Telegram Web Link
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёзишича, Ўзбекистон Boeing компанияси билан 22 та 787 Dreamliners самолётини харид қилиш бўйича битимлар имзолаган. Битим нархи 8 млрд доллар.

Uzbekistan Airways маълум қилишича, 14 та Boeing 787-9 Dreamliner самолётини харид қилиш бўйича қатъий шартнома имзоланган, яна 8 та ҳаво кемаси эса опцион тариқасида кўзда тутилган. Дастлабки етказиб беришлар 2031 йилда бошланади.
Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё тарихидаги энг йирик бадминтон чемпионати якунланди.

Тақдирлаш маросимида Бадминтон Осиё тараққиёт қўмитаси раиси Важид Али Чаудҳари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ҳамда бошқа ташкилотчилар ғолибларга медаллар ва қимматбаҳо совғаларни топширишди.

Мусобақада 7 давлатдан 97 нафар спортчи қатнашди. Шулардан Ўзбекистон терма жамоаси 27 нафар спортчи билан иштирок этди.

Реклама
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор:

«Энди эса сизда исталган вақтда Оқ уй офисига тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ. Бу дегани муносабатларни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар мавжуд. Мен бу ердаги ўта самимий муносабатни президентга етказаман. У сизни Вашингтонда кутяпти. Ўзаро манфаатларга оид барча масалалар ҳал этилади. Биз сизнинг барча қарорларингизни қўллаб-қувватлаймиз»

Манба
Доллар курси 12 минг 200 сўмдан пастга тушди

Эртага 24 сентябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 171,03 сўм (-86,10 сўм) этиб белгиланди.

Охирги марта доллар курси бу кўрсаткични 2023 йил сентябрь ойида қайд этган эди.

Шу билан бирга, доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 830 сўмдан кўпроққа пасайди.
DOMiNO Ventures UzVC кумагида $20 миллионлик фонд тузди

DOMiNO Ventures компанияси UzVC ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида 20 млн долларлик “Domino Uzbekistan” фондини йўлга қўйди.

Фонд 10 йил муддатга ташкил этилган. Инвестиция даври эса 5 йил давом этади. Бу вақт мобайнида хусусий сармояларни жалб қилиш ва истиқболли стартапларни молиялаштириш режалаштирилган.

Шунингдек, DOMiNO Ventures ва UzVC стартапларни тез ўсишга қаратилган қўшма акселерация дастурларини ҳам амалга оширмоқчи.

DOMiNO Ventures аввал ҳам Tass Vision, PointAi ва Datatruck каби стартапларга сармоя киритган эди.

📞: +998 95 500-09-19
📩: [email protected]
🌐: UzVC website page
🌐: Linkedin

Реклама
Давлат комиссияси баёнига кўра, магистратурага тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талаба сифатида тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича ариза топшириш муддати 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтирилди.
Ўзбекистон яқин келажакда мамлакат ҳудудида жойлашган улкан булутли серверларга эга бўлади

Маҳаллий IT-компаниялар сунъий интеллект соҳаси ҳамда бошқа йўналишлардаги ўз маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудида жойлашган локал қувватларга таянган ҳолда ривожлантиришлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонда дата-марказлар қурилиши билан Саудиянинг DataVolt компанияси шуғулланмоқда. Аввалроқ бу мақсадларда 6,5 миллиард долларгача инвестиция киритилиши маълум қилинган эди. Маҳаллий дата-марказларнинг илк оператори сифатида Uzum рақамли экотизими фаолият юритади. Бу ҳақдаги келишув Ўзбекистонда бошланган ICT Week ҳафталиги доирасида эришилган. Замонавий локал булутли серверларнинг қурилиши мамлакатда бизнес, саноат ва давлат хизматлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

DataVolt бутун дунё бўйлаб дата-марказларни ривожлантиришга фаол инвестиция киритмоқда. Vision инвестиция гуруҳининг таркибий қисми сифатида, қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган DataVolt АҚШ, Ҳиндистон ва Саудия Арабистонидаги лойиҳаларда, жумладан шов-шувли NEOM утопия шаҳри лойиҳасида ҳам иштирок этмоқда.

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дональд Трамп ҳам БМТга етиб келди. Бугун БМТ минбарида нутқ сўзлайди, ўнлаб давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев айни пайтда Нью-Йоркда Дональд Трамп билан мулоқот қилмоқда.
800+ делегат, 87 мамлакат: Ўзбекистон IT-аутсорсинг бўйича глобал марказга айланмоқда

Тошкент бугун IT-аутсорсинг ва технология компаниялари учун жаҳон харитасидаги энг қизиқ нуқтага айланди. Минтақанинг энг йирик конференциясида (Shared Services and Offshore Outsourcing Conference) 800+ делегат, 87 давлатдан меҳмонлар йиғилди. Мақсад битта — Ўзбекистонни халқаро компаниялар учун энг қулай, ишончли ва стратегик манзил сифатида намойиш қилиш.

📌 Конференцияда қуйидагилар муҳокама қилинди:
Маҳаллий кадрлар салоҳияти: IT-мутахассислар, кўп тилларни билиш ва жаҳон стандартларига тайёрлик
Қулай инфратузилма ва бизнес муҳити, офис очиш учун зарур шарт-шароитлар

Xpence, Ruby Talent Solutions ва EY каби халқаро компаниялар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди: Ўзбекистонда офис очиш сабаблари ва маҳаллий кадрлар ҳамда жаҳон даражасидаги инфратузилма улар учун қандай афзалликлар тақдим этаётганини аниқ кўрсатдилар.

📈 Хулоса: бугун Ўзбекистон нафақат ўз IT-салоҳиятини намойиш этмоқда, балки халқаро бизнес учун энгт қулай ва салоҳиятли манзилга айланмоқда. Агар сиз IT соҳасида компания очишни режалаштираётган бўлсангиз — ҳозир ҳаракат қилмасангиз, кейин кеч бўлади.
Mobiuzнинг 0890 ва (+998) 97 1300909 колл-маркази рақамларига қўнғироқ қилганингизда овозли ёрдамчи хизмат кўрсата бошлаганини сездингизми?

Танишинг, бу Moobina - сунъий идрокка асосланган оператор.

У Omilia илғор сунъий идрок платформаси асосида ишлайди. Унинг асосий афзалликлари:

ўзбек тилида сўзлашади ва шеваларни тушунади;

абонентни аниқлай олади (Ф.И.Ш. ва ЖШШИРни танийди);

баланс, тўпламлар қолдиғи ва рақам ҳолатини текширади;

тарифлар ва хизматлар ҳақида маълумот беради.

Moobina билан ҳар бир суҳбат уни янада кўпроқ такомиллаштириб бормоқда.

ICT Expo 2025 кўргазмасида Moobinaнинг имкониятларини намойиш этилмоқда. CAExдаги Mobiuz стендига ташриф буюринг.

Moobina ҳақида батафсил маълумот

@PRmobiuz | pr.mobi.uz | Instagram | Реклама
Трамп.2 ва янгиланган дунё

Трампнинг биринчи президентлигини жуда кўпчилик, шу жумладан, сиёсатчилар жиддий қабул қилмаганди, Америка сиёсий институтларининг мустаҳкамлигига ишонишган ва унинг имкониятлари чегараланган, деб ўйлашар эди. Унга қарши “тийиб туриш” коалицияларини тузишга уриниш бор эди. БМТ Бош ассамблеясида янграйдиган баёнотларда бу яққол кўзга ташланар эди. Трамп маъмурияти ҳам ҳозиргидан бошқачароқ принципда шакллантирилган эди.

Трамп.2 даври эса — тамомила ўзгача манзара. Биринчи даврда Трампга қарши коалиция тузишга уринган ғарб давлатлари лидерларининг қарийб барчаси ҳокимиятдан кетган, қолганлари ҳам Трампнинг, муболаға билан айтганда, “ўчман” табиатини яхшигина англаб етган. Трампнинг командаси ҳам мутлақо янги принцип — садоқат асосида шакллантирилган. Қолаверса, унинг эраси катта геосиёсий зиддиятлар ва урушлар даврига тўғри келди. Дунё аввалгидан кўпроқ Америкага қараб қолган, қурол-яроғига, сўзига.

Шу кунларда БМТда нутқ сўзлаётганларнинг аксарияти Трампнинг жиғига тегадиган баёнотлардан тийилмоқда, у билан муроса қилишга, кўнглини овлашга ҳаракат қиляпти. Гаплари қанчалик кулгули, қилиқлари нечоғли эриш туюлмасин Трамп билан ҳисоблашишга мажбур бўляпти. Трампизм вақтинчалик ёки ўткинчи ҳолат эмас, бугуннинг сиёсий реаллигига айланди. Буни Америка ҳам, дунё ҳам тушуниб бўлди.

Расмда: Катта еттилик учрашуви, 2018 йил, Канада.
Сертификат ғавғоси.pdf
64.8 KB
B2 даражадаги чет тили сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача ишлашига рухсат берилди.

Лекин сертификат талаби барибир бекор бўлмайди. Ўқитувчилардан йил охиригача бундай сертификатни олиш учун имтиҳонларда иштирок этиши ҳақида тилхат олинади.

Вазирлик қуйи бўғинлари томонидан сертификатсиз ўқитувчиларнинг имтиҳонга тайёргарлик кўриши учун ўқув машғулотлари ташкиллаштирилади.
UzVC акселерация дастури Startup Growth Program 2.0 танлов жараёнларини якунлади.

Бу йил дастурга катта қизиқиш билдирилиб, кўплаб аризалар қабул қилинди. UzVC жамоаси ва Силикон водийси экспертлари иштирокида ўтказилган кўп босқичли саралаш натижасида истиқболли стартаплар танлаб олинди.

Дастур сентябр ойи охиридан старт олади. Иштирокчилар етакчи экспертлардан менторлик кўмаги, инвестиция имкониятлари ҳамда бизнесни ривожлантириш бўйича амалий тажрибага эга бўлади. Дастурнинг Demo куни декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Startup Growth Program UzVC’нинг стратегик ташаббуси бўлиб, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион ечимларни ривожлантиришга қаратилган.

📞: +998 95 500-09-19
📩: [email protected]
🌐: UzVC расмий сайти
🌐: Linkedin

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/24 11:13:31
Back to Top
HTML Embed Code: