Telegram Web Link
Тошкентда 8 сентябрдан бошлаб иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Кузги профилактика ишлари муносабати билан 8 сентябрдан бошлаб Тошкентда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур”,

— дейилади Veolia Energy хабарида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Профессор Зарифбой Ибодуллаев:

- Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт.
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро — жаҳон эътиборида: Биеннале майдонида миллатлар ва маданиятлар учрашуви

Бухоро Биеннале майдони кўплаб хорижий давлатлар, яқин ва узоқ мамлакатлардан келган рассом ва ҳунармандларни бирлаштирди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида шундай ёзди:

“Муқаддас Бухоро замини — бутун инсониятнинг мулки, асрлар давомида жаҳон цивилизациясига мансуб бўлган, азалдан маданият, ижод ва илм-маърифат маркази сифатида танилган шаҳардир. Миллатлар ўртасида ҳамиша очиқ мулоқот руҳи ҳукм сурган айнан шу масканда маданий мероснинг қадрига етадиган, уни асраб-авайлайдиган зиёлилар йиғилгани — табиий воқелик. Масжид гумбазларидан то ипак гиламларигача, зардўзлик намуналаридан то миниатюра санъатигача, ёғоч ўймакорлигидан то Шашмақом мусиқаcигача — бебаҳо хазинамиз кўплаб авлодлар маҳорати ва иқтидорини ўз ичига мужассам этган. Бугун маданият биз учун нафақат гўзаллик ва илҳом манбаи, балки халқаро нуфузимизни оширадиган ҳамда мамлакатимизнинг глобал макондаги қиёфасини шакллантирадиган стратегик ресурс ҳамдир. Хуш келибсиз!”
👍27🔥109
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ огоҳлантиради: ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништирадиган фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
❗️ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

Ж. Инфантино мамлакатимизда футболни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” финал учрашувини стадиондан томоша қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг қайси туманларида йўл-транспорт ҳодисалари кўп кузатилган?

Очиқ маълумотларда Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг 8 ойи давомида (январь-август) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот эълон қилинди. Унга кўра, мазкур муддат давомида 4 350 та ЙТҲ содир бўлган.

Энг кўп ЙТҲ содир бўлган туманлар:

1. Юнусобод тумани — 561 та
2. Чилонзор тумани — 555 та
3. Яшнобод тумани — 554 та
4. Мирзо Улуғбек тумани — 475 та
5. Шайхонтоҳур тумани — 363 та

Энг кам ЙТҲ эса Янгиҳаёт тумани — 205 та, Яккасарой тумани — 210 та ва Бектемир тумани — 217 та қайд этилган.
Қашқадарёда келин қайнонасини пичоқлаб ўлдирди

1 сентябрь куни Шаҳрисабз туманининг «Янги қишлоқ» маҳалласида 33 ёшли аёл оилавий келишмовчилик чоғида қайнонасига ошхона пичоғи билан жароҳат етказган. Натижада аёл оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
 
Жиноят содир бўлганидан сўнг гумонланувчи ички ишлар бўлимига бориб, қилган ишини тан олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Аёл қўлга олинган ва қамоққа олинган.
АҚШ чет элликларга B1/B2 бизнес ва туристик визалар бериш тартибини кучайтирди

Илгари ушбу визага исталган мамлакатда мурожаат қилиш мумкин эди, эндиликда эса ҳужжатлар фақат фуқаролиги мавжуд бўлган ёки доимий яшаш ҳужжатига мамлакатида топширилади.


Бундай визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун махсус элчихоналар белгиланди.

Россияликлар фақат Остона ва Варшавада, Беларусь фуқаролари эса Варшава ёки Вильнюсда ариза топширишлари мумкин.

❗️Мазкур қоидалар кучга киргунгача (6 сентябрь) режалаштирилган суҳбатлар ўз кучида қолади.
АҚШ 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини депорт қилди

АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация рейси орқали қайтарилди. АҚШ Ўзбекистон ҳукуматига депортация жараёнларини амалга оширишдаги ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди 

Ҳукумат қарори билан 2024 йил баҳоридан бери ишлаб чиқилаётган «Экологик транспорт» — автомобиллардан атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ташламаларини қисқартириш тизимини жорий этиш муддати 2026 йил 1 январдан бошланади.

«Экологик транспорт» тизими:
биринчи босқичда (2025 — 2027 йилларда) — Тошкент шаҳрида;

иккинчи босқичда (2028 — 2030 йилларда) — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар);

учинчи босқичда (2031 — 2034 йилларда) — бошқа барча ҳудудларда ишга туширилиши режалаштирилган.
📌 Мактабгача ва умумтаълим тизимида янгиликлар

🔶Ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

🔶“Баркамол авлод”, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ва “Ёшлик” жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил қилинади.

🔶Янги уйлар қурилганда аҳоли сонига мутаносиб боғча ҳам қурилади.

🔶Боғчада ўрта-махсус маълумотли тарбиячилар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими йўлга қўйилади.

🔶Боғча ва мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси қуриш мумкин. Тадбиркорларга ер участкалари бепул берилади ва 7 йилгача имтиёзли кредит ажратилади.

🔶2026–2028 йилларда 14 ҳудудда Болаларни ривожлантириш инновацион марказини қамраб олган “Янги авлод” боғчалари тармоғи ташкил этилади.
👍2
❗️2026 йилдан бошлаб, ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.

Табиий фанларни ўқитишни яхшилаш мақсадида барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинади. Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги мактаб бу йўналишда таянч мактаб сифатида хизмат қилади.
Тошкент шаҳрида М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “ToshTech” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.
❗️Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

Жорий ўқув йилидан бошлаб, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун ўқитувчиликка меҳр қўйган ёшларни рағбатлантиришга қаратилган Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Стипендия бакалавриатнинг 3-4-курслари учун бўлади, ёшларни ўқиш ва илмий изланишларга ундайди.
❗️Докторантурага ажратилаётган квоталар қайта кўриб чиқилади

Олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий даражали кадрларни тайёрлаш тартиблари такомиллаштирилади. Жумладан, докторантурага ажратилаётган квоталар мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.

Фанлар академиясининг инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, илмий ишланма натижаларини амалиётга татбиқ этишдаги ўрни кучайтирилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари биринчи марта 50 млрд доллардан ошди

2025 йилнинг 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 50,08 млрд долларга етди. Бу кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошиши жаҳон бозорида олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз беряпти.
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лондондан қайтарилган афсонавий Зандана матолари, Темурийлар ва Бобурийлар даврига оид нодир артефактлар, миллий кашталар Ислом цивилизацияси марказига олиб келинди.
👍339
Тошкент шаҳрида Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “ToshTech” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.
2025/10/20 13:44:18
Back to Top
HTML Embed Code: