Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилмоқда
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи давомида соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма ва иқтисодиёт йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Ташриф доирасида бир қатор ижтимоий ва инвестицион лойиҳалар ишга туширилди.
Умуммиллий “Саломатлик марафони” доирасида Нукус шаҳрининг 12 та оилавий поликлиникаси ва 3 та жамоат масканида аҳолини тиббий диагностикадан ўтказиш ишлари давом этмоқда. AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI ва AI Mammo каби сунъий интеллект тизимлари жорий этилгач, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тезлиги ошди. Тўрт кун ичида 12 мингга яқин фуқаро кўрикдан ўтди, 1 700 нафари чуқур текширувдан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида даволанаётган беморлар ҳолати билан танишди, шунингдек, ёш мутахассислар томонидан амалга оширилаётган “Оилавий саломатлик мактаби” ва “Саломатлик волонтёрлари” лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.
Ташриф чоғида Нукус шаҳрида 870 ўқувчига мўлжалланган замонавий 55-мактаб ҳамда Тўрткўл туманидаги 77-мактаб фойдаланишга топширилди. Мазкур таълим муассасалари рақамли таълим муҳити ва илғор педагогик ёндашувларни ўзида мужассам этган.
Шунингдек, “Жекетерек” маҳалласида модернизация қилинган сув тозалаш иншооти ишга туширилди. Ушбу лойиҳа орқали 71 та маҳалла ва 350 мингдан ортиқ аҳоли, шунингдек, ижтимоий соҳа обектлари тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Қорақалпоғистон ҳудудида 64 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 5 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга тенг бўлган 27 та янги лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.
Мазкур ташаббуслар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган.

Европа Иттифоқи 2028 йилдан Россия нефть ва гази импортини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда — Reuters
Reuters
EU's plan to phase out Russian energy clears first political hurdle
European Union countries' ambassadors on Wednesday agreed to move ahead with the bloc's plan to end Russian oil and gas imports by 2028, EU diplomats said, clearing the law's first political hurdle before governments vote on it later this month.
Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.
Олий суд

davletovuz
Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда Марказий Осиё — Россия ҳамда МДҲ саммитлари бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.
Тошкентга бегона бўлмаган урбанист Аркадий Гершман ёзмоқда:
“…Метробуслар (яъни тезкор автобуслар ёки BRT) собиқ иттифоқ ҳудудида ҳайратланарли даражада тез тарқалмоқда — кеча Тошкентда янги йўналиш ишга туширилди.
Бу, албатта, трамвай эмас, лекин Тошкент учун олдинга ташланган қадам: алоҳида ажратилган йўлак, янги "гармошка" автобуслар ва ҳатто ўртада озгина кўкаламзорлаштириш ҳам мавжуд.
Бироқ, одатдагидек, муаммо майда деталларда яширинган: майдонлардан биридаги улкан ярим айлана, барча чап бурилишларнинг бекор қилиниши, автобуслар бурилиши учун унутилган кенгайтмалар ва ҳоказо. Шу сабабли, "қандай бўлиши керак?" деган саволга намуна сифатида мен Белгороддаги Шорс кўчасига эътибор қаратишни маслаҳат берардим.
Бир неча ойдан сўнг, йўналиш тўлиқ ишга тушиб, камералар ўрнатилгач, йўловчилар оқими ва маршрутлар тезлиги ҳақидаги маълумотларни кўришни жуда хоҳлардим”.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Андижон – Истанбул – Андижон йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда. Мазкур йўналиш бўйича парвозлар 2025 йил 27 октабрдан ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Дональд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди.
Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида қайд этилишича, Ўзбекистон Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолияти ҳамда уларнинг муҳим ролини юқори баҳолайди.
“Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил”, дейилади баёнотда.

“Чегарасиз ғоялар” ҳафталиги бошланди
Бугун, 9-октябр куни Тошкентдаги CAEx кўргазмалар мажмуасида “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги расман очилди. Бу йилги ҳафталик “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтказилмоқда.
Бу тадбир оддий кўргазма эмас. Бу ерда Ўзбекистоннинг келажагини белгилайдиган ғоялар, янги технологиялар ва илмий ютуқлар бир жойда жам бўлди.
Бу йилги “InnoWeek” ўз миқёсига кўра ҳар қачонгидан кенг. Дунёнинг 30 га яқин давлатларидан, жумладан, Хитой, Малайзия, Япония, Корея, Германия, Франция, Нидерландия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳатто Того (Африка) давлатидан вакиллар ташриф буюрди.
Майдонда 400 дан ортиқ янги ишланмалар ва маҳсулотлар тақдим этилмоқда. Ҳафталик давомида 30 дан ортиқ илмий-амалий тадбирлар, форумлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун CAEx майдонида фақат ғоялар эмас, балки янги истиқболлар ҳам шаклланмоқда.

Ўзбекистонда Amazon компаниясининг “Kuiper” сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги интернет хизматлари йўлга қўйилиши мумкин.
Amazon Kuiper — бу Amazon корпорациясининг Ер орбитасидаги сунъий йўлдошлар орқали бутун дунёга юқори тезликдаги интернет етказиб берувчи лойиҳасидир. Илон Маскнинг Starlink лойиҳасига рақобатчи дейиш мумкин.

Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар берилди:
➖2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;
➖2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.
Президент фармони

UZCARD SHERDOR BRB: диодли ёритишли ноёб дизайндаги премиум карта
BRB банки UZCARD тўлов тизими билан ҳамкорликда ўзига хос диодли дизайнга эга UZCARD SHERDOR премиум картасини ишлаб чиқарди. Ҳар бир контактсиз тўловда SHERDOR рамзи бўлган шернинг кўзлари ёнади.
Карта технология ва услубни уйғунлаштириб, замонавий тўлов усулларининг барчасини қўллаб-қувватлайди, эксклюзив имтиёзлар тақдим этади: Тошкент CIP-залига ва дунё бўйлаб 1500 та лаунж-зонага бепул кириш, Yandex Go Ultima Premier да қатнов учун махсус шартлар ва ҳамкорлардан чегирмалар.
UZCARD SHERDOR - янги авлод премиум картаси.
Карта ҳақида кўпроқ маълумот BRB ва sherdor.uzcard.uz сайтида.
Реклама

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилмади.
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо "Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ҳамда тинч йўл билан ўтишни таъминлаш учун олиб борган кураши учун" юксак мукофотга лойиқ кўрилибди.

X (formerly Twitter)
The Nobel Prize (@NobelPrize) on X
BREAKING NEWS
The Norwegian Nobel Committee has decided to award the 2025 #NobelPeacePrize to Maria Corina Machado for her tireless work promoting democratic rights for the people of Venezuela and for her struggle to achieve a just and peaceful transition…

UzVC “TezzGO” стартапига 100 минг доллар инвестиция киритди
UzVC Миллий венчур фонди кассасиз дўконлар учун ечимлар яратаётган инновацион “TezzGO” стартапига 100 минг доллар сармоя киритди.
“TezzGO” сунъий интеллект ва компьютер кўришига асосланган автоматлаштирилган савдо тизими бўлиб, харидорларга кассирсиз хизмат кўрсатиш имконини беради.
Тизим компьютер кўриши ва машинали ўрганиш технологиялари ёрдамида харидор ҳаракатини кузатиб, олинган товарлар учун автоматик ҳисоб-китобни амалга оширади. Мобил илова орқали идентификация қилинган мижозлар савдо нуқтасидан чиқишда тўловни автоматик тарзда амалга оширади.
Лойиҳа ҳозирда 100 дан ортиқ нуқталарда синовдан ўтмоқда ва франчайзинг асосида кенгайишни режалаштирмоқда.
Алоқа маълумотлари:
• Сайт: uzvc.uz
• Email: [email protected]
• Телефон: +998 95 500 09 19
• LinkedIn: uzvc_national