Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Хоразм ва Сирдарёда мансабдор шахслар пора билан ушланди

🔹 Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи фермерларга қиммат нархда ўғит сотишга ёрдам бергани учун 10 минг доллар пора олган пайтда қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилди;
🔹 Сирдарёда “Гулистоншаҳаргаз” масъуллари табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 164 млн сўмлик зарарни 14 млн сўмга тушириш эвазига 1000 доллар талаб қилишган. Пора олиш вақтида далиллар билан ушланишди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Кеча “Кафолат суғурта компанияси» АЖда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” оддий халқ тилида айтганда мажбурий автосуғурта: аҳолига фойдалими ва ЙТҲда етказилган зарар учун суғурта суммаси етарлими?” мавзусида очиқ семинар бўлиб ўтди. Тадбирда суғурта соҳаси мутахассислари, ОАВ вакиллари, жабрланувчилар ва мен — фуқаролик жамияти фаоли сифатида иштирок этдим.

Ачинарлиси, реал ҳаётда ЙТҲга учраган одамлар оладиган суғурта товони пули кўпинча етарли бўлмайди. Амалдаги 40 миллион сўмлик лимитнинг фақат 14 миллион сўми моддий зарар — яъни машина, мулк ва ҳоказолар учун берилади. Лекин бу сумма реал эҳтиёжларни ёпишга етмайди. Бугун битта машинанинг деталини алмаштиришнинг ўзи 5 миллион сўмгача тушади. Агар одам жароҳат олса, даволаниш харажатлари бундан ҳам қимматга тушади.

Шу сабабли, суғурта суммасини замон талабига мослаштириш — камида икки баробар ошириш, жуда муҳим масалага айланди. Бу фақат ҳайдовчилар учун эмас, балки ҳар бир фуқаро учун молиявий ҳимоя воситаси бўлиши керак.

Аҳолининг суғуртага бўлган муносабатини ҳам ўзгартириш керак. Суғурта — бу шунчаки мажбурият эмас, бу ҳимоя. Ижтимоий тармоқларда ижобий мисолларни кўпайтириш, мактаб ва университетларда суғурта саводхонлиги бўйича дарслар жорий этиш вақти келди, менимча.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Давлат бюджетига таҳдид: тўланмаган солиқлар ва ноқонуний савдонинг салбий оқибатлари

Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлиги ва ривожланиш суръатига жиддий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири – тўланмаган солиқлар ва ноқонуний савдо фаолиятининг тобора ортиб бораётганидир. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакат бюджетига тўланмаган солиқлар туфайли юзага келган йўқотишлар ҳажми тахминан 155,7 миллиард сўмни ташкил этди. Бу маблағлар ижтимоий соҳа, инфратузилма ва бошқа муҳим секторларга йўналтирилиши мумкин бўлган, аммо уларнинг йўқотилиши давлатнинг ривожланиш имкониятларини чекловда.

Ноқонуний савдонинг ўсиши ҳам иқтисодиёт учун жиддий таҳдид бўлиб, 2025 йил апрел ойида унинг умумий улуши Ўзбекистон бўйича 10,7% га етган. Айниқса, Фарғона водийсида бу кўрсаткичнинг 24,7% гача ўсиши ушбу ҳудудда муаммонинг янада кескинлигини кўрсатади. Тошкент шаҳрида эса бу улуш 9,2% атрофида. Бу рақамлар нафақат бюджет даромадларининг камайишини, балки ҳалол рақобат муҳитининг бузилишини ва шу орқали бошқа тадбиркорларга адолатли бўлмаган шароитлар яратилишини англатади.

Ноқонуний савдо маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатиб, маҳсулот сифати ва хавфсизлигига доимий таҳдид солиб келади. Мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ушбу муаммоларга қарши тизимли ва қатъий чоралар кўриш, шунингдек, жамиятда солиқ маданиятини юксалтириш ҳар доимгидан ҳам долзарб вазифалигича қолмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Коронавирусга оид расмий баёнот: Ҳавотирга асос йўқ

Сўнгги пайтларда дунёда коронавируснинг янги тўлқини ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан Саноатия-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков расмий баёнот берди:

Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият Ўзбекистонда барқарор. Ҳеч қандай хавотирланишга асос йўқ”, — деди у.

Отабековга кўра, вазият доимий назоратда ва зарур профилактик чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, аҳолини расмий манбаларга ишонишга ва нотасдиқланган маълумотларга берилмасликка чақирди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ва ниҳоят УЗОҚ КУТИЛГАН яшил кўнгилочар масканни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

📅 31 май куни сизни O‘RMON боғининг тантанали очилиш маросимига таклиф этамиз. Шу кун ўзбек эстрадасининг машҳур юлдузлари иштирокида ва бутун оила аъзоларингиз учун кенг қамровли шоу-дастур кутмоқда!

Таъкидлаш жоизки лойиҳа International Beverages Tashkent (PepsiCoнинг расмий боттлери) томонидан амалга оширилиб, боғда табиат, спорт, дам олиш ва маданият уйғунликда мужассамлашган.

Сиз ушбу кунда:

🎤 Севимли санъаткорлар иштирокидаги концерт
🎈 Улкан ҳаво шари - баландликка кўтарилиб, Чирчиқ шаҳрининг бутун гўзаллигини томоша қилиш
🎡 Кўнгилочар марказлар, машқ қилиш майдончалари, аттракционлар ва скейт-парк
🌳 3000 дан ортиқ дарахт, ям-яшил хиёбонлар ва оққушли гўзал кўл
📸 Фотозоналар, болалар учун анимациялар ва совғалар ўйинларнинг гувоҳи бўласиз
.

📍 O‘RMON боғи, Чирчиқ шаҳри
🕔 Байрам бошланиш вақти: 17:00
🎤 Концерт вақти: 19:00
Кириш бепул!

📍 МАНЗИЛ
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Youtube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига $30-50 млн.га ошириши мумкин

Бу рақамни айтайлик, Ўзбекистон тери ёки сут маҳсулотлари экспортидан олаётган даромадлар ҳажми билан солиштирса бўлади.

"Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube Ўзбекистонда монетизация қилиниши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига $30-50 млн.га етиши мумкин. Янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади (креатив иқтисодиёт бўйича катта режалар қўйилаётганига қарамай, амалда сўз эркинлиги коридорлари торайиши ҳисобига унинг тобора биқиқлашуви юз бермоқда).

Ҳозирда, Youtube'нинг ўзбек сегментида контент яратувчиларда харажат бор, лекин платформадан олинадиган бевосита даромад йўқ (минтақада фақат Қозоғистонда монетизация очиқ). Монетизация очилиши миллий контент учун фақат давлат маблағлари эмас, реклама даромадларини йўналтириш, сифатни ошириш ва бойитиш имкониятларини очган бўларди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ўтган 2024 йилда 2,1 трлн.сўмни ташкил этган, 29% - рақамли рекламага тўғри келади (20% - ташқи реклама, 51% - телерекламалар). Лекин бу фақат ичкаридаги транзакциялар ҳисобига. Реклама экспорти деярли йўқ (импорт бор ва йилдан йилга ошмоқда).

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тошкент ерусти метросида вақтинчалик ўзгаришлар

2024 йил 8 июндан бошлаб «Турон» ва «Қипчоқ» бекатлари оралиғида режали профилактик ишлар бошланади. Шу сабабли, ушбу қисмда метро қатнови 3 ойга тўхтатилади.

Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида «Қипчоқ – Қурувчилар – Қипчоқ» йўналишида бепул метробуслар ҳаракати ташкил этилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қурбон ҳайити — 6 июнь куни нишонланади!

2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь — жума кунига тўғри келади.

Президент қарорига мувофиқ, ушбу сана юртимизда Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

🕌 Аҳолининг байрамни муносиб ўтказиши учун:
🔹 7 июнь, шанба куни — 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарғонада 8 млрд сўмлик ноқонуний дори ва 400 млн сўмлик тиббий жиҳозлар аниқланди

ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда:
🔹 “Нексия-3” автомашинасидан 400 дан ортиқ сифати кафолатланмаган дори воситалари топилди;
🔹 Бағдод ва Фарғонадаги омборларда жами 117.642 дона, умумий қиймати 8 млрд сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари сақланаётгани аниқланди;
🔹 Марғилондаги “яширин” омборларда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган, қиймати 400 млн сўмлик 30 минг дона тиббий жиҳозлар топилди.

Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди ва терговга қадар текширувлар бошланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қурбон ҳайити муносабати билан барча ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

7 июнь (шанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

8 июнь (якшанба) – дам олиш куни.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тошкентга ёшлар учун катта тадбирлар керак

Дунёда кўп шаҳарлар ёшлар учун муҳим ва эсда қоларли тадбирлар ташкил этади: Гётеборгда ҳудди Намангандаги каби гул фестивали, Кёльнда отлар паради, Парижда санъат кўргазмалари… Булар фақат қувонч эмас, балки жамиятни бирлаштирувчи, ёшларга мотивация берувчи воқеалардир.

Тошкентда шундай катта ва мазмунли тадбирларни кўриш ва уларда иштирок этиш имконияти бўлиши керак. Ёшлар учун, уларнинг истеъдодлари ва орзуларини рағбатлантириш учун бундай ҳаракатлар жуда зарур.

Масалан, 5 ва 10 июн кунлари “Uzbekistan: Land of Talents” ёшлар ҳаракати доирасида Тошкент марказида катта тадбирлар ўтказилади. Миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш, футбол учрашувларини бирга катта экранларда томоша қилиш билан бирга, концертлар ва мотивацияли шоулар ҳам бўлади, дейишмоқда. Бу тадбирлар ёшларга ўз салоҳиятларини намоён этиш, бир-бири билан алоқа ўрнатиш ва жамиятга яқинлашиш ва шаҳарда ўзгача муҳит яратиш имкониятини беради.

Ҳар бир шаҳарда бу каби тадбирлар барча учун мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади. Тошкентда ҳам шундай муҳит яратиш – ёшларимизнинг ривожланишига улкан имконият яратади.

Умуман олганда, Тошкентдаги ҳар бир йўлак, майдон ёшларнинг истеъдодларини очиб беришга хизмат қилсин, улар ўзларини англасин ва катта ҳаётга тайёрлансин.

Фақат гуллар ёки мусиқа фестиваллари эмас – балки ёшларимиз учун қизиқ бўлган бошқа турдаги тадбирлар ҳам керак. Бизнес вакиллари томонидан қўллаб-қувватланилса ундан ҳам яҳши.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қуёшда яна кучли чақнаш. "Қизил" даражадаги магнит бўрони кутилмоқда

Қуёшнинг 4100-рақамли доғида навбатдаги Х синфга яқин чақнаш рўй берди.

Бу чақнашдан ажралган плазма тўғридан тўғри Ер магнитосферасига йўналиш мумкин бўлган позицияда жойлашган.

Натижада нима бўлиши мумкин?
Келгуси 2-3 кун ичида қизил хавф даражасидаги магнит бўрони кузатилиши эҳтимоли юқори. Бу ҳолат инсон саломатлиги, айниқса, юрак-қон томир касалликлари бор шахслар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Аҳолига тавсиялар:
– Очиқ ҳавода камроқ бўлинг;
– Қон босими ва умумий ҳолатни кузатиб боринг;
– Суюқлик истеъмолини оширинг.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистонликлар ID-картага ўтишда 10% чегирмага эга бўлишлари мумкин

Агар my.gov.uz портали орқали ариза берсангиз, ID-картага ўтиш учун давлат божи 10% арзонлашади.

ID-картани 10% чегирмадаги нархи: 300 375 сўм.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дунёда 6-оммавий қирилиш жараёни бошланган...

Бугунги кунда инсоният фақат техник тараққиёт эмас, балки экологик фалокатлар билан ҳам юзма-юз келмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган — бу бир нечта турдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг йўқолиб кетиши билан боғлиқ жиддий хавфдир.

🌱 “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ушбу муаммога эътибор қаратиб, экологик саводхонликни ошириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ёш авлодни онгли тарбиялаш зарурлигини таъкидлади.

❗️Ҳар биримиз табиатга эҳтиёткор муносабатда бўлмасак, бу жараён қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!

Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda eka 4 yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi. Qo‘llari kuyib, barmoqlari bir-biriga yopishib qolgan.

Uni plastik operatsiya qildirish uchun mablag‘i yo‘q. Hatto, egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.

Toma-toma ko‘l bo‘lur dehanlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Exsonning mukofoti exson deyishadi.

Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami: Uzcard 8600060988036126 Raximova Z
2025/10/23 02:39:56
Back to Top
HTML Embed Code: