Telegram Web Link
22–23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Ҳукумат қарорига кўра, ҳашар пайтида аҳоли қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди. Ободонлаштириш тегишли ташкилотлар ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:

томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;

фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.
Дам олиш кунлари юзасидан Бандлик вазирлигининг расмий хабари

1 сентябрь — “Мустақиллик куни” байрам муносабати билан:

⁃ 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;

⁃ 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.
Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсумида овоз бериш бошланди

Овоз бериш жараёнлари 31 август, соат 23:59 гача давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. 7-сон.
👍16
Алишер Бобоев cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Seoul Mun‘да 17 ёшли бола чўкиб кетди

Бола ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига кепкасини олиш учун сакраган ва сувдан чиқа олмаган. Уни қутқариш учун сувга ўзини ташлаган дўсти бу ишни уддалай олмаган ва ўзи зўрға қирғоққа қайтиб чиққан.

ФВВ қутқарувчилари жасадни қидириш ишларини ҳамон давом эттиришмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 3 нафар йигит Paynet терминалини ўғирлади

Маълумотларга кўра, 25, 23 ва 21ёшли йигитлар машиналаридан давлат рақамларини олиб ташлаб, ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолда «Тараққиёт» маҳалласидан Paynet терминални ўғирлаб кетишган. Қурилма ичида 5 млн 263 минг сўм бўлган.

Улар навбатдаги режаларини амалга ошираётган вақтда қўлга олинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Index бозори яқинидаги цехда ёнғин чиқди

Янгиҳаёт тумани, Чортоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехида қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёниб кетган. 1 соатга яқин вақт давомида 8та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида олов ўчирилган.

Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда одамларга ҳужум қилган буқа отиб ўлдирилибди
Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда 16 август куни 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли боланинг вафот этганига доир хабарлар тарқалди. Шу куни оилада тарвуз истеъмол қилган барчада кучли оғриқ, диарея кузатилган. Болада жараён оғир кечган. Марҳумнинг отаси фарзандига шифокорлар беэътибор бўлганини билдирган.

Шифокорлар эса унга барча керакли муолажалар қилинганини маълум қилган. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оловли ва синовли кунлар: ўзбекистонликларни зор йиғлатган ҳодисалар...

Сўнгги ойларда Ўзбекистонда кўплаб ёнғинлар бўлаётгани бўйича хабарларга кўзимиз тушмоқда. Бугун шулар ҳақида сўз юритдик.

Хусусан, Ислом цивилизацяиси маркази, Кўкдала ва Жомбойдаги газ қуйиш шахобчалари, Шўрчидаги пропан, Ғазалкентдаги дўкон, Уч қаҳрамон ва Индекс бозорларидаги содир бўлган ёнғинларга эътиборимизни қаратамиз.
Асилбек Ашуров Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига янги ҳоким этиб тайинланди

У 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябридан буён Шароф Рашидов туманига ҳокимлик қилиб келган Маҳмуд Холбўтаев 2025 йил июнида 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинганди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида кузатилган чанг бўрони

Нукус халқаро аэропортида соат 13:00 ҳолатига кўриниш масофаси 1500 метрдан пастга етган. 14:30 да эса бу масофа 900 метргача етиб, кучли ғубор ҳодисаси кузатилган.

Ўзгидромет Нукус шаҳри ҳавосида 13:00 ҳолатига кўра, майда ПМ 2,5 дисперс заррачалари миқдори миллий стандартлар бўйича рухсат этилганидан 20 бараваргача ортиб кетгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, Урганч шаҳрида ҳам шамол ортидан атмосфера ҳавоси ифлосланиши кузатилаётгани таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега ҳокимлар эмас, “зам” ҳокимлар пора билан қўлга тушади, деган саволга Тошкент вилояти ҳокими — Зоир Мирзаевдан жавоб
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида давлат раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.
👍14🔥62
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди

Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.

19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.

Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.

Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.

Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.
2025/10/23 02:39:58
Back to Top
HTML Embed Code: