Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Остракизм нима?

🌐 Сайловлар тарихига назар ташласак, остракизм Афинада сайловнинг илк кўриниши сифатида вужудга келган.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссияси Раиси халқаро давра суҳбатида иштирок этди

💬 Жорий йилнинг 29 май куни МДҲ ПА Демократияни ривожлантиришни мониторинг қилиш халқаро институти томонидан “Сайлов ва референдум институтларига сайловчилар ишончини шакллантиришда сайловларни бошқариш органларининг профессионал даражаси”га бағишланган анъанавий ва онлайн форматдаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши, Россиянинг Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург шаҳар сайлов комиссиялари, шунингдек, Гатчин давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туман, шаҳар сайлов комиссияси қанча муддатга тузилади?
Anonymous Quiz
8%
2 йил муддатга
10%
3 йил муддатга
79%
5 йил муддатга
4%
7 йил муддатга
#savoljavob

САВОЛ: Ҳудудий сайлов комиссияси қандай ваколатларга эга?

ЖАВОБ:
Ҳудудий сайлов комиссияси ваколатларига:

– тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
– тегишли туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;
– туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларини тузади ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.

Ҳудудий сайлов комиссиясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-моддасида белгиланган.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 “Шарҳ+” | 11-сон

“Шарҳ +“нинг навбатдаги 11-сонида “Неча ёшдан сайловда иштирок этиш мумкин?”, “Нима сабабдан сайловда яширин овоз берилади?”, “Сизнинг ўрнингизга бошқа одам овоз бериши мумкинми? ҳамда “Қандай ҳолларда берилган овоз ҳисобга олинмайди?” каби саволларга юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда уларга МСК аъзоси Баҳодиржон Юнусов томонидан шарҳ бериб ўтилган.

🔗 Кўрсатувни тўлиқ кўриш учун ҳавола:

🎬 https://www.youtube.com/watch?v=GhqXh1htUoc&t=2s

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Кузатувчи – сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни бевосита кузатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларга, уларнинг аризасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан мандатлар (рухсат берувчи ҳужжат) берилади. Хорижий (халқаро) кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинади ва мандат берилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил Ватанимиз ва халқимиз ҳам муборак Қурбон ҳайитининг эзгу амаллари билан яшамоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Бундай юксак эътибор Қурбон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўлмоқда. Муқаддас динимиз буюрган хайрли амаллар – аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, сабру қаноат, ахлоқ-одоб, илму маърифат фазилатлари жамиятимизда тобора кенг ва мустаҳкам қарор топиб бормоқда.

Ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган инсонларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширади. Муқаддас китобларимизда марҳамат қилинганидек, бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли амал – яхшиликдир.

Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон МСК вакиллари Грузияда Сайловларни бошқариш органларининг йиллик 12-йиғилишида иштирок этди

💬 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б. Кучкаров бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Грузияда бўлиб ўтган Сайловларни бошқариш органларининг йиллик 12-йиғилишида иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Ноодатий Ҳиндистон сайловлари

💬 Ҳиндистон сайлов қонунчилигига кўра сайлов участкаларининг жойлашуви сайловчиларнинг яшаш ҳудудидан 2 км узоқликка бўлган масофада тузилиши зарур.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Маҳаллий Кенгашларда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловни ўтказиш тартиби қандай?

ЖАВОБ:
Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.

Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва Сайлов кодексининг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайловчилар рўйхати – сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг рўйхати. Ҳар бир сайловчи сайловчиларнинг фақат битта рўйхатига киритилади. Сайловчилар рўйхати участка сайлов комиссияси томонидан СЯЭР асосида тузилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сайловолди ташвиқотида қандай ҳаракатлар тақиқланади?

ЖАВОБ:
Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.

Нотўғри ахборотни, шунингдек, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/21 14:51:32
Back to Top
HTML Embed Code: