Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамона акция

Фақатгина 1 октабрдан 31 октабргача Агробанк Uzcard ойлик картангизда 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб турсангиз:

Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификатдан бирини ёки чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

Акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлдан бой берманг!

Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади.

Акция ҳақида батафсил билиб олинг!

Реклама
Халқ демократик партияси:

Жорий йилнинг 1 октябридан мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши муддатини кейинги йилга қолдирган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш учун муддатлар ҳамда тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Iskander buildingsдан ажойиб таклиф

✔️Бошланғич тўлов: 30%
✔️Муддатли тўлов: 6,9 млндан

Mezbon лойиҳаси қулайликлари:

-16 қватдан иборат
-2 та лифтга эга
-болалар майдончаси, спорт майдонлари, эко зоналар
-ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв м гача терассалар мавжуд

Боғланиш учун 👈

🎁Терассалар совға сифатида тақдим қилинади.

Лойиҳа манзили: Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида
Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги очиқ мулоқотда коррупция ҳолатлари ҳақида гапирган тадбиркор устидан Ички ишлар вазирлигига шикоят киритибди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, 29 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ўзини бир нечта компания раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов “Тошкентда битта уй учун 200 минг долларгача харажат бор” деган баёноти орқали асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликда салбий фикр уйғотган. Шу боис вазирлик тадбиркорга нисбатан тегишли чоралар кўришни сўраб, Ички ишлар вазирлигига расмий ариза киритган.

“Мазкур маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди. Натижада қурилиш соҳасида республика миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларга, соҳа вакиллари ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига нисбатан салбий муносабат шаклланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказмоқда”, дейилади вазирлик расмий баёнотида.
“Тадбиркорнинг эътирозларини соҳага эмас, мавжуд муаммоларга берилган баҳо сифатида қараш лозим”

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси, “Юксалиш” ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродовнинг қайд этишича, қурилиш соҳасини коррупциядан тўлиқ холи деб бўлмайди.

Депутатнинг ёзишича, Қурилиш вазирлиги жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун мавжуд механизмлардан фойдаланмаяпти. Масалан, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида бор йўғи 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти бор.
Ваҳоланки, Президент фармони билан бу талаб камида 50% этиб белгиланган. Кенгаш орқали мавжуд муаммолардан узилиб қолмасдан, уларни доимий кузатиб, таҳлил қилиб бориш имконияти мавжуд.

Шунинг учун, тадбиркорнинг эътирозларини - соҳага эмас, мавжуд муаммоларга берилган баҳо сифатида қараш лозим. Ва аксинча, билдирилган танқид ортидан рухсат бериш жараёнларининг шаффофлигини янада ошириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш керак.

“Бу вазиятда вазирлик тадбиркор билан учрашиб, муаммоларнинг ечими юзасидан таклифларини олиши энг тўғри йўл”, деб хулоса қилади Бобур Бекмуродов.
Австралия, Буюк Британия, Канада мустақил Фаластин давлатини расман тан олди.
Бизнес-омбудсман:

Тадбиркор билдирган танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмайди. Мазкур ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорга нисбатан таъқиб сифатида баҳоланади.

Агар тадбиркор соҳа ривожи йўлида фикр билдирса, бу ҳолат танқид ва жазога сабаб бўлмаслиги лозим. Аксинча, бундай фикрлар муаммоларни ҳал этиш учун имконият сифатида қабул қилиниши зарур.
Пунгон — Наманган автомобиль йўлининг 75 километрлик қисмини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Наманган шаҳрини довон билан боғлайдиган ушбу муқобил йўлда 246 миллион доллар ҳисобига 4 тасмали, бетон қопламали қилиб қурилади, 34 та кўприк, 22 та пиёдалар ўтиш жойлари барпо этилади.

Мазкур инфратузилма Хитойнинг CITIC Construction компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Муҳандисларнинг қайд этишича, йўлнинг фойдаланишга топширилиши натижасида ҳозирги кунлик 14-15 минглик автомобиль қатнови уч каррага — 40-45 мингтага етади. Замонавий ечимлар асосида қурилаётган йўл бошқа иккинчи даражали ички йўллар билан ер усти ёки ер ости иншоотлари орқали кесишади. Яъни йўлда хавфсизликка эътибор кучайтирилган.
Абитуриентлар учун олий таълимга кириш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Табақалашган (суперконтракт) очилади

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёни тасдиқланди.

Унга кўра:

бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринлар учун танлов ўтказилади. Бунда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга ҳам имконият яратилади;

кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имконияти яратилади;

республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмалари тасдиқланди;

Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча грант ва тўлов-контракт ўринлари ажратилди.

Шунингдек, Президент гранти учун ажратилган квоталарнинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳамда давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига танлов натижалари тасдиқланди.
Тошкентда Марказий Осиё бадминтон чемпионати старт олди. Минтақанинг етти давлати спортчилари U15, U17 ва U23 ёш тоифаларида иштирок этмоқда.

Жамоавий баҳсларда U15 тоифасида Ўзбекистон, U17 ва U23 тоифаларида эса Қозоғистон устун келди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон вакиллари куч синашади.

Мусобақа минтақада спорт ҳамкорлиги ва ёшлар ривожини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Реклама
7735323.pdf
4.4 MB
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.

Ушбу ишлар учун давлат бюджетида 2025 ва 2026 йилларда 72,5 млрд сўм кўзда тутилган.

Бундан ташқари, республика даражасида вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳудудлар ва ҳар бир туманга масъул сифатида бириктирилади. (иловада)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Шундай тинч ва осойишта юртда яшаб, таълим олаётганим учун Президентимизга катта раҳмат айтаман!» — Ўзбекистонда ўқиётган туркман қизи.

Унинг ЎзЛиДеПнинг “Тараққиёт нуқтаси” клубида айтган сўзларига кўра, Президентимиз берган қўшимча квота орқали Дипломатия университети талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлган.

Ўзбекистонда бошқа миллат фарзандлари учун ҳам олийгоҳлар эшиги очиқ.

Ҳар бир миллат вакили ҳурмат қилинади, қўллаб-қувватланади.

Кўрсатувни тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔹 Видеони кўриш
🔊 Аудиони эшитиш
Ўзбекистонда янги хорижий автомобилларни экологик сертификатлаш амалиёти бекор қилинди. Эндиликда импортчилар фақат Евро-4дан паст бўлмаган стандартга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Электромобиллар экологик баҳолашдан озод этилса-да, гибрид автомобиллар учун бу талаб сақлаб қолинмоқда.
Қўшимча контракт

Бакалавриат таълим йўналишлари вакант ўринларига қўшимча қабул 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринларга қўшимча қабул амалга оширилади.

Унга кўра, 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;

рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади;

танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.

Умумий қабул параметрларида вакант ўринлар қолган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Манба
Давлат комиссияси баёнига кўра, қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаганлар учун контракт миқдори ҳукумат қарори асосида базавий контрактнинг 1,5 бараваридан 3 барваригача, 4,05 баллдан ортиқ етмаганлар учун эса ректорлар томонидан базавий контрактнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.

Шу билан бирга, барча ОТМлар 2025 йил 25 сентябрга қадар бакалавриат йўналишлари бўйича минимал контракт миқдорини тасдиқлаб, расмий веб-сайтда эълон қилиши шарт. Талабгорлар бир йиллик ўқиш қийматининг 50 фоизини 31 октябрга қадар тўлаш орқали ўқишни бошлаши мумкин.
Ипотекани қайта молиялатириш компанияси бугундан бошлаб норасмий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитларини ҳам қайта молиялаштиришини маълум қилди.

Янги амалиётнинг жорий этилиши расмий даромад ҳужжатларини тақдим эта олмайдиган, бироқ барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқаролар учун ипотека кредитидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган тезкор тадбирлар давомида Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда пойтахтда яшовчи 12 кишилик жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти аниқланди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали бемор ва донорларни топиб, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, чет элдаги хусусий клиникада 32 нафар беморга буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш операцияларини амалга оширган, оғриқ қолдирувчи дориларни қиммат нархда пуллаган. Катта маблағларни ўзлаштирган гуруҳ аъзоларига нисбатан қатор моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, судга юборилди
9–11 октябрь кунлари CAEx’да InnoWeek-2025 инновация ҳафталиги ўтказилади. Тадбирда Халқаро илм-фан кенгаши Президенти, янги зеландиялик олим Сир Питер Глюкман иштирок этади.

Глюкман — педиатрия ва эндокринология бўйича 700 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, халқаро илмий ҳамжамиятда нуфузли шахс ҳисобланади. Унинг ташрифи Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларга қаратилган эътиборнинг халқаро даражада эътироф этилаётганини кўрсатади.

InnoWeek доирасида стартаплар намойиши, форумлар ва халқаро сессиялар ўтказилиб, иштирокчиларга Глюкман билан мулоқот қилиш имконияти яратилади.

Батафсил маълумот: www.innoweek.uz
2025/10/25 15:30:47
Back to Top
HTML Embed Code: