Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️6 июнь — Тошкентда вақтинча йўллар ёпилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 6 июн куни соат 00:00 дан 08:00 гача Тошкент шаҳридаги айрим масжидлар атрофида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Мўғулистон бош вазири фарзандининг дабдабали ҳаёти туфайли истеъфога чиқарилди

23 ёшли ўғли ва келинининг дабдабали ҳаёти ҳақидаги суратлар ортидан юзага келган оммавий норозиликлар сабабли бош вазир Лувсаннамсрайна Оюун-Эрдэнега лавозимини йўқотди.

Instagram'да бош вазир ўғлининг 50 минг долларлик авто, 5 минг долларлик сумка ва вертолётда сайрлар акс этган суратлар жамоатчиликда қаттиқ норозилик уйғотди.

Парламентда ишонч учун овоз бериш натижасида у етарли овоз ололмади ва ишдан кетишга мажбур бўлди.

Расман ҳеч қандай даромад манбаси бўлмаган ўғил ва келинининг қимматбаҳо ҳаёти халқ орасида “ноқонуний бойлик” шубҳаларини кучайтирган.

Бу воқеа Мўғулистонда ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги ишонч мувозанати нозик эканини кўрсатди.

☝️Бундан ҳамма ўзига тегишли хулоса қилиб олади, деган умиддамиз. Халқни ишончи билан ўйнашиш яхшимас.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун олдида таслим бўлайлик!

Сиз тасвирда кўраётган жараённи улашишга иккиландим. Бобом: "Ялқовдан анқов ёмон" дерди. Ҳақиқатан анқовнинг, фаҳмсизнинг касофати кўпчиликка уради: катта эҳтимол билан болани панжара ортига киритишга "раҳмдил" конвой ходимлари рухсат беришган.

Видео Фарғона судларидан биридан олинди. Аёлнинг нима билан айбланаётгани, унинг кейинги тақдири унчалик муҳиммас, бу кунда бўладиган ҳодиса. Аммо панжара ортида чақалоқ нима қиляпти?

Қарашлари юксак, ўзини ҳурмат қиладиган онгли жамият бу ҳолга бефарқ бўлмайди. Қонуннинг бузилгани бир тараф, масаланинг жамият ахлоқий жиҳатларига тааллуқли қисми, менимча, жуда-жуда муҳимдир.

Болалар Омбудсмани бу ҳолни изоҳлаши, мурғак гўдакнинг панжара ортига ўтказилганини кескин қоралаши керак. Ҳеч бир восита бу тасвирдаги дилхираликни оқламайди.

Абдураҳмон Ташанов «Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамияти раиси»

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистон тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқди!

Жаҳон чемпионатига чиққанимиз бутун Ўзбекистон халқига муборак бўлсин!


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

"Мана шу қутлуғ зафар оқшомида кўпмиллатли Ўзбекистон халқи сизлар билан фахрланмоқда!

Сизлар жаҳон чемпионатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё шарафини ҳимоя қиласизлар, деб ишонаман.

Бу унутилмас ғалаба Қурбон ҳайити байрамида халқимиз учун ҳақиқий совға бўлди!

Зафарли одимларингиз бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!"

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоамизни телефон орқали тарихий натижа — жаҳон чемпионатига чиққани билан табрикламоқда.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Ушбу муборак айёмда барча юртдошларимизни Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Аллоҳ таоло қилган дуоларимизни, қурбонликларимизни қабул қилсин. Ҳар бир хонадонга тинчлик, барака ва муҳаббат насиб этсин.

Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин! 🤲

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Президент Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD Champion автомобиллари совға қилинади

Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига мукофот сифатида BYD Champion русумидаги енгил автомобиллар совға қилинади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Отахонимиз Қаххоров Эргаш акага шифокорлар томонидан оғир ташхис — оқ қон (ўткир лейкоз) қўйилди. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган ва даволанишни талаб этмоқда. Афсуски, даволаниш жуда қимматга тушаётгани боис оиласи оғир моддий аҳволга тушиб қолган.

Шу сабабли, Эргаш акага ва унинг оиласига бефарқ бўлмаган, саховатли юртдошларимизнинг кўмаги зарур. Сизнинг кичик ёрдамингиз ҳам бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилиши мумкин.

Эҳсон қилишни истаганлар учун пластик карта рақами:
💳 5614682027898818
Қаххоров Эргаш Собирович

Аллоҳ қилган хайр-саховатларингизни ўз мукофоти билан қайтарсин.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қаҳрамонлар тантанали кутиб олинди

Жаҳон чемпионатига йўлланма олган терма жамоамизни А.Арипов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари Тошкент аэропортида тантанали тарзда кутиб олишди.

Яқин дақиқаларда футболчиларимизга BYD автомобилларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

6 июнь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди.

Азим Латипов — Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, бутун умрини қишлоқ хўжалиги ва халқ хизматига бағишлаган. У 2002 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, 1996 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Сенатор сифатида маҳаллий муаммоларни республика даражасига кўтариб, уларни ҳал этишда фаол иштирок этган. Унинг ҳаёти ва фаолияти кўпчилик учун намуна бўлиб қолади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади

1 августдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10% га оширилиб, 1 271 000 сўм этиб белгиланди. Бу асосида сафарбарлик чақирув резерви (1 ойлик ҳарбий хизмат) учун тўлов ҳам 8 085 000 сўмдан — 8 897 000 сўмга кўтарилади.

📊Йиллар бўйича ўзгаришлар:
2019 — 4 млн 40 минг сўм
2020 — 4 млн 755 минг сўм
2021 — 5 млн 754 минг сўм
2022 — 6 млн 440 минг сўм
2023 — 6 млн 860 минг сўм
2024 — 8 млн 85 минг сўм
2025 (1 августдан)8 млн 897 минг сўм.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️2025 йил 1 августдан педагоглар ойлик маошини оширилган миқдорда олишади

Президентнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.

Педагог кадрлар учун янги маош миқдори қуйидагича белгиланди:
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 468 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 729 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 175 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 653 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 142 053 сўм.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида сел оқибатида йўлга тошқин сувлар оқиб тушди

7 июнь куни соат 17:04 да, “Қамчиқ” довонида жойлашган А-373 “Тошкент–Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 137,7 км қисмида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тоғ ёнбағридан сел ва тошқин сувлар йўлга оқиб тушди.

Мазкур ҳолат ҳақида навбатчилик хизматига хабар келиб тушиши биланоқ, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар етиб боришди. Ҳозирги пайтда ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Транспорт қатновини таъминлаш мақсадида айни дамда йўлда ҳаракат фақат бир тасма орқали амалга оширилмоқда. Тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлдаги ҳаракат қатъий назоратга олинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация — аризалар қабул қилиш бошланди

2025 йил 1 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаб берилади. Энди тўловлар фақат қишда эмас, ҳар ойда амалга оширилади.

Ариза топшириш 1 июндан бошланди.

Компенсация ижтимоий ҳимоя ва Камбағаллик реестридаги оилалар (ойлик даромад ҳар бир аъзога 669 минг сўмдан кам бўлса);
Реестрда бўлмаган, лекин мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилаларга берилади.

👉 @r_kusherbayev
2025/10/25 18:32:03
Back to Top
HTML Embed Code: