Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нотўғри ислоҳот ва очарчилик
Инсониятга сабоқ бўлган Хитойнинг табиатга қарши курашиши оқибатлари.
👉 @r_kusherbayev
Инсониятга сабоқ бўлган Хитойнинг табиатга қарши курашиши оқибатлари.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Президент топшириғини нотўғри ижро этиш оқибатида электр энергияси учун тадбиркорлардан ортиқча ундирилган маблағлар қайтариладими?
Агар вазият аксинча бўлганида катта эҳтимол билан тадбиркорлардан маблағлар аллақачон ундирилган ё улар қамалган бўларди.
Афсуски айрим ҳолларда давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасида ҳуқуқларда тенглик бўлмаяпти. Айни ўринда миллиардлаб сўм миқдоридаги тадбиркорларнинг ҳаққи шунчаки еб юборилаяпти.
Тадбиркорлар ҳуқуқни ҳимоя қилишга масъул Бизнес омбудсман, Савдо саноат палатаси, прокуратура, Адлия вазирлиги каби идоралар эса ЖИМликда.
Батафсил: 👇👇👇
https://youtu.be/-q93g5sb5XY?si=UzNQXeDDQeEmM3Nl

YouTube
Тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундириш "схема"си❗️Ҳукумат қарори хатомиди? ❗#trend
"Хўп подкаст"нинг янги сонида тадбиркор билан Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари, уларнинг тадбиркорларга таъсири ва Президент топшириғи нотўғри бажарилиши ортидан ортиқча тўлов ундириш ҳолатлари ҳақида гаплашдик.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Словакия ва Болгария раҳбарлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2025 йил 8–10 июнь кунлари Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан мамлакатимизга келади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ҳам 2025 йил 9–11 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади.
Ташрифлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши ва бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2025 йил 8–10 июнь кунлари Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан мамлакатимизга келади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ҳам 2025 йил 9–11 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади.
Ташрифлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши ва бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Москвада яна кенг кўламли рейд: ҳужжатлари муаммоли муҳожирларга қўпол муомила қилинмоқда
Россия пойтахти Москвада яна бир йирик рейд ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган бу рейд давомида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки муддати ўтган муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилгани маълум қилинмоқда.
Гувоҳлар сўзларига кўра, айрим ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар тарафидан куч ишлатиш, ҳатто тепкилаш ҳолатлари ҳам кузатилган. Рейдга тушганлар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
Видеога олинган кадрларда тепки еяётган муҳожирлар акс этган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Колумбия президентлигига номзод оғир яраланди
Колумбия пойтахти Богота шаҳрида президентликка номзод Мигель Урибега нисбатан қуролли ҳужум амалга оширилди. Маълумотларга кўра, сиёсатчи сайловолди тадбири давомида номаълум шахс томонидан орқасидан ўқ билан яраланган.
Ҳужум натижасида Мигель Урибе оғир жароҳатлар олган ва зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.
Ҳозирда ҳужумчи шахсияти ва ҳужумнинг сабаблари ўрганилмоқда. Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
👉 @r_kusherbayev
Колумбия пойтахти Богота шаҳрида президентликка номзод Мигель Урибега нисбатан қуролли ҳужум амалга оширилди. Маълумотларга кўра, сиёсатчи сайловолди тадбири давомида номаълум шахс томонидан орқасидан ўқ билан яраланган.
Ҳужум натижасида Мигель Урибе оғир жароҳатлар олган ва зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.
Ҳозирда ҳужумчи шахсияти ва ҳужумнинг сабаблари ўрганилмоқда. Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг қоқ юрагида Мундиал кайфиятини ҳис қилса бўладиган бўлди
10 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Қатар ўйини юртимиз учун яна бир муҳим тарихий ҳодисага айланиши мумкин. “Бунёдкор” стадионидаги муҳитни кўз олдингизга келтиряпсизми? Аммо агар чипта олиб улгурмаган бўлсангиз — хафа бўлманг!
Тошкент шаҳар ҳокимияти муқобил жой тайёрлаб қўйибти: Миллий кутубхона олдидаги ёшлар шаҳарчаси сизни кутмоқда! Бу ерда катта экранли жонли трансляция ташкил қилинади, дея айтилмоқда.
“Салом, Мундиал!” супершоусида эса DJлар, лазерли шоулар, перформанслар ва машҳур ижрочилар билан унутилмас вайб ҳадя этади.
Тадбир Капиталбанк, Uzum ва Ucell кўмагида ўтказилмоқда. Таомлар гастрономик аллеяда — Safia миллий брендидан. Ахборот ҳамкорлари эса – Daryo.uz, Gazeta.uz, Kun.uz, Qalampir.uz, Repost.uz, UzNews.uz ва Championat.asia

❗️Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
10 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қатар терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви муносабати билан соат 16:00 дан бошлаб Бунёдкор стадионига олиб борувчи қуйидаги кўча ва йўллар вақтинча ёпилади:
📍 Чилонзор тумани ҳудудидаги айрим кўчалар;
📍 Стадион атрофи ва унга туташ йўллар.
Aйланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
👉 @r_kusherbayev
10 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қатар терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви муносабати билан соат 16:00 дан бошлаб Бунёдкор стадионига олиб борувчи қуйидаги кўча ва йўллар вақтинча ёпилади:
📍 Чилонзор тумани ҳудудидаги айрим кўчалар;
📍 Стадион атрофи ва унга туташ йўллар.
Aйланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар ИИББ футбол учрашуви муносабати билан мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жамоатчиликка мурожаат қилиб, 2025 йил 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қатар терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви давомида барча футбол ишқибозларини жамоат тартибини сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда тартиб-интизомли бўлишга чақирди.

❤1
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистонда доллар курси жиддий равишда пасаймоқда
Сўнгги кунларда Ўзбекистон валюта бозорида доллар курси кескин тушиши кузатилди. Атиги бир неча кун ичида курс қарийб 200 сўмга пасайди, бу эса сўнгги йиллардаги энг йирик қисқа муддатли пасайишлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Айни пайтда банклар АҚШ долларини 12,710 — 12,760 сўм атрофида сотиб олмоқда. Аммо валюта курсининг эртанги кунда яна 62 сўмга тушиши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Сўнгги кунларда Ўзбекистон валюта бозорида доллар курси кескин тушиши кузатилди. Атиги бир неча кун ичида курс қарийб 200 сўмга пасайди, бу эса сўнгги йиллардаги энг йирик қисқа муддатли пасайишлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Айни пайтда банклар АҚШ долларини 12,710 — 12,760 сўм атрофида сотиб олмоқда. Аммо валюта курсининг эртанги кунда яна 62 сўмга тушиши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тошкент метросининг икки бекати оралиғидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилди
2025 йил 8 июндан Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги "Қурувчилар" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу оралиқда 1М сонли автобус йўналиши ташкил этилади. Йўналиш фаолияти соат 5:00 дан 23:00 гача белгиланган бўлиб, ушбу автобус йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Йўловчиларни автобусларга чиқиш ва тушириш фақат метро станцияларида амалга оширилади. Поезд ҳаракати қачон тикланиши ҳақида маълумот берилмаган.

❗️Қашқадарёда газета-журналлар обунасига қарийб 10 миллиард сўм?!
— "Ревизор" маълумотлари
2025 йил бошидан шу кунгача Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 9,7 миллиард сўмлик обуна шартномалари тузилган.
Барча шартномалар тўғридан-тўғри келишув орқали амалга оширилган.
Энг йирик тўловлар:
➖ "SIFAT PLYUS POCHTA" МЧЖ — 2,1 млрд + 2,19 млрд сўм;
➖ "O‘ZBEKISTON POCHTASI" АЖ — 579 млн, 2 млрд, 1,48 млрд сўм;
➖ "TEZKOR TARQATUVCHI" МЧЖ — 1,15 млрд сўм;
➖ "SHARQ MADANIYATI" МЧЖ — 135 млн сўм.
Ҳар бир шартнома бўйича очиқ манба ҳаволалари мавжуд.
📊Умумий сумма: 9 735 612 094 сўм.

❗️Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилди
Тошкентдаги музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолашди.
Етакчилар ҳузурида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик ҳужжатлари алмашилди:
➖ Дипломатик кадрлар тайёрлаш;
➖ Қишлоқ хўжалиги;
➖ Стандартлаштириш ва метрология;
➖ Энергетика бозорини тартибга солиш;
➖ 2025–2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар ва стандартлаштириш дастурлари.

❗️10–16 июнь кунлари кучли ёғингарчилик туфайли сел ва сув тошқинлари хавфи юзага келиши мумкин.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг тоғли ва тоғ олди туманлари.
Эҳтиёт бўлинг! Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи ва саёҳат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
👉 @r_kusherbayev
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг тоғли ва тоғ олди туманлари.
Эҳтиёт бўлинг! Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи ва саёҳат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Марказий Осиёдаги энг йирик музлик — Федченко музлиги 40% га эриб кетди
Тожикистонда жойлашган Федченко музлиги охирги ўн йилликларда тикланмасдан эримоқда. Бу ҳолат Амударё ҳавзасидаги сув муаммоларини янада кескинлаштириши мумкин.
1990–2005 йиллар орасида музлик 50 метрга қисқарган. Ҳозирги пайтда унинг 40 фоизга яқини йўқолган. Қирғизистондаги музликларнинг ҳам 30% дан ортиғи эриган.
Тоҳир Мажитовнинг таъкидлашича, сувдан самарали фойдаланиш ва уни адолатли тақсимлаш учун Орол денгизи қўмитаси каби минтақавий халқаро ташкилот тузиш зарур. Федченко музлиги Помир тоғларида жойлашган бўлиб, у дунёда қутб ҳудудларидан ташқаридаги энг узун музлик ҳисобланади.

Rasul Kusherbayev
❗️Москвада яна кенг кўламли рейд: ҳужжатлари муаммоли муҳожирларга қўпол муомила қилинмоқда Россия пойтахти Москвада яна бир йирик рейд ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган бу рейд давомида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки…
❗️Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси рейд бўйича расмий муносабат берди
2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманидаги рейд пайтида Россия полицияси хорижлик мигрантларга куч ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳозирча расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги бу масалани назоратга олган.
Рейдда ҳужжат муаммоси бўлган 5–6 киши ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Агар ушбу ҳолатда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бўлса, қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:
📞 Телефон: +7 925 045-47-44
💬 Telegram: @pomoshrussiamigrant

❗️Учта вазирлик Янги Тошкентга кўчирилади, бинолари сотилади
Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари яқин кунларда Янги Тошкентдаги вақтинчалик биноларга кўчирилади.
🏢 Мавжуд бинолар сотувга чиқарилиб, тушган маблағ ҳисобидан янги маъмурий бинолар қурилади. Энергетика вазирлиги эса аллақачон кўчиб бўлган.
Ходимлар учун махсус транспорт йўналишлари ташкил этилади. Транспорт вазирлиги ҳозирда бу йўналишлар устида иш олиб бормоқда.
👉 @r_kusherbayev
Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари яқин кунларда Янги Тошкентдаги вақтинчалик биноларга кўчирилади.
🏢 Мавжуд бинолар сотувга чиқарилиб, тушган маблағ ҳисобидан янги маъмурий бинолар қурилади. Энергетика вазирлиги эса аллақачон кўчиб бўлган.
Ходимлар учун махсус транспорт йўналишлари ташкил этилади. Транспорт вазирлиги ҳозирда бу йўналишлар устида иш олиб бормоқда.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Банк картасидан кўп миқдорда пул ўтказсангиз, блокланиш мумкинми?
Агар 30 кун ичида 187,5 млн сўм ёки ундан ортиқ суммада пул карта орқали бир ёки бир нечта шахсга ўтказилса ёки қабул қилинса — бу шубҳали операция сифатида баҳоланади.
Автоматик блокировка бўлмайди, лекин банк текширув ўтказиши, маблағ манбасини сўраши мумкин. Ахборот тақдим этилмаса — шартнома бекор қилиниши эҳтимоли бор.
Фирибгарликка ўхшаш ҳолатлар бўлса, карта 3 кунгача вақтинча блокланиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
Агар 30 кун ичида 187,5 млн сўм ёки ундан ортиқ суммада пул карта орқали бир ёки бир нечта шахсга ўтказилса ёки қабул қилинса — бу шубҳали операция сифатида баҳоланади.
Автоматик блокировка бўлмайди, лекин банк текширув ўтказиши, маблағ манбасини сўраши мумкин. Ахборот тақдим этилмаса — шартнома бекор қилиниши эҳтимоли бор.
Фирибгарликка ўхшаш ҳолатлар бўлса, карта 3 кунгача вақтинча блокланиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Россия депутати туғилишни ошириш учун тунда интернетни ўчиришни таклиф қилди
Туғилиш коэффициентини ошириш мақсадида тунги вақтда интернетни вақтинча ўчириб қўйиш таклифи билдирилди.
Тунда интернетдан фойдаланиш (хусусан, смартфон ва ТВ орқали) уйқу ва оилавий муносабатларга салбий таъсир қилаётганини қайд этган.
👉 @r_kusherbayev
Туғилиш коэффициентини ошириш мақсадида тунги вақтда интернетни вақтинча ўчириб қўйиш таклифи билдирилди.
Тунда интернетдан фойдаланиш (хусусан, смартфон ва ТВ орқали) уйқу ва оилавий муносабатларга салбий таъсир қилаётганини қайд этган.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда.
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Чет элдан қайтганлар ва меҳнат мигрантлари СПИД бўйича мажбурий текширилади
Янги қонун лойиҳасига кўра, узлуксиз 90 кундан ортиқ чет элда бўлиб қайтган 18–60 ёшдаги фуқаролар ва меҳнат фаолияти учун Ўзбекистонга келаётган чет элликлар ОИВ (СПИД) бўйича мажбурий тиббий текширувдан ўтади.
Кимлар қамраб олинади:
➖ Чет элдан қайтган Ўзбекистон фуқаролари;
➖ Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар;
➖ Ўзбекистонга ишлаш учун келаётган чет элликлар.