77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг «Lacetti»си топилди
Тошкент шаҳрида блогер Шухрат Мусаевга тегишли бўлган «Lacetti» автомобили МИБ ходимлари томонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, Мусаев 77 та қоидабузарлик туфайли жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламаган. Шунингдек, унга нисбатан суд қарори асосида 1 миллион 648 минг сўм солиқ қарзи ва 375 минг сўм давлат божи ундирувини амалга ошириш учун ҳам ижро ҳужжатлари қўзғатилган. Қарздорга бир неча бор СМС-хабарнома юборилганига қарамай, белгиланган муддатда қарз тўланмаган. Шундан сўнг МИБ томонидан автомобиль қидирувга берилган ва топилгандан сўнг хатлаб олинган.
Ҳозирда «Lacetti» автомобили қарзларни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилмоқда.

😁1
Мубашшир Аҳмадга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд бошланди
Иш Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Алишер Алишер Турсунов диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни ОАВ орқали тарқатишда айбланмоқда.
Манбаларга кўра, суд жараёни расман очиқ деб белгиланган бўлса-да, унда қатъий чекловлар жорий этилди. Журналистлар суд залига киритилди, аммо камера ва телефон воситаларидан фойдаланиш тақиқланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмдаги Eco Shopping Center қачон очилади?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бишкек кўчалари ўзбек-қирғиз флешмобига тўлди.
Мазкур флешмоб “Zakovat Asian Cup II” турнири олдидан анонс сифатида ўтказилган бўлиб, эртага Бишкек шаҳрида Марказий Осиёнинг энг йирик интеллектуал турнири бўлиб ўтади. Тадбирда Саида Мирзиёева иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

👍2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
👍2
2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйилади.
Бунда тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
- электрон рақамли имзо берилади;
- банкда ҳисобрақам очилади;
- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

👍2🤯1
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади.
Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тадан 288 тага камайтирилади.
Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тадан 288 тага камайтирилади.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Zakovat Asian Cup II” мусобақаси бошланди
Тадбирни “Milliy” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Саида Мирзиёева Садир Жапаров билан учрашди
Учрашувда чегара масалалари, қўшма лойиҳалар билан бирга ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Zakovat” интеллектуал ўйини ҳам алоҳида қайд этилди.
Президент Администрацияси раҳбари учрашув самарали ва очиқ руҳда ўтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари боғлаб туради.

“Биз бу алоқаларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз”, — деди Саида Мирзиёева.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 68 ёшли кўзи ожиз аёл танишининг қотилига айланди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз буни уддаладик – Президент Шавкат Мирзиёев
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“You’re a good man”
Дунёдаги энг яхши, энг машҳур судьялардан бири - Фрэнк Каприо саратондан вафот этибди.
Америкалик судья ўзининг “Caught in Providence” деб номланган кўрсатуви орқали бутун дунёга танилганди. Суд залида одамларни фақат жазолаш эмас, тушуниш, тинглаш ва кечириш билан ибрат кўрсатарди.
Видеода кўришингиз мумкин, 96 ёшли қария саратонга чалинган ўғлини докторга қон муолажасига олиб бориш учун тезликни оширганини айтиб беряпти. Фрэнк “сиз яхши одамсиз, сиз Американинг ҳақиқий қиёфасини намоён этяпсиз, 90 ёшдан ошган бўлсангиз ҳам оилангизга ғамхўрлик қиляпсиз” демоқда.
Судьяларда доим ҳукм адолатлими ёки қонуний бўлиши керакми деган дилемма туради.
Фрэнк Каприо ҳар бир суд ишида аввал инсон қалбини кўрарди, кейин ҳужжатни. Унинг учун инсоннинг қилган ишидан ҳам кўра, нима учун қилгани муҳим эди.
Youtube да унинг суд залидан видеоларини кўринг, инсонларни яхши кўра бошлайсиз. Ва судья Фрэнкни ҳам.

❗️"Абдуллоҳ" номли Корейс миллатига мансуб фуқаро инстаграм фойдаланувчиси ҳар хил ҳақоратли сўзлар ишлатиб диний ва шахсиятга теядиган гаплари орқали одамлар эътирозига сабаб бўлди
Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушбу шахс Ўзбекистонга келтирилиб, қамоққа олинди.

Навоий вилоятидаги йирик «Пирали» олтин кони майдони аукционда 99,09 миллиард сўмга «NBK 111» компаниясига сотилди.
«NBK 111» 2024 йил май ойида Тошкентда рўйхатдан ўтган ва рангли металл рудаларини қазиб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг 40 фоиз улушига Хитой фуқароси Чжан Цян эгалик қилади, қолган 60 фоизи эса Нурмаҳаммад Пўлатовга тегишли.
Нурмахаммад Пўлатов шунингдек, Жиззахдаги «Quwwatt Group» шиша ишлаб чиқариш компаниясининг асосий акционери (90,7 фоиз) ва «BEEK Electro» электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчисига тўлиқ эгалик қилади.
«Пирали» кони 484 гектар майдонни эгаллайди. У Зафарабад қишлоғидан 20,5 км шимоли-шарқда ва Навоий шаҳридан 38,5 км узоқликда жойлашган. Геологик маълумотларга кўра, участкада олтин захираси 2,4 тонна деб баҳоланган.