Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ҳаж ва Умрадаги тавофга оид масалалар.
Улашинг 👉

http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Изоҳ: "Мултазам" – Рукни яманий билан Каъба эшиги оралиғи.
Улашинг 👉👉👉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ҳаж сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма

👉 http://myurls.co/doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Ҳаж сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма
📌 Ҳаж сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма:

Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлсалар, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра

«سبْحانَ الذي سخَّرَ لَنَا هذا وما كنَّا له مُقرنينَ، وَإِنَّا إِلى ربِّنَا لمُنقَلِبُونَ . اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ في سَفَرِنَا هذا البرَّ والتَّقوى ، ومِنَ العَمَلِ ما تَرْضى . اللَّهُمَّ هَوِّنْ علَيْنا سفَرَنَا هذا وَاطْوِ عنَّا بُعْدَهُ ، اللَّهُمَّ أَنتَ الصَّاحِبُ في السَّفَرِ ، وَالخَلِيفَةُ في الأهْلِ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وعْثَاءِ السَّفَرِ ، وكآبةِ المنظَرِ ، وَسُوءِ المنْقلَبِ في المالِ والأهلِ وَالوَلدِ»


«Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибуун. Аллоҳумма иннаа нас'алука фий сафаринаа ҳазаа ал-бирро ваттақваа ва минал ъамали маа тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳазаа ватви ъаннаа буъдаҳ, Аллоҳумма антас- соҳибу фиссафари валхолийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсаи сафари ва каабатил манзори ва суу'ил мунқолаби фил маали вал аҳли вал валад», деб айтардилар.

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от- улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак- шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга
қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ӯзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага ва фарзандларга етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман»
(Муслим ривояти.)

@doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжидга кираётганда ӯқиладиган дуо

📌
Масжиди Ҳарам” ҳамда
📌“Масжиди Набавий”га кираётганда қуйидаги дуони ӯқишликни тавсия қиламиз👇

أَعُوذُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ . بسم الله ،والصلاة والسلام على رسول الله ، اللهُمّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ،

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Бисмиллааҳи вассолаату вассалааму ъала Росулиллааҳ. Аллоҳуммаафтаҳ лий абвааба роҳматик».

Маъноси: "Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. 
"Аллоҳ номи билан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салот (дуо)лар ва саломлар бӯлсин". "Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин".
(Абу Довуд ривояти)

@doniyorqori
👉 (давоми): Ва ниҳоят, энг муҳими: Ҳаж ва Умра ибодати қабул бӯлган мӯмин энди гуноҳдан қӯрқадиган бӯлиб қолади.
http://myurls.co/doniyorqori
​#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ

Ижтимоий тармоқдаги обуначиларимиз томонидан йўлланган саволлардан бири...

САВОЛ:

Масжидул ҳаромда намоз ўқиётганда, Каъбага қараш афзалроқми ёки сажда жойига қараб туришми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Уламоларнинг фикрига кўра намозхон Каъбага эмас, балки сажда қиладиган жойига қараса афзалроқ бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидул ҳаромда Каъбага қараб намоз ӯқишни буюрмаганлар. Бинобарин намоз ўқиётган пайтда Каъбага қараш кўзларни машғул бўлишини тақозо қилади. Каъба атрофида зиёратчилар кўп ва улар намоз ўқиётган кишини эътиборини тортиши табиий. Бу эса намозда хушуъ йўқолишига олиб келиши мумкин.

Намозда сажда жойига қараб турган банданинг қалбида хушуъ, ҳокисорлик кайфияти жамланади. Ташаҳҳуда ӯтирганда эса кӯрсатгич бармоғига қараб ӯтиришлик суннатдир.

Валлоҳу аълам. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Дониёр Файз

👉 Яқинларингизга улашинг
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Унутманг

📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни айтингизми?
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЛЛОҲНИ_ДОИМ_ЭСЛАЙЛИК!

Ушбу ҳадиснинг санади ҳасан бӯлиб, Имом Термизий [3460] ва Насоий [124], Аҳмад ҳам [6479] келтиришган.
@doniyorqori
Audio
#ЯНГИ_РУКН

📌 БИР ҲАДИС ШАРҲИ (9)

⌚️ 08:50

🔊 Дониёр қори

📚 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган фитналардан огоҳ бўлайлик!".

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Audio
#ЯНГИ_РУКН

📌 БИР ҲАДИС ШАРҲИ (10)

⌚️ 11:39

🔊 Дониёр қори

📚 "Мусулмон кишига ўз биродарини уч кечадан ортиқ ҳажр қилиш ҳалол бўлмайди!."

Изоҳ: "Ҳажр" қилиш яъни, алоқани буткул узиш, муносабатларни тӯхтатмоқ, айрилмоқ.

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
​​ЗУҲО – АВВОБИЙНЛАР НАМОЗИНИ ӮҚИШ ЁДИНГИЗДАН ЧИҚМАСИН.

1) Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда Зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади.

2) Зуҳо намози икки ёки тўрт ракъат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Зуҳо намозининг 4 ёки 8 ракат ёки ундан ҳам зиёда ӯқилиши ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжуд.
Қуйида шулардан айримларини келтириб ӯтамиз.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Муслим ривояти.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Хулоса шуки, Зуҳо намозининг энг ками икки ракатдир.

3) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Зуҳо» намозини – "Аввобийнлар", яъни "тавба қилувчилар намози" деб атаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لا يحافظ على صلاة الضحى إلا أواب، وهي صلاة الأوابين" رواه ابن خزيمة والحاكم.

«Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, (магарам) тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат, у тавба қилувчиларнинг намозидир», дедилар.
(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти. Ҳасан ҳадис.)


4) Зуҳо намози ӯқилишининг энг афзал пайти ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صلاة الأوابين إذا رمضت الفصال" رواه مسلم.

«Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир».
(Муслим ривояти).

Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир. Яна ҳам аниқроғи, пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади. Яъни кундузи соат 11:00 дан то 12:00 гача бӯлган вақт. Валлоҳу аълам.

📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли шу пайтда ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.

📌 Азизлар, ушбу намозни қалбдан ӯтказиб (Зуҳо намози дея)ният қилинади. Тил билан талаффуз қилиб айтиш шарт қилинмаган.
Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир. 
Роббимиз қайси намозни ӯқимоқчи эканимизни кӯриб, билиб туради.
 
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
2024/05/16 01:57:15
Back to Top
HTML Embed Code: