Telegram Web Link
APEX MOLIYA ва APEX TAKAFUL исломий молия тамойилларида молия ва суғурта хизматларини таклиф қилмоқда

APEX MOLIYA ва APEX TAKAFUL Тошкентда бўлиб ўтган IISF 2025 Форумнинг платина ҳомийлари сифатида иштирок этди. Улар мамлакатимизда исломий молия хизматларини кенг оммага етказишда етакчи ўрин эгаллаб бормоқда.

APEX MOLIYA – мамлакатимизда исломий молия хизматларини таклиф этаётган илк микрокредит ташкилотларидан. Муробаҳа (насия савдо), ижара, мушорака (шерикчилик), музораба (фойдани тақсимлаш) ва салам (олдиндан тўлов асосида молиялаштириш) каби хизматлар орқали кичик бизнес ва аҳолига шаръий мезонларга тўлиқ мос молиявий ечимлар тақдим этади.

APEX TAKAFUL эса – APEX INSURANCE таркибидаги “ислом дарчаси” бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ҳамда нуфузли “Ал-Ҳуда” Ислом банки сертификатлари билан тасдиқланган. Компания жисмоний шахслар ва бизнес учун турли исломий суғурта маҳсулотларини таклиф этмоқда.

📍Батафсил маълумот:
• APEX MOLIYA: 55 510 33 33 | @apexmoliya
• APEX TAKAFUL: 94 997 08 08 | @apextakaful.uz

👉 Батафсил | Реклама
Ўзбекистон ва Украина сиёсий мулоқотни қайта тикламоқчи

Ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов БМТда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг қайд этишича, учрашув Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги мулоқотни янада чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда халқлар манфаатлари йўлида янги имкониятларни очиш борасидаги қатъий интилишни тасдиқлади.

“Сиёсий мулоқотни қайта тиклаш, ўзаро манфаатли соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдик. Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга ва Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ” деб ёзади украиналик дипломат.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳозирда БМТда бўлиб турган мамлакат бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни лавозимидан озод қилди. У президент ёрдамчиси этиб тайинланди.

Ермек Кушербаев ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлади. У бош вазир ўринбосари эди.

Тоқаев, шунингдек, Оқўрдада ташқи сиёсатга масъул бошқа кадрлар ротациясини ҳам амалга оширди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги ЎзЭкспоМарказда 30-сентябрь, 1-2-октябрь кунлари халқаро ZiraFest гастро кўргазмаси бўлиб ўтади

Ушбу кўргазмада 100 га яқин ресторан ва кафе йўналишидаги ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирок этади. Бундан ташқари, ZiraForum'да халқаро даражадаги топ рестораторлар ва экспертлар қатнашади, ҳамда ўз тажрибалари билан бўлишади.

Кўргазмага ресторан йўналишида фаолият юритадиган ёки шу йўналишга қизиққан барча ташриф буюриши мумкин.

Батафсил:
+998 95 028 1111
+998 95 122 1111
zirafest.uz

Реклама
Дажибао” (хитойча: 大字报 — dàzìbào) деган атама мавжуд бўлиб, у “катта иероглифли газета” маъносини англатади. Бу атама рус тили луғатларига “дацзыбао” шаклида кирган. Дажибаолар Хитойда айниқса “Маданий инқилоб” (1966–1976) даврида оммалашган бўлиб, одамлар томонидан катта ҳарфлар билан ёзилган танқидий баёнотлар, сиёсий эътирозлар ёки шикоятлар шаклида деворларга, кўприкларга ва биноларга илиб қўйилган.

Бундай шаклдаги очиқ чиқишлар жамоатчилик эътиборини тортадиган, таъсирчан восита бўлган. Аҳоли шундай усул орқали ҳукумат ёки маҳаллий амалдорларга нисбатан ўз фикрини, норозилигини ифода этган.

1980-йиллар охирига келиб, “дажибао”лар Хитой шаҳарларида янада кенг оммалашган. Бу, айниқса, цензура, босим ва сўз эркинлиги чекланган жамиятда муҳим ижтимоий феномен сифатида намоён бўлган.

Контекст
🔥 Халқаро пул ўтказмаларининг қулай йўли — "Золотая Корона" Openbank иловасида!

Энди бошқа давлатларга пул юбориш янада тез ва оддий:

👍 комиссия — 0% дан бошлаб
👍 кўплаб давлатларда амал қилади
👍 ўтказмалар бир неча дақиқада етиб боради
👍 ишончли ва хавфсиз хизмат

📲 Openbank иловасини юклаб олинг ва яқинларингизни қувонтиринг!

Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида овқатдан захарланган боғча тарбияланувчилари 1940 нафарни ташкил этмоқда.

«Дарё» суриштирувларига кўра, бу рақамлар 26 сентябрь соат 10:00 даги ҳолат ҳисобланади.

Оққўрғон туманидаги боғчаларнинг 413 нафар тарбияланувчиси овқатдан захарланишдан шикоят қилиб, шифохонага мурожаат қилган бўлса, Бўка туманида бу кўрсаткич 537 нафарни ташкил этган.

430 нафар пискентлик бола оғриқдан азият чекиб, шифокорга мурожаат қилган. Шунингдек, Қуйичирчиқ туманидан 64 нафар, Бекобод туманидан 98 нафар, Олмалиқ шаҳридан 285 нафар ҳамда Нурафшон шаҳридан 113 нафар бола туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу БМТ минбарига чиққанда аксарият делегациялар зални оммавий равишда тарк этган.
Ўзбекистонда онлайн савдонинг ўсиши билан почта ўзгараётгани ҳақидаги постга кўзим тушиб қолди. Кўпгина мамлакатларда айнан онлайн савдо почта ривожланишининг драйверига айланди. Ўзбекистонда ҳам бу жараён жадаллашмоқда: ўнлаб почта бўлимлари аллақачон буюртма бериш пунктлари сифатида ишламоқда, яқин йилларда уларнинг сони сезиларли даражада ошади.

Почта аста-секин одатий "хат ва телеграмма" хизматидан рақамли иқтисодиётнинг муҳим қисмига айланмоқда: бизнесга ёрдам беради, иш ўринлари яратади ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ҳаётни осонлаштиради.
Зироат Мирзиёева: “Соғлиқни сақлашдаги адолатсизликни бартараф этиш зарур”

БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг олий даражадаги ҳафталиги доирасида Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ, St.Jude болалар шифохонаси ва “Zamin” фонди ташаббуси билан глобал тадбир ташкил этилди.

Тадбирда бир қатор давлат раҳбар турмуш ўртоқлари, соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар болаларда саратонни даволашдаги ютуқларни қўллаб-қувватлаш ва ўроқсимон ҳужайрали анемияга қарши ташаббусларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Зироат Мирзиёева дунё миқёсида миллионлаб болалар саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши курашаётгани, аммо даволаниш имкониятлари мамлакатлар кесимида кескин фарқ қилаётганини айтди.
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди

Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти (IERES) Марказий Осиё дастури (CAP) Комил Алламжоновни дастурнинг Махсус маслаҳатчиси этиб тайинланганини эълон қилди. Университет президенти Эллер Гранберг Алламжоновни янги тайинлов билан қутлаган.

Комил Алламжонов бир вақтнинг ўзида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар захарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва “Citibank” ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Нью Йорк шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк ва “Citibank” ўртасида қиймати 150 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик битими имзоланди.

Келишув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20-24 cентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи доирасида амалга оширилди. Мазкур ҳужжат икки давлат раҳбарларининг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган салмоқли лойиҳалар портфелини шакллантиришга қаратилган сиёсати натижаси.

Битимга кўра, томонлар қарз қимматли қоғозлар бозорига чиқиш, савдони молиялаштириш ҳамда корреспондентлик алоқаларини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириши кўзда тутилган. Шунингдек, ходимлар малакасини ошириш ва энергия тежамкор лойиҳаларни тадбиқ этиш масалалари ҳам қамраб олинган.

Маълумот учун. "Citibank" “Citigroup” молиявий конгломерати таркибига киради ҳамда банк, инвестиция ва молия хизматлари соҳасида дунёда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. “Citigroup”нинг бозор капиталлашуви 100 млрд доллардан ортиқ, бошқарувидаги активлари эса 2,3 трлн доллардан зиёдни ташкил этади.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
davletovuz
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар захарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.
Тошкент вилоятидаги боғча болаларининг оммавий заҳарланиши ортидан 7 нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг 3 нафари маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона, қолгани аутсорсинг компаниялари мансабдор шахслари ҳисобланади — ОАВ
Магистратурага ҳам қўшимча қабул очилади

2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.

Бу жараёнда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.
2025 йил 26 сентябрь куни Италия Сенатида “Toshkentda Alta Moda Italian” конференцияси бўлиб ўтди. Асосий маърузачилардан бири Click бош директори Улуғбек Рустамов бўлди.

Тадбир Италия ҳукумати ташаббуси билан бош вазир Жоржия Мелони бошчилигида ташкил этилди.

Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам иштирок этди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини кўрсатди.

Улуғбек Рустамов иштирокчиларга мурожаат қилар экан, бундай ташаббусларнинг маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади:

“Click доимо финтех соҳасида пешқадам бўлиб, миллионлаб одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган технологияларни жорий этиб келмоқда. Шу билан бирга, биз учун маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, шу орқали дунёга Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятнинг фаол қисми бўлишга тайёрлигини кўрсатиш муҳимдир. Биз мамлакатларимиз орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашимиз ва тажриба алмашиш учун майдон яратишимиздан фахрланамиз.”

Alta Moda Italiana лойиҳаси илк бор Италия юқори модасини Ўзбекистонда тақдим этади. Ташкилотчи сифатида Click компанияси Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида чиқмоқда.

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда шифохоналарда 182 нафар бола даволанишда давом этмоқда, уларнинг аҳволи енгиллашган, оғир аҳволдаги бемор қолмаган — Нурмат Атабеков
2025/10/25 07:26:31
Back to Top
HTML Embed Code: