⚡️ Узун ахборотларни ўқишга вақтингиз йўқми?
Биз сизга қисқа ва тезкор хабарларни биринчилардан етказамиз.

Ҳозироқ уланинг: @Qashqadaryo_axboroti
Қўшимча маълумот: Гумонланувчи шахс видеотасвирга олинган ҳолатни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан товламачилик йўли билан 100 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

👉 @Darak_uz
Нуриддин Эгамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

👉 @Darak_uz
⚡️Худойназаров Элмурод Юнусович Кўкдала тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Худойназаров Элмурод Юнусович Кўкдала тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 @Darak_uz
#Диққат

⚡️9 май байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олади.

Байрам куни — 9 май, пайшанба.

Президент фармонига кўра, қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

👉 @Darak_uz
❗️8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors

👉 @Darak_uz
❗️Президент фармони билан пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди.

Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

👉 @Darak_uz
❗️Тазйиққа учраган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кунгача қўшимча таътил берилиши мумкин

Президент 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

👉 @Darak_uz
1 июндан боғча опаларнинг ойлик иш ҳақи оширилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

👉 @Darak_uz
Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?

Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда.

Агар шундай бўлса, унда Ўзбекистонда олти кунликлар 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ.

Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;

16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;

17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);

18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).

👉 @Darak_uz
Эртага, 21 июнь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилади. 

👉 @Darak_uz
“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги 334-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

👉 @Darak_uz
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Бунда:

▪️ Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июль;
▪️ Лойиҳаларни саралаш: 26 июль – 15 август;
▪️ Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;
▪️ Овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

👉 @Darak_uz
Channel photo updated
Боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий қилинади

Эндиликда боғчаларда ҳам директор ўринбосари лавозими жорий этилиб, уларнинг айримларига 20 фоизлик устама тўланади.

👉 @Darak_uz
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади. 

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

 👉 @Darak_uz
Маҳалла раиси аёлни ўласи қилиб калтаклагани айтилмоқда

Кўкдала туманидаги “Зум” маҳалласи раиси ўзининг яқин қариндоши бўлган аёлнинг хонадонида бўлиб турган вақтида, ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик туфайли жабрланувчи аёлга қўл кўтарган.

Ҳозирда гумондор шахсга нисбатан ИИО томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:@Darak_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оиласи учун ишлаётган барча мусофирликда юрганларга бағишланади ❤️

Каналга уланиш: @Darak_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эрон қисқа фильми

Каналга уланиш: @Darak_uz
2025/06/29 04:31:59
Back to Top
HTML Embed Code: