАРАФКАШЛИККА БЎЛИНГАН ЖУРНАЛИСТИКА ЭРКИН БЎЛА ОЛАДИМИ?

Бир дақиқа эркинлик ҳақида фикр
Спортчи Элбек Раҳимовни қасддан ўлдирганларга ҳукм ўқилди

2022 йил 5 май куни Қашқадарё вилоят судида 26 нафар судланувчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди
2025/07/07 15:50:50
Back to Top
HTML Embed Code: