Telegram Web Link
Ўзбекистон МСК вакиллари Грузияда Сайловларни бошқариш органларининг йиллик 12-йиғилишида иштирок этди

💬 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б. Кучкаров бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Грузияда бўлиб ўтган Сайловларни бошқариш органларининг йиллик 12-йиғилишида иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Ноодатий Ҳиндистон сайловлари

💬 Ҳиндистон сайлов қонунчилигига кўра сайлов участкаларининг жойлашуви сайловчиларнинг яшаш ҳудудидан 2 км узоқликка бўлган масофада тузилиши зарур.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Маҳаллий Кенгашларда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловни ўтказиш тартиби қандай?

ЖАВОБ:
Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.

Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва Сайлов кодексининг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайловчилар рўйхати – сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг рўйхати. Ҳар бир сайловчи сайловчиларнинг фақат битта рўйхатига киритилади. Сайловчилар рўйхати участка сайлов комиссияси томонидан СЯЭР асосида тузилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сайловолди ташвиқотида қандай ҳаракатлар тақиқланади?

ЖАВОБ:
Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.

Нотўғри ахборотни, шунингдек, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Мандат – кузатувчи сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун асос ҳисобланувчи ҳужжат.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍️ 27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Бугун мамлакатимизда  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича муҳим қоида ва тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилгани, соҳага доир ҳуқуқий асослар тобора такомиллаштириб борилаётгани бу қутлуғ байрамга алоҳида руҳ ва мазмун бағишламоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга йўналтирилган демократик ислоҳотлар жараёнида ўз ишининг устаси бўлган  заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда. Давлатимиз раҳбарининг фармонига биноан байрам муносабати билан ушбу касб эгаларидан бир гуруҳининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани бунинг ёрқин тасдиғидир.

Шу муносабат билан мамлакатимиз миллий сайлов тизимида фаолият юритаётган журналистларни, сайлов ва референдумларни кенг ва холис ёритишда аввало сайловчиларга ҳамда сайлов  комиссияларига камарбаста бўлиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларини, юртимиздаги барча ижод аҳлини ушбу ажойиб байрам билан самимий табриклаймиз.

Уларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган самарали фаолияти ва ижодий изланишларида улкан муваффақиятлар, ўзларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омадлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатнинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи саналадиган ва сайловчилар ўзларига маъқул бўлган сиёсий партияга овоз берадиган сайлов тизими нима деб аталади?
Anonymous Quiz
87%
Пропорционал сайлов тизими
8%
Мураккаб сайлов тизими
4%
Интенсив сайлов тизими
2%
Экстенсив сайлов тизими
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси Иссиқ-кўл электорал форуми тадбирларида иштирок этди

💬 2025 йил 25–28 июнь кунлари Қирғиз Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида «Замонавий сайлов иштирокининг ёндашувлари: назариядан амалиётга» мавзусида электорал форум бўлиб ўтди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️30 ИЮНЬ - ЁШЛАР КУНИ

Жонажон Ватанимизда 30 июнь – Ёшлар куни кенг нишонланмоқда. Мамлакатимизнинг барча ёшларини ана шу қутлуғ байрам билан самимий табриклаймиз.

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг улкан бойлиги, буюк салоҳияти, куч-қудрати манбаидир. Барча соҳалар каби миллий сайлов тизимини ҳам ёшларнинг фаол иштироки, замонавий билими ва кўникмаларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида мустақил Ўзбекистонда ёш авлоднинг пухта таълим-тарбия олиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишини самарали таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор мужассамдир.

Бундай улкан ғамхўрликнинг юксак самаралари Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини янада юксалтиришга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда Ватан ва халқ ишига доим тайёр, ғайрат-шижоатли, фаол ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшларимизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сайловчилар билан учрашувлар қандай тартибда ташкил этилади?

ЖАВОБ:
Номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот учун тенг шароитлар яратилади.

Сайловчилар билан учрашувлар депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.

Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида тегишли ҳудудий, туман, шаҳар ёки участка сайлов комиссиясига маълум қилинади. Номзоднинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши тўғрисидаги ахборот маҳаллий ОАВда эълон қилинади.

Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайлов комиссиялари тизими – Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари. Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади. Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/18 17:09:12
Back to Top
HTML Embed Code: